← Назад
Решение #532104 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| онуни | 483 | — | law | |
| онуни | 35 | — | law | |
| ИПКнинг | 342 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 279 | — | law | |
| ИПКнинг | 281 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2102/152-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья О.Мирзаев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Астанов
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 7 июль
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари
судьялар А.Арзиев ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Б.Тошмуродовнинг котиблигида, "KARIMOV AKBARALI" фермер
хўжалиги раҳбари Д.Каримов, манфаатдор шахс С.Каримов иштирокида,
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 3 декабрдаги ажримига
нисбатан "KARIMOV AKBARALI" фермер хўжалиги томонидан келтирилган
апелляция шикояти бўйича ишни вилоят суди биносидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи “Litai Textile Overseas” масъулияти чекланган жамиятининг
қарздор "KARIMOV AKBARALI" фермер хўжалиги ҳисобидан ундирувчи “Litai
Textile Overseas” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 60 905 400 сўм
асосий қарз, 6 090 540 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича кўрилган 4-1805-2102/152-сонли иқтисодий иши юзасидан
берилган ижро ҳужжатининг ижро этиш тартиби ҳамда усулини
ўзгартириб, ундирувни қарздор раҳбарининг пул маблағлари ҳамда бошқа
мол-мулкига қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2021 йил 3 декабрдаги ажрими билан
аризачининг талаблари қаноатлантирилиб, ундирув фермер хўжалиги
раҳбари Бойқобилов Салим Каримовичнинг пул маблағлари ва бошқа молмулкларига қаратилган.
Ажримдан норози бўлиб "KARIMOV AKBARALI" фермер хўжалиги
апелляция шикояти билан мурожаат этиб, ажримни бекор қилишни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган "KARIMOV AKBARALI" фермер хўжалиги
раҳбари апеллияция шикоятидаги важларни қувватлаб, фермер хўжалиги
раҳбари ўзи эканлигини, Бойқобилов Салим Каримович унинг отаси
ҳисобланишини, биринчи инстанция судининг ажримида фермер хўжалиги
раҳбари Бойқобилов Салим Каримович деб нотўғри ёзилганлигини
билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни ва биринчи
инстанция судининг 2021 йил 3 декабрдаги ажримини қонунга
мувофиқлаштириб беришни сўради.
апелляция шикоятидаги важларни қувватлаб, суд ижрочиси томонидан
ажримга асосан нафақа пули ушлаб қолинаётганлиги сабабли унга
нисбатан ижро ҳаракатлари олиб борилаётганлигидан хабар топганлигини,
"KARIMOV AKBARALI" фермер хўжалиги раҳбари сифатида ишламаслигини,
ўғли Каримов Дилёр Салим ўғли фермер хўжалигининг раҳбари
эканлигини, бу фермер хўжалигининг низомида ҳам назарда
тутилганлигини, фермер хўжалигининг қарзлари бўйича жавоб
бермаслигини билдириб, апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий
бошқармаси ва “Litai Textile Overseas” масъулияти чекланган жамияти
вакиллари суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 274-моддаси
тўртинчи қисмига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим
топди.
Судлов
ҳайъати
ишда
иштирок
этган
шахсларнинг
тушунтиришларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни апелляция
шикоятида келтирилган важлар билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни ҳамда
биринчи инстанция судининг ажримини ўзгартиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 55-моддасининг учинчи
қисмида ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг
иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис
суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланиши белиганган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Касби туманлараро иқтисодий суди
томонидан 4-1805-2102/152-сонли иқтисодий иш бўйича 2021 йил 9 март
куни "KARIMOV AKBARALI" фермер хўжалиги ҳисобидан “Litai Textile
Overseas” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 60 905 400 сўм асосий
қарз, 3 000 000 сўм жарима, 17 840 сўм почта харажати ундириш ҳақида
ижро варақа берилган.
Суд ҳужжати мажбурий ижро қилиш учун мажбурий ижро бюросига
тақдим қилинган.
Давлат ижрочиси томонидан мазкур ижро ҳужжатининг ижросини
таъминлаш мақсадида олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижа
бермасдан, қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган молмулклари борлиги аниқланмаган.
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 483-моддасига асосан
тегишли қарздор юридик шахсларга нисбатан ижро ҳаракатларини амалга
оширишда
ундирувни
хусусий
корхона
мулкдори,
муассаса
кооперативининг
аъзолари,
қўшимча
масъулиятли
жамият
иштирокчилари, тўлиқ ширкат иштирокчилари, шунингдек коммандит
ширкатдаги тўлиқ шериклар пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига
қаратиш ижро ҳужжатини ижро этиш тартиби ва усулини ўзгартириш
орқали амалга оширилиши белгиланган.
“Фермер
хўжалиги
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
қонунининг 35-моддасига кўра Фермер хўжалигининг бошлиғи фермер
хўжалигининг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда фермер хўжалигининг
мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли мол-мулк билан қонун
ҳужжатларига мувофиқ субсидиар жавобгар бўлади.
ИПКнинг 342-моддасига кўра ижро ҳаракатларини амалга оширишга
тўсқинлик қиладиган объектив ҳолатлар мавжуд бўлганда суд давлат
ижрочисининг, ундирувчининг ёки қарздорнинг аризасига кўра суд
ҳужжатининг ижросини кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб ижро этишга,
ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.
Шу боис Касби туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил
3 декабрдаги ажрими билан суд ҳужжатини ижро этиш тартиби ва усули
ўзгартирилиб, ундирув "KARIMOV AKBARALI" фермер хўжалиги раҳбари
Бойқобилов Салим Каримовичнинг пул маблағлари ва бошқа молмулкларига қаратилган.
Бироқ, биринчи инстанция суди Бойқобилов Салим Каримович
фермер хўжалигининг раҳбари эмаслигига эътибор қаратмасдан ажрим
чиқаришда хатоликка йўл қўйган.
Ваҳоланки, "KARIMOV AKBARALI" фермер хўжалигининг 2017 йил
14 февралда рўйхатдан ўтган Низомида фермер хўжалиги раҳбари
сифатида Каримов Дилёр Салим ўғли кўрсатилган.
Бандан ташқари, аризачи томонидан аризага илова қилинган юридик
шахс тўғрисидаги маълумотда ҳам фермер хўжалиги раҳбари Каримов
Дилёр Салим ўғли эканлиги ўз тасдиғини топган (34-бет).
ИПКнинг 68-моддаси биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати апелляция шикоятида келтирилган
важларни қисман асосли деб ҳисоблайди ва биринчи инстанция судининг
ажримини ўзгартиришни лозим топади.
ИПКнинг 279-моддасида биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш асослари келтирилган.
ИПКнинг 281-моддаси иккинчи қисмига кўра, биринчи инстанция
судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар
бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал
қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш
учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан
кўрилади.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати, апелляция шикоятини
қисман қаноатлантириб, биринчи инстанция судининг ажримини
ўзгартиришни, ажримнинг хулоса қисмидаги “Суд ҳужжатининг ундируви
қонунда белгиланган тартибда "KARIMOV AKBARALI" фермер хўжалиги
раҳбари (мулкдори) Бойқобилов Салим Каримовичнинг пул маблағлари
ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилсин” жумласини “Суд ҳужжатининг
ундируви қонунда белгиланган тартибда "KARIMOV AKBARALI" фермер
хўжалиги раҳбари (мулкдори) Каримов Дилёр Салим ўғлининг пул
маблағлари ҳамда бошқа мол-мулкига қаратилсин” деб ўзгартиришни,
ажримнинг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикояти
учун тўланган 33.000 сўм почта харажатини инобатга олиб, ўзининг
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118,
279-281-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
"KARIMOV AKBARALI" фермер хўжалигининг апелляция шикояти
қисман қаноатлантирилсин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 3 декабрдаги
ажрими ўзгартирилсин.
Ажримнинг хулоса қисмидаги “Суд ҳужжатининг ундируви қонунда
белгиланган тартибда "KARIMOV AKBARALI" фермер хўжалиги раҳбари
(мулкдори) Бойқобилов Салим Каримовичнинг пул маблағлари ҳамда
бошқа мол-мулкига қаратилсин” жумласи “Суд ҳужжатининг ундируви
қонунда белгиланган тартибда "KARIMOV AKBARALI" фермер хўжалиги
раҳбари (мулкдори) Каримов Дилёр Салим ўғлининг пул маблағлари ҳамда
бошқа мол-мулкига қаратилсин” деб ўзгартирилсин.
Ажримнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти учун олдиндан тўланган почта харажати
инобатга олиниб, апеллянт зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига
кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари
А.Арзиев
Ҳ.Турсунов
4-1805-2102/152-сонли иш
ХУЛОСА ҚИСМИ
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 7 июль
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат аъзолари
судьялар А.Арзиев ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта
ёрдамчиси Б.Тошмуродовнинг котиблигида, "KARIMOV AKBARALI" фермер
хўжалиги раҳбари Д.Каримов, манфаатдор шахс С.Каримов иштирокида,
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 3 декабрдаги ажримига
нисбатан "KARIMOV AKBARALI" фермер хўжалиги томонидан келтирилган
апелляция шикояти бўйича ишни вилоят суди биносидаги очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 68, 118, 279-281-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
"KARIMOV AKBARALI" фермер хўжалигининг апелляция шикояти
қисман қаноатлантирилсин.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 3 декабрдаги
ажрими ўзгартирилсин.
Ажримнинг хулоса қисмидаги “Суд ҳужжатининг ундируви қонунда
белгиланган тартибда "KARIMOV AKBARALI" фермер хўжалиги раҳбари
(мулкдори) Бойқобилов Салим Каримовичнинг пул маблағлари ҳамда
бошқа мол-мулкига қаратилсин” жумласи “Суд ҳужжатининг ундируви
қонунда белгиланган тартибда "KARIMOV AKBARALI" фермер хўжалиги
раҳбари (мулкдори) Каримов Дилёр Салим ўғлининг пул маблағлари ҳамда
бошқа мол-мулкига қаратилсин” деб ўзгартирилсин.
Ажримнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти учун олдиндан тўланган почта харажати
инобатга олиниб, апеллянт зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради
Мазкур қарордан норози томон Ўзбекистон Республикаси Олий судига
кассация тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари
А.Арзиев
Ҳ.Турсунов