← Назад
Решение #532489 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 297 | — | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| ФК | 280 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| олатда ИПК | 172 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law |
Текст решения
20 386 символов
4-1001-2307/40-сонли иш
Биринчи инстанцияда судида
ишни кўрган судья О.Гулямова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Р.Рашидов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья Ф.Ражабов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
шаҳришаҳри
2023 йил 6 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва
Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, даъвогар
“Микрокредитбанк” АТБ вакили Х.Исаев (2023 йил 9 январдаги
02-06/165-сонли ишончнома асосида), М.Пулатова (2023 йил 26 апрелдаги
02-11/6830-сонли ишончнома асосида), жавобгар “Wheat barley group”
масъулияти чекланган жамияти вакиллари Н.Худояров (2023 йил 1 майдаги
ишончнома ва 2023 йил 1 майдаги 1-сонли ордер асосида), Дж.Турдалиев
(2013 йил 1 майдаги ишончнома ва 2023 йил 1 майдаги 4-сонли ордер
асосида)ларнинг иштирокида, даъвогар “Микрокредитбанк” АТБ манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг
жавобгар “Wheat barley group” ва “Arena Rent” масъулияти чекланган
жамиятидан 3 204 802,52 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарзини
ундириш, ундирувни “Do’rmon luxury” масъулияти чекланган жамиятига
тегишли бўлган гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
юритилган иш бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий
судининг 2023 йил 31 январдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 26 апрелдаги қарори
устидан жавобгар “Wheat barley group” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Микрокредитбанк” АТБ (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Амалиёт бошқармаси ва “Wheat barley group” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матн жавобгар деб юритилади) ўртасида
2022 йил 9 февралда 3-сонли кредит шартномаси тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини қайта ишлаш ва уларни улгуржи савдоси фаолиятида
айланма маблағларини тўлдириш учун 3 800 000 АҚШ доллари миқдорида
кредит маблағи ажратишни, жавобгар эса кредитни муддатида қайтариш ва
кредит учун ушбу шартномада назарда тутилган фоизларни тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилиб кредит
маблағлари жавобгар ҳисоб рақамига ўтказилган. Кредит қайтарилишининг
таъминоти сифатида даъвогар, жавобгар ва “Do’rmon luxury” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)
ўртасида 2022 йил 14 февралда ипотека шартномасига асосан қўшимча
жавобгарга тегишли бўлган Тошкент вилояти, Қибрай тумани,
“Дўрмон” МФЙ, Дўрмон кўчасида жойлашган умумий майдони 99 970 м2,
шундан 54 970 м2, (литерлари – 0006, 0007, 0008, 0012, 0016) бўлган
иссиқхона бино-иншоотлари бир қисмини ер участкаси майдонидан доимий
фойдаланиш ҳуқуқи билан комплекс ҳолда бўлган нотурар жойни ер
майдони (бундан буён матнда объект деб юритилади) фойдаланиш билан
бирга гаровга қўйилган.
Шунингдек, даъвогар, жавобгар ва “Arena Rent” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда кафил деб юритилади) ўртасида 2022 йил
9 февралда 1-сонли кафиллик шартномаси тузилган. Кафиллик шартномаси
шартларига мувофиқ кафил қўшимча жавобгарнинг кредитор (даъвогар)
олдида кредит шартномаси юзасидан келиб чиқадиган 10 000 000 000 сўм
эквивалентидаги мажбуриятлари юзасидан жавоб бериш мажбуриятини
олган.
Жавобгар кредит шартномасидаги мажбуриятларини лозим даражада
бажармаганлиги сабабли унинг даъвогар олдидаги жами кредит қарзи
3 204 802,52 АҚШ долларини ташкил қилган.
Даъвогарнинг кредит қарздорлигини бартараф этиш бўйича қилган
мурожаатлари жавобгарлар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги сабабли
даъвогар манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъво
аризасидаги талаб билан судга мурожаат қилган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 31 январдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар фойдасига жами 3 204 802,52 АҚШ доллари кредит қарздорлиги,
шундан 893 319,75 АҚШ доллари кафил билан солидар тартибда ҳамда
24 000 сўм почта харажатлари ундирилган, ундирув қўшимча жавобгарга
тегишли бўлган Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Дўрмон” МФЙ, Дўрмон
кўчасида жойлашган умумий майдони 99 970 м2, шундан 54 970 м2,
(литерлари – 0006, 0007, 0008, 0012, 0016) бўлган иссиқхона бино
иншоотлари бир қисмини ер участкаси майдонидан доимий фойдаланиш
ҳуқуқи билан (устки, остки, ташқи коммуникация ва бошқа жиҳозлари
билан) комплекс ҳолда бўлган нотурар жойни ер майдонидан фойдаланиш
билан бирга бўлган гаров мулки қаратилган. Даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантириш рад этилиб, жавобгар ҳамда кафилдан республика
бюджетига 717 504 007,39 сўм давлат божи ундирилган.
Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 26 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилиб, жавобгардан республика бюджетига 358 752 003,69 сўм давлат
божи ундирилган.
Жавобгар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилиб,
шикоятида биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг қарорларини
бекор қилиб, янги қарор қабул қилишни ёки ишни янгидан кўриш учун
биринчи инстанция судига юборишни сўраган.
Бунга асос қилиб, қуйи инстанция судлари томонидан иш учун
аҳамиятли бўлган муҳим ҳолатлар тўлиқ аниқланмаганлиги, процессуал
ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, даъвогар томонидан даъво талабидаги
сумманинг аниқ ҳисоб китоби тақдим этилмаганлиги, жавобгар томонидан
тўланган тўловлар даъвогар томонидан нотўғри пропорция қилинганлиги,
даъвогар томонидан шартнома бир томонлама бекор қилинган бўлса-да,
жавобгарга 8 ва 12 фоизлик ставкада фоизлар ҳисобланганлиги, даъвогар
кредит фоизи таркибига оширилган фоизларни ҳам киритганлиги, судлар
томонидан оширилган фоизларни ундириш талабини қаноатлантириш рад
этилиши лозимлиги, биринчи инстанция суди кредит асосий қарзи ва унга
ҳисобланган фоизларни хорижий валютада ундириб хатоликка йўл
қўйганлиги, биринчи инстанция суди давлат божини солидар тартибда
ундириш тўғрисида қарорини асослантирмаганлиги, суд жавобгар томонидан
2022 йил 9 декабрда тўланган 19 940 АҚШ доллари миқдоридаги пул
маблағларини қарздорликни ундиришда инобатга олмаганлиги, даъво
аризасида 2022 йил 27 ноябрь ҳолатидаги қарздорликни ундириш
сўралганлиги, ипотека шартномаси бўйича объектда жойлашган умумий
майдони 99 970 м2, шундан 54 970 м2 бўлган иссиқхона бино-иншоотлари
бир қисми кредит шартномасининг таъминоти сифатида гаровга
қўйилганлиги, қолган 45 000 м2 қисмидаги иссиқхона бино-иншоотлари
“Миллий банк” ТИФ АЖ ва “BS Eco Plast” МЧЖ ўртасида 2021 йил
24 июлда тузилган 2021/8-сонли кредит шартномаси бўйича 9 190 695 АҚШ
доллари кредит ажратиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан гаровга
тақдим қилинганлиги, судда кўрилаётган низо уларнинг ҳуқуқ ва
манфаатларига дахлдор бўлса-да, улар ишга учинчи шахс сифатида жалб
қилинмаганлиги, шунингдек, ишга кредит таъминотининг бир қисмини
тақдим этган МЧЖ шаклидаги “Euroasia insurance” қўшма корхонаси суғурта
компанияси жалб қилинмаганлиги, биринчи инстанция суди Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади) талабларига зид равишда тўрт кунга танаффус эълон қилганлиги
ҳамда апелляция инстанцияси судининг қарорида жавобгарнинг барча
важларига баҳо берилмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгарнинг вакиллари
кассация шикоятидаги важларини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогарнинг вакиллари
кассация шикоятига эътироз билдириб, даъво талабида ҳақиқатдан ҳам
2022 йил 27 октябрь куни ҳолатидаги қарздорликни ундириш сўралганлиги,
даъвогар томонидан мавжуд қарздорлик даъво аризасида тўғри
кўрсатилганлигини, жавобгарнинг 2022 йил 9 декабрда тўланган 19 940 АҚШ
доллари миқдоридаги пул маблағлари 2022 йил 27 октябрдан 2022 йилнинг
9 декабрига қадар юзага келган қарздорлигини қоплашга йўналтирилган
бўлиши кераклигини, даъвогар томонидан мазкур тўловлар амалга
оширилганлигини тасдиқловчи далиллар судга тақдим этилмаганлигини,
жавобгарнинг кассация шикоятидаги важаларига қуйи судлар томонидан
ҳуқуқий баҳо берилганлигини маълум қилиб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этиб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни
сўрадилар.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишди тарзда
хабардор қилинган палата, кафил ҳамда қўшимча жавобгар суд мажлисида ўз
вакилларининг иштирокини таъминламади.
ИПКнинг 297-моддасига кўра, кассация инстанцияси судининг суд
мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва
ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати кассация инстанцияси судида ишни палата,
кафил ва қўшимча жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин
деб ҳисоблайди.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама қилиб, иш
ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, жавобгарнинг
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса-иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф-банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 736-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ агар қонунчиликда ёки
қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи
қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг
734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган
бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан
бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан
ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда
тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Иш ҳужжатларига кўра, жавобгар томонидан шартнома шартлари
сурункали равишда бузиб келинган, яъни кредит шартномасида белгиланган
муддатларда кредит ва фоизлар қайтарилмаган. Кредит шартномасига илова
этилган кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ жавобгар 2022 йил 5 майдан
2022 йил 5 августгача кредитга ҳисобланган фоизларни ҳамда 2022 йил
5 сентябрдан 2022 йил 5 декабргача кредит ва унга ҳисобланган фоизларни
тўлаш лозим бўлган. Аммо, жавобгар томонидан мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмаганлигини оқибатида унинг даъвогар олдидаги мавжуд
кредит қарзи 2022 йил 27 октябрь куни ҳолатида 2 533 334 АҚШ доллари
асосий қолдиқ қарз, 633 333 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарз,
25 750,33 АҚШ доллари муддати ўтган фоиз қарзи, 12 385,19 АҚШ доллари
жорий фоиз қарзи жами 3 204 802,52 АҚШ долларини ташкил қилган.
Кредит қайтарилишини таъминлаш мақсадида даъвогар, жавобгар ва
кафил ўртасида 2022 йил 9 февралда 1-сонли кафиллик шартномаси тузилган
бўлиб, унга кўра кафил жавобгарнинг кредитор банк олдида кредит
шартномаси юзасидан келиб чиқадиган 10 000 000 000 сўм эквивалентидаги
мажбуриятлари юзасидан марказий банк томонидан ўрнатилган валюталар
курси бўйича кафил 893 319,75 АҚШ доллари миқдоридаги кредит
мажбуриятини ўз зиммасига олган.
ФК 292-моддасининг биринчи қисмига асосан кафиллик шартномаси
бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун
унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.
ФК 293-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ қарздор
кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб
берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг
субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.
Биринчи инстанци суди, жавобгар томонидан тўлов жадвалига амал
қилинмаганлиги, даъвогарнинг жавобгар, кафил ва қўшимча жавобгарга
тўловларни ўз вақтида амалга ошириш ҳақида юборган талабномалари
оқибатсиз қолдирилганлиги, жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги
ишда мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланганлиги, кредит қайтарилишини
таъминлаш мақсадида даъвогар, жавобгар ва кафил ўртасида тузилган
кафиллик шартномаси шартларига мувофиқ кафил қўшимча жавобгарнинг
даъвогар олдида кредит шартномаси юзасидан келиб чиқадиган
10 000 000 000 сўм эквивалентидаги, Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки томонидан ўрнатилган валюталар курси бўйича 893 319,75 АҚШ
доллари
(10 000 000 000/11194,20)
доллари
миқдоридаги
кредит
мажбуриятлари юзасидан жавоб бериш мажбуриятини олганлиги, шу боис,
жами 3 204 802,52 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлигини
жавобгар ҳисобидан ундиришни, шундан 893 319,75 АҚШ долларни
қўшимча жавобгардан солидар тартибда ундирган.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан
таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган
ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиш мумкин.
ФК 280-моддасининг биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кучмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади деб белгиланган.
Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан биринчи инстанция суди даъво
талабининг кредит қарзи ундирувини қўшимча жавобгарга тегишли бўлган
Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Дўрмон” МФЙ, Дўрмон кўчасида
жойлашган умумий майдони 99 970 м2, шундан 54 970 м2, (литерлари – 0006,
0007, 0008, 0012, 0016) бўлган иссиқхона бино иншоотлари бир қисмини ер
участкаси майдонидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан (устки, остки,
ташқи коммуникация ва бошқа жиҳозлари билан) комплекс ҳолда бўлган
нотурар жойни ер майдонидан фойдаланиш билан бирга бўлган гаров мулки
қаратган.
Биринчи инстанция суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри
қўлланилиб, асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги сабабли
апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Жавобгарнинг кассация шикоятидаги важлари билан қуйидагиларга
асосан келишиб бўлмайди.
Жумладан, биринчи инстанция суди республика бюджетига
ундирилиши лозим бўлган давлат божини жавобгар ва кафилдан ундириш
тўғрисида тўғри тўхтамга келган.
Чунки, тарафлар ўртасида 2022 йил 9 февралда тузилган 1-сонли
кафиллик шартномасининг 2.1-бандига мувофиқ кафил “Банк” яъни даъвогар
олдида “Қарз олувчи” сифатида тўлиқ жавоб бериш, шу жумладан,
фоизларни тўлаш, қарзни қайтариш бўйича суд чиқимларини ҳамда
жавобгарнинг мажбуриятини бажармаслиги ёки тегишлича бажармаслиги
туфайли даъвогар кўрган бошқа зарарларни тўлаш, кредит ва унга
ҳисобланган фоизларни тўлаш ҳақидаги тўлов талабномасини сўзсиз
(акцептсиз) ижро этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Жавобгарнинг биринчи инстанция суди томонидан ишга ТИФ
“Миллий банк” АЖ ва “BS Eco Plast” МЧЖ жалб қилинмаганлиги
тўғрисидаги важлари билан ҳам келишиб бўлмайди.
Чунки, ТИФ “Миллий банк” Тошкент шаҳар Амалиёт бошқармаси ва
“BS Eco Plast” МЧЖ ўртасида кредит шартномаси имзоланиб, гаров
таъминотига тарафлар ўртасида тузилган алоҳида гаров шартномасига асосан
қўшимча жавобгарга тегишли умумий майдони 99 970 м2, бўлган нотурар
жойнинг фақатгина 45 000 м2, қисмидаги ер майдони ва ундаги 0001, 0002,
0004, 0005, 0011 литерлар ТИФ “Миллий банк” Тошкент шаҳар Амалиёт
бошқармасига гаровга тақдим этилган. Мазкур ҳолатда биринчи инстанция
суди томонидан ТИФ “Миллий банк” АЖ ва “BS Eco Plast” МЧЖнинг ҳуқуқ
ва мажбуриятлари дахл қиладиган қарор қабул қилмаган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Жавобгар кассация шикоятида даъвогар томонидан даъво талабининг
аниқ ҳисоб-китоби келтирилмаганлиги, даъвогар томонидан шартнома бир
томонлама бекор қилинган бўлса-да, жавобгарга 8 ва 12 фоизлик ставкада
фоизлар ҳисобланганлиги, жавобгарга асоссиз равишда оширилган фоиз
ҳисобланганлиги, жавобгар томонидан судга даъво аризаси киритилгунига
қадар тўловлар амалга оширилганлиги, мазкур ҳолат судлар томонидан
инобатга олинмаганлиги сабабли тўланган сумма такроран ундирилганлиги,
кредит қарзини кафилдан солидар тартибда ундиришда қарздорликни
кафилдан миллий валюта ундирмасдан кафилнинг ҳуқуқ ва маанфаатлари
бузганлигини қайд этган бўлса-да, мазкур важларини исботлай олмади ва
мазкур ҳолатларни тасдиқловчи далилларни судлов ҳайъатига тақдим эта
олмади.
Бундан ташқари, тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномаси
бўйича “Euroasia insurance” ҚҚ МЧЖ суғурта компанияси, даъвогар ва
жавобгар ўртасида 2022 йил 9 февралда 10/14-1/21-сонли кредит
қопланмаганлиги ҳолатини суғурталаш бўйича суғурта шартномаси
тузилганлиги ва суғурта ҳодисаси юз берганда 9 700 000 000 миқдоридаги
қарздорликни қоплаш бўйича суғарта полиси берилганлиги сабабли суғурта
коспанияси ишга жалб қилинмаганлиги, шу билан процессуал ҳуқуқ нормаси
бузилганлиги тўғрисидаги жавобгарнинг апелляция шикоятида келтирган
важлари билан келишиб бўлмайди.
Чунки, қайд этилган ҳолатда даъво талаби суғурта компаниясининг
ҳуқуқ ва манфаатларига дахл қилмайди.
Шунингдек, жавобгарнинг биринчи инстанция суди томонидан 4 кунга
танаффус эълон қилинганлиги сабабли процессуал ҳуқуқ нормаси
бузилганлиги тўғрисидаги важлари билан ҳам келишиб бўлмайди.
Чунки, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми
“Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун
нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2015 йил
19 июндаги 283-сонли қарорининг 21.1-бандига асосан ИПКнинг 17 ва
128-моддаларига кўра ҳар бир иш бўйича муҳокама узлуксиз давом этади.
Суд ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига ёки ўз ташаббусига
кўра, суд мажлисида танаффус эълон қилиши мумкин. Бунда судлар шуни
эътиборга олишлари лозимки, мажлисда танаффус бир неча маротаба эълон
қилиниши мумкин, бироқ узлуксиз танаффусларнинг умумий давомийлиги
уч кундан ошмаслиги лозим, бу муддатга иш куни бўлмаган кунлар
кирмайди.
Қайд этилган ҳолатда биринчи инстанция суди томонидан 2023 йил
27 январдан 2023 йил 31 январига қадар танаффус эълон қилинган бўлиб,
2023 йилнинг 28-29 январь (шанба, якшанба) кунлари иш куни бўлмаган
кунлар ҳисобланади. Демак, мазкур ҳолатда ИПК 172-моддаси талаблари
бузилмаган.
Шу боис суд қарорларини бекор қилиш ёки ўзгартиш учун асослар
мавжуд эмас. Ушбу ҳолатда, биринчи инстанция суди палатанинг даъвогар
манфаатида берган даъво аризасини қисман қаноатлантириш хақида қонуний
тўхтамга, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдириш тўғрисида асосли хулосага келган.
8
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2023 йил 31 январдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг
2023 йил 26 апрелдаги қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, жавобгардан
республика бюджетига 358 752 003,69 сўм давлат божи ундиришни, кассация
инстанцияси учун тўланган 33 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301, 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
“Wheat barley group” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 31 январдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 26 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Wheat barley group” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 358 752 003,69 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
О.Халмирзаев
ҳайъат аъзолари
З.Рустамов
Ф.Ражабов