← Назад
Решение #529880 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 381 | — | code_article | |
| ИПК | 297 | — | law | |
| ФКнинг | 116 | — | law | |
| Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс | 114 | — | code_article | |
| ий эмаслиги асоси ФК | 381 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
16 139 символов
4-2201-2202/4844-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Х.Рахимов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Бобоназаров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 11 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Р.Сагатовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида, суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Хоразм вилоят
судининг ходими И.Рахмонов, даъвогар вакиллари – Б.Жуманиязов (раҳбар)
ва юрисконсульт Ш.Худайберганов (2023 йил 19 апрелдаги 13-сонли
ишончнома асосида), учинчи шахс (“Jasur Iqbol” оилавий корхонаси) вакиллари
– Ж.Джуманиязов (раҳбар) ва иш юритувчи Р.Якубов (2023 йил 15 апрелдаги
8-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, “Jasur Iqbol” оилавий корхонаси
ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб этилган ҳолда, даъвогар “Qorovul Rajabboy”
хусусий корхонасининг жавобгарлар “Кўчмас мулк савдо хизмати” масъулияти
чекланган жамияти ва “Ипотека-банк” АТИБга нисбатан аукцион савдосини
ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш
юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар томонидан
берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган
видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ипотекабанк” АТИБ (бундан буён матнда Банк деб юритилади)нинг
Хоразм вилоят филиали ва “Урганч Дизайн” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда қарз олувчи ёки МЧЖ деб юритилади) ўртасида 2014 йил
4 августда имзоланган кредит шартномасига асосан Банк томонидан МЧЖга
18 ой муддатга йиллик 18 фоиз устама тўлаш шарти билан 300 000 000 сўм
кредит маблағи ажратилган.
Кредит шартномаси бўйича қарз олувчининг мажбуриятларини
таъминлаш мақсадида “Qorovul Rajabboy” хусусий корхонаси (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади)га тегишли Урганч шаҳар, Фаязов кўчаси,
1/5-уй манзилида жойлашган умумий ер майдони 1 108,42 м2 бўлган
бино-иншоотлар ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга гаровга
қўйилган.
Қарз олувчи кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини
1
бажармаганлиги сабабли Банк хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, кредит қарздорликни ундириш ва ундирувни гаров нарсасига қаратишни
сўраган.
Иш кўриш жараёнида тарафлар келишув битими тузилган
ва у Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судининг 2015 йил 8 сентябрдаги
ажрими билан тасдиқланган. Келишув битимига асосан даъвогар қарз
олувчининг Банк олдидаги жами 294 255 120 сўм қарздорлигини қоплаш учун
корхона балансида бўлган ва гаровда қўйилган Урганч шаҳар, Фаязов кўчаси,
1/5-уй манзилида жойлашган умумий ер майдони 722,95 м2, қурилиш ости
майдони 603,34 м2, фойдали майдони 832,40 м2 бўлган бино-иншоотларнинг
бир қисмини ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан бирга Банкка топширишга
келишилган.
Урганч шаҳар ҳокимининг 2015 йил 28 октябрдаги 1814қ-сонли қарори
билан келишув битими асосида қабул қилиб олинган бино-иншоотларга
нисбатан Банкнинг эгалик ҳуқуқи белгиланган.
Шундан сўнг, мазкур бино ва иншоотлар 2015 йил 2 ноябрда кўчмас мулк
савдо хизмати Хоразм вилоят филиалида ўтказилган савдода Банк томонидан
“Jasur Iqbol” оилавий корхонаси (бундан буён матнда харидор ёки учинчи шахс
деб юритилади)га сотилган ва олди-сотди шартномаси имзоланган ҳамда
Урганч шаҳар ҳокимининг 2015 йил 27 ноябрдаги 2161қ-сонли қарорига асосан
бино-иншоотларга харидорнинг эгалик ҳуқуқи белгиланган.
Даъвогар “Кўчмас мулк савдо хизмати” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва Банкка нисбатан иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, 2015 йил 2 ноябрда ахборот
ва маслаҳат хизматлари йўли билан ўтказилган аукцион савдосини ҳақиқий эмас
деб топишни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъво аризасида жавобгар томонидан аукцион
ўтказилишида қонун талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги, ахборот
ва маслаҳат хизматлари йўли билан ўтказиладиган кўчмас мулк ва унга бўлган
ҳуқуқларнинг савдо сессияси орқали ўтказиладиган савдо тури мавжуд
бўлмаганлиги, харидор ва Банк ўртасида тузилган 2015 йил 2 ноябрдаги
330-сонли олди-сотди шартномаси қонунда белгиланган қоидалар бузиб
ўтказилган кимошди савдоси орқали тузилганлиги, Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 116, 380, 381-моддаларига асосан 2015 йил 2 ноябрда
ахборот ва маслаҳат хизматлари йўли билан ўтказилган аукцион савдоси
ҳақиқий эмас деб топилиши лозимлигини кўрсатган.
Суднинг 2023 йил 16 январдаги ажрими билан харидор ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс
сифатида жалб этилган.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 февралдаги ҳал
қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад қилинган.
Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 3 майдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилишни
2
сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда суд даъвони қаноатлантиришни рад этиш
учун Фуқаролик кодекси 381-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонунда
белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс
талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги, аммо
даъвогар манфаатдор шахс хисобланмаслиги, чунки даъвогар ўзининг эгалигида
бўлган гаров мулкини кредит қарздорлиги эвазига Банкка балансига
топширганлиги, кейинчалик мазкур кўчмас мулк Банкнинг буюртмасига асосан
“Кўчмас мулк савдо хизмати” МЧЖ томонидан ўтказилган аукцион савдоларида
қатнашмаганлиги ва битимнинг иштирокчиси ҳисобланмаслиги, бундан келиб
чиқадики, аукцион савдоларининг ўтказилиши даъвогарнинг ҳеч қандай ҳуқуқ
ва мажбуриятларига даҳл қилмаганлигини кўрсатганлиги, бироқ, Адлия
вазирлиги томонидан 2014 йил 28 май куни 2589-сон билан рўйхатга олинган
ва савдо ўтказилган пайтда амалда бўлган “Тижорат банклари балансида турган
алоҳида объектларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2 ва 3-бандларида
объектларни сотиш ташкилотчи томонидан сотувчи белгилаган шартлар
ва муддатларда аукционга қуйиш орқали ва аукцион бўлиб ўтмаган деб эълон
қилинган тақдирда, тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали ўтказилиши,
объектларни аукцион ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказмасдан сотиш
фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосан амалга оширилиши
белгиланганлиги, аммо, Банк томонидан кўчмас мулкни реализация қилишда
ушбу Низом талаблари бузилганлиги, чунки, кўчмас мулк ими-жимда,
бошқаларни савдоларда иштирокини чеклаш учун паст баҳода оилавий
корхонага 2015 йил 2 ноябрда ахборот ва маслаҳат хизматлари йўли билан
сотишга эришганлиги, бугунги кунда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши
қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилиши, кўчмас мулк объекти савдога
чиқарилиши ҳақида 2015 йил 31 октябрь куни (шанба) “Хоразм ҳақиқати”
газетасида эълон бериб, савдо 2015 йил 2 ноябарда (душанба куни)
ўтказилганлиги, бу билан нафақат даъвогар, балки бошқа шахслар ҳам савдода
иштирок этиш ҳақида ариза беришга жисмонан имкони бўлмаганлиги, шунинг
учун даъвогар манфаатдор шахс ҳисобланишини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикоятида келтирган
важларни такрорлаб, мол-мулк аукционга чиқарилганида даъвогар ҳам қарзга
пул олиб, савдода иштирок этган бўлиши мумкинлиги, кўчмас мулк 2015 йилда
оилавий корхонага ўтганидан даъвогар раҳбарининг хабари бўлганлиги,
оилавий корхонанинг раҳбари даъвогар раҳбарининг жияни эканлиги, оилавий
корхона олдин даъвогарнинг кредитини ёпганлиги ва кейин ўзи кредит олиб,
бинони Банкдан сотиб олганлиги, оилавий корхона раҳбари даъвогарнинг
раҳбарига бинонинг гаровга қўйилмаган қисми учун 2018 йилгача 200 млн.сўм
тўлаб бераман деб алдам келганлиги, чунки бугунги кунга қадар пулни
бермаганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўрашди.
Учинчи шахс (оилавий корхона) вакили шикоятда келтирган важларга
эътироз билдириб, даъвогар раҳбарининг барча гаплари ёлғон эканлиги,
2014 йилда Банкдан кредит олиб, оилавий корхона раҳбарини алдаб, бинони
сотиш ҳақида олди-сотди шартномаси тузганлиги ва 200 млн.сўмни олганлиги,
кейин мол-мулк гаровда эканлиги аниқланганлиги, шундан сўнг Б.Жуманиязов
3
оилавий корхона раҳбарини Банкка олиб борганлиги, шундан сўнг корхона
даъвогарнинг Банк олдидаги қарзини ёпиб берганлиги ва шундан сўнг
кўчмас мулк Банкнинг балансига ўтганлиги, кўчмас мулкни оилавий корхона
номига расмийлаштириш учун нотариусга борганлиги, аммо, нотариус кўп нарх
чиқарганлиги, шунинг учун риэлторлик ташкилоти орқали олди-сотди
шартномаси
расмийлаштирилганлигини
баён
қилиб,
шикоятни
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Жавобгарлар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади.
ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган
шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни жавобгарларнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 116, 380, 381-моддаларига асосан 2015 йил
2 ноябрда ўтказилган савдо ҳақиқий эмас деб топилиши лозимлигини кўрсатган.
ФКнинг 116-моддасига кўра, қонунчиликнинг талабларига мувофиқ
келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ
асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир.
Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида
назарда тутилган қоидалар қўлланилади.
Яъни, ФКнинг 116-моддасида савдони эмас, балки битимнинг ҳақиқий
эмаслиги асоси белгиланган.
Савдони ҳақиқий эмаслиги асоси ФКнинг 381-моддасида белгиланган
бўлиб, унга кўра қонунда белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган ким ошди
савдоси манфаатдор шахс талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб
топилиши мумкин.
Яъни, ким ошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш талаби билан судга
манфаатдор шахслар мурожаат қилиши мумкин. Бунда, манфаатдор шахс
деганда ким ошди савдосининг иштирокчилари (шу жумладан савдода иштирок
этишдан четланган шахслар), сотилган ашёнинг мулкдори ёки сотилган мулкий
ҳуқуқ эгаси, шунингдек, ҳар бир муайян ҳолда бошқа шахслар ҳам (тегишли
давлат идоралари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи ва ҳ.к.)
тушунилади.
Аммо, мазкур ҳолатда даъвогар манфаатдор шахс ҳисобланмайди. Чунки,
у ким ошди савдосининг иштирокчиси ёки сотилган бино-иншоотларнинг
мулкдори ҳисобланмайди. Шунинг учун, даъвогар ким ошди савдосини ҳақиқий
эмас деб топиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳуқуқи бўлган
манфаатдор шахс эмаслиги сабабли биринчи инстанция суди даъвони
4
қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида асосли тўхтамга келган, апелляция
инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришўсиз қолдириш ҳақидаги тўғри хулосага келган.
Даъвогарнинг низолашаётган аукцион савдоси “Тижорат банклари
балансида турган алоҳида объектларни сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом
талабларини бузган ҳолда ўтказилганлиги ва ушбу ҳолат жиноят иши
қўзғатилганлиги ҳақидаги важи суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асос бўла
олмайди. Чунки, ушбу асослар билан савдо манфаатдор шахснинг талаби
бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин, даъвогар эса мазкур ҳолатда
манфаатдор шахс ҳисобланмайди.
Даъвогарнинг кўчмас мулк объекти савдога чиқарилиши ҳақида 2015 йил
31 октябрь куни (шанба) “Хоразм ҳақиқати” газетасида эълон бериб, савдо
2015 йил 2 ноябарда (душанба куни) ўтказилганлиги, бу билан нафақат
даъвогар, балки бошқа шахслар ҳам савдода иштирок этиш ҳақида ариза
беришга жисмонан имкони бўлмаганлиги, шунинг учун даъвогар манфаатдор
шахс ҳисобланиши ҳақидаги важи билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки,
суд мажлисида даъвогар вакили кўчмас мулк 2015 йилда оилавий корхонага
ўтганидан даъвогар раҳбарининг хабари бўлганлиги, оилавий корхонанинг
раҳбари даъвогар раҳбарининг жияни эканлиги, оилавий корхона олдин
даъвогарнинг кредитини ёпганлиги ва кейин ўзи кредит олиб, бинони Банкдан
сотиб олганлиги, оилавий корхона раҳбари даъвогарнинг раҳбарига бинонинг
гаровга қўйилмаган қисми учун 2018 йилгача 200 млн.сўм тўлаб бераман деб
алдам келганлиги, чунки бугунги кунга қадар пулни бермаганлигини маълум
қилди. Шунингдек, оилавий корхона вакили даъвогар 2014 йилда Банкдан
кредит олиб, оилавий корхона раҳбарини алдаб, бинони сотиш ҳақида
олди-сотди шартномаси тузганлиги ва 200 млн.сўмни олганлиги, кейин
мол-мулк гаровда эканлиги аниқланганлиги, шундан сўнг Б.Жуманиязов
оилавий корхона раҳбарини Банкка олиб борганлиги, корхона даъвогарнинг
Банк олдидаги қарзини ёпиб берганлиги ва кўчмас мулк Банкнинг балансига
ўтганлиги, кейин Банк ва оилавий риэлторлик ташкилоти орқали олди-сотди
шартномаси расмийлаштирилганлигини маълум қилди. Иш ҳужжатларидан
кўринишича, ҳақиқатдан ҳам 2015 йилнинг август ойида даъвогар ва оилавий
корхона ўртасида 1-сонли қўчмас мол-мулк олди-сотди шартномаси тузилган
ва унга кўра, даъвогар оилавий корхонага Урганч шаҳар, Фаязов кўчаси, 1/5-уй
манзилида жойлашган умумий ер майдони 722,95 м2, қурилиш ости майдони
603,34 м2, фойдали майдони 832,40 м2 бўлган бино-иншоотларни
400 000 000 сўмга сотиш мажбуриятини олган. Аммо, кўчмас мол-мулк гаров
нарсаси бўлганлиги сабабли суд томонидан тасдиқланган келишув битимига
асосан Банкнинг балансига ўтказилган ва кейин оилавий корхонасига сотилган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш бўйича ҳал қилув қарори
қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган
ва шунинг учун апелляция инстанцияси суди асосли равишда биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
5
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига мувофиқ, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Банён этилганларга асосан судлов ҳайъати даъвогарнинг шикоятини
қаноатлантиришни рад этиш ва суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар
зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган
давлат божи ҳамда почта харажатлари даъвогарнинг зиммасида қолдирилди.
Шунингдек, даъвогардан Олий суднинг депозит рақамига ишни кассация
инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
82 500 сўм суд харажатлари ундирилади.
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Qorovul Rajabboy” хусусий корхонасининг кассация шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Урганч туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 3 февралдаги ҳал
қилув қарори ва Хоразм вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 3 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Qorovul Rajabboy” хусусий корхонасидан Олий суднинг депозит
рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
82 500 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Сагатов
ҳайъат аъзолари:
Ф. Ражабов
И. Таджиев
6