Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/2093 Дата решения 06.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ипотека-банк" АТИБ Ответчик / Подсудимый "AZIZBEK BUILD GENERATION" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1144056 Claim ID 3335036 PDF Hash ab05d478dfdf8cf3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 128-моддаси ИПКнинг 128 law
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФК 736 law
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
онунининг 26-моддаси онуни 26 law
ФКнинг 279-моддаси ФКнинг 279 law
Ушбу Кодекс 280-моддаси Ушбу Кодекс 280 code_article
Кодекснинг 281-моддаси Кодекс 281 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
Даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори 4-1102-2302/2093-сонли иқтисодий иш ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 июль Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг “Ипотека-банк” АТБ манфаатида жавобгар – “Azizbek Build Generation” МЧЖга нисбатан 10.425.341,15 cўм муддати ўтган асосий қарз, 3.517.196,06 сўм муддати ўтган фоиз, 40.773.249,95 сўм муддати келмаган кредит қарзи жами 54.715.787,16 сўм қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган, жамият балансида бўлган 2021 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами белгиси 10 415 ECA бўлган, двигатель рақами B15D211212922DJDX0356, кузов рақами XWBJA69VENA009094, шасси рақамсиз,/ RAQAMSIZ рақамли, ранги – OQ BELLODIMCHATIY T бўлган, “COBALT” русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили – Ж.Мамаюсупов (2023 йил 15 июндаги 17-4/081-сонли махсус ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси “Ипотека-банк” АТБ манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Azizbek Build Generation” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан 10.425.341,15 cўм муддати ўтган асосий қарз, 3.517.196,06 сўм муддати ўтган фоиз, 40.773.249,95 сўм муддати келмаган кредит қарзи жами 54.715.787,16 сўм қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровга қўйилган, жамият балансида бўлган 2021 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами белгиси 10 415 ECA бўлган, двигатель рақами B15D211212922DJDX0356, кузов рақами XWBJA69VENA009094, шасси рақамсиз,/ RAQAMSIZ рақамли, ранги – OQ BELLODIMCHATIY T бўлган, “COBALT” русумли автотранспорт воситасига қаратишни сўраган. Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баён этилган. Жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Жавобгарнинг даъво аризадаги ва “stat.uz” сайтидаги юридик манзилига юборилган бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суд ажрими бўйича почта алоқаси ходимлари томонидан “Берилган манзил бўйича ташкилот топилмади” қайди билан “гибрид почта” тизимига маълумот киритилган. ИПКнинг 128-моддаси талабларига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, тараф суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишини инобатга олиб, суд ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили, даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан тўловлар қисман бўлсада амалга оширилмаганлиги ва бугунги кунда жавобгарнинг кредит қарздорлиги ошганлигини маълум қилиб, даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмалари ва тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК)нинг 744-моддасига асосан, кредит шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари кредит бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 30 августда 2432/2126 2021-сонли кредит шартномаси имзоланган бўлиб, унга мувофиқ Евробонд маблағлари ҳисобидан асосий восита (1-дона “COBALT GX/16 ATB-PLUS” русумли автоулов) сотиб олиш учун 81.500.000 сўм миқдорида йиллик фоиз ставкаси 24 фоиздан, 36 ойга имтиёзли даври билан 6 ой муддатга кредит маблағи ажратилган. Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 3 ноябрда 2432/2126/2021-сонли гаров шартномасига асосан, жамият балансида бўлган 2021 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами белгиси 10 415 ECA бўлган, двигатель рақами B15D211212922DJDX0356, кузов рақами XWBJA69VENA009094, шасси рақамсиз,/ RAQAMSIZ рақамли, ранги – OQ BELLODIMCHATIY T бўлган, “COBALT” русумли автотранспорт воситаси гаровга қўйилган. Кредит шартномаcига кўра жавобгар “Azizbek Build Generation” МЧЖ кредит тўлови ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб бориш мажбуриятини олган. Бироқ жавобгар томонидан кредит қарздорлиги ўз вақтида тўланмаганлиги натижасида 2023 йил 16 май ҳолатига даъвогарнинг олдида 10.425.341,15 cўм муддати ўтган асосий қарз, 3.517.196,06 сўм муддати ўтган фоиз, 40.773.249,95 сўм муддати келмаган кредит қарздорлиги юзага келган. Кредит қарздорликларини ўз вақтида тўлашни сўраб даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 2023 йил 17 апрелдаги 15/1656-сонли талабнома эътиборсиз қолдирилган. ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади. ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. ИПКнинг 66-моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Даъвогар вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришлари ҳамда ишдаги мавжуд ҳужжатлардан аниқланишича, жавобгар томонидан даъвогар олдидаги қарздорлиги бўйича қисман бўлсада тўловлар амалга оширилмаганлиги ўз тасдиғини топди. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 10.425.341,15 cўм муддати ўтган асосий қарз, 3.517.196,06 сўм муддати ўтган фоиз қарзи ва 40.773.249,95 сўм муддати келмаган кредит қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар ундирувни юқорида қайд этилган гаровга олинган автотранспорт воситасига қаратишни сўраган. Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 3 ноябрда 2432/2126/2021-сонли гаров шартномасига асосан расмийлаштирилган жамият балансида бўлган 2021 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақами белгиси 10 415 ECA бўлган, двигатель рақами B15D211212922DJDX0356, кузов рақами XWBJA69VENA009094, шасси рақамсиз,/ RAQAMSIZ рақамли, ранги – OQ BELLODIMCHATIY T бўлган, “COBALT” русумли автотранспорт воситаси гаровга қўйилган. “Гаров тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 26-моддасига асосан гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган тақдирда ёки лозим даражада бажармаганда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин. ФКнинг 279-моддасига асосан, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган такдирда гаровга куйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Ушбу Кодекс 280-моддасига кўра, агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига мувофиқ қондирилади. Кодекснинг 281-моддасига мувофиқ, ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон Қарорининг 23-бандида ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Қайд этилганларга асосланиб, суд ундирувни гаровга олинган жамият балансида бўлган “COBALT” русумли автотранспорт воситасига қаратиш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини эса жавобгардан ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236, 279, 280, 735, 736, 744-моддаларини, Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 176-180-моддаларини қўллаб, суд Даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин. “Azizbek Build Generation” МЧЖ ҳисобидан “Ипотека-банк” АТБ фойдасига 10.425.341,15 cўм муддати ўтган асосий қарз, 3.517.196,06 сўм муддати ўтган фоиз, 40.773.249,95 сўм муддати келмаган кредит қарзи ва 33.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ундирув 2021 йил 3 ноябрда 2432/2126/2021-сонли гаров шартномасига асосан расмийлаштирилган жамият балансида бўлган 2021 йилда ишлаб чиқарилган, “COBALT” русумли, давлат рақами белгиси 10 415 ECA бўлган, двигатель рақами B15D211212922DJDX0356, кузов рақами XWBJA69VENA009094, шасси рақамсиз,/ RAQAMSIZ рақамли, ранги – OQ BELLODIMCHATIY T бўлган, автотранспорт воситасига қаратилсин. “Azizbek Build Generation” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 1.094.315,74 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Судья А.К.Пайғамов