← Назад
Решение #530063 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 31 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 33 | — | code_article | |
| нинг | 68 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2301/1312-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 11 июль
Касби туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Ч.Абраев
раислигида, судья ёрдамчиси Б.Боймуродовнинг котиблигида, даъвогар
Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармасининг жавобгар “LATIF
JAHON EXPORT IMPORT" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
Миришкор тумани, Миришкор массиви ҳудудининг 283, 286қ–контурдаги
ўзига тегишли бўлмаган 1.40 гектар ер майдонидан мажбурий тартибда
чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили
Д.Абилов (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари Л.Файзиев (шахсий
маълумотнома асосида), адвокат О.Шойиқулов (ордер асосида), учинчи
шахслар Миришкор туман ҳокимлиги вакили Ж.Эшмуродов (ишончнома
асосида), “Муртозаева Малохат Давроновна” деҳқон хўжалиги раҳбари
М.Муртозаева (шахсий маълумотнома асосида), адвокат С.Ағоев (ордер
асосида) “Муртозаева Адолат Давроновна” деҳқон хўжалиги раҳбари
А.Муртозаева (шахсий маълумотнома асосида), “Муртозаева Матлуба
Давроновна” деҳқон хўжалиги раҳбари М.Муртозаева (шахсий
маълумотнома асосида), “Караева Махфурат” деҳқон хўжалиги вакили
М.Муртозаева (ишончнома асосида) иштирокида, Касби туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "LATIF JAHON EXPORT
IMPORT" масъулияти чекланган жамиятига нисбатан Миришкор тумани,
Миришкор массиви ҳудудининг 283, 286қ–контурдаги ўзига тегишли
бўлмаган 1.40 гектар ер майдонидан мажбурий тартибда чиқаришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга учинчи шахс сифатида Миришкор
туман ҳокимлиги, “Муртозаева Малохат Давроновна” деҳқон хўжалиги,
“Муртозаева Адолат Давроновна” деҳқон хўжалиги, “Муртозаева Матлуба
Давроновна” деҳқон хўжалиги, “Караева Махфурат” деҳқон хўжалиги жалб
қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қувватлаб, жавобгар Миришкор тумани, Миришкор массиви ҳудудининг
283, 286қ–контурдаги ўзига тегишли бўлмаган 1.40 гектар ер майдонини
ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан томорқа сифатида эгаллаб
олганлиги маълум қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
1
асоссиз эканлиги билдириб, Миришкор туман ҳокимининг 2018 йил 12
февралдаги Х-152/02-сонли қарорига асосан туман ҳокимлиги заҳира ер
фондидан 759қ-контурдан 10 гектар, 283қ, 286қ-контурлардан 2 гектар
жами 12 гектар ер майдонлари ижарага ажратиб берилгани, ўз навбатида
2018 йил 12 февралда "LATIF JAHON EXPORT IMPORT" масъулияти
чекланган жамияти билан Миришкор туман хокимлиги ўртасида ижарага
олиш шартномаси тузилгани, ушбу шартнома 2018 йил 12 февралда 1165сон тартиб рақами билан Миришкор тумани ер ресурслари ва давлат
кадастри бўлимида рўйхатдан ўтказилгани ва кўчмас мулк объектига
бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида давлат
реестрдан кўчирма берилгани маълум қилиб, даъвогарнинг даъво
талабини рад қилишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Миришкор туман
ҳокимлиги вакили туман ҳокимининг 2018 йил 12 февралдаги Х-152/02сонли қарори билан даъвогарга туман ҳокимлиги заҳира ер фондидан
759қ-контурдан 10 гектар, 283қ, 286қ-контурлардан 2 гектар жами 12
гектар ер майдонлари ижарага ажратиб берилгани, ер ижара шартномаси
2018 йил 12 февралда 1165-сон тартиб рақами билан давлат рўйхатидан
ўтказилгани, шунингдек 2018 йил 12 февралда тузилган "LATIF JAHON
EXPORT IMPORT" масъулияти чекланган жамияти билан Миришкор туман
хокимлиги ўртасида ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш
шартномаси қонуний кучда эканлиги ва бекор қилинмагани ҳақида
тушунтириш бериб, даъвогарнинг даъво талабини рад қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс “Муртозаева Малохат
Давроновна” деҳқон хўжалиги вакиллари тушунтириш бериб, низоли ер
майдони Миришкор туман ҳокимининг 16.06.2009 йилдаги Х-316/6-сон
қарори билан заҳира ер майдонидан 0.35 гектар ер майдони ажратилгани,
лекин ушбу ер майдонидан бугунги кунга қадар фойдаланмасдан
келаётгани, сабаби жавобгар асоссиз равишда эгаллаб олгани,
фойдаланиш учун тўсқинлик қилаётгани маълум қилиб, даъво талабини
қаноатлантиришни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс “Муртозаева Адолат
Давроновна” деҳқон хўжалиги вакили тушунтириш бериб, низоли ер
майдони Миришкор туман ҳокимининг 16.06.2009 йилдаги Х-313/6-сон
қарори билан заҳира ер майдонидан 0.35 гектар ер майдони ажратилгани,
лекин ушбу ер майдонидан бугунги кунга қадар фойдаланмасдан
келаётгани, сабаби жавобгар асоссиз равишда эгаллаб олгани,
фойдаланиш учун тўсқинлик қилаётгани маълум қилиб, даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс “Муртозаева Матлуба
Давроновна” деҳқон хўжалиги вакили тушунтириш бериб, низоли ер
майдони Миришкор туман ҳокимининг 16.06.2009 йилдаги Х-315/6-сон
қарори билан заҳира ер майдонидан 0.35 гектар ер майдони ажратилгани,
2
фойдаланиш учун тўсқинлик қилаётгани маълум қилиб, даъво талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс “Караева Махфурат”
деҳқон хўжалиги вакили тушунтириш бериб, низоли ер майдони
Миришкор туман ҳокимининг 16.06.2009 йилдаги Х-314/6-сон қарори
билан заҳира ер майдонидан 0.35 гектар ер майдони ажратилгани, лекин
ушбу ер майдонидан бугунги кунга қадар фойдаланмасдан келаётгани,
сабаби жавобгар асоссиз равишда эгаллаб олгани, фойдаланиш учун
тўсқинлик қилаётгани маълум қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни
сўради.
Суд
ишда
иштирок
этувчи
шахслар
вакилларининг
тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатлари ўрганиб чиқиб, тўпланган
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво талабини
қаноатлантириш рад этишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Миришкор туман ҳокимининг
2018 йил 12 февралдаги Х-152/02-сонли қарорига асосан "LATIF JAHON
EXPORT IMPORT" масъулияти чекланган жамияти фаолиятини
кенгайтириши,
рақобатбардош
экспортбоп
қишлоқ
хўжалиги
маҳсулотларини етиштиришни йўлга қўйиш учун туман ҳокимлиги заҳира
ер фондидан 759қ-контурдан 10 гектар, 283қ, 286қ-контурлардан 2 гектар
жами шундан 12 гектар суғориладиган экин ер майдонлари 30 йил
муддатга ижарага ажратиб берилган.
Ўз навбатида ушбу ҳоким қарори асосида 2018 йил 12 февралда
"LATIF JAHON EXPORT IMPORT" масъулияти чекланган жамияти билан
Миришкор туман хокимлиги ўртасида фермер хўжалиги томонидан ер
участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномаси тузилган ва ушбу
шартнома 2018 йил 12 февралда 1165-сон тартиб рақами билан Миришкор
тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимида рўйхатдан ўтказилган
ва кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги тўғрисида давлат реестрдан кўчирма берилган.
Қарши туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 20 декабрдаги ҳал
қилув қарорига кўра аризачи "LATIF JAHON EXPORT IMPORT" масъулияти
чекланган жамияти раиси Л.Файзиев судга шикоят ариза билан мурожаат
қилиб, Миришкор туман ҳокимининг 2020 йил 24 ноябрдаги HQ-2020/11сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Аниқланишича, Миришкор туман прокуратураси томонидан 2020
йил 31 октябрда 11-2020-сонли протест келтирилиб, Миришкор туман
ҳокимининг 2018 йил 12 февралдаги Х-152/02-сонли қарорини қонунга
мувофиқлаштириш, туман ҳокимининг 2018 йил 12 февралдаги Х-152/02сонли қарорида келтирилган 12 гектар суғориладиган ер майдонининг
1.40 гектарини Муртозаева Адолат, Караева Махфурат, Муртозаева
3
Матлуба ҳамда Муртозаева Малохатларга деҳқон хўжаликларига ажратиб
бериш талаб қилинган.
Миришкор туман ҳокимининг 2020 йил 24 ноябрдаги HQ-2020/11сонли қарори билан туман прокуратурасининг 2020 йил 31 октябрдаги
протести қаноатлантирилган ҳамда Миришкор туман ҳокимининг 2018
йил 12 февралдаги Х-152/02-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб
ҳисобланган.
Қарши туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 20 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан Миришкор туман ҳокимининг 2020 йил 24 ноябрдаги
HQ-2020/11-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилган. Миришкор туман
ҳокимлиги зиммасига Миришкор туман прокурорининг 2020 йил 31
октябрдаги протестини қайта кўриб чиқиш мажбурияти юклатилган.
Қашқадарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2022
йил 15 апрелдаги қарори билан Қарши туманлараро маъмурий судининг
2021 йил 20 декабрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Бундан ташқари, Қарши туманлараро маъмурий судининг 2022 йил
20 майдаги ҳал қилув қарорига кўра аризачи Миришкор туман прокурори
судга ариза билан мурожаат қилиб, Миришкор туман ҳокимининг 2018
йил 12 февралдаги Х-152/02-сонли қарорини 2-бандидаги "LATIF JAHON
EXPORT IMPORT" масъулияти чекланган жамиятига туман ҳокимлиги
заҳира ер фондининг 283қ, 286қ-контурларидан 2,0 гектар суғориладиган
экин ер майдонилари 30 йил муддатга ижарага ажратиб берилиш
ҳақидаги қисмини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Қарши туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 20 майдаги ҳал
қилув қарори билан Миришкор туман ҳокимининг 2018 йил 12
февралдаги Х-152/02-сонли қарорини 2-бандидаги "LATIF JAHON EXPORT
IMPORT" масъулияти чекланган жамиятига туман ҳокимлиги заҳира ер
фондининг 283қ, 286қ-контурларидан 1.4 гектар ер майдони ҳақиқий эмас
деб топилган.
Қашқадарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 2022
йил 19 июлдаги қарори билан Қарши туманлараро маъмурий судининг
2022 йил 20 майдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 31-моддасида юридик ва
жисмоний шахсларнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи жойнинг ўзида
чегаралар белгиланганидан, ер участкаларининг планлари (чизмалари) ва
тавсифлари тузилиб, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатига
олинганидан кейин вужудга келиши белгиланган.
Ушбу кодекснинг 33-моддаси, учинчи қисмига кўра ер участкасига
бўлган ҳуқуқ ушбу ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатига
олинганидан кейин кучга киради.
Суд муҳокамасида аниқланишича, Миришкор туман ҳокимининг
2018 йил 12 февралдаги Х-152/02-сонли қарори асосида 2018 йил 12
февралда 1165-сон тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган
2018 йил 12 февралда тузилган "LATIF JAHON EXPORT IMPORT"
4
ўртасида фермер хўжалиги томонидан ер участкасини узоқ муддатли
ижарага олиш шартномаси қонуний кучда эканлиги ва бекор қилинмагани
маълум бўлди.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблаб,
даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 68-моддасига асосан ишда
иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонунчиликка мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча
ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда
ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи
бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва
ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса,
етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш
натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб
тан олинади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни, даъвогар давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга
олишни, ишни кўриш билан боғлиқ почта харажати даъвогар томонидан
тўланганлигини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни лозим
топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 72, 74, 118, 176-179, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
Х.Ч.Абраев
5