Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2305/22194 Дата решения 10.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Зангиатинский межрайонный экономический суд Судья Хусанов Улуғбек Равшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "GRAN-LAB" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Агро барака махсулот масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1147936 Claim ID 3469960 PDF Hash 1295aabd14cfe479... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 535-моддаси ФКнинг 535 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2305/22194-сонли иқтисодий иш ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Зангиота тумани 2023 йил 10 июль раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “ССС” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 145 281 600 сўм бой берилган фойда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар вакиллари ААА (раҳбар), ФФФ (2023 йил 10 июлдаги 51-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 316-уйда жойлашган бино-иншоотлар Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитасининг 1994 йил 16 августдаги 582-сонли Давлат ордерига асосан “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)га тегишли. Даъвогар ва “ССС” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2020 йил 1 январда 10/А-сонли ижара шартномаси тузилган. Шартноманинг 4.2-бандида ижара муддати 2020 йил 31 декабрга қадар эканлиги белгиланган. Шартноманинг 5.1-бандида ижара тўлов ҳар ойда 3 240 000 сўм эканлиги, шартноманинг умумий суммаси 38 880 000 сўм эканлиги белгиланган. Даъвогар 2021 йил 25 февраль, 21 сентябрь ва 2022 йил 27 апрелда жавобгарга ижара шартномаси муддати тугаганлиги ижара объектини бўшатиб бериш тўғрисида талабномалар берилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 23 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 24 040 800,04 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня, 360 612 сўм давлат божи, 21 600 сўм почта харажати ундирилиши белгиланган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 23 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан ҳудудни мажбуран бўшатиш ва ушбу хонада жойлашган ускунани, демонтаж қилиш мажбурияти юклатилган. Жавобгар томонидан ижара шартномаси муддати ўтган бўлишига қарамай, ўзига тегишли ускуналарни олиб чиқиб кетмаганлиги сабабли, жавобгар 2021-2022 йил ва 2023 йил ярим йиллиги учун ижара объетини ижарага бера олмаганлиги сабабли, иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 145 281 600 сўм бой берилган фойда ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан шартномада белгиланган муддат ўтганидан сўнг ижара шартномаси муддатини узайтирмаганилги, бир неча огоҳлантирилган бўлишига қарамай ижара объектидаги ўзига тегишли ускуналарни олиб чиқиб кетмаганлиги, суднинг қарорлари билан 2020 йил учун ижара тўловидан қарздорлик ундирилганлиги, бошқа ҳал қилув қарори билан жавобгарга объектдаги ускуналарни олиб чиқиб кетиш мажбурияти юклатилганлиги, бироқ жавобгар ўзига тегишли ускуналарни олиб чиқиб кетмаганлиги сабабли, ушбу объектни 2,5 йил давомида ижарага бера олмаганлиги, кўчмас мулкидаги бошқа объектларни 2021 ва 2022 йилда бошқа ижарачиларга ижарга берган нарх ҳисобида 2021 йил учун 41 601 600 сўм, 2022 йил учун 69 120 000 сўм ва 2023 йил ярим йили учун 34 560 000 сўм, жами 145 281 600 сўм бой берилган фойда ундиришни сўраганлиги, даъво аризасида жавобгарга тегишли ускуналарни баҳоловчи комиссия тайинлаб баҳолашни ўтказиш ва жавобгарнинг қарздорлиги ҳисобига ўтказиш кўрсатилган бўлиб, даъво ижросини таъминлаш мақсадида киритилганлиги, буларни алоҳида талаб сифатида баҳоламасликни, шу сабабли фақатгина бой берилган фойда ҳисобидан давлат божи тўланганлиги, ижара объектидан жавобгар ускуналарни олиб кетиш тўғрисидаги суднинг ижро варақасини икки марта дубликатини олганлиги, Олмазор туман Мажбурий ижро бюроси ходимлари ижро варақаси бўйича ижро ҳаракатларини амалга оширмаганлиги, ижро варақасининг иккинчи дубликатини Мажбурий ижро бюросига топширмаганлигини билдириб ўтиб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими жавобгарга гибрид почта орқали етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган даъвогар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлашни лозим топади. Даъво аризасида жавобгарга тегишли ускуналарни баҳоловчи комиссия тайинлаб баҳолашни ўтказиш ва жавобгарнинг қарздорлиги ҳисобига ўтказиш кўрсатилган бўлса-да, мазкур ҳолат суд ҳужжати ижроси жараёнида амалга оширилиши, даъвогар вакили томонидан берилган тушунтиришда даъво талаби эмаслиги, суд ҳужжатини таъминлаш мақсадида киритилганлиги, шу сабабли давлат божи тўланмаганлиги тўғрисидаги тушунтиришларидан келиб чиқиб, суд ушбуларни алоҳида даъво талаблари деб ҳисобламайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 15-моддасининг иккинчи-учинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли. ФК 324-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, бой берилган фойдани аниқлашда кредитор томонидан уни олиш учун кўрилган чоралар ва шу мақсадда кўрилган тайёргарликлар ҳисобга олинади. ФКнинг 535-моддасига асосан, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. ФК 544-моддасининг биринчи қисмига кўра, ижарага олувчи молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. ФК 554-моддасининг биринчи-иккинчи қисмларига мувофиқ, мулк ижараси шартномаси бекор бўлганидан кейин ижарага олувчи ижарага берувчига мол-мулкни ўзига топширилган ҳолатда, нормал эскиришни ҳисобга олиб ёки шартномада келишилган ҳолатда қайтариши лозим. Агар ижарага олувчи ижарага олган мол-мулкни қайтармаса ёки кечиктириб қайтарса, ижарага берувчи кечиктирилган барча вақт давомида молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2011 йил 1 декабрдаги 234-сонли қарори 9-бандининг учинчи хатбошисида Шунингдек, ижара шартномаси муддати тугаганидан кейин ҳам ижарачи ижарага олинган мулкдан амалда фойдаланишни давом эттираверса, ижарага олувчи бутун фойдаланган давр учун ижара ҳақини тўлашга мажбурлиги, 19.6-бандида ижара шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг ижарага берилган бино ёки иншоотдан фойдаланганлик учун ижара ҳақининг ундируви ушбу шартномада белгиланган миқдорда амалга оширилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар даъво аризасида бой берилган фойдани ундиришни сўраган бўлса-да, ўз моҳиятига кўра ижара объектидан фойдаланилган давр учун ижара тўловини талаб этаётганлиги, бундай ҳолатда даъвогар жавобгарни ижара объектидан чиқариш юзасидан чораларни ўз вақтида кўрмаганлиги, суднинг ҳал қилув қарорини ижро этиш юзасида Мажбурий ижро бюросига лозим даражада топширмаганлиги, жавобгар ижара объектида ўзига тегишли ускуналарни сақлаган ҳолда амалда объектдан фойдаланиб келаётганлиги, бундай ҳолатда жавобгар ижара шартномасида белгиланган миқдорда бутун фойдаланилган давр учун ижара ҳақини тўлашга мажбур эканлигини инобатга олиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 97 200 000 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби қисман қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 972 123,10 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундиришни, олдиндан тўланган 480 876,90 сўм давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд қ а р о р қ и л а д и: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. “ССС” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 97 200 000 сўм асосий қарз, 972 123,10 сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами 98 205 123,10 сўм ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. 5 Даъво тақдим этишда олдиндан тўланган 480 876,90 сўм давлат божи “ЙЙЙ” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари ва маълумотнома берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин. У.Р.Хусанов