← Назад
Решение #532438 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
Даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида
ҳал қилув қарори
4-1102-2302/2317-сонли иқтисодий иш
ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО
ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 6 июль
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон
Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент ҳудудий уй-жойдан фойдаланиш
қисмининг жавобгар – Тошкент вилояти Иссиқлик манбаи ишлаб чиқариш
бошқармасига нисбатан 2022 йил 29 декабрдаги 1190-сон тўлов
топшириқномасига асосан Тошкент вилояти Иссиқлик манбаи ишлаб чиқариш
бошқармасининг ҳисоб рақамига нотўғри амалга оширилган 283.998.021,84 сўм
бюджет маблағларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий
ишни даъвогар вакили – Қ.Арифов (2023 йил 21 июндаги 21-сонли ишончнома
асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент ҳудудий уйжойдан фойдаланиш қисми (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади)
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
Тошкент вилояти Иссиқлик манбаи ишлаб чиқариш бошқармаси (бундан буён
матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан 2022 йил 29 декабрдаги 1190сон тўлов топшириқномасига асосан Тошкент вилояти Иссиқлик манбаи ишлаб
чиқариш бошқармасининг ҳисоб рақамига нотўғри амалга оширилган
283.998.021,84 сўм бюджет маблағларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган
жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгарнинг электрон
почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг
ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида
мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан
ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд мажлисида иштипрок этган даъвогар вакили, даъво талабини қўллаб
қувватлаб, даъвогарнинг қарздорлиги мавжуд эмаслиги, даъвогар томонидан
283.998.021,84 сўм бюджет маблағлари Тошкент вилояти Иссиқлик манбаи
ишлаб чиқариш бошқармасининг ҳисоб рақамига нотўғри амалга
оширилганлиги ва бу ҳақда жавобгарга хат билан мурожаат қилганлиги бироқ,
жавобгар томонидан мазкур хатга жавобан ушбу пул маблағларини суд орқали
ундириш мақсадга мувофиқлигини маълум қилганлигини билдириб, даъво
талабини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Суд ишда иштирок этган даъвогар вакилининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК)нинг 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил
12 майда “Иссиқ энергия етказиб бериш бўйича” 15-сонли шартнома тузилган
бўлиб, шартноманинг 1.1-бандига кўра, “Етказиб берувчи” “Истеъмолчи”га
иссиқлик энергиячсини ва иссиқ сув етказиб бериш, истъемолчи эса иссиқлик
энергиячсини ва иссиқ сув учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Мазкур шартноманинг 1.2-бандига кўра, шартноманинг умумий қиймати
283.998.021,84 сўмни ташкил қилган.
2022 йил 1 чорагидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Тошкент ҳудудий уй-жойдан фойдаланиш қисм ва муассаларига Тошкент
вилояти Иссиқлик манбаи ишлаб чиқариш бошқармаси томонидан хизмат
кўрсатиш тўхтатилган.
Бироқ, 2022 йил 27 декабрда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа
вазирлиги Тошкент ҳудудий уй-жойдан фойдаланиш қисмига Тошкент вилояти
Иссиқлик манбаи ишлаб чиқариш бошқармаси томонидан 283.998.021,84 сўм
тўлаш тўғрисидаги таққослаш далолатномаси юборилган бўлиб, даъвогар
мазкур таққослаш далолатномасига асосан 283.998.021,84 сўм пул
маблағларини нотўғри тўлаб юборилган.
Мазкур тўлов нотўғри тўланганлиги ва ушбу тўлавни даъвогарнинг ҳисоб
рақамига ўтказиб бериш тўғрисида жавобгарга юборилган 2023 йил 9 январдаги
50/2-сонли талабнома оқибатсиз қолдирилган сабабли даъвогар мазкур даъво
аризаси билан судга мурожаат қилган.
ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд
эмаслигини аниқлайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан шунингдек, даъвогар вакилининг суд
мажлисига тақдим қилган ҳужжатлардан кўринишича, 2022 йил 1 чорагидан
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент ҳудудий уй-жойдан
фойдаланиш қисм ва муассаларига Тошкент вилояти Иссиқлик манбаи ишлаб
чиқариш бошқармаси томонидан хизмат кўрсатиш тўхтатилганлиги, 2022 йил
27 декабрда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент ҳудудий
уй-жойдан фойдаланиш қисмига Тошкент вилояти Иссиқлик манбаи ишлаб
чиқариш бошқармаси томонидан 283.998.021,84 сўм тўлаш тўғрисидаги
таққослаш далолатномаси юборилганлиги, даъвогар мазкур таққослаш
далолатномасига асосан 283.998.021,84 сўм пул маблағларини нотўғри тўлаб
юборилганлиги ҳамда ушбу ҳолат юзасидан жавобгарга юборилган 2023 йил
9 январдаги 50/2-сонли талабномага жавобан жавобгарнинг иқтисодий аҳволи
қийинлиги ва ҳисоб рақамида катта миқдоридаги қарздорлик К-2 бўлганлиги,
корхонага тушум бўлган маблағларнинг катта қисми Мажбурий ижро бюроси
томонидан қўйилган К-2 қарздорлиги сабабли ундирилиб қолиши
белгиланганлиги, шу билан бирга шартномага асосан 2022 йил 29 декабрда
1190-сонли тўлов топшириқномасида бюджет маблағлари ҳисобидан
ўтказилган 283.998.021,84 сўм пул маблағларини қайтаришни имкони йўқлиги
маълум қилганлиги ва ҳозирги кунда даъво талабида сўралаётган
283.998.021,84 сўм пул маблағлари даъвогарга қайтарилмаганлиги маълум
бўлди.
Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгар Тошкент вилояти Иссиқлик
манбаи ишлаб чиқариш бошқармаси ҳисобидан 283.998.021,84 сўм пул
маблағларини қайтариш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб,
суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топиб, Ўзбекистон
Республикаси ФКнинг 234, 236-моддалари, ИПКнинг 66, 118, 176-179, 186моддаларини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Тошкент вилояти Иссиқлик манбаи ишлаб чиқариш бошқармаси
ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент ҳудудий уйжойдан фойдаланиш қисми фойдасига 283.998.021,84 сўм пул маблағлари,
5.679.960 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
Судья
А.К.Пайғамов