← Назад
Решение #529730 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида
ҳал қилув қарори
4-1102-2302/2580-сонли иқтисодий иш
ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 11 июль
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси А.К.Пайғамов
раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар - “Ter 1000
Ator” МЧЖ суд тугатиш бошқарувчиси Р.Хайдаровнинг жавобгар - “Chirchiq
Kommunal Servis” МЧЖ ҳисобидан 48.528.873.265 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни жавобгар вакили –
У.Джалалов (2023 йил 6 июлдаги 31-сонли ишончнома ва 7-рақамли
адвокатлик ордери асосида) иштирокида очиқ суд мажлисида ўз биносида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ter 1000 Ator” МЧЖ суд тугатиш бошқарувчиси Р.Хайдаров (бундан
буён матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий
судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Chirchiq Kommunal Servis”
МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан
48.528.873.265 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган
даъвогар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд даъвогарнинг электрон
почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг
ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида
мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига
асосан ишни даъвогар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили судга ёзма фикрнома
тақдим қилиб, жавобгарнинг даъвогар олдида барча қарздорликлари бартараф
қилганлигини маълум қилиб, судга қарздорликлар тўланганлигини
тасдиқловчи электрон ҳисоб-фактураларни тақдим қилиб, даъво аризани
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд, жавобгар вакилининг фикрларини эшитиб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини эса даъвогар
зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин
матнда – ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва
шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа
мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни
қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, “Ter 1000 Ator” МЧЖ Қўқон шаҳар
туманлараро иқтисодий судининг 4-1502-2302/413-сонли иши бўйича
чиқарилган 2023 йил 1 мартдаги ҳал қилув қарори билан тўловга қобилиятсиз
деб топилиб, муваққат бошқарувчиси этиб Хайдаров Равшан Эркинович
тайинланган.
Тарафлар ўртасида маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартномалар
тузилган.
Мазкур шартномаларга асосан даъвогар томонидан жавобгарга жами
48.528.873.265 сўм миқдоридаги маҳсулот (металл буюмлар ва бутловчи
қисм)лар етказиб берилган.
Бироқ, жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун
тўловлар амалга оширимаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдида
жами 48.528.873.265 сўмлик қарздорлиги вужудга келган.
Мазкур қарздорлик юзасидан суд бошқарувчиси томонидан йўлланган
2023 йил 28 апрелдаги 22/11-сонли талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги
сабабли даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Даъвогар даъво аризасида қарздор томонидан расмийлаштирилган
ҳисоб-фактуралар, чеклар, харидорлар билан тузилган шартномалардан келиб
чиқиб жавобгарда етказиб берилган маҳсулотлар учун жами 48.528.873.265
сўм қарздорлиги мавжудлигини маълум қилган.
Бироқ, даъвогар томонидан айнан қайси шартномалардан ёки ушбу
қарздорликни тасдиқловчи ҳужжатларни ҳамда ҳисоб-фактураларни судга
тақдим қилмаган.
Ваҳоланки, ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Жавобгар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда
ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
22 сентябрда 4-сонли, 2021 йил 5 октябрда 7-сонли, 2021 йил 20 октябрда 12сонли ва 2022 йил 5 январда 1-сон қозонхона жихозлари учун металл ва
бутловчи қисмлар етказиб бериш тўғрисида шартнома тузилганлиги, ҳамда
ушбу шартномалар асосан жами 2.508.677.919 сўм тўлов амалга
оширилганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат жавобгарнинг судга тақдим
қилган электрон ҳисоб-фактуралар билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд
даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юкланиши белгиланган.
Юқоридаги ҳолатларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 186моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантириш рад этилсин.
“Ter 1000 Ator” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 970.577.465,3
сўм давлат божи ундирилсин.
Олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида
қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов