Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/1864 Дата решения 06.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Рустамов Зоир Аманович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жалақудуқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый GOLD BITUMLES масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1126226 Claim ID 3303313 PDF Hash 78ee8cc0c75d940f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 10
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 260-моддаси ФКнинг 260 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
Биринчи инстанцияси суди ФКнинг 326-моддаси Биринчи инстанцияси суди ФК 326 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 17 778 символов
4-1105-2201/1864-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ғ.Машкуров Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Арипов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья З.Рустамов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 6 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Навоий вилоят судининг техник кўмагида “Жалақудуқ туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан вакил О.Абдурахимов (2023 йил 1 апрелдаги 04-4/48-сонли ишончнома асосида), “GOLD BITUMLES” фермер хўжалигидан вакиллар Ж.Юсупов (2023 йил 4 январдаги 01/23-3сонли ишончнома асосида), Р.Ташов (2023 йил 4 январдаги 01/23-3-сонли ишончнома асосида), Андижон вилоят автомобиль йўллари бош бошқармасидан вакил А.Мамажонов (2023 йил 19 майдаги 3-1/151-сонли ишончнома асосида) иштирокида, “Жалақудуқ туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасининг “GOLD BITUMLES” масъулияти чекланган жамиятидан 98,46 тонна битум маҳсулотлари ва 320.000.000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси асосида қабул қилинган Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги қарори устидан “GOLD BITUMLES” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а н д и: “Жалақудуқ туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) билан “Gold Bitumles” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил 24 март куни битум маҳсулоти етказиб бериш тўғрисида 19-сонли шартнома (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузилган. Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан ҳисоб рақамида пул маблағлари етарли бўлмаганлиги сабабли 640.000.000 сўм миқдорида кредит маблағлари олиниб, 2021 йил 5 апрелдаги 2-сонли тўлов топшириқномаси асосида жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган. Даъво аризасида жавобгар томонидан 98,46 тонна битум маҳсулотлари етказиб берилмаганлиги, жавобгар томонидан маҳсулотлар етказиб берилганлиги тўғрисида электрон ҳисобварақ-фактуралар жўнатилганлиги, бироқ маҳсулотлар етказиб берилмаганлиги сабабли, ҳисоб-фактураларни қабул қилиш рад этилганлиги қайд этилган. Шу сабабли даъвогар Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 98,46 тонна битум маҳсулотлари ва 320.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 ноябрдаги ажрими билан ишга Андижон вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига товарлар (хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича 02714001001000000 идентификация рақамига эга 98,46 тонна битум маҳсулотлари, 48 000 000 сўм пеня ҳамда суд харажатлари ундирилган. Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги қарори билан Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда Андижон вилоят автомобиль йўллари бош бошқармасининг кўрсатмасига асосан бошқарма таркибидаги корхоналарга 2022 йилнинг январь-март ойларида битум маҳсулотлари етказиб берилганлиги, бир неча бор қилинган мурожаатлардан сўнг даъвогар билан қиймати 999.998.999,46 сўмлик шартнома имзоланганлиги, шартнома имзолангунга қадар битум маҳсулотлари етказиб берилганлиги, ушбу шартнома амалда етказиб берилган битум маҳсулоти учун тузилганлиги, даъвогар томонидан 2021 йил 5 апрелдаги 2-сонли тўлов топшириқномасига асосан 640.000.000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилганлиги, бироқ даъвогар томонидан юк хатлари имзоланмасдан қайтарилганлиги, судга гувоҳ сифатида жалб қилинган юк машинаси ҳайдовчилари маҳсулотлар етказиб берилганлиги ҳақида судга тилхат тақдим қилганликлари, ушбу ҳолатларга етарлича баҳо берилмасдан биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси ҳал қилув қарори қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаганлигини маълум қилиб, Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги қарорини бекор қилиб, даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантириб, Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги қарори бекор қилиб, даъво талабини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикоятида келтирилган важлар асоссизлигини билдириб, кассация шикоятини рад этишни ва Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ва кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари 2022 йил 24 март куни битум маҳсулоти етказиб бериш тўғрисида 19-сонли шартномадан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленуми “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори (бундан буён матнда Қарор деб юритилади)нинг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун жавоб беради. Тарафлар ўртасидаги шартномага кўра, жавобгар ҳар тоннаси учун 5.652.173,91 сўмдан 153,85 тонна 869.564.347,36 сўмлик, ҚҚС билан қўшиб ҳисоблаганда 999.998.999,46 сўмлик товарлар (хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича 02714001001000000 идентификация рақамига эга битум маҳсулотларини даъвогарга етказиб бериш, даъвогар эса маҳсулотларни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Шартномага асосан, даъвогар 2021 йил 5 апрелда 2-сонли тўлов топшириқномаси билан жавобгарга 640.000.000 сўм пул маблағи ўтказиб берган. Жавобгар томонидан 2022 йил 7 ва 10 май кунлари даъвогарга 77-сонли 639.996.499,65 сўмлик электрон кўринишдаги ҳисобварақфактураларни электрон тартибда юборган бўлса-да, аммо даъвогар томонидан ҳисобварақ-фактуралар қабул қилинмасдан рад этилган. ФК 357-моддасига асосан шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Тарафлар ўзлари тузган шартноманинг шартларини уларнинг шартнома тузишидан олдин вужудга келган муносабатларига нисбатан қўлланилади деб белгилаб қўйишга ҳақлидирлар. ФК 11-моддасига асосан фуқаролик ҳуқуқлари бурчни аслича (натура) бажаришга мажбур қилиш билан ҳимоя қилиниши мумкин. ФК 420-моддасининг учинчи қисмига кўра олдиндан тўланган суммани олган сотувчи товарни топшириш бўйича мажбуриятни бажармаган тақдирда сотиб олувчи ҳақи тўланган товарни топширишни ёки сотувчи топширмаган товар учун олдиндан тўланган суммани қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. Аниқланишича, шартномага асосан даъвогар томонидан битум маҳсулоти учун 2021 йил 5 апрелдаги 2-сонли тўлов топшириқномаси асосида жавобгарнинг ҳисоб рақамига 640.000.000 сўм ўтказиб берилган. Бироқ, жавобгар томонидан битум маҳсулотлари даъвогарга етказиб берилмаган. Қайд этилганларга кўра, биринчи инстанция суди даъво талабининг жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига товарлар (хизматлар) ягона электрон миллий каталоги бўйича 02714001001000000 идентификация рақамига эга 98,46 тонна битум маҳсулотлари ундириш ҳақида қонуний хулосага келган. Шунингдек, даъво талабида даъвогар жавобгардан 320.000.000 сўм миқдорида пеня ундиришни ҳам сўраган. ФКнинг 260-моддасига мувофиқ, қонун ҳужжатлари ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас. ФК 333-моддасининг биринчи қисмига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2-бандида етказиб берувчи пул маблағлари келиб тушган кундан 15 календарь кун ичида товарларни етказиб бериши лозимлиги, товарлар етказиб беришни кечиктирган ёки етказиб берилмаган тақдирда кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0.4 фоиз миқдорида, лекин тўланмаган сумманинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня ҳисобланиши белгиланган. ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Биринчи инстанцияси суди ФКнинг 326-моддаси ҳамда Пленум қарорида берилган тушунтиришга асосланиб, ундирилиши сўралган 320.000.000 сўм пеня миқдорини 48.000.000 сўмгача камайтиришни лозим топган. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ҳар бир далилнинг ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги, уларнинг йиғиндиси бўйича етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилган ҳолда даъво талабларини қисман қаноатлантириш, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклаш ҳақида тўғри ва асослантирилган хулосага келинган деб ҳисоблайди. Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди қарор қабул қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаган ва моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган. Шунинг учун апелляция инстанция суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида асосли хулосага келган. ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида билдирган важлари билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июндаги 522-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандида электрон ҳисобварақ-фактура товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш ва сотиб олишни тасдиқлайдиган, ЭҲФ айланиш тизими операторлари орқали тақдим этиладиган ва қабул қилинадиган, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган шаклларда расмийлаштирилган электрон ҳужжат эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳисобварақфактураларнинг шакллари ҳамда уларни тўлдириш, тақдим этиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра, ҳисобварақ-фактура Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ уни тақдим этиш мажбуриятига эга бўлган товарларни (хизматларни) сотувчи (етказиб берувчи) томонидан расмийлаштириладиган қатъий белгиланган намунадаги (форматдаги), товарлар ҳақиқатда жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини ва уларнинг қийматини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. Низомнинг 61-бандига кўра, электрон ҳисобварақ-фактурани имзолаш юридик шахс номидан-ташкилот раҳбари ёки ташкилот номидан берилган ишончнома ёки бошқа ҳужжат билан ваколат берилган шахслар номига расмийлаштирилган электрон рақамли имзо орқали амалга оширилади. Низомнинг 63-бандида етказиб берувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳисобварақ-фактура ўн календарь кун, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса бир календарь кун ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган электрон ҳисобварақ-фактура тасдиқланган ҳисобланади. Бунда ҳақиқатда амалга оширилмаган хўжалик операциялари бўйича расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуралар товарлар жўнатилганлигини ёки хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинмайди. Мазкур ҳолатда, жавобгарнинг кассация шикоятида билдирган Андижон вилоят автомобиль йўллари бош бошқармасининг кўрсатмасига асосан бошқарма таркибидаги корхоналарга 2022 йилнинг январь-март ойларида битум маҳсулотлари етказиб берилганлиги, шартнома имзолангунга қадар битум маҳсулотлари етказиб берилганлиги, ушбу шартнома амалда етказиб берилган битум маҳсулоти учун тузилганлиги, даъвогар томонидан 2021 йил 5 апрелдаги 2-сонли тўлов топшириқномасига асосан 640.000.000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилганлиги, бироқ даъвогар томонидан юк хатлари имзоланмасдан қайтарилганлиги ҳақида билдирилган важларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги жавобгар томонидан даъвогарга электрон кўринишда юборилган ҳисобварақ-фактуралар бир томонлама яъни жавобгар томонидан имзоланганлиги ушбу ҳисобварақ-фактуралар даъвогар томонидан тасдиқланмасдан рад этилганлиги сабабли важларни асоссиз деб ҳисоблайди. ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур ҳолатда бундай 7 асослар мавжуд эмас. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, қуйи инстанция судларининг қарорларни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади ва шу сабабли кассация шикояти билан мурожаат қилишда жавобгар томонидан тўланган 9 600 000 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажатлари унинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, жавобгардан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисобварағига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82.500 сўм суд харажати ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “GOLD BITUMLES” масъулияти чекланган жамияти томонидан кассация инстанцияси учун тўланган 9.600.000 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажати зиммасида қолдирилсин. “GOLD BITUMLES” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 82.500 сўмлик суд харажатлари ундирилсин. Қарор юзасидан ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев ҳайъат аъзолари: Ф.Ражабов З.Рустамов