Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/4850 Дата решения 07.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Фарғона туманлараро иқтисодий суди Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Агробанк акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый ГОЛД ИНВЕСТ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1143549 Claim ID 3477493 PDF Hash 015393923de418ae... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФК 324-моддаси ФК 324 law
Суд ИПК 118-моддаси Суд ИПК 118 law
Текст решения 7 708 символов
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+998-73) 244 65 30, 244 65 40 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 7 июль 4-1501-2302/4850-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили У.Қ. Тиллаволдиев (2023 йил 16 январь кунги 30-04/25-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “НОМИ” акциядорлик тижорат банки манфаатини кўзлаб судга киритган жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан 27 604 000 сўм асосий қарз, кредит фоизи 10 000 000 сўм, пеня 2 896 000 сўм, жами 40 500 000 сўм кредит қарзини муддатидан олдин ундириш ҳамда суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар акциядорлик тижорат “НОМИ” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда Банк деб юритилади) манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан 27 604 000 сўм асосий қарз, кредит фоизи 10 000 000 сўм, пеня 2 896 000 сўм, жами 40 500 000 сўм кредит қарзини муддатидан олдин ундириш ҳамда суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар вакили суд мажлисида даъво талабини қаноатлантиришни сўраб, жавобгар 2020 йил 6 август кунги онлайн кредит шартномаси бўйича ажратилган кредитни қайтариш муддатларини мунтазам равишда бузгани учун унга 2023 йилда юборилган талабномалар судга тақдим этилганини, талабномалар оқибатсиз қолдирилганини, даъво аризаси киритилганидан сўнг кредит фоизи ва пеняси янада ошганини ва ҳозирда жами 40 500 000 сўмни ташкил этганини тушунтириб ўтди. Жавобгар ишни кўриш вақти во жойи ҳақида огоҳлантирилгани почта маълумотномаси билан тасдиқланади, лекин жавобгар ёки вакили судга келмади. Суд жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси тўғрисида хабардор қилингани учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларида асосланиб ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Суд даъвогар вакилининг суд мажлисларида берган тушунтиришини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Иш материалларига қараганда, даъвогар Банк ва жавобгар “НОМИ” МЧЖ ўртасида 2021 йил 6 август куни онлайн шаклда кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра, Банк томонидан қарздорга бир йил муддатга, йиллик 26 фоиз йиллик кредит ставкасини тўлаш шарти билан 50 000000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш, қарз олувчи олинган кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни шартномада белгиланган муддат ва шартларда тўлиқ қайтариш мажбуриятини зиммасига олган. Шартноманинг 38-бандида кредит ва унинг фоизлари ўз вақтида қайтарилмаганида қарз олувчи Банкка кечиктирилган ҳар бир кун учун ўз муддатида қайтарилмаган кредит ёки ҳисобланган фоизлар суммасининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бироқ, бунда пенянинг умумий суммаси ўтказиб берилмаган сумманинг 50 фоизидан ошиб кетмаслигига келишилган. Жавобгар кредит маблағини қайтариш жадвалини бузгани, талабномаларга жавоб бермагани учун Банк судга даъво аризасини киритган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда матнда ФК деб юритилади) 236-моддаси талабларига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 234-моддасида мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади, деб белгиланган. ФК 238-моддаси талабларига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши керак. ФК 735-моддасининг биринчи қисмида “Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт” деб белгиланган. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Яъни қонунда қарз олувчи томонидан қарзни қайтариш бўйича шартнома мажбуриятлари бузилганда қарз берувчининг қарзни муддатидан олдин ундириш ҳуқуқи мавжудлиги назарда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 5-бандида қарз олувчиларнинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун устама фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарурлиги тўғрисида тушунтиришлар берилган. ФК 324-моддасига кўра, қарздор мажбуриятини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказган зарарни тўлаши шарт. ФК 333-моддасида “Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади”, деб назарда тутилган. Кредит маблағи қопланмагани учун 2023 йил 7 июнь куни 27 604 000 сўм асосий қарз, кредит фоизи 10 000 000 сўм, пеня 2 896 000 сўм, жами 40 500 000 сўм кредит қарзи ҳосил бўлган. Жавобгар даъво талаблари, шу жумладан пеня талаби бўйича даъвогарга ёки судга ўзининг эътирозларини тақдим этмади. Суд ундириш сўралган пеня миқдори мажбурият бузиш оқибатларга мутаносиб деб топиб, пеня суммасини камайтиришга асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди. Қарздорлик миқдори иш судда қўрилаётганида ошган, лекин Банк даъвони кўпайтириш ҳақидаги қўшимча даъво аризасини судга тақдим этмади. Суд даъво талабининг асосий қарз, кредит фоизи ва пеня ундириш талаблари қонунда ва шартнома шартларида асослангани учун даъвони тўла қаноатлантиришни лозим деб топади. Суд ИПК 118-моддасига мувофиқ, жавобгардан республика бюджетига 810 000 сўм давлат божини ва Банк фойдасига 33 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топади. Бинобарин, суд ИПК 118, 178-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР Даъво аризаси қаноатлантирилсин. “НОМИ” акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар “НОМИ” масъулияти чекланган жамиятидан 27 604 000 сўм асосий қарз, кредит фоизи 10 000 000 сўм, пеня 2 896 000 сўм, жами 40 500 000 сўм кредит қарзини муддатидан олдин ундириш ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгардан республика бюджетига 810 000 сўм сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига бир ойлик муддат ичида апелляция шикояти, прокурор апелляция протести келтиришга ҳақли. Раислик этувчи ҚИЛАДИ: Д.С. Акрамова