Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 11-1603/9270 Дата решения 06.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Таджиев Ибрагим Исакович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Камолбек СК масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Кадастрлар палатаси Тошкент вилояти Зангиота туман филиали Давлат корхонаси
Source ID 1123862 Claim ID 3349296 PDF Hash 020e083fd411997b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
апелляция шикоятида биринчи инстанция суди ИПКнинг 48-моддаси апелляция шикоятида биринчи инстанция суди ИПК 48 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
ИПК 297-моддаси ИПК 297 law
аролик кодекси 212-моддаси аролик кодекси 212 code_article
ИПК 262-моддаси ИПК 262 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 16 764 символов
11-1603/9270-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Ходжаев Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья И.Юсупов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья И.Таджиев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 6 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари – Қ.Солиев (раҳбар) ва адвокат Р.Саидвалиев (2023 йил 15 майдаги 7-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, даъвогар “Komolbek-SK” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгарлар Зангиота туман ҳокимлиги ва Тошкент вилояти хўжалик ҳисобидаги Зангиота туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати давлат муассасасига нисбатан бино-иношоотларга мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 апрелдаги қарори устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Komolbek-SK” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Зангиота туман ҳокимлиги (бундан буён матнда туман ҳокимлиги деб юритилади) ва Тошкент вилояти хўжалик ҳисобидаги Зангиота туман Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати давлат муассасаси (бундан буён матнда кадастр органи деб юритилади)га нисбатан даъвогар томонидан Тошкент вилояти, Зангиота туман, “Хонобод” ҚФЙ, Хонобод кўчаси, 40-уй манзилида қурилган 0001 литердаги автотеххизмат биноси - 124,26 кв.м, 0002 литердаги икки қаватли маъмурий бино - 77,98 кв.м, 0003 литердаги автогараж биноси 91,44 кв.м, 0004 литердаги ёрдамчи бино - 19,80кв.м., 0005 литердаги автотеххизмат биноси - 40,00 кв.м, 0006 литердаги хизмат биноси - 310,86 кв.м, 0007 литердаги хизмат биноси - 292,02 кв.м, 0008 литердаги хизмат биноси 55,04 кв.м, 0009 литердаги хизмат биноси - 22,50 кв.м, 0010 литердаги ҳожатхона биноси - 5,00 кв.м, 0011 литердаги ишлаб чиқариш цехи 253,88 кв.м, 0012 литердаги қоравулхона - 26,10 кв.м, 0013 литердаги ишлаб чиқариш цехи - 1138,49 кв.м, 0014 литердаги омборхона биноси - 371,52 кв.м, 0015 литердаги маъмурий бино - 405,42 кв.м., жами 3234,31 кв.м.дан иборат 1 11-1603/9270 майдондаги бино иношоотлар (бундан буён бино-иншоотлар деб юритилади)ни даъвогар номига давлат рўйхатидан ўтказиш мажбуриятини юклашни сўраган. Кейинчалик, даъвогар судга даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги қўшимча даъво аризаси билан мурожаат қилиб, бино-иношоотларга мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаришни сўраган. Тошкент вилоят хўжалик судининг 2016 йил 24 июндаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги қўшимча даъво аризаси иш юритишга қабул қилиниб, даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг апелляция шикояти асосида иш апелляция тартибида кўриб чиқилган ва 2023 йил 18 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриб чиқиш учун Зангиота туманлараро иқтисодий судига юборилган. Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг қарори устидан даъвогар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда Зангиота туман ҳокимининг 2012 йил 30 январдаги 52-сонли қарори билан даъвогарга 0,6766 га ва 2,48 га ер майдонлари қурилиш қилиш мақсадида ажратилганлиги, ушбу қарор Тошкент вилоят ҳокимининг 2012 йил 28 февралдаги 39-сонли қарори билан тасдиқланганлиги, ушбу қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида даъвогар томонидан бино-иншоотлар қурилганлиги, даъвогарга ажратилган ер участкаси ҳеч қачон суғориладиган ерлар тоифасига кирмаган бўлганлиги, апелляция шикоятида кўрсатилган ушбу қурилмаларни сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилишига сабаб бўлмаслиги ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслиги исботлаб бермаганлиги важлари билан келишиб бўлмаслиги, чунки, Тошкент вилояти Архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хўжалик судининг сўровномасига асосан йўлланган хатида даъвогар томонидан қурилган бино-иншоотлар қурилиш шаҳарсозлик норма талабларига риоя этиши деб кўрсатилганлиги, Зангиота тумани Давлат санитария-эпидемиология назорати марказининг 2016 йил 21 майдаги 02-475-сонли хатида ҳам бино-иншоотлар СанПи 046-08 талабларига жавоб бериши акс эттирилганлиги, апелляция шикоятида мулк ҳуқуқини вужудга келтирувчи шартнома ёки бошқа ҳужжатни нотариал тасдиқлаш ёхуд уни давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинган ҳолда, нотариусга ёки давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли давлат органига мурожаат қилинмасдан, судга мулк ҳуқуқини тан олиш ҳакида даъво киритилса, даъво талабини қаноатлантириш рад қилиниши, бундай ҳолда даъвогарга нотариус ёхуд мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи тегишли давлат органига мурожаат қилиш ҳуқуқининг тушунтирилиши лозимлиги ҳақида баён қилинганлиги, аммо, ушбу важ билан келишиб бўлмаслиги, чунки даъвогар раҳбарининг 2016 йил 17 майдаги Зангиота тумани “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” ДУК бошлиғига йўлланган 16-сонли хатида даъвогарга тегишли бўлган 3234,31 кв.м.дан ташкил топган бино-иншоотларга эгалик ҳуқуқини беришни илтимос қиламиз деб кўрсатилганлиги, шунингдек, 2 11-1603/9270 апелляция шикоятида биринчи инстанция суди ИПКнинг 48-моддаси талабларига зид равишда Кадастр агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси ишга учинчи шахс сифатида жалб қилинмаганлигини кўрсатганлиги, бироқ, суднинг 2016 йил 14 июндаги ажрими билан Тошкент вилояти Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ишга учинчи шахс сифатида жалб қилинганлиги, аммо ушбу бошқарма суд мажлисида ўз вакили иштирокини таъминланмаганлиги, 2016 йил июнь ойида Кадастр агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси деган ташкилот бўлмаганлиги, унинг вазифасини “Давлат ер кадастри ҳақида”ги Қонуннинг 5-моддасига асосан Зангиота тумани “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” ДУК бажарганлиги, апелляция шикояти 6 йил ўтганидан кейин берилган бўлса-да, Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан процессуал муддатларга оид қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2015 йил 19 июндаги қарорининг 8-банди талабларига зид равишда суд шикоят беришнинг муддатини тиклаганлигини кўрсатган. Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикоятида келтирган важларни такрорлаб, объектни қурилиш пайтида БТИ ташкилоти бўлганлиги, МЧЖга ташландиқ ер участкасини ажратиб берилганлиги, у ерда жар, чуқурлик бўлганлиги, уч йил давомида чуқурлик тўлдирилганлиги, қурилишни БТИ ташкилотининг рухсати асосида бошлаганлиги, чунки ўша пайтда бошқа ҳужжатлар талаб қилинмаслиги, кадастр ташкилоти пайдо бўлганидан кейин, улардан ходим келиб ҳужжатларни расмийлаштиришни талаб қилганлиги, шундан сўнг ҳужжатлар йиғиш бошланганлиги, аммо охиргача етказилмаганлиги, МЧЖда бугунги кунда 43 та ходим ишлаб келиши, автотеххизмат кўрсатишини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни ва апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдиришни сўрашди. Жавобгарлар ва Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд мажлисига келмади. ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни жавобгарлар ва Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ҳал қилув қарори қабул қилиш пайтида амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддаси биринчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларининг таҳририга кўра, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа 3 11-1603/9270 бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. Шахс ўзига қарашли бўлмаган ер участкасида ўзбошимчалик билан иморат қурган бўлса, унинг бу иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ эътироф этилиши мумкин. Иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ҳам ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Бу ҳолда иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган шахс иморат қурган шахснинг харажатларини суд белгилаган миқдорда қоплайди. Башарти, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишига сабаб бўлса, ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса, юқорида кўрсатилган шахсларнинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин эмас. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2010 йил 19 ноябрдаги 220-сонли қарори 8, 10-бандлари ва 12-4-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиларида мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги ишларни кўришда суд мулкка нисбатан манфаатдор бўлган бошқа жавобгар ёки учинчи шахсни ишга жалб этиш масаласини ҳал қилиши лозимлиги, ишга жалб қилинмаган шахслар зиммасига мажбурият юкланиши мумкин эмаслиги, мулк ҳуқуқини вужудга келтирувчи шартнома ёки бошқа ҳужжатни нотариал тасдиқлаш ёхуд уни давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинган ҳолда, нотариусга ёки давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли давлат органига мурожаат қилинмасдан, судга мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақида даъво киритилса, даъво талабини қаноатлантириш рад қилиниши, бундай ҳолда даъвогарга нотариус ёхуд мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи тегишли давлат органига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилиши лозимлиги, ФК 212-моддаси олтинчи қисмининг мазмунига кўра ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайдиган ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмайдиган бўлса, ушбу иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи юқорида келтирилган модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларига асосан суд томонидан тан олиниши мумкинлиги, шу боис, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини тан олиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилинганда, даъвогар қурилган иморатлар архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига жавоб бериши, иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларининг бузилишига сабаб бўлмаслиги ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслигини исботлаб бериши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган (ҳал қилув қарори қабул қилиш пайтида амалда бўлган таҳрири). Бироқ, биринчи инстанция суди томонидан иш юзасидан қарор қабул қилишда Пленум қарорининг юқоридаги талабларига риоя қилмаган. 4 11-1603/9270 Хусусан, ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоатлар архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига, яъни шаҳарсозлик қурилиш норма талабларига жавоб бериши Тошкент вилояти Архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг 2016 йил 1 июндаги 174-сонли хатида тасдиқланган бўлса-да, ушбу қурилмаларни сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг бузилишига сабаб бўлмаслиги ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслиги исботланмаган. Шунингдек, даъвогарга тегишли 3234,31 кв.м ер майдонида қурилган қурилмаларга ушбу ер майдонида қурилишни бошлашга рухсат бериш ва қурилмаларни фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги қарорлар, шунингдек мазкур бино-иншоотларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳам мавжуд эмас. Суд томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда бир вақтда объектнинг зилзилага бардошлилиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича лойиҳавий ечимларини экспертизадан ўтказиш, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ҳақида хабарнома юбориш, қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилганлиги аниқланмаган. Бундан ташқари, биринчи инстанция суди низоли ер майдони суғориладиган ерлар тоифасига кириши ёки кирмаслиги юзасидан аниқлик киритмаган ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган бино-иншоотлар ким томонидан ва қайси вақтда қурилганлиги ҳолати ўрганилмаган. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш юзасидан ҳал қилув қарори қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқланмаган, ишга даҳлдор шахсларни жалб қилмаган ва бу билан процессуал ҳуқуқ нормаларини бузган. Шунинг учун апелляция инстанцияси суди асосли равишда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборилган. Даъвогарнинг 2016 йил июнь ойида Кадастр агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси деган ташкилот бўлмаганлиги, унинг вазифасини “Давлат ер кадастри ҳақида”ги Қонуннинг 5-моддасига асосан Зангиота тумани “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” ДУК бажарган деган важи билан судлов ҳайъати келишмайди. Чунки, ҳал қилув қарори қабул қилиш пайтида Тошкент вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати ерга ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисобланган ва бугунги кунда Кадастр агентлигининг Тошкент вилоят бошқармаси унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Даъвогарнинг апелляция шикояти 6 йил ўтганидан кейин берилган бўлса-да, Олий хўжалик суди Пленумининг 2015 йил 19 июндаги қарорининг 8-банди талабларига зид равишда суд шикоят беришнинг муддатини тиклаганлиги ҳақида важи билан келишиб бўлмайди. Чунки, ИПК 262-моддасининг биринчи қисмида агар қонунчиликда бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкинлиги, олтинчи қисмида эса ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар, 5 11-1603/9270 шунингдек суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган апелляция шикоятини бериш муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган кундан эътиборан ҳисобланади деб белгиланган. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандида кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги белгиланган. Шунинг учун судлов ҳайъати даъвогарнинг шикоятини қаноатлантиришни рад этиш ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда тўланган давлат божи ва почта харажатлари даъвогарнинг зиммасида қолади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Komolbek-SK” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 18 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Суд харажатлари “Komolbek-SK” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Б. Исрайлов ҳайъат аъзолари: Р. Сагатов И. Таджиев 6 11-1603/9270