← Назад
Решение #530277 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 14 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 66 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| йича ушбу Кодекс | 302 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 343 | — | law |
Текст решения
23 263 символов
4-1001-2104/51942-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья И.Хамраев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья М.Саидов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Б.Убайдуллаев
Такрорий кассация инстанциясида
маърузачи судья Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 10 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, судьялар А.Абдуллаев, З.Рустамов,
Ф.Ражабов ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, Н.Зармасоввнинг котиблигида,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори
А.Маматалиев, “Montaj Qurilish Xizmat” масъулияти чекланган жамияти
вакили Ш.Ботиров (2022 йил 25 майдаги ишончномага асосан),
“Ўзмахсусмонтажқурилиш” акциядорлик компанияси вакиллари А.Шодиев
(раҳбар), Ш.Ибрагимов (2022 йил 21 майдаги 01-177/01-01-сонли ишончнома
ва 2022 йил 31 майдаги 123-сонли ордерга асосан), Ф.Фориқов (2022 йил
15 июндаги 01-191/10-05-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар
“Montaj Qurilish Xizmat” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар
“Ўзмахсусмонтажқурилиш” акциядорлик компаниясидан 47 426,5 АҚШ
доллари ва 38 521 860 сўм миқдорида етказилган зарарни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 11 апрелдаги ҳамда кассация инстанцияси судининг
2022 йил 3 августдаги қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Бош
прокурори ўринбосари томонидан киритилган ишни кассация тартибида
такроран кўриш ҳақидаги протест асосида ишни Олий суд жойлашган бинода
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
“Montaj Qurilish Xizmat” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Ўзмахсусмонтажқурилиш” акциядорлик компаниясидан (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 47 426,5 АҚШ доллари ва 38 521 860 сўм зарар
ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 февралдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 47 426,5 АҚШ доллари ва 38 521 860 сўм
зарар ундирилган.
Ҳал қилув қарорига норози бўлиб, жавобгар апелляция шикояти билан
мурожаат қилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 11 апрелдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикояти
қисман қаноатлантирилган. Апелляция шикоятининг Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 11 февралдаги ажримини бекор қилиш қисми
бўйича иш юритиш тугатилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 11 февралдаги ажрими ва ҳал қилув қарори бекор қилинган. Янги
қарор қабул қилинган. Жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги
илтимосномаси (ариза)си қаноатлантирилиб, даъво муддати қўлланилган.
Даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган.
Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
3 августдаги қарори билан иш бўйича қабул қилинган Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 апрелдаги
қароринининг “апелляция шикоятининг Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 11 февралдаги ажримини бекор қилиш қисми бўйича иш
юритиш тугатилсин” қисми бекор қилиниб, суд қарорининг қолган қисми
ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур қарор устида даъвогарнинг аризасига асосан Бош прокурор
ўринбосари томонидан ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида
протест киритилган. Протестда апелляция ва кассация инстанцияси судлари
томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, моддий
ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлиги, низоли ҳолат бўйича жиноят
натижасида етказилган зарар, яъни бой берилган фойдани ундириш ҳақидаги
талабига нисбатан даъво муддати қўллнилиб, моддий ҳуқуқ нормалари
бузилганлиги, суд хулосалари ишнинг ҳақиқий ҳолатига тўғри келмаслиги,
даъвогарнинг ёнғин туфайли ижарачилар томонидан тузилган шартномалар
бекор қилинган ва бино таъмирлангунига қадар ундан фойдаланиш имкони
бўлмаганлиги тўғрисидаги важларига ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги
тўғрисида асослар келтирилиб, апелляция ва кассация суд қарорларини бекор
қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган прокурор протестни тўлиқ қўллабқувватлаб, апелляция ва кассация инстанцияси судлари томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмасдан, моддий ҳуқуқ нормалари нотўғри
қўлланилганликлари сабабли уларни бекор қилиб, ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили протестни қўллаб
қувватлаб, биринчи инстанция суди томонидан ажрим ва ҳал қилув қарори
қонуний қабул қилинганлиги, жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш
ҳақидаги талабларга даъво муддати қўлланлмаслиги, шунингдек жиноят иши
апелляция инстанциясида кўриб чиқилганлигига уч йил бўлмаганлиги, даъво
муддати ўтмаганлигини, бундан ташқари, жавобгарнинг мансабдор
шахсларининг ҳатти-ҳаракатлари натижасида содир бўлган ёнғин сабабли
даъвогар ижарачилар билан шартномаларни бекор қилиниши ёки ижара
суммасини камайтириши натижасида фойда ололмай қолганлик ҳолатлари
жиноят ишида тўлиқ исботланганлигини, шунингдек банкдан олинган кредит
маблағлари мақсадли фойдаланилганлиги ва ёнғин натижасида зарарни
бартараф этиш мақсадида 300 000 000 сўмлик ишлар бажарилганлиги, “Alliaсе
capital k/s” компаниясидан қарздорликни валютада ундириш тўғрисида
суднинг ҳал қилув қарори мавжудлигини маълум қилиб, апелляция ва
кассация инстанцияси судларининг қарорларини бекор қилиб, ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари протестда
келтирилган важларга эътироз билдириб, биринчи инстанция суди томонидан
даъвогарга етказилган зарар жавобгар мансабдор шахсларининг жиноий
ҳатти-ҳаракатлари натижасида юзага келганлиги важи билан жавобгарнинг
даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад
этилганлиги, бироқ Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари буйича судлов
ҳайъатининг 2021 йил 2 декабрдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича
Юнусобод туман судининг 2016 йил 10 майдаги ҳукмининг ундирувга оид
қисми ўзгартирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 24 979 338 сўм зарар
суммаси ундирилганлиги, ушбу зарар суммаси жавобгар томонидан
даъвогарга 2020 йилда тўлиқ тўлаб берилганлилиги, мазкур зарар суммаси
жиноят натижасида етказилган зарар эканлиги ва уни тўлаш ҳақидаги талабга
даъво муддати жорий қилинмаслиги, даъвогар томонидан банкдан олинган
кредит бўйича таъмирлаш ишлари 2016 йил 1 май куни якунланганлиги, шу
куни даъвогар бой берилган фойда ва кредитнинг банк фоизи миқдорларини
билганлиги, лекин умумий даъво муддати ичида даъво аризасидаги бой
берилган фойда ва кредит фоизини ундириш бўйича судга даъво аризасини
бермаганлиги важ қилиб кўрсатиб, протестни қаноатлантирмасдан, кассация
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини
ҳамда прокурорнинг протестни қаноатантириш тўғрисидаги фикрини тинглаб,
протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан биргаликда муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қисман қаноатлантиришни, суд
қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция
судига юборишни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Тошкент шаҳар, Амир Темур
кўчаси, 25-уй манзилида жойлашган 12 қаватли бизнес марказида 2016 йил
18 сентябрда ёнғин содир бўлган. Суриштирув натижасида ёнғин бинонинг
10-қаватида жойлашган “Ўзмахсусмонтажқурилиш” акциядорлик компанияси
мансабдор шахсларининг айби билан содир бўлганлиги аниқланиб, жиноят
иши қўзғатилган ва жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг
2016 йил 10 майдаги ҳукми билан жавобгарнинг мансабдор шахслари айбдор
деб топилиб, фуқаровий жавобгар бўлган Ўзмахсусмонтажқурилиш”
акциядорлик компаниясидан жабр кўрган жами 14 та тадбиркорлик субъекти
ва 3 нафар фуқарога, шу жумладан даъвогарга етказилган зарар суммалари
ундирилиши белгиланган.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари буйича судлов ҳайъатининг
2021 йил 2 декабрдаги ажрими билан жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман
судининг 2016 йил 10 майдаги ҳукмининг ундирувга оид қисми
ўзгартирилган. Жавобгардан зарар кўрган шахсларга зарар суммаси назорат
ўлчовида аниқланган хулоса асосида ундирилган, шу жумладан даъвогар
фойдасига 24 979 338 сўм зарар суммаси ундирилган.
Мазкур ҳолатда даъвогар томонидан даъво аризасида жавобгардан
ундириш сўралган 47 426,5 АҚШ доллари суммаси ёнғин сабабли бинонинг
даъвогарга тегишли қисмларида ижара шартномалари асосида ижарада турган
бошқа шахслар ижара объектларидан фойдалана олмаганликлари натижасида
даъвогар билан тузилган ижара шартномаларини бекор қилишлари
натижасида фойдани ололмай қолганлигидан келиб чиққан ва унинг
ҳисоб-китоби даъво аризасида қуйидалардан иборат бўлган.
“Alliance Capital К/S” компанияси доимий муассасаси 2015 йил
2 мартдаги 45-сонли ижара шартномасига асосан жами 312 кв.м, жойни ойига
3 250 АҚШ долларига ижарага олган. Ижара шартномаси 2015 йил
31 декабрга қадар бўлган. Лекин, ёнғин натижасида ижарага олувчи ва
ижарага берувчи 2015 йил 19 сентябрдан ижара шартномасини бекор қилган.
Бунинг натижасида эса, 2015 йил 18 сентябрдан таъмирлаш ишлари
якунланганга қадар, яъни 2016 йил 1 майга қадар хоналар ижарага
берилмасдан даъвогар жами 24 375 АҚШ доллари (7,5 ой х 3 250 АҚШ
доллари) миқдорида фойда олмаганлиги даъво аризада қайд этилган.
“Exact Calcultion” МЧЖ ва даъвогар ўртасидаги 2015 йил 5 январдаги
37-сонли ижара шартномасига асосан жами 31,5 кв.м. жой ойига 472,5 АҚШ
долларига ижарага берилган. Ижара шартномаси 2015 йил 31 декабрга қадар
тузилган бўлиб, ёнғин натижасида тарафлар ўртасидаги ижара шартномаси
2015 йил 22 сентябрдан бекор қилинган. Бунинг натижасида жами 3 544 АҚШ
доллари (7,5 ой х 472,5 АҚШ доллари) миқдорида фойда олмаганлиги даъво
аризасида билдирилган.
“GP Papenburg Tachkent” МЧЖ ва даъвогар ўртасидаги 2015 йил
2 январдаги 19-сонли ижара шартномасига асосан жами 34,1 кв.м. жой ойига
1 440 000 сўмга ижарага берилган. Ижара шартномаси 2015 йил 31 декабрга
қадар бўлган. Лекин ёнғин натижасида ижарачи талабига асосан даъвогар
2015 йил 1 октябрдан ижара тўловини икки баробар 720 000 сўмгача
камайтиришга мажбур бўлганлиги асоси билан 2 160 000 сўм миқдорида
фойда олмаганлиги даъво аризасида билдирилган.
“Taxi Maximum” МЧЖ ва даъвогар ўртасида тузилган 2015 йил
2 январдаги 14-сонли ижара шартномасига асосан жами 20 кв.м, жой ойига
320 AҚШ долларига ижарага берилган. Ижара шартномаси 2015 йил
31 декабрга қадар тузилган бўлса-да, ёнғин натижасида ижарага берилган
хонага зарар етказилганлиги сабабли, 2021 йил 1 октябрдан ижарачига
кичикрок майдонли хона берилганлиги сабабли ижара ҳақи ойига 320 АҚШ
долларидан 70 АҚШ долларига камайиб, 250 АҚШ долларини ташкил
этганлиги, бунинг натижасида даъвогар жами 140 АҚШ доллари (2 ой х
70 АҚШ доллари) миқдорида фойда олмаганлиги даъво аризасида
билдирилган.
“Laoshi-Mandarin” МЧЖ ва даъвогар ўртасида тузилган 2015 йил
1 августдаги 64-сонли ижара шартномасига асосан жами 16 кв.м. жой ойига
227 АҚШ долларига ижарага берилган. Ижара шартномаси 2015 йил
31 декабрга қадар тузилган бўлсада, ёнғин натижасида ижарага олинган
хонадан ижарачи 1,5 ой давомида фойдалана олмаганлиги сабабли, 2015 йил
сентябрь ойи иккинчи ярми ва октябрь ойи учун ижара хақини тўламаганлиги
оқибатида 340,5 АҚШ доллари (1.5 ой х 227 340,5 АҚШ доллари) миқдорида
фойда олмаганлиги даъво аризасида билдирилган.
“Rubo-Konsalt”
хусусий
корхонаси
ва
даъвогар
ўртасида
2015 йил 1 июлда тузилган 63-сонли ижара шартномасига асосан жами
22 кв.м. жой ойига 440 АҚШ долларига ижарага берилган. Ижара шартномаси
2015 йил 31 декабрга қадар тузилган бўлсада ёнғин натижасида ижарачи
ижарага олинган жойдан тўлиқ фойдалана олмаганлиги сабабли 2015 йил
30 ноябрдан ижара шартномаси бекор килинганлиги натижасида даъвогар
жами 2 200 АҚШ доллари (5 ой х 440 АҚШ доллари) миқдорида фойда
олмаганлиги даъво аризасида билдирилган.
Тадбиркор У.Б.Таджибаев ва даъвогар ўртасида 2015 йил 1 июлда
тузилган 62-сонли ижара шартномасига асосан жами 15 кв.м. жой ойига
200 АҚШ долларига ижарага берилган. Ижара шартномаси 2015 йил
31 декабрга қадар тузилган бўлса-да, ёнғин натижасида тарафлар ўртасидаги
шартнома 2015 йил 10 октябрдан бекор қилинганлиги натижасида даъвогар
жами 1 400 AҚШ доллари (7 ой х 200 AҚШ доллари) миқдорида фойда
олмаганлиги даъво аризасида билдирилган.
“Web Media Tashkent” МЧЖ ва даъвогар ўртасида 2015 йил 1 июлда
61-сонли ижара шартномаси тузилиб, унга асосан жами 45 кв.м. жой ойига
637,5 АҚШ долларига ижарага берилган. Ижара шартномаси 2015 йил
31 декабрга қадар бўлган. Лекин, ёнғин натижасида ижарага олинган хонадан
ижарачи 1,5 ой фойдалана олмаганлиги сабабли 2015 йил сентябрь ойи
иккинчи ярми ва октябрь ойи учун ижарачи ижара хақи тўланмаганлиги
бунинг оқибатида даъвогар жами 956 АҚШ доллари (1,5 ой х 637,5 АҚШ
доллари) миқдорида фойда олмаганлиги даъво аризасида билдирилган.
“Aspekt Consult” МЧЖ ва даъвогар ўртасида 2015 йил 1 июлда 58-сонли
ижара шартномаси тузилиб, унга асосан жами 37 кв.м. жой ижара олувчига
ойига 524 АҚШ долларига ижарага берилган. Ижара шартномаси 2015 йил
31 декабрга қадар тузилган бўлса-да, ёнғин натижасида ижарага олинган
хонадан ижарачи фойдалана олмаганлиги сабабли, 2015 йил 31 октябрда
ижара шартномаси бекор қилинганлиги натижасида жами 3 668 АҚШ доллари
(7 ой х 524 АҚШ доллари) миқдорида фойда олмаганлиги даъво аризасида
билдирилган.
“Mega Max Construction” МЧЖ ва даъвогар ўртасида тузилган 2015 йил
5 июндаги 56-сонли ижара шартномасига асосан жами 18 кв.м. жой ойига
360 АҚШ долларига ижарага олувчига ижарага берилган. Томонлар ўртасида
ижара шартномаси 2015 йил 31 декабрга қадар тузилган бўлса-да, ёнғин
натижасида ижарага олинган хонадан ижарачи фойдала олмаганлиги сабабли,
2015 йил 30 сентябрда ижара шартномаси бекор қилинганлиги оқибатида
даъвогар жами 2 520 АҚШ доллари (7 ой х 360 АҚШ доллари) миқдорида
фойда олмаганлиги даъво аризасида билдирилган.
“Ар Lifesciences” МЧЖ ва даъвогар ўртасида 2015 йил 1 апрелда
тузилган 48-сонли ижара шартномасига асосан жами 20 кв.м. жой ижарага
олувчига ойига 283,33 АҚШ долларига ижарага берилган. Ижара шартномаси
2015 йил 31 декабрга қадар тузилган бўлиб, ёнғин натижасида ижарага
олинган хонадан ижарачи фойдалана олмаганлиги сабабли, 2015 йил
30 сентябрда ижара шартномаси бекор килиниб, натижада жами 1 983 АКШ
доллари (7 ой х 283,33 АҚШ доллари) миқдорида фойда олмаганлиги даъво
аризасида билдирилган.
“Virsaviya-Projekt” МЧЖ ва даъвогар ўртасидаги 2015 йил 2 январдаги
4-сонли ижара шартномасига асосан даъвогар ижарага олувчига жами
60 кв.м. жойни ойига 900 АҚШ долларига ижарага берган. Ижара шартномаси
2015 йил 31 декабрга қадар тузилган бўлсада, ёнғин натижасида ижарага
олинган хонадан ижарага олувчи фойдала олмаганлиги сабабли 2015 йил
30 сентябрда ижара шартномаси бекор килиниши оқибатида жами 6 300 AҚШ
доллари (7 ой х 900 AҚШ доллари) миқдорида фойда олмаганлиги даъво
аризасида билдирилган.
Шунингдек, даъво аризасида даъвогар томонидан бинонинг ўзига
тегишли қисмини таъмирлаш мақсадида АТ “Ипотека банк”дан олган кредит
учун қўшимча 38 521 860 сўм фоиз тўлаб зарар кўрганлигини асос сифатида
келтириб, суддан жавобгар ҳисобидан жами 47 426,5 АҚШ доллари ва
38 521 860 сўм зарарни ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 8-моддасига кўра фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонун
хужжатларида назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда
юридик шахсларнинг, гарчи қонун хужжатларида назарда тутилган бўлмасада, лекин фуқаролик қонун хужжатларининг умумий негизлари ва мазмунига
кўра фуқаролик ҳуқуқ хамда бурчларни келтириб чиқарадиган
харакатларидан вужудга келади.
ФК 14-моддасига мувофиқ, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар
деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган
ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки
шикастланиши (хақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари
бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин
бўлган, лекин ололмай қолган дароматлари (бой берилган фойда) тушунилади.
ФК 234-моддаси 2-хатбошисида мажбуриятлар – шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан
келиб чиқиши назарда тутилган.
Мазкур ҳолда тарафлар ўртасидаги низо зарар етказиш оқибатида юзага
келган.
ФКнинг 14-моддасига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ
миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига
етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 11 февралдаги ажрими билан
жавобгарнинг
даъво
муддатини
қўллаш
тўғрисидаги
аризасини
қаноатлантириш рад этилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил
19 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг
даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
282-сонли қарорининг 8.5-бандига асосан, даъво муддати ўтганлиги ҳақида
низодаги тарафнинг (жавобгарнинг) аризасини кўриб чиқишда биринчи
инстанция суди даъво муддати ўтмаганлиги ёки талаб бўйича даъво муддати
қўлланилмаслигини аниқласа ёхуд даъво муддати тикланиши (даъвогарнинг
аризасига мувофиқ ёхуд ўз ташаббуси билан) лозим, деган хулосага келса,
даъво муддати ўтганлиги сабабли даъвони рад қилиш тўғрисидаги
жавобгарнинг аризаси қаноатлантирилмаганлиги ҳақида ажрим чиқариб, низо
мазмунан кўриб чиқилишини эълон қилади. Бундай ажрим устидан шикоят
қилинмайди, протест келтирилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил
19 июндаги “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг
даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги
282-сонли қарори 18-бандининг учинчи қисмига асосан, ФК 163-моддасининг
бешинчи хатбошисига кўра, жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш
ҳақидаги талабларга даъво муддати жорий қилинмайди. Шуни инобатга олиш
лозимки, жиноят туфайли етказилган зарар қонуний кучга кирган жиноят
ишлари бўйича суднинг ҳукми, ажрими ёки тергов органининг қарори билан
тасдиқланган бўлиши керак.
Мазкур ҳолатда судлар даъво аризасида жавобгардан ундириш
сўралаётган 47 426,5 АҚШ доллари ва 38 521 860 сўм етказилган зарар (зиён
ва бой берилган фойда) жиноят оқибатида етказилганлдиги ҳолатига тўлиқ
ҳуқуқий баҳо бермаган.
Бундан ташқари судлар томонидан жавобгар томонидан даъвогарга
зарар етказилганлиги, жиноят судининг ҳукми билан қанча миқдори
қопланганлиги ва ушбу зарар суммаси нималардан иборат эканлигига ҳуқуқий
баҳо бермаган.
Шунингдек, ижара шартномалари асосида ижарада турган бошқа
шахслар ижара объектларидан фойдалана олмаганликлари натижасида
даъвогар билан тузилган ижара шартномаларини бекор қилишлари
натижасида ушбу обектларни яна бошқа ижарачиларга берилган
берилмаганлик ҳолатларига аниқлик киритилмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 68-моддасининг биринчи қисмига
мувофиқ ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида моддий ва (ёки)
процессуал
ҳуқуқ
нормаларининг
бузилганлиги
ёхуд
нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асос бўлиши белгиланган.
Баён этилганлардан кўринадаки, судлар томонидан қарор қабул
қилишда процессуал ҳуқуқ нормалари бузилган ва бу асоссиз қарор қабул
қилинишига сабаб бўлган.
ИПК 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа
қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
ИПК 299-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд ишни
кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция
инстанцияси
суди
томонидан
моддий
ҳуқуқ
нормалари
тўғри
қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш
материаллари бўйича текширади.
Кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги
фактларни аниқлашга ҳақли эмас.
ИПК 301-моддасининг 3-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс
302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва
7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини,
қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор
қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун
аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси
судининг 2022 йил 3 августдаги қарори, Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 апрелдаги қарори ва Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 февралдаги ҳал қилув қарорини
бекор қилишни, ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстания судига
юборишни лозим топади.
ИПКнинг 343-моддасига асосан биринчи инстнция судининг ҳал қилув
қарори бўйича ундирув бекор қилинади.
9
Ишни янгидан кўришда даъво талабларига аниқлик киритиб, даъвонинг
жиноят оқибатида етказган зарар эканлигига ҳуқуқи баҳо бериб, иш юзасидан
қўзғатилган жиноят иши бўйича якуний суд ҳужжатини талаб қилиб олиб,
унинг даъво талабига алоқадорлигини аниқлаши, тарафлардан қўшимча
далиллар талаб қилиб олиб, ишда мавжуд бўлган ҳар бир иш учун аҳамиятли
бўлган ҳужжатларни ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўрсатмаларига
мослигига эътибор қаратиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини ўз
ўрнида қўллаган ҳолда, қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул
қилиш, ишни кўриш якунига кўра суд харажатларини ундириш лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 299, 301-303, 343-моддаларига асосланиб,
судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан
киритилган протест қаноатлантирилсин.
Мазкур иш бўйича қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати кассация инстанцияси судининг
2022 йил 3 августдаги қарори, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатининг 2022 йил 11 апрелдаги қарори ва Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 11 апрелдаги ҳал қилув қарори бекор
қилиинсин.
Иш биринчи инстанция судида янгидан кўриб чиқиш учун Тошкент
туманлараро иқтисодий судига юборилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 11 апрелдаги қарори ижроси бўйича ундирув бекор қилинсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик этувчи:
Б.Исрайлов
ҳайъат аъзолари:
А. Абдуллаев
З.Рустамов
Ф.Ражабов
Р.Хайдаров