Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1877 Дата решения 06.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение DAR LYUKS масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "TOSHKENT VILOYAT MAXSUS MONTAJ QURILISH" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1126173 Claim ID 3471339 PDF Hash c8523e026daaf717... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
бандида ИПКнинг 107-моддаси бандида ИПК 107 law
онуни 12-моддаси онуни 12 law
тисодий процессуал кодекси 107-моддаси тисодий процессуал кодекси 107 code_article
амда ИПКнинг 118-моддаси амда ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1102-2302/1877-сонли иқтисодий иш ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ АЖРИМ (даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 6 июль Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, кредитор – “Dar Lyuks” хусусий корхонасининг қарздор – “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖга нисбатан тўловга қобилиятсиз тўғрисида иш қўзғатиш ва банкрот деб топиш тўғрисидаги аризаси бўйича тўпланган хужжатларни очиқ суд мажлисида ўз биносида жавобгар вакили - Ч.Маматқулов иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 4-1001-2113/42128-сонли иш бўйича 2021 йил 3 декабрдаги ҳал қилув қарори ва 2022 йил 5 январдаги ижро варақасига асосан қарздор “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖ ҳисобидан 672.345.200 сўм асосий қарз, 42.000.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 10.085.178 сўм давлат божи ва 21.600 сўм почта харажати, жами 724.451.978 сўмни ундирувчи “Dar Lyuks” хусусий корхонасининг фойдасига ундириб беришни ва қарздорнинг ҳисоб варақ рақамларига 724.451.978 сўм пул маблағини хатлашни сўраб МИБ Чирчиқ шаҳар бўлимига мурожаат қилинган. Бироқ, қарздор “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖнинг қарзини тўлаш учун мол-мулки ва пул маблағлари йўқлиги ҳамда тўлов қобилияти йўқлиги МИБ Чирчиқ шаҳар бўлимининг ижро ҳужжатларидан маълум бўлган. “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖ суд томонидан банкрот деб топилганидан сўнг қарзни ундириш учун унинг таъсисчиларини молмулкига қаратиш учун судга мурожаат қилиш ҳуқуқига кредитор эга бўлишини инобатга олиб, қарздор “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖни банкрот деб топишни ва суд бошқарувчисини тайинлашни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан кредиторнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган кредитор бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд кредиторнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий 1 процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни кредитор иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган қарздор вакили қонуний қарор қабул қилишни судга ҳавола қилди. Суд, қарздор вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни лозим топди: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарорининг 21-бандида ИПКнинг 107-моддасида кўрсатилган даъво аризасини кўрмасдан қолдириш асосларининг рўйхати тугал ҳисобланиши ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 12-моддасининг биринчи қисмига кўра тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари қўлланилаётганда барча кредиторларнинг манфаатларини кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси ҳимоя қилади. Суд қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризани иш юритишга қабул қилиб олган кундан эътиборан кредиторлар қарздорга ўз талабларини якка тартибда қаноатлантириш мақсадида мурожаат қилишга ҳақли эмас. Аниқланишича, кредитор “Taxtapul-Eshiklari” МЧЖнинг аризасига асосан Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 29 майдаги ажрими билан “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида 4-1102-2301/1950-сонли иши қўзғатилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107-моддаси биринчи қисмининг 9-бандида жавобгарга нисбатан банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра банкротлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, суд даъвони кўрмасдан қолдириши белгиланган. “Давлат божи” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5- ва 18моддаларининг мазмуни ҳамда ИПКнинг 118-моддаси талабига кўра даъво тақдим этишда тўланган суд харажатлари кўрмасдан қолдирилаётган даъво тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатишдан олдин тақдим этилганлиги, кредиторда келгусида қарздорга нисбатан бундай иш қўзғатилишини билиш имконияти мавжуд бўлмаганлигидан келиб чиқиб, қарздордан кредитор фойдасига ундириб берилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 118, 195-196-моддаларига асосланиб, суд АЖРИМ ҚИЛДИ: Даъвогарнинг аризаси кўрмасдан қолдирилсин. 2 “Toshkent viloyat maxsus montaj qurilish” МЧЖ ҳисобидан “Dar Lyuks” хусусий корхонаси фойдасига 450.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати ундирилсин. Ажрим қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ажрим устидан бир ой муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (прокурор ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига асосан протест келтириши) мумкин. А.К.Пайғамов 3