← Назад
Решение #530389 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Суд мажлисида даъвогар вакили ИПК | 327 | — | law | |
| ИПК | 327 | — | law | |
| чунки ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 333 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
16 114 символов
4-1001-2105/30864-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
АЖРИМИ
Тошкент шаҳри
2023 йил 10 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов, З.Рустамов,
Ф.Ражабов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, З.Қодировнинг котиблигида,
даъвогар вакили – С.Абдазимов (2021 йил 18 августдаги 2-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакили – етакчи юрисконсульт Э.Салимбоев (2023 йил
4 январдаги 08-12/6-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Пискент туман
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши (“Бахти Алпомиш
Инвест”
масъулияти
чекланган
жамияти
манфаатида)нинг
жавобгар
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятидан 234 496 203,15 сўм ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд
ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги
Кенгашнинг аризасини Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Бахти Алпомиш Инвест” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар ёки суғурта қилдирувчи деб юритилади), “Ўзагросуғурта”
акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки суғурталовчи деб
юритилади) ва “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Пискент филиали
ўртасида 2020 йил 30 май куни 1-001400-сонли суғурта шартномаси тузилган.
Ушбу шартнома Банк филиали томонидан имзоланмаган.
Шартноманинг 2.1-бандига кўра, суғурталовчи 2019 йил 4 октябрдаги
11/1-02-2-сонли “Пахта хом ашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирувчи
тадбиркорлик субъектларининг бўлғуси кузги бошоқли дон ҳамда пахта
экинларидан кам ҳосил олиши натижасида кўрадиган молиявий зарарини
суғурталаш қоидалари” асосида даъвогарнинг аризасида кўрсатилган суғурта
таваккалчиликлари туфайли пахта ҳосилидан кам ҳосил олиши натижасида
кўрадиган молиявий зарарини қоплаш бўйича суғурта ҳимоясини тақдим этиш,
шартноманинг 2.2-бандида эса, суғурта қилдирувчи суғурта шартнома бўйича
ҳисобланган суғурта мукофотини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш
мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.1-бандига мувофиқ суғурта қиймати 543 330 800 сўмни,
суғурта пули 434 664 640 сўм (суғурта қийматининг 80 фоизи)ни ва суғурта
мукофоти 17 386 586 сўмни ташкил этган.
Шунингдек, шартноманинг 4.1-бандида суғурта шартномаси тузилгандан
сўнг 30 иш куни ичида суғурта қилдирувчи томонидан суғурталовчининг ҳисоб
рақамига суғурта мукофотини ўтказиб берилиши, 5.2-бандида эса суғурта мукофоти
суғурталовчининг ҳисоб рақамига келиб тушгач, 3 кун ичида суғурта полиси
расмийлаштириб берилиши белгиланган.
Суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига 2020 йил 30 июнда
004744-сонли суғурта полиси берилган ва унда суғурта қилдирувчи томонидан
11 000 000 сўм тўланганлиги, суғурта жавобгарлиги 63,27 фоиз ёки 275 000 000 сўм
миқдорида эканлиги қайд этилган. Суғурта полиси 2020 йил 30 июндан кучга
кириши ва 2020 йил 31 декабрда кучини йўқотиши белгиланган.
Шунингдек, суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига 2020 йил
1 августда 005063-сонли суғурта полиси берилган ва унда суғурта қилдирувчи
томонидан 6 386 586 сўм тўланганлиги, суғурта жавобгарлиги 36,73 фоиз
ёки 159 664 650 сўм миқдорида эканлиги қайд этилган. Суғурта полиси 2020 йил
1 августдан кучга кириши ва 2020 йил 31 декабрда кучини йўқотиши белгиланган.
Суғурта
шартномаси
ва
суғурта
полисларига
кўра,
суғурта
таваккалчиликлари сифатида бўрон, дўл, кучли ёмғир (жала); ёнғин, яшин уриши;
қурғоқчилик ва гармсел; қора совуқ, кучли қор ёғиши; тупроқнинг ўта намлиги; сув
сатҳининг паст бўлиши (камсувлик); сув сатҳининг баланд бўлиши (сув тошқини);
зараркунандалар ва экин касалликлари кўрсатилган.
Ишдаги Пискент туман ваколатли ташкилотлари ва даъвогар вакили
иштирокида тузилган 2020 йил 19 ва 24 августдаги далолатномалар ҳамда жавобгар
Пискент туман бўлимининг агрономи А.Мажидов ҳамда даъвогар вакили
томонидан имзоланган 2020 йил 24 августдаги қишлоқ хўжалиги корхоналарининг
экинлар ҳосилини суғурталаш бўйича оралиқ мониторинг далолатномасида
даъвогарнинг 34 га пахта майдонига сув танқислиги сабабли ўргимчаккана
ва кўсакқурти зараркунанда ҳашоратлари тушиши натижасида пахта майдонларида
ғўза туплари, кўсак, шона, гуллари, барглари катта зарарланишига сабаб
бўлаётганлиги қайд этилган.
Пискент туман Статистика бўлимининг 2020 йил 10 декабрдаги
01/1-35-05/3-44-сонли маълумотномасида даъвогар томонидан 2020 йил пахта
ҳосили режаси бўйича 146,4 тонна ҳосил етиштириш назарда тутилганлиги, бироқ
даъвогар томонидан 90 тонна (61,5 %) пахта етиштирилганлиги қайд қилинган.
Шунинг учун, даъвогар 2020 йил 31 декабрда жавобгарнинг Тошкент вилоят
филиалига суғурта товонини тўлашни сўраб мурожаат қилган.
Даъвогарнинг мурожаати оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли Ўзбекистон
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пискент туман кенгаши
(бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) даъвогар манфаатида иқтисодий судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 156 330 802,10 сўм суғурта
товони ва 78 165 401,05 сўм пеня ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 7 октябрдаги ҳал қилув
қарори билан Кенгашнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига 132 881 181,79 сўм суғурта товони ва 33 220 295,44 сўм пеня
ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил
7 декабрдаги қарори билан биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг
жавобгардан 33 220 295,44 сўм пеня ундириш қисми бекор қилиниб, Кенгашнинг
даъво талабининг 78 165 401,05 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад
этиш тўғрисида янги қарор қабул қилинган. Ҳал қилув қарорининг давлат божи
ундириш қисми қаноатлантирилган даъво талабларига мутонасиб равишда
ўзгартирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 30 мартдаги қарори билан иш юзасидан суд қарорлари
ўзгартирилиб, ҳал қилув қарорининг жавобгардан даъвогар фойдасига
132 881 181,79 сўм суғурта товони ундириш қисми 75 098 815 сўмга ўзгартилган
ҳамда суд ҳужжатларининг давлат божини тақсимлаш қисмлари бекор қилиниб, суд
харажатлари қайта тақсимланган. Суд қарорларининг қолган қисми ўзгаришсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан
киритилган протест асосида иш кассация тартибида такроран кўриб чиқилган
ва 2022 йил 30 декабрдаги қарори билан протест қаноатлантирилган. Олий суд
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 30 мартдаги қарори бекор
қилинган. Жавобгарнинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилган. Тошкент
шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 7 декабрдаги
қарори ўзгартирилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
7 октябрдаги ҳал қилув қарори хулоса қисмининг жавобгардан даъвогар фойдасига
132 881 181,79 сўм суғурта товони ундириш қисми, 106 304 945,42 сўм суғурта
товони ундириш билан алмаштирилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 7 декабрдаги қарорининг суд харажатлари
тақсимлаш қисми бекор қилинган. Жавобгардан республика бюджетига
2 126 099 сўм давлат божи, даъвогардан жавобгар фойдасига 597 965,32 сўм суд
харажатлари ундирилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2021 йил 7 декабрдаги қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз
қолдирилган. Даъвогардан жавобгар фойдасига 265 762,36 сўм суд харажатлари
ундирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига ва даъвогардан жавобгар фойдасига
ундирилган суммаларини ўзаро ҳисобга олиш натижасида жавобгардан даъвогар
фойдасига 105 441 217,74 ундирилган.
Кенгаш судга ариза билан мурожаат қилиб, иш юзасидан қабул қилинган
ва қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўришни сўраган. Бунга асос қилиб, аризада Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг 2023 йил
7 мартдаги эксперт хулосасида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги
505-сонли қарорининг 2-иловаси, Пискент туман ҳокимининг 2019 йил
23 декабрдаги 5344-сонли қарорининг 3-иловаси ва “Саидакбар Абдусалом” фермер
хўжалигининг аризасини инобатга олган ҳолда 1 га майдондаги реалаштирилган
ҳосилдорлик 30,6 центнерни ташкил этиши қайд этилганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакили ИПК 327-моддасининг 1-бандида суд
ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган
ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар қонуний кучга
кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос
бўлда деб кўрсатилганлиги, даъвогар судга 2 маротаба ундирилиши лозим бўлган
сумманинг ҳисоб-китобини тақдим қилганлиги, кейин судга эксперт хулосаси
тақдим қилинганлиги, ушбу хулоса 2023 йил март ойида расмийлаштирилганлиги
ва унда 1 га майдондаги реалаштирилган ҳосилдорлик 30,6 центнерни ташкил
этиши қайд этилганлиги, бу нафақат “Саидакбар Абдусалом” фермер хўжалиги,
балки ўша ҳудудда жойлашган барча фермер хўжаликларга ҳам тааллуқли
эканлиги, ушбу экспертнинг хулосаси янги очилган ҳолат бўлиши, Низом бўйича
бир маротаба 80 фоиз чегириш белгиланганлиги, аммо, судлар икки маротаба
80 фоизни чегирганлиги, Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 4-1001-2229/15614-сонли иш бўйича қабул қилинган қарорида бир
маротаба 80 фоиз чегирилади деб кўрсатилганлиги, вилоят суди судьяларининг
хулосаси эксперт хулосасига тўғри келиши, аммо, Олий суд судьялари буни
инобатга олмаётганлигини баён қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили аризада келтирилган важларга эътироз билдириб, ушбу
важлар янги очилган ҳолат эмаслиги, чунки 2023 йил 7 мартдаги эксперт хулосаси
“Саидакбар Абдусалом” фермер хўжалиги бўйича берилганлиги сабабли, унинг
ушбу ишга алоқаси йўқлиги, эксперт хулосасида “1 га майдондаги реалаштирилган
ҳосилдорлик 30,6 центнерни ташкил этади деб ҳисоблаш мумкин” деб
кўрсатилганлиги, яъни, ушбу хулоса тавсиявий характерга эгалиги, 1 га майдондаги
режалаштирилган ҳосилдорлик миқдори аризачига маълум бўлганлиги ва суд
жараёнида айнан шу ҳосилдорликдан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилиниши лозим
деган важларга судлар томонидан баҳо берилганлиги, ИПК 327-моддасининг
1-бандида суд ҳужжати қабул қилинган пайтда мавжуд бўлган, лекин аризачига
маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар
қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриш учун асос бўлиши белгиланганлиги, мазкур ҳолатда янги очилган ҳолатлар
мавжуд эмаслигини баён қилиб, аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Кенгаш суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлсада, ундан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 332-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонуний
кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш
тўғрисидаги ариза у судга келиб тушган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган
муддатда, ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида
кўриб чиқилади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган шахсларнинг келмаганлиги аризани кўриб чиқиш учун
тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати аризани Кенгашнинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан
бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни
лозим топади.
ИПК 327-моддасининг 1-бандига кўра, суд ҳужжати қабул қилинган пайтда
мавжуд бўлган, лекин аризачига маълум бўлмаган ва маълум бўлиши мумкин
бўлмаган, иш учун муҳим ҳолатлар қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги
очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш учун асос бўлади.
Даъвогар ИПКнинг ушбу нормасига асосланиб, қонуний кучга кирган
суднинг қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришни сўраган. Бунга
асос қилиб, аризада Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги
Республика суд экспертизаси марказининг 2023 йил 7 мартдаги эксперт хулосасида
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 505-сонли қарорининг 2-иловаси,
Пискент туман ҳокимининг 2019 йил 23 декабрдаги 5344-сонли қарорининг
3-иловаси ва “Саидакбар Абдусалом” фермер хўжалигининг аризасини инобатга
олган ҳолда 1 га майдондаги реалаштирилган ҳосилдорлик 30,6 центнерни ташкил
этиши қайд этилганлигини кўрсатган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Қонуний кучга
кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий
процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида” 2003 йил
25 июлдаги 111-сонли қарори 4-бандининг биринчи хатбошисида янги очилган
ҳолатлар деганда, очилган фактик ҳолатлар аслида мавжуд бўлиб, бироқ суднинг
ишни кўриш вақтида ҳисобга олиши мумкин бўлмаган, аризачига ва судга
номаълум бўлган ёки маълум бўлиши мумкин бўлмаган, суд ҳужжатлари қабул
қилингандан кейингина маълум бўлган ҳолатларни тушуниш лозимлиги, 5-бандида
суд ҳужжатини қайта кўриб чиқиш учун асос бўлаётган ҳолатлар жиддий бўлиши,
яъни суд ҳужжатини қабул қилишда иқтисодий суд хулосасига таъсир кўрсатадиган
даражада бўлиши лозимлиги, бу ҳолат иқтисодий суд томонидан аввалда текшириш
предмети бўлган фактга нисбатан янги далиллар эмас, балки айнан юридик
фактларнинг ўзи бўлиши лозимлиги, суд томонидан ишни кўриб чиқишда
текшириш предмети бўлмаган ҳамда мавжудлиги аризачига маълум бўлмаган
ва маълум бўлиши мумкин бўлмаган юридик фактни белгиловчи янги далиллар
янги очилган ҳолатлар деб эътироф этилиши мумкинлиги, агар ишни янги очилган
ҳолатлар бўйича қайта кўриш давомида суд келтирилган далиллар аризачига
маълум бўлган ёки маълум бўлиши лозим бўлганлигини аниқласа, янги очилган
ҳолатлар бўйича келтирилган аризани қаноатлантириш рад этилиши лозим, чунки
ИПКнинг 68-моддасига мувофиқ, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаб
ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Даъвогар томонидан тақдим қилинган эксперт хулосасида Вазирлар
Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 505-сонли қарорининг 2-иловаси, Пискент
туман ҳокимининг 2019 йил 23 декабрдаги 5344-сонли қарорининг 3-иловаси
ва “Саидакбар Абдусалом” фермер хўжалигининг аризасини инобатга олган ҳолда
1 га майдондаги реалаштирилган ҳосилдорлик 30,6 центнерни ташкил этади деб
ҳисоблаш мумкин деб кўрсатилган.
Бироқ, даъвогар томонидан 2020 йил пахта ҳосилидан давлатга сотиш режаси
бўйича 1 га майдонидан ҳосилдорлик 31 центрнерни ташкил қилиши лозимлиги
ишни кўриш жараёнида маълум бўлган. Чунки, даъвогарнинг жавобгарга йўлланган
пахта ҳосилини суғурта қилиш ҳақидаги аризаси ҳамда ундирилиши сўралган
суғурта товони суммасининг ҳисоб-китобида 2020 йил пахта ҳосилидан давлатга
сотиш режаси бўйича 1 га майдонидан ҳосилдорлик 31 центрнерни ташкил қилиши
кўрсатилган.
Шунинг учун, Кенгаш томонидан тақдим қилинган Х.Сулаймонова номидаги
Республика суд экспертизаси марказининг 2023 йил 7 мартдаги эксперт хулосаси
кассация инстанцияси судининг қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта
кўриш учун асос бўла олмайди.
ИПК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қонуний кучга кирган суд
6
ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги аризани кўриб
чиқиш натижалари юзасидан суд аризани қаноатлантириш ва илгари ўзи қабул
қилган суд ҳужжатини бекор қилиш ҳақида ёки аризани қаноатлантиришни рад
этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Шунинг учун судлов ҳайъати Кенгашнинг аризасини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар
зиммасига юклатилади ва ариза билан мурожаат қилишда тўланган почта
харажатлари унинг зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 325 – 327 ва 333-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
а ж р и м қ и л д и:
Пискент туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
Кенгашининг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича
қайта кўриш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р. Хайдаров
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
З. Рустамов
Ф. Ражабов