Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2317/2583 Дата решения 06.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "O`ZAVTOSANOAT-LEASING" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "DOVUT TRANS" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1123935 Claim ID 3326665 PDF Hash 3e98c23e7b756d4f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 200-моддаси ИПК 200 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 14 026 символов
4-1001-2317/2583-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья С.Тўлқинов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья Р.Бердияров Кассация инстанцияси судида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ шаҳришаҳри 2023 йил 6 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “O’zavtosanoat-leasing” лизинг компанияси вакиллари Ш.Шарипова, У.Игамбердиев (2023 йил 4 январдаги 1063, 1064-сонли ишончномаларга асосан), “Dovut trans” масъулияти чекланган жамияти вакили У.Шератов (раҳбар) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “O’zavtosanoat-leasing” лизинг компанияси манфаатида “Dovut trans” масъулияти чекланган жамияти ва “Jo’ra ota-dovkar” фермер хўжалигига нисбатан берилган 2018 йил 4 августда тузилган 45/18-К-сонли лизинг шартномасини бекор қилиш ҳамда 265 241 060 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 апрелдаги хусусий ажримлари устидан Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “O’zavtosanoat-leasing” лизинг компанияси томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “O’zavtosanoatleasing” лизинг компанияси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъвогар, “Dovut trans” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва “Jo’ra ota-dovkar” фермер хўжалиги (бундан буён матнда кафил деб юритилади) ўртасида 2018 йил 4 августда тузилган лизинг шартномасини бекор қилишни ва жавобгардан 265 241 060 сўм зарарни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар, жавобгар ва кафил ўртасида тузилган лизинг шартномаси бекор қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 265 241 060 сўм зарар ундирилиши белгиланган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 6 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган, бундан ташқари апелляция инстанцияси суди ишни кўриш давомида аниқланган ҳолатлар бўйича хусусий ажримлар чиқарилиб, ушбу хусусий ажримлар кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Тошкент шаҳар прокуратурасига юборилган. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикоятлари билан мурожаат қилиб, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 6 апрелдаги хусусий ажримларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, даъвогар ўзининг кассация шикоятида хусусий ажримда кўрсатилган ҳолатлар ишнинг ҳақиқий ҳолатига тўғри келмаслигини, суднинг мазкур хулосаларини асословчи далиллар мавжуд эмаслигини, суд хусусий ажрим чиқаришда фақатгина жавобгар раҳбарининг кўрсатмаларига асосланганлигини, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг ҳукми бошқа иш бўйича чиқарилганлиги ва ушбу ҳукмнинг мазкур ишга алоқаси йўқлигини, даъвогар томонидан жавобгарни банкрот деб топиш тўғрисида судга ариза берилмаганлигини, лизинг объекти бўлган транспорт воситалари жарима майдончасида эмаслигини билдирган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг хусусий ажримларини бекор қилишни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятини рад этишни сўради. Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан апелляция инстанцияси судининг Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига юборган хусусий ажримини бекор қилишни ва Тошкент шаҳар прокуратурасига юборган хусусий ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар ўртасида 2018 йил 4 октябрда 45/18К-сонли лизинг шартномаси тузилган бўлиб, унга асосан лизингга берувчи шартномада кўрсатилган лизинг объектини лизинг олувчига фойдаланиш ва кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан лизингга бериш, лизинг олувчи эса лизинг объектига тўловларни 60 ой мобайнида ўз вақтида тўлаб бориш мажбуриятини олган. Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилиб, 2018 йил 24 декабрдаги топшириш қабул-қилиш далолатномасига асосан лизинг объектлари жавобгарга топширилган, жавобгар эса уларни қабул қилиб олган. Бироқ, жавобгар ўзининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажармасдан, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўламаган. Кейинчалик, лизинг объекти бўйича низо келиб чиққан бўлиб, жавобгар томонидан даъвогарга 2021 йил 27 майдаги топшириш қабул қилиш далолатномасига асосан лизинг объекти қайтариб топширилган. Мазкур лизинг объектлари бўйича даъвогар томонидан “Sharq baho” масъулияти чекланган жамияти орқали “дефектный акт” тузилган бўлиб, унга асосан лизинг объектларига жами 265 241 060 сўм зарар етказилганлиги аниқланган. Шунга асосан, Палата даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномасини бекор қилишни ва жавобгардан 265 241 060 сўм зарарни ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 3 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар, жавобгар ва кафил ўртасида тузилган лизинг шартномаси бекор қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 265 241 060 сўм зарар ундирилиши белгиланган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 6 апрелдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Шу билан бирга апелляция инстанцияси суди ишни кўриш давомида аниқланган ҳолатлар бўйича хусусий ажримлар чиқариб, ушбу хусусий ажримларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Тошкент шаҳар прокуратурасига юборган. Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати апелляция инстанцияси суди томонидан ишни кўриш давомида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича асосли равишда хусусий ажрим чиқариб, ушбу хусусий ажримни Тошкент шаҳар прокуратурасига юборган деб ҳисоблайди. Чунки, ИПК 200-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, ишни кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир. Хусусий ажрим билан суд тегишли органдан ёки мансабдор шахсдан қонунчилик ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ўзларининг ваколатига мувофиқ кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин. Шунга кўра, апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг раҳбарлари 2018 йил 4 октябрдаги 45/18К-сонли лизинг шартномасини алдов йўли билан тузганлиги, ностандарт ва сифатсиз маҳсулотни алдов йўли билан етказиб берганлиги, даъвогар мансабдор шахсларнинг ҳаракатсизлиги, қасддан банкротликка олиб келишга қаратилган ҳаракатларида жиноят аломатлари мавжудлигини тергов-суриштирув асосида қўшимча ўрганиш ҳамда айбдор шахсларнинг ҳаракатларига Жиноят кодексининг тегишли нормалари асосида ҳуқуқий баҳо бериш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаб, қайд этилган ҳолатларни текшириб кўриш мақсадида иш бўйича асосли равишда хусусий ажрим чиқариб, уни ижро этиш учун Тошкент шаҳар прокуратурасига юборган. Шу билан бирга апелляция инстанцияси суди ишни кўриш натижалари бўйича хусусий ажрим чиқариб, уни ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига юборган. Бироқ, апелляция инстанцияси суди қуйидаги асосларга кўра, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда шикоятни кўриб чиқиш натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига хусусий ажрим чиқарган деб ҳисоблайди. Жумладан, хусусий ажримда даъвогарнинг раҳбарлари 2018 йил 4 октябрдаги 45/18К-сонли лизинг шартномасини алдов йўли билан тузганлиги, ностандарт ва сифатсиз маҳсулотни алдов йўли билан етказиб берганлиги, даъвогар мансабдор шахсларининг ҳаракатсизлиги, қасддан банкротликка олиб келишга қаратилган ҳаракатлар, лизинг олувчиларнинг техникаларини узоқ муддатдан буён жарима майдончасида қолдирганлиги, тегишли чоралар кўрмаслиги оқибатида давлат улушли корхонага катта миқдорда зарар етказишга қаратилган ҳаракатларига хизмат текшируви асосида қўшимча ўрганиб ҳуқуқий баҳо бериш сўралган. Мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси суди хусусий ажрим чиқариш борасидаги хулосаларини тегишли қонунчилик ҳужжатлари асосида исботлаб бермаган. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги даъвогарнинг мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказиш ваколатига эга эмас. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-101-сонли қарори билан Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари 1-иловага мувофиқ тасдиқланган бўлиб, унга кўра Давлат активларини бошқариш ва хусусийлаштириш бўйича ваколатли давлат органи сифатида ягона давлат сиёсатини юритиш, давлат активларини очиқ ва шаффоф хусусийлаштириш орқали уларнинг иқтисодиётдаги улушини муттасил қисқартириб бориш, хусусийлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштириш, давлат мулки ҳисобини юритиш, бошқариш ва хусусийлаштириш ҳамда тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш Агентликнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган. Шу сабабли суд қайд этилган ҳолатларни асос қилиб, даъвогарнинг айбдор мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ўтказишни сўраб, ноқонуний равишда иш юзасидан хусусий ажрим чиқариб, уни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига юборган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддасининг биринчи ва иккинчи бандларига кўра, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга, ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 6 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига юборган хусусий ажримини бекор қилишни, апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 6 апрелдаги Тошкент шаҳар прокуратурасига юборган хусусий ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти тақдим этишда тўланган 33 000 сўм почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301-303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг Тошкент шаҳар прокуратурасига юборган 2023 йил 6 апрелдаги хусусий ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига юборган 2023 йил 6 апрелдаги хусусий ажрими бекор қилинсин. Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “O’zavtosanoat-leasing” лизинг компаниясининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев ҳайъат аъзолари: З.Рустамов Ф.Ражабов 7 4-1001-2317/2583-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ (хулоса қисми) шаҳришаҳри 2023 йил 6 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “O’zavtosanoat-leasing” лизинг компанияси вакиллари Ш.Шарипова, У.Игамбердиев (2023 йил 4 январдаги 1063, 1064-сонли ишончномаларга асосан), “Dovut trans” масъулияти чекланган жамияти вакили У.Шератов (раҳбар) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “O’zavtosanoat-leasing” лизинг компанияси манфаатида “Dovut trans” масъулияти чекланган жамияти ва “Jo’ra ota-dovkar” фермер хўжалигига нисбатан берилган 2018 йил 4 августда тузилган 45/18-К-сонли лизинг шартномасини бекор қилиш ҳамда 265 241 060 сўм зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 апрелдаги хусусий ажримлари устидан Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “O’zavtosanoat-leasing” лизинг компанияси томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, ИПКнинг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, қарор қилди: Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг Тошкент шаҳар прокуратурасига юборган 2023 йил 6 апрелдаги хусусий ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига юборган 2023 йил 6 апрелдаги хусусий ажрими бекор қилинсин. Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “O’zavtosanoat-leasing” лизинг компаниясининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев ҳайъат аъзолари: З.Рустамов Ф.Ражабов