← Назад
Решение #532644 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 282 | — | law | |
| ИПК | 296 | — | law |
Текст решения
11 219 символов
4-1404-2201/2899-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Ф.Юлдашев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ш.Мамадияров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
А Ж Р И М И
2023 йил 6 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар
вакили – адвокат А.Наврузов (2023 йил 10 январдаги 38-сонли ордер асосида)
ва “Алоқа банк” АТБ вакили – департамент директори А.Қаршиев
(тингловчи сафатида)нинг иштирокида, даъвогар “Green Agro Export” МЧЖ
иштирокчиси Д.Умаровнинг жавобгарлар “Green Agro Export” масъулияти
чекланган жамияти ва жамият иштирокчиси Д.Абсаматовга нисбатан
жамиятнинг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Самарқанд вилоят суди
Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 3 мартдаги қарори
устидан “Samfruit Bio” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Green Agro Export” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
мантда МЧЖ ёки жамият деб юритилади)нинг таъсис ҳужжатлари 2015 йил
16 декабрда Булунғур туман ҳокимияти ҳузуридаги Тадбиркорлик
субъектлларини рўйхатга олиш инспекцияси томонидан рўйхатга олинган.
МЧЖ иштирокчилари йиғилишининг 2022 йил 16 июндаги қарори
билан
тасдиқланган
янги
таҳрирдаги
жамият
Уставига
кўра
иштирокчиларнинг МЧЖ устав фондидаги улушлари қуйидагича
тақсимланган:
- Дилшод Абсаматович Умаров - 275 000 000 сўм (50,00 %);
- Даврон Абсаматович Абсаматов - 275 000 000 сўм (50,00 %).
2022 йил 26 октябрда МЧЖ таъсисчисининг 1-сонли қарори қабул
қилинган ва унга кўра МЧЖ фаолияти тугатиш белгиланган. Ушбу қарор
МЧЖ раҳбари ва таъсисчиси Д.Абсаматов томонидан имзоланган.
1
Шунингдек, 2022 йил 25 ноябрда МЧЖ таъсисчисининг 2-сонли қарори
қабул қилинган ва унга кўра МЧЖ фаолияти тикланган. Ушбу қарор ҳам
МЧЖ раҳбари ва таъсисчиси Д.Абсаматов томонидан имзоланган.
Жамият иштирокчиси Д.Умаров (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судга МЧЖ ва жамият иштирокчиси Д.Абсаматов
(бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво ариза билан
мурожаат қилиб, МЧЖнинг 2022 йил 25 ноябрдаги 2-сонли қарорини
ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Бунга асос қилиб, даъво аризасида даъвогар ҳозирги кунда чет элда
меҳнат фаолиятини амалга ошириб келиши, унинг манфаатларини 2022 йил
19 июлда нотариал тартибда тасдиқланган ишончномага асоосан Ғ.Остонов
ва Д.Абсаматов ифода қилиши, мазкур ишончноманинг мазмунида МЧЖни
ихтиёрий тугатишга доир ваколатлар бўлмаганлиги сабабли МЧЖни
ихтиёрий тугатиш тўғрисида қарор қабул қилишидан олдин даъвогар ўзининг
ёзма розилигини тақдим қилганлиги, Булунғур туман Адлия бўлими Давлат
хизматлари марказига тақдим қилинган аризага мувофиқ Д.Умаров МЧЖ
фаолиятини тиклашга қарши эмаслигини билдирганлиги, мазкур ариза
даъвогар номидан ишончномага асосан жавобгар томонидан имзоланганлиги,
аммо, даъвогар МЧЖ фаолиятини тиклашга ўз розилигини бермаганлигини
кўрсатган.
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 январдаги ҳал
қилув қарори билан даъвони қаноатлантириш рад этилган.
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 3 мартдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори бекор қилинган ва даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул
қилинган.
Апелляция инстанцияси судининг қарори устидан “Samfruit Bio”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)
кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорини бекор қилишни
сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда “Электрон онлайн-аукционларни
ташкил этиш маркази” ДУК томонидан очиқ электрон онлайн-аукцион
савдосига қўйилган Булунғур тумани, “Улуғбек” маҳалласи, Увайсий
кўчасида жойлашган “Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича
замонавий логистика маркази”ни 2022 йил 1 декабарь куни аризачи сотиб
олганлиги ва бу ҳақда 2022 йил 16 декабрда ОА 0005-624231-сонли аукцион
натижалари ҳақида баённома расмийлаштирилганлиги ҳамда ушбу кўчмас
мулкка бўлган ҳуқуқ аризачи номига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги,
ушбу кўчмас мулк аввал МЧЖга тегишли бўлганлиги, МЧЖ Мажбурий ижро
бюроси АМИИЭБ давлат ижрочиси А.Сафаровга нисбатан электрон-онлайн
аукцион савдоларни ўтказишдаги ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш
тўғрисидаги ариза билан Тошкент туманлараро маъмурий судига мурожаат
қилганлиги ҳамда ушбу иш якуни бўйича аризачи бугунги кунда фаолият
кўрсатаётган логистика марказининг очиқ электрон-онлайн аукцион
савдосини ҳақиқий эмас деб топиш сўралганлиги, МЧЖ бунга асос қилиб
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2
мазкур иқтисодий иш юзасидан қабул қилган 2023 йил 3 мартдаги қарорини
келтирганлиги, бу эса аризачининг фаолиятини тўхтаб қолишига ҳамда
хорижий корхоналар билан тузилган йирик миқдордаги экспорт
шартномаларини бажара олмасликка, шунингдек, давлат мажбурий
тўловларини ва банк кредити тўловларини тўлай олмасликка сабаб бўлиши,
аризачи мазкур иқтисодий иши бўйича қабул қилинган биринчи ва апелляция
инстанция судларининг қарорларидан хабари бўлмаганлиги, ушбу ҳолат
аризачига Тошкент туманлараро маъмурий суди томонидан у (аризачи) ишга
учинчи шахс сифатида жалб қилинганидан кейин маълум бўлганлиги, агар,
иқтисодий иш апелляция инстанция судида кўриш жараёнида аризачининг
иштирокчини таъминланганда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори бекор бўлмаганлиги ва МЧЖ маъмурий судга ариза бермаган ҳамда
аризачининг фаолияти ва хусусий мулкка бўлган даҳлсизлиги бузилмаган
бўлиши, МЧЖни ихтиёрий тугатиш ва фаолиятини тиклаш ҳақидаги
қарорлар Д.Абсаматов томонидан якка қабул қилинганлиги, аммо, судда
фақатгина 2022 йил 25 ноябрдаги 2-сонли қарори муҳокама қилинганлиги,
биринчи ва апелляция инстанция судларида жавобгар Д.Абсаматов даъво
аризасига эътирози йўқлигини маълум қилганлиги, даъвогар ва жавобгар акаука эканлиги, судларда иш натижаси бўйича уларнинг умумий мақсади бир
эканлиги, суд мазкур иш бўйича асосли қарор қабул қилиш учун Давлат
хизматлари маркази ва аризачини ишга жалб қилмаганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларга
эътироз билдириб, даъвогар томонидан Д.Абсаматов берилган ишончномада
МЧЖни ихтиёрий тугатиш ва фаолиятини тиклашга доир ваколатлар
белгиланмаганлиги, даъвогар МЧЖ фаолиятини тиклашга ўз розилигини
бермаганлиги, шунинг учун апелляция инстанцияси суди асосий равишда
Д.Абсаматов томонидан якка қабул қилинган таъсисчилар йиғилишининг
қарорини ҳақиқий эмас деб топилганлиги, МЧЖнинг Мажбурий ижро
бюроси АМИИЭБ давлат ижрочиси А.Сафаровга нисбатан электрон-онлайн
аукцион савдоларни ўтказишдаги ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш
тўғрисидаги аризаси Тошкент туманлараро маъмурий суди томонидан
қаноатлантирилмасдан қолдирилганлиги, ушбу маъмурий суднинг ҳал қилув
қарори
апелляция
инстанцияси
суди
томонидан
ўзгаришсиз
қолдирилганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни
сўради.
Жавобгарлар ва “Samfruit Bio” МЧЖ суд муҳокамаси вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлса-да, улардан вакил суд
мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация
шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
3
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик
қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгарлар ва “Samfruit Bio”
МЧЖнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикояти бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топади.
ИПК 282-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи
шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо
ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал қилув қарори қабул қилган
шахслар биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирган, апелляция
тартибида кўрилган ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг
қарори устидан кассация шикояти беришга ҳақли.
Аризачи ишда иштирок этувчи шахс бўлмаса-да, суд унинг ҳуқуқлари
ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган деган асос билан
кассация шикояти билан мурожаат қилган. Бунга асос қилиб, кассация
шикоятида аризачи лектрон онлайн-аукцион савдосида МЧЖга тегишли
бўлган “Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича замонавий
логистика маркази”ни сотиб олганлиги ва бу ҳақда 2022 йил 16 декабрда
ОА
0005-624231-сонли
аукцион
натижалари
ҳақида
баённома
расмийлаштирилганлиги ҳамда ушбу кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ аризачи
номига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, МЧЖ давлат ижрочиси
А.Сафаровга нисбатан электрон-онлайн аукцион савдоларни ўтказишдаги
ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги ариза билан Тошкент
туманлараро маъмурий судига мурожаат қилганлиги электрон-онлайн
аукцион савдосини ҳақиқий эмас деб топиш сўралганлиги, бунга асос қилиб
Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
мазкур иқтисодий иш юзасилан қабул қилган 2023 йил 3 мартдаги қарорини
келтирганлиги, бу эса аризачининг фаолиятини тўхтаб қолишига олиб
келишини кўрсатган.
Бироқ, Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг мазкур иқтисодий иш юзасилан қабул қилган 2023 йил
3 мартдаги қарори билан ҳақиқий эмас деб топилган МЧЖнинг 2022 йил 25
ноябрдаги 2-сонли қарори фақат МЧЖ ва унинг иштирокчилари
(таъсисчилари)га ҳуқуқий оқибат келтиради. Ушбу қарор аризачига ҳуқуқ
ёки мажбуриятлар келтирилмайди. Қолаверса, МЧЖнинг Мажбурий ижро
бюроси АМИИЭБ давлат ижрочиси А.Сафаровга нисбатан электрон-онлайн
аукцион савдоларни ўтказишдаги ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш
тўғрисидаги аризаси Тошкент туманлараро маъмурий суди томонидан
қаноатлантирилмасдан қолдирилган ва ушбу маъмурий суднинг ҳал қилув
қарор иапелляция инстанцияси суди томонидан ўзгаришсиз қолдирилган.
ИПК 296-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан кассация
шикояти (протести) суд ҳужжати устидан шикоят қилиш (протест келтириш)
4
ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса кассация инстанцияси
суди кассация шикояти бўйича иш юритишни тугатади.
Шунинг учун судлов ҳайъати аризачининг кассация шикояти бўйича
иш юритишни тугатишни ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда
аризачи томонидан тўланган давлат божи ҳамда почта харажатлари унинг
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Баён қилинганларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 296 ва 298-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
а ж р и м қ и л д и:
“Samfruit Bio” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти
бўйича иш юритишни тугатилсин.
Суд харажатлари “Samfruit Bio” масъулияти чекланган жамиятининг
зиммасида қолдирилсин.
Мазкур ажрим чиқарилган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Исрайлов
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
И. Таджиев
5