← Назад
Решение #530599 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| ИПК | 115 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1101-2302/7177-сонли иқтисодий иш
ЗАНГИОТА ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 10 июль
Зангиота туманлараро иқтисодий суди судьяси У.Р.Хусанов
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Д.Холмуродов суд мажлиси котиблигида,
даъвогар “ЙЙЙ” акциядорлик жамияти жавобгар “ННН” масъулияти
чекланган жамияти ҳисобидан 48 703 988 сўм асосий қарз ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни, даъвогар
вакили
ИИИ
(2023
йил
30
январдаги
17-сонли ишончномага асосан) иштирокида, суднинг маъмурий биносида,
видеоконференцалоқа режимидаги (кўмаклашувчи суд Наманган
туманлараро иқтисодий суди, ВКС ходими ТТТ) очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“ЙЙЙ” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва “ННН” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда
жавобгар
деб
юритилади)
ўртасида
2019 йил 5 октябрда 34-сонли пахта тойлари учун ўров матосини етказиб
бериш шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандида жавобгар
даъвогарга
қиймати
313 260 000 сўмлик пахта тойлари учун 30 000 тўплам шол ўров матосини
етказиб бериши лозим бўлган.
Даъвогар жавобгарга 248 000 000 сўм пул маблағларини 2019 йил
ноябрь-декабрь ойларида ўтказиб берган.
Тарафлар ўртасида 2019 йил 9 октябрдаги 103-сонли 73 094 000 сўм
ва 111-сонли 26 105 000 сўм, 19 ноябрда 119-сонли 20 884 000 сўм,
3 декабрда 126-сонли 26 105 000 сўм, 13 декабрда 26 105 000 сўм, 2023 йил
9 январда 27 003 012 сўм, жами 199 296 012 сўмлик маҳсулотлар жавобгар
томонидан даъвогарга етказиб берилганлиги тўғрисида ҳисобварақфактуралар тасдиқланган.
Даъвогар 2023 йил 15 февралда жавобгарга талабнома юбориб,
48 703 988 сўм қарздорликни қайтаришни сўраган бўлса-да, у ижросиз
қолдирилган.
Даъвогар Зангиота туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 48 703 988 сўм асосий қарз
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қўллабқувватлаб, жавобгар томонидан шартномада келишилган маҳсулотларни
тўлиқ етказиб бермаганлиги, 48 703 988 сўм қийматидаги маҳсулот
етказиб берилмаганлиги ёки пул маблағлари қайтарилмаганлиги, судда
иш кўриладиган кунга қадар қарздорлик қайтарилмаганлигини билдириб,
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини
таъминламади. Ишни кўриш вақти ва жойи кўрсатилган суднинг ажрими
жавобгарга гибрид почта орқали етказиб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасининг биринчи қисмида агар
суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган
ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда
тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси
бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, иқтисодий суд ишларини
юритиш иштирокчиси суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб
ҳисобланади
Суд, ИПКнинг 127-128 ва 170-моддалари талабларига кўра, ишни
жавобгар иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди.
Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
ишдаги мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга
кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгардан ундиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг
437-моддасига
асосан
маҳсулот
етказиб
бериш
шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда
ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни
сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий,
оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш
учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 420-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ, олдиндан тўланган
суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни
бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни
ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани
қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.
Тарафлар ўртасидаги шартноманинг 3.2.а-бандида маҳсулот берувчи
(жавобгар) шартномани 1.2-бандида кўрсатилган маҳсулотни маҳсулот
олувчи (даъвогар)га шартнома имзоланган кундан 90 кун вақт ичида
топшириши белгиланган.
Бироқ, жавобгар ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармаган
ҳолда шартномада кўрсатилган маҳсулотларни жавобгарга тўлиқ тақдим
этмаган, шартнома тузилганига уч йилдан ортиқ муддат ўтган бўлса-да,
даъвогар томонидан олдиндан тўлов тариқасида ўтказиб берилган пул
маблағларига
мос
равишда
маҳсулот
етказиб
берилишини
таъминламаган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогар шартнома бўйича ўз
мажбуриятларини бажариб, пул маблағларини жавобгарга ўтказиб
берганлиги, жавобгар маҳсулот етказиб бериш бўйича мажбуриятини
лозим даражада бажармаган ҳолда олдиндан тўловнинг фақат бир
қисмига маҳсулот етказиб берганлиги, қолган қисмига маҳсулот етказиб
бермаганлиги ёки пул маблағларини қайтармаганлиги, бундай ҳолатда
даъвогар топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб
беришни талаб қилишга ҳақли эканлигини инобатга олиб, даъво талабини
тўлиқ
қаноатлантиришни,
жавобгардан
даъвогар
фойдасига
48 703 988 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан
тасдиқланган бож ставкаларига мувофиқ мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг 2 фоизи, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан
кам бўлмаган миқдорда, мазкур банднинг изоҳида эса кичик
тадбиркорлик субъектлари амалга оширадиган тадбиркорлик фаолияти
доирасида судларга мурожаат қилиш чоғида ушбу банднинг “а”-“г” ва
“е” кичик бандларида кўрсатилган белгиланган ставканинг 50 фоизи
миқдорида давлат божи тўлашлиги белгиланган.
ИПК 115-моддасининг биринчи ва учинчи қисмларига мувофиқ,
давлат божи қонунчиликда белгиланган ҳолларда қайтарилиши лозим.
Давлат божи тўланган, лекин судга келиб тушмаган ёки ушбу суд
қайтарган даъво аризалари (аризалар), апелляция ёки кассация
шикоятлари бўйича ҳамда давлат божини тўлиқ ёки қисман қайтариш
назарда тутиладиган суд ҳужжатлари бўйича давлат божини қайтариш суд
томонидан берилган маълумотнома асосида амалга оширилади.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талаби асосли киритилганлиги,
даъвогар кичик тадбиркорлик субъекти бўлса-да, даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида ортиқча давлат божи тўлаганлигини инобатга олиб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 487 039,88 сўм давлат божи ва
33 000 сўм почта харажатларини ундиришни, жавобгардан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундиришни, ортиқча
тўланган 487 040,12 сўм давлат божини даъвогарга маълумотномага
асосан қайтаришни лозим топди.
4
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 115, 118, 127-128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини
қўллаб, суд
“ННН” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан “ЙЙЙ”
акциядорлик жамияти фойдасига 48 703 988 сўм асосий қарз, 487 039,88
сўм давлат божи, 33 000 сўм почта харажати, жами 49 224 027,88 сўм
ундирилсин.
“ННН” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг фойдасига ишни видеоконференцалоқа
режимида кўриш билан боғлиқ 82 500 сўм харажат ундирилсин.
Даъво тақдим этишда ортиқча тўланган 487 040,12 сўм давлат божи
“ЙЙЙ” акциядорлик жамиятига қайтарилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари ва
маълумотнома берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида апелляция
тартибида шикоят қилиниши (прокурор эса ишда иштирок этувчи
шахснинг мурожаати бўлган тақдирда протест келтириши) мумкин.
Апелляция тартибида кўрилмаган иш кассация тартибида кўриб
чиқилмаслиги ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтирилсин.
Судья
У.Р.Хусанов