← Назад
Решение #530341 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 478 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
9 186 символов
Даъво талабларини қисман қаноатлантириш ҳақида
ҳал қилув қарори
4-1107-2301/1329-сонли иқтисодий иш
ОҲАНГАРОН ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 10 июль
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси ---------раислигида, судья ёрдамчиси ----------- котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси даъвогар “---------------------” МЧЖ манфаатида, жавобгар “----------------------” МЧЖдан 42
252 952 сўм асосий қарз, 15 211 063 сўм пеня ундириш тўғрисидаги
даъво аризасини даъвогар вакили -------боев (2023 йил 02 июндаги 0404/2488-сонли ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз)
иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“----------------------” МЧЖ Оҳангарон шаҳар филиали (мантда
“Таъминотчи” деб юритилади) ҳамда “----------------------” МЧЖ (матнда
“Абонент” деб юритилади) ўртасида ичимлик суви етказиб бериш ва
оқова сувларни чиқариш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома
тузилган.
Шартноманинг шартларига кўра “Таъминотчи” “Абонент”нинг
буюртмасига мувофиқ унга белгиланган миқдорда ичимлик суви билан
таъминлаш ва оқова сувларини қабул қилишни таъминлаш, жавобгар
эса ушбу сув ва хизматларни қабул қилиб олиш ва уларинг ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар 2023 йил 01 апрелга қадар жавобгарга ичимлик суви
етказиб берганлиги ва оқова сувларни чиқариш хизматларини
кўрсатганлиги бўйича ҳисоб-китоб қилиб, қарздорликни тўлаб
беришни, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда жавобгарга нисбатан
даъво қўзғатилиши ҳақида талабнома юборган. Жавобгар талабномани
жавобсиз қолдирган ва шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб,
жавобгардан 42 252 952 сўм асосий қарз, 15 211 063 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили иштирок этиб, даъво
талабларини қўллаб-қувватлаб, суддан уни қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасида, суд томонидан
юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта
манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган
бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчисини суд томонидан
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишлиги белгиланган.
Жавобгарга даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд
муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим даъво аризада кўрсатилган
манзил бўйича юборилган бўлсада, ушбу ажрим жавобгарга хизмат
кўрсатувчи алоқа бўлимининг маълумотномаси билан қайтарилган.
Суд, ИПКнинг 128, 170-моддаларга асосланиб, ишни жавобгар
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг важларини тинглаб. иш ҳужжатларини
ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда ФК деб юритилади) 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият
шартномадан, зиён етказишдан ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари истеъмолчиларга
ичимлик ва оқава хизматларни кўрчатиш шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
ФКнинг 478-моддаси 2-қисмига асосан, агар қонун ҳужжатларида,
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият
моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва
нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш
муносабатларига нисбатан ушбу параграф (ФКнинг 6-параграфи
468-478-моддалар) қоидалари қўлланади.
ФКнинг 468-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 477-моддасига асосан, энергия таъминоти шартномаси
бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган
ҳолларда энергия билан таъминловчи ташкилот ёки абонент шу
туфайли етказилган ҳақиқий зарарни қоплаши шарт.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, “----------------------” МЧЖ Оҳангарон
шаҳар филиали ҳамда “----------------------” МЧЖ ўртасида 2020 йил
25 августда ичимлик суви етказиб бериш ва оқова сувларни чиқариш
хизматларини кўрсатиш бўйича 109/02-сонли шартнома тузилган, унга
кўра “Таъминотчи” “Истеъмолчи”нинг буюртмасига мувофиқ унга
белгиланган миқдорда ичимлик суви билан таъминлаш ва оқава
сувларини қабул қилишни таъминлаш, жавобгар эса ушбу сув ва
хизматларни қабул қилиб олиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Мазкур шартномага асосан даъвогар ўз мажбуриятларини тўлиқ
ва лозим даражада бажариб, жавобгарга ичимлик суви етказиб берган ва
хизмат кўрсатган. Жавобгар томонидан қисман тўловлар амалга
оширилиб, натижада 42 252 952 сўм қарз тўланмасдан қолган.
Даъвогар томонидан судга тақдим қилинган ўзаро-солиштириш
таққослаш далолатномасидан кўринишича, 2023 йил 01 апрель куни
ҳолатига жавобгарга етказиб берилган ичимлик суви ва кўрсатилган
оқова хизматлари ҳақи жами 122 528 204 сўмни, ушбу даврда амалга
оширилган тўлов миқдори 80 175 252 сўмни, қолдиқ қарздорлик
суммаси 42 252 952 сўмни ташкил қилади.
Мазкур ҳолатда даъвогарнинг даъво талаблари тарафлар
ўртасида тузилган ўзаро-солиштириш таққослаш далолатномалари, сув
сарфи маълумотлари ва истеъмолчилар ичимлик сув таъминоти ва
оқава сув тармоқлари хатловдан ўтказиш тўғрисидаги далолатномалар,
суд мажлисида даъвогар вакилининг берган кўрсатмалари билан тўлиқ
ўз тасдиғини топди.
Шунга кўра суд даъвогарнинг жавобгардан 42 252 952 сўм асосий
қарздорликни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни
лозим топади.
Шунингдек, даъвогар сув етказиб бериб, оқава сувларини қабул
қилиш ҳақи жавобгар томонидан ўз вақтида тўланмаганлиги учун
шартноманинг 6.7 бандига асосланиб, ҳар бир кун учун кечиктирилган
тўлов суммасининг 0,4%, аммо кечиктирилган сумманинг 50 % дан
ортиқ бўлмаган миқдорда ҳисоблаб, 15 211 063 сўм пеня ундиришни
сўраган.
ФКнинг 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг
келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар,
кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни
тўлашни талаб қилишга ҳақли.
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163сонли қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга неустойканинг
энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар
миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган.
Шунга кўра суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини
эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан 1 478 853 сўм пеня ундиришни лозим деб
топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Мазкур ҳолатда ундирилиши лозим бўлган 1 149 280,31 сўм
давлат божи ва олдиндан тўлаб чиқилган 33 000 почта харажати
жавобгар зиммасига юклатилиши лозим.
Баён этилганларга кўра, суд даъво аризасини қисман
қаноатлантиришни, ИПКнинг 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб,
почта харажатларини жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига
ундиришни, давлат божини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб
топди.
Юқоридагиларга ҳамда ИПКнинг 68, 118, 128, 170, 176-179, 186моддалари, ФКнинг 236, 333, 468-478-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “----------------------” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар “----------------------” МЧЖ ҳисобига 42 252 952 сўм асосий
қарздорлик, 1 478 853 сўм пеня, 33 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 1 149 280,31 сўм давлат божи
ундиририлсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда Оҳангарон
туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
(прокурор протест) бериши мумкин.
-------------