Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2211/22174 Дата решения 06.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент шаҳар давлат Солиқ бошқармаси Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый STATIONARY BUSINESS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1123857 Claim ID 3319955 PDF Hash 6b61f8077c68a642... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 46-моддаси ИПК 46 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 14 334 символов
4-1001-2211/22174-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида кўрган судья – Б.Султонов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья- Р.Рашидов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья- Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 6 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, аризачи вакили – бош инспектор Ф.Асадуллаев (2023 йил 27 январдаги 10-30619-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакиллари – З.Қаюмов (2022 йил 1 июлдаги 3-сонли ишончнома асосида), Б.Абдуллоев (раҳбар)нинг иштирокида, аризачи Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг жавобгар “Stationary Business” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 223 429 590 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан “Stationary Business” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент шаҳар Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб, “Stationary Business” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан 223 429 590 сўм молиявий жарима қўллашни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарори билан аризачининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан 223 429 590 сўм молиявий жарима қўлланилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд қарорларидан норози бўлиб жавобгар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорларини бекор қилиш ва аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом” (бундан буён матнда Низом деб юритилади)нинг 27-бандига кўра, асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар ектазиб бериш бўйича импорт контрактлари шартларида асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни 2 етказиб бериш, шу жумладан уларни узоқ муддатли ижарага бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 календарь кундан ортиқ белгиланган бўлса деб кўрсатилганлиги инобатга олинмаганлиги, Низомнинг мақсади шартнома шартларини амалга ошириб дебитор қарздорликни ҳосил қилдирмасликни назарда тутиши ва суд қарори қабул қилингандан кейин ҳам шартнома шартлари тўлиқ бажарилганлиги ва дебитор қарздорлик йўқлиги исботланса ечиб олинган пуллар ҳам қайтариб берилиши кераклиги, бугунги кун ҳолатига шартнома шартлари бажарилганлигинини кўрсатган. Суд мажлисида жавобгар вакиллари кассация шикоятидаги важларни такрорлаб, уни қаноатлантиришни, аризада келтирилган дебиторлик қарздорлик мавжуд эмаслигини билдириб, суд ҳужжатларини бекор қилиб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни рад этишни сўрашди. Суд мажлисида аризачи вакили кассация шикоятига эътироз билдириб, уни қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сонли Фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ташкилий бўйсунуви ўзгариб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилган. ИПК 46-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, тарафлардан бири низоли ёки суд ҳужжати билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган ҳолларда (юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва мажбуриятлардаги шахслар ўзгаришининг бошқа ҳолларида) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштиради. Ҳуқуқий ворислик иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкин. Шунинг учун, даъвогар унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси билан алмаштирилиши лозим. Низомнинг 22-бандига кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) орқали амалга оширилади. Низом билан Ўзбекистон Республикасининг валютани назорат қилувчи органлари ва банкларида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш тартиби белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назоратини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1994 йил 20 апрелдаги ПФ-837-сонли Фармонининг 2-бандида Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахсларининг экспорт-импорт ҳамда бошқа валюта операциялари бўйича хорижий валютадаги маблағлари ҳаракати устидан назорат қилиш Марказий банк, Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасига юклатилган. Низомнинг 23-бандига кўра, товарларни республикага олиб кириш ва “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги кераклиги белгиланган. Низомнинг 27-бандига асосан, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241 -бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар: 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда; 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча; 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллабқувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3351-сонли қарорининг 1-банди “в” кичик бандига кўра, импорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ҳосил бўлганлиги учун импорт қилувчиларга (устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган ташкилотлардан ташқари) нисбатан экспорт операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорликка йўл қўйган экспорт қилувчилар учун назарда тутилган жавобгарлик чоралари қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли қарорининг 10-бандига кўра, 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш» божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилган. Иш ҳужжатларига кўра, аризачи томонидан олиб борилган мониторинг натижаларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 2022 йил 1 апрель ҳолатига тақдим этилган муддати ўтган қарздорликлар тўғрисидаги маълумот ҳамда ТСОЯЭАТ маълумотларига кўра жавобгарнинг хорижий ҳамкорлари билан тузилган ташқи иқтисодий фаолият шартномалари бўйича жами 134 000 АҚШ доллари миқдорида дебитор қарздорлиги аниқланган. Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича 2022 йил 7 май ҳолатига 1 АҚШ доллари 11 115,90 сўмни ташкил этган. Шу сабабли аризачи томонидан 134 000 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорлик 180 кунгача кечикканлиги учун 5 фоизига тенг 6 700 АҚШ доллари (74 476 530 сўм), ушбу дебитор қарздорлик 180 кундан 365 кунгача кечикканлиги учун 10 фоизига тенг 13 400 АҚШ доллари (148 953 060 сўм), жами 223 429 590 сўм миқдорида молиявий жарима суммаси ҳисобланган. Чунки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тақдим этилган 2022 йил 7 апрелдаги маълумотга кўра жавобгар томонидан Хитой Халқ Республикасининг “Yiwu Guanxiao Import and Export Co.Ltd” компанияси билан тузилган ташқи савдо шартномаси бўйича 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига жами 134 000 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан Низомга асосан аризачининг аризасини асосли деб ҳисобланиб, жавобгарга нисбатан 223 429 590 сўм молиявий жарима қўллаш ҳақида асосли тўхтамга келган. Жавобгар кассация шикоятида Низомнинг 27-бандида асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт контрактлари шартларида асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш, шу жумладан уларни узоқ муддатли ижарага бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 календарь кундан ортиқ белгиланган бўлса хўжалик юритувчи субъектларга ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун жарима қўлланилмаслиги белгиланганлиги ҳақида важ келтирган бўлса-да, Хитой Халқ Республикасининг “Yiwu Guanxiao Import and Export Co.Ltd” компанияси билан тузилган ташқи савдо шартномасига асосан айнан ушбу Низомнинг 27-бандидаги техник хусусиятлар ва ўзига хосликларга эга асбобускуналар импорт қилинаётганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмас. Шунингдек, жавобгар апелляция шикоятида тарафлар ўртасидаги шартномага 2022 йил 22 июлда 5-сонли қўшимча келишув тузилиб, унга кўра асбобускуналарни етказиб бериш муддати 2022 йил 30 сентябрга қадар узайтирилганлиги ҳақида важ келтирган бўлса-да, шартномага ушбу қўшимча келишув ҳал қилув қарори қабул қилинганидан сўнг тузилган. Қолаверса, импорт контрактида импорт маҳсулотини етказиб бериш муддати 180 кун этиб белгиланган бир пайтда тарафлар ўртасида тузилган қўшимча келишув қарийб 1 ярим йилдан кейин тузилган. Мазкур ҳолатда, қўшимча келишув импорт контрактида назарда тутилган мажбурият юзага келмасдан олдин тузилганлигини исботловчи ҳужжатлар тақдим этилмади. Бундай ҳолатда, биринчи инстанция суди жавобгар импорт шартномаси бўйича чет элдан хорижий валютадаги тушумнинг тушиши ёки товарларни эркин божхона режимига расмийлаштириш муддатини кечиктирилишига йўл қўйганлигини инобатга олиб, жавобгарга 223 429 590 сўм миқдорида жарима қўллаш ҳақида тўғри хулосага келган. Апелляция инстанцияси суди эса, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли тўхтамга келган. Бундан кўринадики, судлар томонидан иш юзасидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатар тўлиқ аниқланган ҳамда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро Давлат солиқ инспекцияси унинг ҳуқуқий вориси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги солиқ қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси билан алмаштирилсин. “Stationary Business” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 июлдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 22 августдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Исрайлов ҳайъат аъзолари: И. Таджиев Р. Сагатов