Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2213/50939 Дата решения 06.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "PERFECT-STROY INVEST" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый ТОШ.ШАХ.ДАВ.СОЛИК БОШКАРМАСИ Давлат солиқ инспекцияси
Source ID 1123855 Claim ID 3276258 PDF Hash 69109d6d1f150b67... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 46-моддаси ИПК 46 law
нинг 14-моддаси нинг 14 law
СКнинг 15-моддаси СКнинг 15 law
ФКнинг 124-моддаси ФКнинг 124 law
СКнинг 138-моддаси СКнинг 138 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 18 474 символов
4-1001-2213/50939-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Д.Эшимбетова Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Ф.Ёдгоров Кассация инстанциясида маърузачи судья - Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 6 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари – Ш.Фаттоев (2023 йил 19 июндаги 2-сонли ишончнома асосида), Д.Хайдаров (2023 йил 5 июлдаги 2-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – бош инспектор Д.Усаров (2023 йил 27 январдаги 10-30619-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Perfect-Stroy Invest” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармасидан асоссиз ундириб олинган 430 283 908 сўм қўшилган қиймат солиғи ва 43 184 175 сўм пеня суммасини қайтариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар “Perfect-Stroy Invest” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Perfect-Stroy Invest” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан асоссиз ундириб олинган 430 283 908 сўм қўшилган қиймат солиғи ва 43 184 175 сўм пеня суммасини қайтаришни сўраган. Суднинг ажримлари билан ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги Тошкент шаҳар бошқармаси, “Gerre” МЧЖ, “Destroy And Build” МЧЖ, “Global Gold Star 2020” МЧЖ, “Praym Savdo Plyus” МЧЖ, “Right Select” МЧЖ, “Strоy Tex Novator” МЧЖ ва “Star Ideal Web” МЧЖ жалб этилган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад қилинган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 январдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, даъвогар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда контрагентлар билан шартномалар тузилган вақтда ҚҚС тўловчиси эканлиги тўғрисида гувоҳномаси фаол ҳаракатда бўлганлиги, даъвогар томонидан берилган ишончномаларга асосан контрагентлардан қабул қилиб олинган товар-моддий бойликлар (қурилиш 2 маҳсулотлари) товарлар сақланадиган омборга кирим қилиниб, товар хом-ашё кирим ва чиқим ҳисоботларида акс эттирилганлиги, шунингдек кўзбўямачилик битими низоли битим ҳисобланиб, у фақатгина суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкинлиги, кўзбўямачилик битими эканлиги ҳақида судда низолашилмаганлиги, контрагентлар томонидан шартномаларга асосан қурилиш маҳсулотлари ҳақиқатдан етказиб берилиб, шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилганлиги, ваколатли давлат органлари томонидан текшириш тартиби ва қоидаларига риоя қилинган ёки қилинмаган ҳолда ўтказилганлиги ҳолатлари ўрганилмаганлиги, камерал солиқ текшируви натижалари бўйича жавобгар томонидан қарор қабул қилишда ёки ҳеч бир қонуний кучга эга бўлмаган хатларни даъвогарга юборишда даъвогарнинг контрагентлар билан тузган шартномалари қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилганлиги) битим деб ҳисобланишига асосланилганлиги, низо келиб чиқишига асосий сабаб жавобгар томонидан бирор-бир қарор қабул қилинмаганлиги, Давлат солиқ қўмитаси раисининг 2021 йил 17 январдаги йиғилиш баёнининг 5-иловаси эса солиқ тўловчининг ҳисоб рақамидан пул ечиб олинишига асос бўла олмаслигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилинган учинчи шахс вакиллари суд мажлисига келмадилар. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ташкилий бўйсунуви ўзгариб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилган. ИПК 46-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради. Ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкин. Шунинг учун, даъвогар унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси билан алмаштирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 2 майда 3232-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 31 мартдаги қарори билан тасдиқланган “Солиқ тўловчиларнинг қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 18-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларида солиқ текширувлари ўтказиш жараёнида банк операцияларининг хўжалик юритувчи субъект фаолияти хусусиятига ва турига, шунингдек харид қилинадиган ва реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) номенклатурасига мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, солиқ текшируви жараёнида, солиқ тўловчи томонидан битим тузишдан кўзланган асосий мақсад қўшилган қиймат солиғини тўламаслик ёки уни ҳисобга олиш эканлиги ҳамда битим (операция) бўйича мажбурият шартнома тарафи бўлмаган шахс ёки битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича юклатилмаган шахс томонидан бажарилганлиги аниқланган тақдирда солиқ органлари томонидан солиқ тўловчини рўйхатдан чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилиниши белгиланган. Шунингдек, Давлат солиқ қўмитаси раисининг 2021 йил 17 январдаги яширин иқтисодиётнинг улушини қисқартириш ва қўшилган қиймат солиғини қайтариш механизмини такомиллаштириш мақсадида “Ишончли” ва “Шубҳали” корхоналар рўйхатини шакллантириш тартибини белгилаш бўйича ўтказган йиғилиш баёнининг 5-иловасида фаолиятида сотилган ва харид қилинган товарлар номутаносиблигига ҳамда йирик миқдорда солиқдан қочиш ҳолатларига йўл қўйган “шубҳали” корхоналар рўйхати шакллантирилиб, даъвогарнинг 6 та контрагенти тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаларини камайтириш тарзидаги ҳуқуқни суистеъмол қилган корхоналар рўйхатига киритилган. Судлов ҳайъати даъвогарнинг контрагентлар томонидан шартномаларга асосан қурилиш маҳсулотлари ҳақиқатдан етказиб берилиб, шартнома мажбуриятлари лозим даражада бажарилганлиги, ваколатли давлат органлари томонидан текшириш тартиби ва қоидаларига риоя қилинган ёки қилинмаган ҳолда ўтказилганлиги ҳолатлари ўрганилмаганлиги ҳақидаги важи билан қуйидаги асосларга кўра келиша олмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган “Қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) 25-бандида ҳисобга олиш ҳуқуқини берувчи товарлар (хизматлар)ни харид қилиш ва сотиш бўйича операциялар кетма-кетлигида иштирок этган етказиб берувчиларда (контрагентларда) ушбу товарларнинг қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда солиқ суммасини қоплаш рад этилиши назарда тутилган. Мазкур иш бўйича етказиб берувчилар яъни 6 та контрагентларда товарларни қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган. Демак, товар-моддий захираларни етказиб берувчи контрагентларда товарларни қонуний келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган. Низомнинг 19-бандида солиқ тўловчи 18-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида келтирилган ҳолатлар бўйича солиқ тўловчини рўйхатдан чиқарилиши ҳақидаги солиқ органининг қароридан норози бўлган тақдирда, ушбу қарор устидан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Қолаверса, контрагентлар мазкур ҳуқуққа эга эканлиги белгиланган бўлса-да, даъвогарнинг юқорида қайд этилган контрагентлари томонидан судга мурожаат қилинмаган. Мазкур контрагентлар ДСҚ веб сайтидаги ҳуқуқни суистеъмол қилган контрагентлар рўйхатида шу кунга қадар мавжуд бўлиб, улар томонидан солиқ мажбуриятлари тўлиқ бажарилмаган ҳамда “шубҳали” деб топилишига асос бўлган ҳолатлар бартараф этилмаган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади)нинг 14-моддасига мувофиқ солиқ солиш мақсадида барча битимлар ва солиқ тўловчи киришадиган бошқа иқтисодий муносабатлар, уларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши усулидан ёки шартноманинг номланишидан қатъи назар, ўзининг ҳақиқий иқтисодий мазмунидан келиб чиққан ҳолда ҳисобга олиниши керак. Агар битимнинг ёки иқтисодий муносабатларнинг юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши уларнинг ҳақиқатдаги иқтисодий мазмунига мувофиқ бўлмаса, солиқ органлари солиқ солиш мақсадида битимнинг юридик тавсифланишини, солиқ тўловчининг мақомини ва (ёки) унинг иқтисодий фаолияти хусусиятини ўзгартиришга ҳақли. Қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилган) битимлар солиқ солиш мақсадида ҳисобга олинмайди. Агар бундай битимлар бошқа битимларни ниқобласа, солиқларни ҳисоблаш учун ҳақиқий битимларнинг иқтисодий мазмуни ва натижалари ҳисобга олинади. СКнинг 15-моддасига кўра, солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди. СК 266-моддасининг 14-қисмига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни (хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли. Судлов ҳайъати даъвогарнинг Давлат солиқ қўмитаси раисининг 2021 йил 17 январдаги йиғилиш баёнининг 5-иловаси эса солиқ тўловчининг ҳисоб рақамидан пул ечиб олинишига асос бўла олмаслиги ҳақидаги важини ҳам асоссиз деб ҳисоблайди. Чунки, даъвогарнинг контрагентлари сотилган ва харид қилинган товарлар номутаносиблигига ҳамда йирик миқдорда солиқдан қочиш ҳолатларига йўл қўйган “Шубҳали” корхоналар рўйхатига киритилган, жамиятнинг қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаси бекор қилинган ҳамда даъвогар контрагентлари томонидан ҚҚС суммаси давлат бюджетига тўлаб берилмаган. ФКнинг 124-моддасига кўра, юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Агар битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган бўлса (кўзбўямачилик битими), тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир қоидалар қўлланилади. Демак, контрагентлар томонидан кирим қилинмаган товар-моддий захиралар бўйича давлат бюджетига ҚҚС тўланганлиги ҳолати мавжуд эмас ҳамда даъвогар томонидан контрагентлар учун тўланган деб ҳисобланган ҚҚС давлат бюджетига тушганлиги ҳолати исботлаб берилмади. Даъвогарнинг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича жавобгар томонидан қарор қабул қилишда ёки ҳеч бир қонуний кучга эга бўлмаган хатларни даъвогарга юборишда даъвогарнинг контрагентлар билан тузган шартномалари қалбаки (кўзбўямачилик учун тузилганлиги) битим деб ҳисобланишига асосланилганлиги, низо келиб чиқишига асосий сабаб жавобгар томонидан бирор-бир қарор қабул қилинмаганлиги ҳақидаги важи билан қуйидагиларга кўра келишиб бўлмайди. СКнинг 138-моддасига биноан, камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида солиқ органи томонидан ўтказилади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар молия-хўжалик фаолиятини юритиш вақтида 6 та тадбиркорлик субъектлари (контрагентлар) билан шартнома тузиб, улардан жами 2 756 954 565 сўм миқдорида товарлар харид қилган. Жавобгар томонидан ўтказилган таҳлиллар натижасида даъвогар солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган ҳамда ҚҚС махсус гувоҳномаси бекор қилинган контрагент корхоналар билан тузилган битимлар қалбаки, кўзбўямачилик учун тузилганлиги маълум бўлган. Мазкур битимлар доирасида расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар бўйича ҚҚС ҳисоботида ҳисобга олинган 413 543 185 сўм ҚҚС суммасини бекор қилинишини ва бюджетга тўланадиган солиқ суммасига тузатиш киритилишини сўраб, жавобгар даъвогар манзилига 2021 йил 3 февралдаги 19/9-12585-2153-сонли хат билан мурожаат қилган. Жавобгарнинг 2021 йил 3 февралдаги 19/9-12585-2153-сонли хатига жавобан даъвогар 2021 йил 12 февралда контрагентлар билан тузилган шартномалар ва унга илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқишлик учун жавобгарга тақдим этган. Шундан сўнг, жавобгар 2021 йил 16 февралда даъвогарда 2020 йилдаги фаолияти даврида ҚҚСни тўғри ҳисоблаб чиқарилиши (ушлаб қолиниши) ва бюджет тизимига тўланиши (ўтказилиши) юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилиши ҳақида 466-x/c-сонли буйруғи чиқарилган. Мазкур камерал солиқ текшируви натижалари бўйича жавобгар томонидан хулоса тасдиқланиб даъвогарга қўшимча ҳисобланган 413 543 185 сўм ўз тасдиғини топганлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2023 йил 20 февралдаги 4-сонли қарори 16-бандининг иккинчи хатбошисига кўра, қўшимча солиқ ҳисобланиши натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзи солиқ органларининг солиқ текшируви бўйича ҳуқуқни суистеъмол қилишнинг, битим қалбакилигининг (кўзбўямачилик учун тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллашга асосланган ва бунга солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда солиқ органи ҳосил бўлган солиқ қарзини ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича судга ёки иқтисодий судга мурожаат қилиши лозимлиги белгиланган. Ўз навбатида, жавобгар 2021 йил 29 мартда 20/1-35591-сонли ва 2021 йил 22 май куни 20/1-60557-сонли талабномаларни даъвогар манзилига юбориб, контрагентлар томонидан ҚҚС бюджетга тўланмаганлиги ва даъвогар асоссиз равишда бюджетга тушмаган ҚҚСни ҳисобга олганлигини кўрсатган. Мазкур талабномага даъвогар томонидан эътироз билдирилмаган ва асоссиз ҳисобга олинган ҚҚСга тузатишлар киритилмаган. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида асосли тўхтамга келган. Апелляция инстанцияси суди эса биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида қонуний қарор қабул қилган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 1-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган биринчи ва апелляция инстанцияси суди қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолатда, судлов ҳайъати суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатлари 4 734 680 сўм миқдорда давлат божи тўланиши лозим бўлганлиги, бироқ даъвогар томонидан 4 500 000 сўм давлат божи тўланганлигини инобатга олиб, даъвогардан республика бюджетига тўланмай қолган 234 680 сўм давлат божи ундирилиши лозим. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 – 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ инспекцияси унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги солиқ қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси билан алмаштирилсин. “Perfect-Stroy Invest” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 19 январдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “Perfect-Stroy Invest” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 234 680 сўм давлат божи ундирилсин. 7 Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Б. Исрайлов ҳайъат аъзолари И. Таджиев