Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/2269 Дата решения 06.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SANTA MONICA GROUP" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "ANKA TEXNIK" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1140812 Claim ID 3359113 PDF Hash 81858adc5275ac4f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
Даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори 4-1102-2302/2269-сонли иқтисодий иш ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 июль Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – “Santa Monica Group” МЧЖнинг учинчи шахс – “InFinBank” АТБ Миробод филиалини жалб қилган ҳолда жавобгар – “Anka Texnik” МЧЖ ҳисобидан 60.817.624,93 сўм асоссиз ечиб олинган пул маблағлари ҳамда 723.139 сўм фоизни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан иқтисодий ишни даъвогар вакили – Х.Абдурасулова (2023 йил 1 июндаги 01-06/1-сонли ишончнома асосида), учинчи шахс вакили – Т.Лапасов (2023 йил 4 январдаги 2023/30-6-сонли ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Santa Monica Group” МЧЖ (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) “InFinBank” АТБ Миробод филиалини жалб қилган ҳолда (бундан буён матнда – учинчи шахс деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Anka Texnik” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 60.817.624,93 сўм асоссиз ечиб олинган пул маблағлари ҳамда 723.139 сўм фоизни ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгарнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштипрок этган даъвогар вакили, даъво талабини қўллаб қувватлаб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс “InFinBank” АТБ вакили судга Банкнинг 2023 йил 6 июлдаги 15-23/597-сонли аризасини тақдим қилиб, ҳақиқатдан ҳам банк ходими томонидан техник хатоликга йўл қўйиб асоссиз равишда даъвогар “Santa Monica Group” МЧЖнинг ҳисоб рақамида 60.817.624,93 сўм пул маблағлари ечиб олганлиги ва хатоликга йўл қўйган банк ходимига нисбатан интизомий чора кўрганлигини маълум қилиб, суддан техник хатоликга йўл қўйиб даъвогардан ечиб олинган 60.817.624,93 сўм пул маблағларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб беришни сўради. Суд ишда иштирок этган даъвогар ҳамда учинчи шахс вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда тақдим этилган қўшимча далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда – ФК)нинг 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 16 мартдаги 4-1001-2329/10687-сонли иқтисодий иш юзасидан жавобгар “Santa Monica Group” МЧЖ ҳисобидан даъвогар “Anka Texnik” МЧЖ фойдасига 51.840.000 сўм асосий қарз, 3.500.000 сўм пеня, 634.230 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган. Бироқ, мазкур ҳал қилув қарорига асосан, “Santa Monica Group” МЧЖ ҳисоб рақамидан умумий суммада 56.004.230 ечиб олиниши керак бўлишига қарамасдан, “InFinBank” АТБ Миробод банк хизматлари маркази Корпоратив бизнес бўлими етакчи мутаххасиси йўл қўйган хато ва камчилиги сабабли “Santa Monica Group” МЧЖ ҳисоб рақамидан жами 116.821.854,93 сўм яъни, 60.817.624,93 сўм ошиқча пул маблағлари “Anka Texnik” МЧЖ фойдасига ечиб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан ушбу тўловни даъвогарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб бериш тўғрисида жавобгарга даъвогар томонидан юборилган 2023 йил 18 майдаги 175/1-сонли ҳамда “InFinBank” АТБ томонидан юборилган 2023 йил 4 майдаги 15-23/375-сонли ҳамда 2023 йил 11 майдаги 15-23/393-сонли талабномалар оқибатсиз қолдирилган сабабли даъвогар мазкур даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан шунингдек, даъвогар ва учинчи шахс вакилларининг суд мажлисига тақдим қилган ҳужжатлардан кўринишича, “InFinBank” АТБ Миробод банк хизматлари маркази Корпоратив бизнес бўлими етакчи мутаххасиси йўл қўйган хатолиги сабабли “Santa Monica Group” МЧЖ ҳисоб рақамидан жами 116.821.854,93 сўм яъни, 60.817.624,93 сўм ошиқча пул маблағлари жавобгар “Anka Texnik” МЧЖ фойдасига асоссиз ечиб олинган пул маблағлари жавобгар томонидан бугунги кунга қадар даъвогарга қайтарилмаганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат даъво аризасига илова қилинган ошиқча пул маблағлари ўтказилганлигини тасдиқловчи тўловквитанциялари ва “InFinBank” АТБ вакилининг судга тақдим қилган 2023 йил 6 июлдаги 15-23/597-сонли аризаси билан ўз тасдиғини топган. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгар “Anka Texnik” МЧЖ ҳисобидан 60.817.624,93 сўм асоссиз ечиб олинган пул маблағлари қайтариш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида жавобгардан 723.139 сўм фоиз ундиришни ҳам сўраган. ФК 327-моддаси биринчи қисмига асосан бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. Бироқ, даъвогар томонидан жавобгар пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолганлиги, уларни қайтариб беришдан бош тортганлиги, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктирганлиги ёхуд даъвогар ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этилмади. Ушбу ҳолатда суд мазкур талаб асоссиз эканлиги сабабли даъвогарнинг жавобгардан 723.139 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳолда суд 60.817.624,93 сўм асоссиз ечиб олинган пул маблағлари ундириш тўғрисидаги даъво талаби бўйича давлат божини жавобгардан ундиришни, 723.139 сўм фоиз ундириш тўғрисидаги давлат божини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда тарафлар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 234, 236, 327-моддалари, ИПКнинг 66, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И ЛД И : Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. “Anka Texnik” МЧЖ ҳисобидан “Santa Monica Group” МЧЖ фойдасига 60.817.624,93 сўм пул маблағлари, 608.176,24 сўм давлат божи ва 33.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Олдиндан тўланган давлат божи суммасининг 7.231,39 сўм қисми даъвогар зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин. А.К.Пайғамов