Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2202/58072 Дата решения 06.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение OZ.R DAVLAT AKTIVLARINI BOSHQARISH AGENTLIGINING TOSHKENT SHAHAR HUDUDIY BOSHQARMASI Ответчик / Подсудимый "VITAMED MEDICAL" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1125446 Claim ID 3310128 PDF Hash 082e4e109e327136... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 177-моддаси ИПК 177 law
илишда ИПК 177-моддаси илишда ИПК 177 law
бу эса ИПК 302-моддаси бу эса ИПК 302 law
ИПКнинг 299-моддаси ИПКнинг 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
йича ушбу Кодекс 302-моддаси йича ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения 14 099 символов
4-1001-2202/58072-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья М.Султонов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Р.Рашидов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 6 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакили – бош юрисконсульт М.Касимов (2023 йил 9 июндаги 14-01-08/272-сонли ишончнома асосида), жавобгар (“Vitamed Medical” МЧЖ ХК) вакиллари – Н.Алиходжаев (раҳбар), юрисконсульт Ш.Гафуров (2023 йил 24 мартдаги ишончнома асосида) ва адвокат Б.Расулов (2023 йил 23 мартдаги 44/23-сонли ишончнома ва 2023 йил 24 мартдаги 08-сонли ордерга асосан), Вакил девонининг ходими – етакчи инспектор А.Халиков (2023 йил 11 мартдаги И-01-36-48-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг жавобгарлар масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Vitamed Medical” хорижий корхонаси, “Баркамол авлод” Республика болалар ўлкашунослик ва экологик маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига нисбатан шартномани бекор қилиш, жавобгардан 2 400 000 АҚШ доллари миқдорида жарима ва 7 018 087 766 сўм зарар ундириш ҳамда жавобгар зиммасига мажбурият юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади), масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “Vitamed Medical” хорижий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида хамда “Баркамол авлод” Республика болалар ўлкашунослик ва экологик маркази (бундан буён матнда балансда сақловчи ёки Марказ даъвогар деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни 1 сақлаш вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) иштирокида Яккасарой тумани, Ш.Руставели кўчаси, 109А-уй манзилида жойлашган биноларни тегишли ҳудуди билан биргаликда (бундан буён матнда объект деб юритилади) инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш шарти билан “ноль” харид қийматида сотиш бўйича 2019 йил 10 апрелда 7-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартномага асосан жавобгар 2 йил муддатда шартнома объектида 16 000 000 АҚШ доллари миқдоридан кам бўлмаган миқдордаги инвестициялар ҳисобидан объектда фаолият муддатини камида 15 йил сақлаш шарти билан замонавий тиббиёт маркази ташкил этилиши хамда камида 500 та янги иш ўринлари яратиш мажбуриятини олган. Жавобгар шартнома ва қўшимча келишувларда белгиланган инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни лозим даражада бажарилмаганлиги, даъвогарнинг талабномалари оқибатсиз қолдирилганлигини асос қилиб, даъвогар иқтисодий судга мурожаат этиб, тарафлар ўртасида 2019 йил 10 апрелда тузилган 7-сон олди-сотди шартномаси ва унга тузилган қўшимча 3 та келишув битимларни бекор қилишни, жавобгардан 2 400 000 АҚШ доллари миқдорида жарима ва 7 018 087 766 сўм зарар ундиришни ҳамда жавобгар зиммасига 2019 йил 16 сентябрдаги 10-сонли мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерининг аслини ва объектни ҳудуди билан бирга даъвогарга топшириш мажбуриятини юклашни сўраган. Суднинг ажримлари билан Марказ ва Вазирлик ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида, кейинчалик қўшимча жавобгарлар сифатида жалб қилинган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво тўлиқ қаноатлантирилган. Тарафлар ўртасида 2019 йил 10 апрелда тузилган 7-сонли олди-сотди шартномаси ва унга тузилган 2019 йил 14 ноябрдаги 1-сонли, 2020 йил 1 апрелдаги 2-сонли ва 2021 йил 29 декабрдаги 3-сонли қўшимча келишувлар бекор қилинган. Жавобгар зиммасига объект бўйича расмийлаштирилган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи 10-сонли давлат ордерини асли ва объектни ҳудуди билан даъвогарга ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг 10 кунлик муддат ичида топшириш мажбурияти юкланган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 2 400 000 АҚШ доллари миқдорида жарима, 24 000 сўм почта харажати ҳамда республика бюджетига 691 492 475,32 сўм давлат божи ундирилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг даъвонинг 7 018 087 766 сўм зарар ундириш талабини рад қилиш қисмини бекор қилинган ва даъвонинг ушбу қисми бўйича жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 7 018 087 766 сўм зарар ундириш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан Ўзбекистон 2 Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (бундан буён Вакил деб юритилади) кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида Вакил девонининг вакили шикоятда келтирилган важларни қувватлашини маълум қилиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакиллари шикоятда келтирилган важларни такрорлаб, бугунги кунда Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан Вазирар Маҳкамасининг 810-Ф-сонли фармойишга ўзгартириш киритиш жараёни олиб борилиши, бунга ҳеч кимнинг эътирози мавжуд эмаслиги, корхонада 200 та иш ўрини яратганлиги ва 25 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилганлиги, фаолиятни кенгайтириш учун янги бино қуриш хулосага келинган ва шунинг учун ушбу лойиҳани амалга оширишга келишилганлиги, бугунги кунда қурилиш давом этиши, Вазирлар Маҳкамасининг топшириғи чиққанлиги сабабли шартномага қўшимча келишув тузилмаганлиги, Вазирлар Маҳкамасининг 810-Ф-сонли фармойишига ўзгартириш киритилмагунга қадар олди-сотди шартномасига инвестиция мажбуриятларини бажариш муддатини узайтириш ҳақида қўшимча келишув тузиш имконияти бўлмаётганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни ва суд ҳужжатларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрашди. Даъвогар вакили судлар тўғри қарор қабул қилганлиги, аммо, кейин Ҳукумат комиссияси қарори чиққанлиги ва унда олди-сотли шартномасига инвестиция киритиш муддатини узайтириш ҳақида кўшимча келишув тузиш назарда тутилганлиги, бугунги кунда топшириққа асосан ишлар олиб борилилиши, яъни, вазият ўзгарганлигини баён қилиб, шикоят юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Марказ ва Вазирлик суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни Марказ ва Вазирликнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. 3 ИПК 177-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғида суд: 1) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ўз талаблари ва эътирозларини асослантириш учун келтирган далиллари ва важларига баҳо беради; 2) иш учун аҳамиятли қайси ҳолатлар аниқланганлигини ва қайсилари аниқланмаганлигини белгилайди; 3) ишда иштирок этувчи шахслар асос қилиб келтирган қайси қонунчилик ҳужжатларини ушбу иш бўйича қўллаш мумкин эмаслигини ҳал қилади; 4) ушбу иш бўйича қайси қонунчилик ҳужжатларини қўллаш зарурлигини аниқлайди; 5) ишда иштирок этувчи шахсларнинг қандай ҳуқуқ ва мажбуриятлари борлигини белгилайди; 6) даъвони қаноатлантириш лозимлигини ёки лозим эмаслигини ҳал қилади. Аммо, судлар иш бўйича қарор қабул қилишда ИПК 177-моддасининг биринчи қисмида санаб ўтилган масалаларни ҳал этмаган ва жавобгар томонидан келтирилган далиллар ҳамда важларга баҳо бермасдан, даъвони қаноатлантириш ҳақида тўхтамга келган. Хусусан, жавобгар томонидан шартномани бекор қилиш таклифи шартнома тарафи ҳисобланган Марказ ва Вазирликка юборилмаганлиги, шартномадаги мажбуриятларни бажариш муддати жавобгарга боғлиқ бўлмаган турли объектив ва узрли сабабларга кўра чиқиб келганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2023 – 2025 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 28 декабрдаги ПҚ-459-сонли қарори билан тасдиқланган кредитларни ўзлаштириш бўйича йиғма манзилли дастури ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестция ва кредитлар жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатида жавобгар томонидан кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этишни амалга ошириш муддати 2021 – 2025 йиллар этиб кўрсатилганлиги, шартноманинг 5.4-бандида объектга бирор-бир моддий хисса киритилмаган тақдирда 15 фоизи миқдорида жарима тўлаш назарда тутилганлиги, аммо, жавобгар 2023 йил 20 январь ҳолатига 695 000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида инвестиция дастурини бажарилиши масаласида 2019 йил 8 январда ўтказилган видеоселектор йиғилишида (йиғилиш баёнининг 40-банди) жавобгарнинг объектидаги эски бинони бузиш ва ўрнига замонавий талабларга мос тиббиёт муассасасини қуриш таклифи маъқулланганлиги ҳамда шартноманинг иловаси ва қўшимча келишувларда инвестиция мажбуриятларини бажариш мақсадида янги бино қуриш учун объектдаги эски бинони бузиш назарда тутилганлиги ҳақида важлар келтирилган. Бироқ, судлар ушбу важларни муҳокама қилмасдан ва уларга ҳуқуқи баҳо бермасдан, олди-сотди шартномасининг 5.4-бандига асосланиб, жавобгардан 2 400 000 АҚШ доллари миқдорида жарима ҳамда объект 4 қурилмаганлигини кўрсатиб, жавобгардан 7 018 087 766 сўм зарар ундирган. Бундан кўринадики, судлар иш юзасидан қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаган, бу эса ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Шунингдек, даъвогар Олий судга 2023 йил 5 июлдаги 14-02-08/293-сонли хат билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг 2023 йил 23 майдаги 04/18-Ю-14-10/2764-сонли топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 декабрдаги ПҚ-459-сонли қарори асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги 810-Ф-сонли фармойишига ўзгартириш киритиш бўйича тегишли ҳужжат лойиҳаси киритиш белгиланганлиги, Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиянинг 2023 йил 22 апрелдаги йиғилиши 13-2-сонли баёни (ВМ-240-сон, 2023 йил 3 май)нинг 2.10-бандига мувофиқ жавобгар билан тузилган олди-сотди шартномасини тиклаш бўйича келишув битимини тузиш ҳамда инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажариш муддатини 2023 – 2025 йиллар этиб белгилашга розилик берилиб, Давактив агентлигига жавобгар билан тузилган олди-сотдди шартномасини тиклаш бўйича келишув битимини тузилишини ҳамда ушбу келишув битими суд томонидан тасдиқланган тақдирда инвестциявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг бажариш муддатини 2023 – 2025 йиллар этиб белгилаш бўйича қўшимча келишув шартномаси тузилишини таъминлаш юклатилганлигини маълум қилган ва хатга қайд этилган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини илова қилган. Бироқ, ИПКнинг 299-моддасига мувофиқ, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади, кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмининг 1-бандига асосан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг 3-бандига асосан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Баён этилганлардан келиб чиқиб, судлов ҳайъати Вакилнинг кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни ва иш юзасидан қабул қилинган суд 5 қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Ишни янгидан кўриб чиқишда юқорида баён қилинган камчиликларни бартараф этиб, тарафларнинг важларини ишдаги далиллар билан бирга муҳокама қилиб ва уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, низо юзасидан қонуний қарор қабул қилиш лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301 - 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 20 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 апрелдаги қарори бекор қилинсин. Иш янгидан кўриш учун Тошкент туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Исрайлов ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов И. Таджиев 6