Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-22-2205/32 Дата решения 11.07.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Олий суд Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "XIVA JANNAT DIYORI" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый ООО "Транзит" -2019
Source ID 1131435 Claim ID 3011589 PDF Hash fc4629d292382bf2... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аноатлантиришни лозим топади ИПК 273-моддаси аноатлантиришни лозим топади ИПК 273 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 4 534 символов
4-22-2205/32-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья М.Бобоназаров Апелляция судида маърузачи О.Халмирзаев инстанцияси судья ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ А Ж Р И М И ри 2023 йил 11 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Б.Исрайлов раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Р.Ҳайдаров ва О.Халмирзаевлардан иборат таркибда, Н.Зармосовнинг котиблигида, “XIVA JANNAT DIYORI” фермер хўжалиги тугатиш бошқарувчиси Б.Машарипов иштирокида Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 октябрдаги ҳал қилув қарори устидан “XIVA JANNAT DIYORI” фермер хўжалиги тугатиш бошқарувчиси томонидан келтирилган апелляция шикояти асосида ишни Хоразм вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг кўмагида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “XIVA JANNAT DIYORI” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) тугатиш бошқарувчиси Хоразм вилоят судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “TRANZIT-2019” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 17 713,62 АҚШ доллар асосий қарзни ундиришни сўраган. Хоразм вилоят иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 19 октябрдаги ҳал қилув қарори билан давогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган даъвогар тугатиш бошқарувчиси Олий судга апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 октябрдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этаётган даъвогар вакили ариза тақдим этиб, апеллция шикоятидан воз кечишини маълум қилиб, апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни сўради. Жавобгар суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 274моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар тугатиш бошқарувчисининг апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра аризани иш юритувга қабул қилишни ва уни қаноатлантиришни лозим топади ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига мувофиқ, апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинганидан кейин шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатади. Юқоридаги модданинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмига кўра апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқарилади, унда суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш тўғрисидаги масала ҳал этилиши мумкин. Апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритиш тугатилган тақдирда, айни бир шахснинг айни шу асослар бўйича кассация шикояти (протести) билан судга такроран мурожаат қилишига йўл қўйилмайди. Судлов хайъати иш юзасидан даъвогарнинг апелляция шикоятидан воз кечганлиги ҳақидаги аризасини қабул қилишни, апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни, ИПКнинг 118-моддасига асосан 1 941 434,025 сўм 3 давлат божи ва 30 000 сўм почта ҳаражатини, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ бўлган 82 500 сўм суд харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга ҳамда ИПКнинг 118, 195 ва 273моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қ и л а д и: “XIVA JANNAT DIYORI” фермер хўжалиги тугатиш бошқарувчисининг апелляция шикоятидан воз кечганлиги ҳақидаги аризаси қабул қилинсин. “XIVA JANNAT DIYORI” фермер хўжалиги тугатиш бошқарувчисининг апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. “XIVA JANNAT DIYORI” фермер хўжалигидан: - Республика бюджетига 1 941 434,025 сўм давлат божи; - Олий суд депозитига 30 000 сўм почта ҳаражати ва ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ бўлган 82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Мазкур ажрим устидан кассация тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Раислик қилувчи: Б.Исрайлов ҳайъат аъзолари: Р.Ҳайдаров О.Халмирзае в