Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1303-2301/86 Дата решения 06.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "XEVS DZYU-DO KLUBI" хусусий корхонаси Ответчик / Подсудимый Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими ижрочиси Ф.Жўраев
Source ID 1123858 Claim ID 3310455 PDF Hash 73f14ff4683ec7f9... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
аролик кодекси 12-моддаси аролик кодекси 12 code_article
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 11 935 символов
4-1303-2301/86-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья – Ш.Бегматов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья – С.Қувватов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья - Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 6 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказишга кўмаклашаётган Жиззах вилоят судининг ходими Б.Рахматов, аризачи вакиллари – С.Қурбонов (раҳбар), адвокат А.Икромов (2023 йил 10 апрелдаги 03-сонли ишончнома асосида), А.Ураков (2023 йил 19 июндаги 06-сонли ишончнома асосида), МИБ ходими – давлат ижрочиси Э.Шодиев (2023 йил 22 июндаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, аризачи “XEVS DZYU-DO KLUBI” хусусий корхонасининг жавобгар Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси Ф.Жўраевнинг 2022 йил 22 августдаги мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар “XEVS DZYU-DO KLUBI” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “XEVS DZYU-DO KLUBI” хусусий корхонаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) давлат ижрочиси Ф.Жўраевнинг 2022 йил 22 августдаги мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш тўғрисидаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Суднинг ажрими билан ишга акциядорлик тижорат “Халқ банки” ва Ўзбекистон Республикаси Кадастр агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлар палатасининг Жиззах шаҳар бўлими низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори билан аризачининг ариза талабини қаноатлантириш рад этилган. Жиззах вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, аризачи Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Жиззах филиали Жиззах туманлараро почта алоқа боғланмаси томонидан 2023 йил 24 февралдаги нотўғри берилган маълумотлар асосида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги, жавобгарнинг 2022 йил 11 майдаги RE 132374421UZ рақамли квитанцияси орқали юборилган хабарнома ҳамда 2022 йил 22 августдаги RE 132374421UZ рақамли квитанцияси орқали юборилган 2022 йил 22 августдаги қарорини Жиззах шаҳар Бунёдкор МФЙ, Баҳор кўчаси, 2-уй манзили бўйича қабул қилинганлиги ва етказилгани тўғрисида 2023 йил 24 февралда 36-20-02/23-сонли маълумот хати берилганлиги, аслида аризачи раҳбари С.Қурбанов Жиззах шаҳар, Бунёдкор МФЙ, Баҳор кўчаси-2, 3-уй манзилида яшашлиги, “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Жиззах филиали Жиззах туманлараро почта боғланмасининг жавобгар томонидан юборилган хатлари Жиззах шаҳар, Бунёдкор МФЙ, Баҳор кўчаси-2, 3-уйга эмас, балки Жиззах шаҳар, Бунёдкор МФЙ, Баҳор кўчаси, 2-уйга юборилганлиги, бундан ташқари, Жиззах шаҳар, Бунёдкор МФЙ раисининг 2023 йил 6 апрелдаги 36-сонли далолатномасида, Жиззах шаҳар, Бунёдкор маҳалласи, Баҳор кўчаси, 2-уйда фуқаро В.Хамидкулов оила аъзолари билан яшаб келаётганлиги, 2023 йил 6 апрелдаги 35-сонли далолатномасида эса С.Қурбонов Жиззах шаҳар, Бунёдкор маҳалласи, Баҳор кўчаси-2, 3-хонадонда оила аъзолари билан бирга яшаб келаётганлиги кўрсатиб ўтилганлиги, “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Жиззах филиали Жиззах туманлараро почта боғланмаси томонидан 2023 йил 1 мартдаги хатида, ҳақиқатан ҳам жавобгар томонидан юборилган хатларда аризачи раҳбарининг яшаш манзили нотўғри кўрсатилганлиги сабабли аризачи раҳбари номига юборилган хатлар етказиб берилмаганлиги ҳамда ушбу хатлар Жиззах туманлараро почта алоқа боғланмасига қарашли 12-алоқа бўлими 3-тоифали почтальони У.Умаровнинг эътиборсизлиги сабабли “Узпост” тизимига хатлар етказилмаган бўлса-да, олувчига, яъни аризачига етказилди белгиси қўйилиб киритиб юборилганлиги ҳолати бўйича 2023 йил 24 февралдаги Зомин туманлараро иқтисодий судига йўллаган 36-20-02/23-сонли хатида “Узпост”га киритилган маълумотга асосланиб асоссиз равишда маълумот берилганлигини маълум қилганлигини кўрсатган. Суд мажлисида аризачи вакиллари кассация шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, ариза талабларини қаноатлантиришни сўрашди. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган акциядорлик тижорат “Халқ банки” ва Ўзбекистон Республикаси Кадастр агентлиги ҳузуридаги Давлат кадастрлар палатасининг Жиззах шаҳар бўлими суд мажлисига келмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. 3 Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига биноан мажбурият шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Иш ҳужжатларига кўра, Зомин туманлараро иқтисодий судининг 4-1303-2101/1784-сонли иш бўйича қабул қилинган 2021 йил 20 октябрдаги ҳал қилув қарори билан “MEXRDOD ZOTDOR CHORVASI” фермер хўжалигидан акциядорлик тижорат “XALQ BANKI” фойдасига 680 800 000 сўм муддатли кредит бўйича асосий қарз, 132 815 000 сўм кредит фоизи ва 21 600 сўм почта харажатларини ундиришни, ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган “XEVS DZYU-DO KLUBI” хусусий корхонасига тегишли бўлган Жиззах шаҳар, Бобур МФЙ, Ш.Умаров кўчасида жойлашган умумий ер майдони 1400,00 квадрат метр, умумий майдони 567,26 квадрат метр фойдали майдони 463,74 квадрат метр юридик далолатнома бўйича 1371,61 квадрат метр, инвентар қиймати 32 997 192 сўм, кадастр рақами 13:13:01:02:01:0145 билан қайд қилинган нотурар жой биносига ҳамда Жиззах вилоят ИИБ ЙХХБ РИБ бўлими томонидан 2016 йил 19 ноябрда берилган ААС 6479957-сонли техник паспортига кўра даъвогарга тегишли бўлган, 2014 йилда ишлаб чиқарилган, ГБА СПГ NEXIA D 1.6 GLE русумли, двигатель рақами F16D3140650748-сонли кузов рақами XWB3K32EDEA093916, шасси рақамсиз, ранги кулранг, 108 от кучига эга, давлат рақам белгиси 25 719 HAA бўлган автомашинага қаратилиши белгиланган. Мазкур ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг 2021 йил 22 ноябрда ижро варақаси берилган. Мазкур ижро ҳужжати асосида Мажбурий ижро бюроси Жиззах шаҳар бўлими давлат ижрочиси томонидан 2022 йил 10 майда 130122027880-сонли ижро иши қўзғатилган. Ижро жараёнида қарздорнинг кредит қарзини қоплаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан гаровга қўйилган мол-мулклар хатланиб, ундирувчи ва холислар иштирокида 2022 йил 15 июлда далолатнома тузилган. Мажбурий ижро бюроси Шароф Рашидов тумани бўлими давлат ижрочисининг мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисидаги 2022 йил 22 августдаги қарори билан аризачига тегишли нотурар жой биноси 500 000 000 сўм миқдорида электрон онлайн-аукцион савдосига сотувга чиқарилган. Аризачига тегишли нотурар жой биноси электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилиши тўғрисида корхона раҳбари С.Қурбоновга 2022 йил 11 майда 1257/22-сонли хабарнома юборилган. “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” Давлат унитар корхонасининг 2023 йил 5 январдаги электрон онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги OA 0306-656326-сонли баённомасига кўра, фуқаро Зоирова Мафтуна Ботир қизи ғолиб деб топилган. Мажбурий ижро бюроси Шароф Рашидов тумани бўлими давлат ижрочисининг мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисидаги 2022 йил 22 августдаги қарори ҳақида аризачини хабардор қилмаганлиги асоси билан судга ариза билан мурожаат қилиб, мазкур қарорни ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 12-моддасининг биринчи қисмига кўра, давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Мазкур ҳолатда, аризачи томонидан Мажбурий ижро бюроси Шароф Рашидов тумани бўлими давлат ижрочисининг мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисидаги 2022 йил 22 августдаги қарори қонун ҳужжатларига номувофиқ қабул қилинганлиги ва у фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжат бўлиб ҳисобланишини исботлаб бермаган. Чунки, низодаги қарор Зомин туманлараро иқтисодий судининг 4-1303-2101/1784-сонли иш бўйича қабул қилинган 2021 йил 20 октябрдаги ҳал қилув қарори асосида берилган ижро варақасини ижро қилиш учун қабул қилинган. Қолаверса, аризачига Мажбурий ижро бюроси Шароф Рашидов тумани бўлими давлат ижрочисининг мол-мулкни электрон онлайн-аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисидаги 2022 йил 22 августдаги қарори ҳақида хабар бермаганлиги уни ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш учун асос бўла олмайди. Шу боис, биринчи инстанция суди аризачининг ариза талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри тўхтамга келган. Шунинг учун, апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний қарор қабул қилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари аризачи зиммасига юклатилади. Ишни кассация инстанцияси суида кўриш билан боғлиқ аризачи томонидан тўланган суд харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати 5 қ а р о р қ и л д и: “XEVS DZYU-DO KLUBI” хусусий корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори ва Жиззах вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Исрайлов ҳайъат аъзолари: И. Таджиев