← Назад
Решение #530554 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 449 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2303/6764-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Зангиота тумани
2023 йил 10 июль
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси П.Закирова,
судья ёрдамчиси Д.Каримовнинг суд мажлиси котиблигида, АААжавобгар
ККК ҳисобидан 184 507 500 сўм асосий қарз, 92 253 750 пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни ННН
ҳамда ССС иштирокида, суднинг маъмурий биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АААжавобгар ККК ҳисобидан 184 507 500 сўм асосий қарз, 92 253 750
пеня ундиришни сўраган.
Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 19 июндаги
ажрими билан Тошкент вилояти Тошкент тумани Қишлоқ хўжалиги
бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган.
Суд мажлисида Кенгаш ва даъвогар вакили даъво талабларини
қўллаб-қувватлаб, даъвогар ва жавобгар ўртасида узум маҳсулоти етказиб
бериш юзасидан шартнома тузилганлиги, даъвогар узумни етказиб берган
бўлсада, жавобгар пул маблағларини тўламаётганлигини билдириб, даъво
талабини қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
гибрид почта орқали хабардор қилинган даъвогар, жавобгар ва учинчи
шахслар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 127-128 ва 170-моддалари
талабларига кўра, низони ишда иштирок этувчи шахслар вакиллари
иштирокисиз мазмунан кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этувчи шахс Кенгаш ва даъвогар вакилининг
тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо
бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни,
суд харажатларини жавобгардан ундиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
17 майда 1-сонли контрактация шартномаси тузилган.
Шартномага кўра, даъвогар жавобгарга узум етказиб бериш, ўз
навбатида жавобгар маҳсулотларни қабул қилиш ва уларнинг қийматини
тўлаш мажбуриятини олган.
Даъвогар 2022 йил 31 октябрдаги 02-сонли ҳисобварақ-фактурага
асосан 196 837 500 сўмлик, 2022 йил 1 декабрдаги 4-сонли ҳисобварақфактурага асосан 10 080 000 сўмлик узум маҳсулотларини етказиб берган.
Жавобгар томонидан ушбу маҳсулотлар учун тўлов тўлиқ амалга
оширилмаган. Натижада жавобгарнинг даъвогар олдида 184 507 500 сўм
қарздорлиги юзага келган.
Етказиб берилган маҳсулот юзасидан юзага келган қарздорлик
сабабли Кенгаш жавобгарга талабнома юборган, аммо у оқибатсиз
қолдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 465-моддасига мувофиқ контрактация
шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи
қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай
маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган
муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи
эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш)
мажбуриятини олади.
Агар ушбу Кодексда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ёки
у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, контрактация шартномасига
нисбатан маҳсулот етказиб бериш шартномаси тўғрисидаги қоидалар,
тегишли ҳолларда эса давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришга
доир давлат контракти тўғрисидаги қоидалар қўлланади.
ФКнинг 449-моддасида сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар
ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига
амал қилган ҳолда тўлаши лозимлиги белгиланган.
Ҳолбуки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
лозимлиги белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, суд асосий қарз ундириш талаби тарафлар
ўртасидаги ҳисобварақ-фактуралар билан ўз тасдиғини топганлиги,
жавобгар қарздорликни тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга
тақдим этмаганлигини инобатга олиб, даъво талабини қаноатлантириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 184 507 500 сўм асосий қарз ундиришни
лозим топади.
Шунингдек, асосий қарз билан биргаликда даъво аризасида
шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун даъвогар пеня
ундиришни сўраган.
Шартноманинг 5.3-банди талабига кўра, тайёрловчи кечиктирилган
ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ ушбу
сумманинг 10 фоизидан ошмаган миқдорда хўжаликка пеня тўлайди.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун,
агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
жавоб беради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
4 сентябрдаги 383-сонли қарори билан тасдиқланган “Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш
ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш,
бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандида унинг амал қилиши доираси
белгиланган бўлиб, унга мувофиқ Низом қишлоқ хўжалиги
кооперативлари (ширкат хўжаликлари), фермер ва деҳқон хўжаликлари,
бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ҳамда қишлоқ
хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш, моддий-техника
ресурслари етказиб бериш билан шуғулланувчи, механизациялашган
ишларни бажарувчи, хўжаликларга сервис, агрокимё, агротехника
хизматлари ва хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш
билан боғлиқ бошқа хизматлар кўрсатувчи тайёрлов, хизмат кўрсатиш
ташкилотлари ўртасида тузилган контрактация шартномаларига (уларда
давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш мавжудлигидан қатъи назар),
моддий-техника ресурслари етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш
(ишларни бажариш) бўйича шартномаларга татбиқ этилади.
Шу Низомнинг 5-бандида хўжаликлар билан тайёрлов ва хизмат
кўрсатиш ташкилотлари ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиш,
моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш
(ишларни бажариш) юзасидан тузилган барча турдаги шартномалар
туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Суд, тарафлар ўртасидаги шартнома юқоридаги Низом талабига зид
равишда қишлоқ хўжалиги бўлимида рўйхатдан ўтказилмаганлиги,
бундай ҳолатда даъвогар амалда етказиб берган маҳсулотининг
қийматидан бошқа мулкий санкцияларни қўллашни талаб қилишга ҳақли
эмаслигидан келиб чиқиб, даъвонинг ушбу талабини рад этишни лозим
топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан
белгиланган давлат божи ставкаларига кўра мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш
миқдоридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи ундирилади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисми талабига кўра, суд
харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган ва рад этилган
талабларига мутаносиб равишда юкланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги
“Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада
ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-3318-сонли Қарорининг 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгашларига фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан
даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий
давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор
шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим
этиш ҳуқуқлар берилган. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги
белгиланган.
Юқоридагиларга
кўра,
даъво
талаби
қисман
қаноатлантирилганлигини инобатга олиб, жавобгардан республика
бюджети фойдасига 3 690 150 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига
33 000 сўм почта харажати ундиришни, даъвонинг рад этилган пеня
ундириш талаби бўйича эса давлат божи ундирилмасликни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ККК масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ААА фойдасига
184 507 500 сўм асосий қарз, 33 000 сўм почта харажати ундирилсин.
ККК масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика бюджети
фойдасига 3 690 150 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
П.Закирова