← Назад
Решение #529891 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 15 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПКнинг | 276 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКннг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 278 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2301/1146-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Ғ.Игамов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Д.Рахимов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 11 июль
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция
инстанцияси судлов ҳайъати М.Астановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар Ҳ.Турсунов ва Д.Рахимовдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, Касби туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 15 майдаги ҳал қилув қарори устидан
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашининг апелляция шикоятини Нишон туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили М.Ашуров
(ишончнома асосида), даъвогар раҳбари Х.Абдусаломов, жавобгар
вакиллари С.Исомов ва Р.Юсупов (ишончнома асосида)ларнинг
иштирокида, Қашқадарё вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) даъвогар
“Холияров Абдусалом” фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатини кўзлаб, жавобгар “INDORAMA AGRO” МЧЖ
хорижий корхонаси (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)дан
330 410 700 сўм асосий қарз, 132 164 280 сўм пеня ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 15 майдаги ҳал қилув қарори
билан даъвогарнинг даъво аризаси қаноатлантириш рад тилган.
Кенгашнинг апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш
сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган Кенгаш вакили апелляция шикоятини
қувватлаб, қўшимча келишув давлат рўйхатидан ўтказилмай
қолганлигини, жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўлаб
берилганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб даъво
аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари апелляция
шикоятини қувватлаб, қўшимча келишув давлат рўйхатидан ўтказилмай
қолганлигини, жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўлаб
берилганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб даъво
аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари апелляция
шикоятига нисбатан эътироз билдириб, тарафлар ўртасида дастлаб
тузилган
шартномага
қўшимча
киритиш
тўғрисида
келишув
қилинганлигини, қўшимча келишувга кўра қарздорлик 2023 йил
ноябрь ойининг охирига қадар тўланиши назарда тутилганлигини
билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни, апелляция шикоятини рад этишни сўради.
Судлов
ҳайъати
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини эшитиб, апелляция шикоятида келтирилган
важларни иш ҳужжатлари асосида муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантириш
рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан
Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун
ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ва ягона
ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис
суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белиганган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида
2021 йил 14 декабрда 5085-сонли пахта хом-ашёсини етиштириш ва
етказиб бериш бўйича контрактация шартномаси тузилган.
Мазкур шартнома асосида даъвогар жавобгарга 135 048 кг пахта
маҳсулотларини етказиб берган.
Шартноманинг 2.4
з)бандида
ортиқча топширилган маҳсулот
115 фоизга етказиб берилган пахта хом ашёси учун 5 фоиз, 115 фоиздан
ошган қисмига эса қўимча 10 фоиз миқдорида устама тўлаб берилиши,
4.3-бандида шартноманинг якуний қиймати пахтани ҳақиқий етказиб
берилиши ҳолати бўйича аниқланиши; 4.4-бандида етказиб берилиши
керак бўлган маҳсулот баҳосининг қолган якуний тўлови 2022 йилнинг
31 декабрь кунига қадар тўланиши белгиланган.
Жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида
бажарилмаганлиги оқибатида тарафлар ўртасида қарздорлик вужудга
келган.
Даъвогар томонидан жавобгарга қарздорликни тўлаш юзасидан
талабнома юборилган бўлса-да, жавобгар томонидан ушбу талабнома
ижроси оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли Кенгаш даъвогар манфаатида жавобгарга нисбатан асосий
қарз ва пеня ундириш ҳақида судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини асосий қарз
ва пеня ундириш талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли
хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади.
Бироқ, жавобгар билан даъвогар ўртасида 2021 йил 14 декабрда
5085-сонли пахта хом-ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича
контрактация шартномасига 2022 йил 25 ноябрда қўшича келишув
тузилиб, асосий шартномага ўзгартиш киритилиб, етказиб берилган
маҳсулот баҳосининг якуний тўлови 2023 йил ноябрь ойининг охирига
қадар амалга оширилиши келишилган.
Шунга кўра, тарафлар ўртасида тузилган қўшимча келишув шартига
кўра жавобгар даъвогарга топширган пахта хом ашёси пулини 2023 йил
ноябр ойининг охирига қадар тўлаши келишилганлиги учун даъвогар
қарздорликни ундириш талаби билан мурожаат қилиб, қўшимча келишув
бандларига риоя қилмаган..
Даъвогарнинг тарафлар ўртасида тузилган қўшича келишув туман
қишлоқ хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтмаганлиги учун қонуний кучга
эмас деган важи билан судлов ҳайъати келишмайди
Чунки, асосий шартноманинг ўзи ҳам туман қишлоқ хўжалиги
бўлимидан рўйхатдан ўказилмасдан, тарафлар ўртасида иқтисодий
муносабатлар амалга оширилган. Маҳсулот берилган, пул маблағлари
ўтказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2002 йил
4 мартдаги
“Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида” ги
қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг айрим маслалари
ҳақида” ги 103-сонли Пленумининг қарори 2 - банди билан берилган
тушунтиришга кўра, офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда уни
олган шахснинг кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан
қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизмат кўрсатиши, ишларни
бажариши, муайян суммани тўлаши ва ҳоказолар), агар қонунда ва
офертада бошқача тартиб кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланашини,
бундай ҳолатларда судлар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим
шартлари бўйича келишувга эришилган бўлса, хўжалик шартномасини
тузилган деб ҳисоблаб, унга тегишли баҳо беришлари лозимлиги
кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, даъво аризасида “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунга асосан
132.164.280 сўм пеня ундириш сўралган.
Мазкур ҳолатда, даъво талабининг жавобгардан 330.410.700 сўм
асосий қарз ундириш талаби рад этилганлиги сабабли, даъвонинг
жавобгардан 132.164.280 сўм пеня ундириш қисми ҳам рад этилиши
лозим бўлади.
Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво аризасини тўлиқ рад
этиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Бундан ташқари, Кенгашнинг апелляция шикоятида тарафлар
ўртасида тузилган 2021 йил 14 декабрдаги №5085-сонли шартнома
асосида тузилган келишувни бекор қилиш сўралган.
ИПКнинг 276-моддаси учинчи қисмида, биринчи инстанция судида
кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаблар апелляция инстанцияси
суди томонидан қабул қилинмайди ва кўрилмайди деб белгиланган.
Шунга кўра, судлов ҳайъати мазкур талаб биринчи инстанция судида
кўриб чиқиш предмети бўлмаган янги талаб бўлганлиги сабабли,
апелляция инстанция судида кўриб чиқмасликни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок
этувчи бошқа шахслар олдида очиб бериши лозимлиги қайд этилган.
ИПКннг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 278-моддаси биринчи қисми биринчи бандига кўра,
апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш асоси кўрсатилган.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд ҳаражатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318сонли қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво
аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат
ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари
хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш.
Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб
даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгаларидан давлат божи ундирилмайди деб кўрсатилган.
5
ўзгаришсиз,
даъвогарнинг
апелляция
шикоятини
қанаолантиришни рад этишни, даъвогар томонидан апелляция шикояти
учун олдиндан тўланган 33.000 сўм почта харажатиинобатга олишни,
даъвогарнинг давлат божидан озод этилганлигини инобатга олиб,
апелляция инстанцияси учун давлат божи ундирмасликни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68,72,118, 278-280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 15 майдаги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз, Нишон туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа
ер
эгалари
кенгашининг
апелляция
шикояти
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
Даъвогар томонидан апелляция шикояти учун олдиндан тўланган
33.000 сўм почта харажати инобатга олиниб, ўзининг зиммасида
қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Уни
устидан Олий судга кассация шикоят (протест) бериш мумкин.
Раислик этувчи
М.Астанов
Судьялар
Ҳ.Турсунов
Д.Рахимов