← Назад
Решение #532754 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| шикоятда апелляция инстанцияси суди ИПК | 15 | — | law | |
| ИПК | 297 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
15 150 символов
4-1103-2301/111-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья М.Якубов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Ж.Суяров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья И.Таджиев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 6 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Б.Исрайловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Р.Сагатов
ва И.Таджиевдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, даъвогар вакили
- юрисконсульт И.Умрзаков (2023 йил 4 январдаги 01/10-39-сонли ишончнома
асосида), жавобгар вакили – раҳбар ёрдамчиси С.Мирзаев (2023 йил
25 январдаги ишончнома асосида)нинг иштирокида, Қуйичирчиқ туман
ҳокимлиги ишга низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган ҳолда, даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармасининг жавобгар “Azizbek Building Group” масъулияти
чекланган жамиятидан 150 000 000 сўм жарима ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари
устидан даъвогар томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий
суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва Шоира Назыровна Мирзоева (бундан буён матнда харидор деб
юритилади) ҳамда Қуйичирчиқ туман ҳокимлиги (бундан буён матнда туман
ҳокимлиги деб юритилади) иштирокида Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани,
“Юлдуз” МФЙ ҳудудида жойлашган “Гараж биноси” давлат мулкини (бундан
буён матнда объект деб юритилади) сотиш юзасидан 2021 йил 17 мартда
562/21-1-БС-сонли олди-сотди шартномаси тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли ва 2019 йил
19 февралдаги ПФ-5666-сонли фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
6 октябрдаги 279-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат кўчмас мулк
объектларини сотиш тартиби тўғрисида”ги Низом ва Тошкент вилоят
ҳокимининг 2019 йил 26 августдаги 648-сонли қарорига асосан Ўзбекистон
Республикасининг давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги
“Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар
корхонасининг 2021 йил 9 мартдаги электрон-онлайн аукцион натижалари
1
тўғрисидаги DA-024-047233-сонли баённомаси ва харидорнинг 2021 йил
10 мартдаги мурожаатига, шунингдек ушбу шартномада назарда тутилган
шартлар ва тартибга мувофиқ объектни харидорга сотиш, харидор эса ушбу
шартнома шартларига асосан сотиб олиш тўловларини тўлаб бериш ва бошқа
мажбуриятларни лозим даражада бажариш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 5.4-бандида харидор шартноманинг 2-иловасига мувофиқ
24 ой муддатда 1 000 000 000 сўм миқдоридаги объектда қурилиш,
таъмирлаш-реконструкция ишларини амалга ошириш, асбоб-ускуналарни
ўрнатиш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда “Савдо дўкони ва ишлаб чиқариш
ҳамда чорвачилик” фаолиятларини ташкил этиш шаклида инвестиция киритиш,
объектни тўлиқ ишга тушириш ва 9 та янги иш ўринларини яратиш лозим
бўлган.
Шунингдек, шартноманинг 7.5-бандида шартнома харидор томонидан
3 ой мобайнида ушбу шартномада назарда тутилган кўринишларда
ва ҳажмларда (навбатдаги, оралиқ инвестиция даврида миқдор жиҳатдан)
инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган (ёки лозим даражада бажарилмаган)
тақдирда сотувчи шартномани белгиланган тартибда бекор қилишга ҳақлилиги,
бунда объектга киритилган инвестициялар қисми сотувчи ва шартнома
иштирокчиси ҳисобланган туман ҳокимлиги томонидан харидорга
қайтарилмаслиги ва компенсация қилинмаслиги ҳамда харидор томонидан ҳеч
қандай моддий ҳисса бўлмаган тақдирда унга нисбатан олинган инвестиция
мажбуриятлари қийматининг 15 фоизи миқдорида жарима санкциялари
қўлланиши назарда тутилган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.2-бандида шартномада
кўрсатилган ҳажмлар ва муддатларда сотиб олиш тўловларини тўлиқ амалга
ошириш ва инвестицияларни балансига қабул қиладиган юридик шахсни
10 кунлик муддатда ташкил этиш харидорнинг мажбурияти этиб белгиланган.
Шартнома шартларини бажариш мақсадида 2021 йил 17 мартда тузилган
562/21-1-БС-сонли олди-сотди шартномасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
даъвогар, харидор, туман ҳокимлиги ва “Azizbek Building Group” масъулияти
чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар ёки МЧЖ деб юритилади)
ўртасида 2022 йил 20 январда 1-сонли қўшимча келишув шартномаси тузилган.
Қўшимча келишув шартномасининг 2.1-бандида 2021 йил 17 мартда
тузилган 562/21-1-БС-сонли олди-сотди шартномасида белгиланган инвестиция
ҳамда барча ҳуқуқ ва мажбуриятларни фуқаро Шоира Назыровна Мирзоеванинг
100 % таъсисчилигида фаолият юритаётган МЧЖ томонидан амалга
оширилиши белгилаган.
Жавобгар 2022 йил 8 июлда даъвогарга мурожаат қилиб, унда
ер майдони аҳоли хонадонларига яқин жойлашганлиги ва унинг атрофида
Қишлоқ врачлик пункти биноси жойлашганлиги сабабли ушбу жойда
чорвачилик фермаси ва ишлаб чиқариш цехлари қурилиши мақсадга мувофиқ
эмаслигини баён қилиб, 2021 йил 17 мартдаги 562/21-1-БС-сонли олди-сотди
шартномасини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, жавобгар томонидан
даъвогарга
ушбу
ҳолатни
тасдиқловчи
Қуйичирчиқ
туман
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг
2022 йил 5 июлдаги 333-сонли маълумотномасини тақдим этилган.
2
Даъвогар, жавобгар, харидор ва туман ҳокимлиги ўртасида 2022 йил
10 ноябрда 2021 йил 17 мартдаги 562/21-1-БС-сонли олди-сотди шартномаси
ва 2022 йил 20 январдаги 1-сонли қўшимча келишув шартномасини бекор
қилиш юзасидан келишув битими имзоланган.
Даъвогар томонидан белгиланган инвестиция мажбуриятининг
15 фоизи миқдорида 150 000 000 сўм жарима тўлаб бериш юзасидан жавобгарга
юборилган 2022 йил 12 октябрдаги 03/66-2851-сонли таклиф хати ва 2022 йил
14 ноябрдаги 03/06-3124-сонли огоҳлантириш хати жавобгар томонидан
оқибатсиз қолдирилган.
Шунинг учун, даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар ҳисобидан 150 000 000 сўм жарима ундиришни сўраган ва бунга асос
қилиб, даъво аризасида жавобгар томонидан белгиланган инвестиция
мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилмаганлиги учун шартнома қийматининг
15 фоизи миқдорида, яъни 150 000 000 сўм жарима ҳисобланганлиогини
кўрсатган.
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 январдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 27 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан даъвогар кассация
шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд ҳужжатларини бекор қилиб,
даъвони қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган. Бунга асос
қилиб, шикоятда апелляция инстанцияси суди ИПКнинг 15-моддаси
талабларини қўпол равишда бузганлиги, туман ҳокимлиги суд жараёнига
чақирмаганлиги ва ишда қатнашмаганлиги ҳолатига қонуний баҳо
бермаганлиги, жавобгар томонидан инвестициявий мажбуриятларини
бажармаганлигига
ҳолатига
қонуний
баҳо
бермасдан
даъвони
қаноатлантиришни рад қилганлиги, жавобгар билан тузилган шартноманинг
7.5-бандида шартнома харидор томонидан 3 ой мобайнида ушбу шартномада
назарда тутилган кўринишларда ва ҳажмларда (навбатдаги, оралиқ инвестиция
даврида миқдор жиҳатдан) инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган
(ёки лозим даражада бажарилмаган) тақдирда сотувчи шартномани белгиланган
тартибда бекор қилишга ҳақлилиги, бунда объектга киритилган инвестициялар
қисми сотувчи ва шартнома иштирокчиси ҳисобланган туман ҳокимлиги
томонидан харидорга қайтарилмаслиги ва компенсация қилинмаслиги ҳамда
харидор томонидан ҳеч қандай моддий ҳисса бўлмаган тақдирда унга нисбатан
олинган инвестиция мажбуриятлари қийматининг 15 фоизи миқдорида жарима
санкциялари қўлланиши назарда тутилганлиги, шунга кўра, шартномада
кўрсатилган инвестиция мажбуриятлари белгиланган муддатларда амалга
оширилмаганлиги сабабли 150 000 000 сўм миқдорида жарима ундирилиши
лозим бўлса-да, суд даъво талабини ноқонуний равишда қаноатлантиришни рад
қилганлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар вакили кассация шикоятида келтирган важларни
такрорлаб, шикоят юзасидан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
3
Жавобгар вакили шикоятда келтирган важларга эътироз билдириб,
бинони топшириш юзасидан жавобгар туман ҳокимлиги билан низолашиб
юрганлиги, бу ҳақда жавобгар бир неча маротаба турли идораларга мурожаат
қилганлиги, шундан сўнг, шартнома тузилганидан 8 ойдан кейин туман
ҳокимлиги бинони жавобгарга топширганлиги, жавобгарга топширган бинода
олдин мол боқилганлиги ва жавобгар ҳам бинодан шу мақсадда фойдаланмоқчи
бўлганлиги, бино топширилган пайда унинг ёнида қурилиш амалга
оширилаётган
бўлганлиги,
кейинчалик
Қишлоқ
врачлик
пункти
қурилаётганлиги маълум бўлганлиги, шунинг учун, Қуйичирчиқ туман
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими
жавобгарга топширган бинода чорвачилик фаолияти юритиб бўлмаслиги ҳақида
хат берганлигини баён қилиб, шикоятни қаноатлантиришни рад этишни ва суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Туман ҳокимлиги суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинган бўлса-да, ундан вакил суд мажлисига келмади.
ИПК 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси
судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида
тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган
шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни
уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни туман ҳокимлигининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад
этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмига биноан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади ва улар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари олди-сотди шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 236-моддасига асосан мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса
- иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Тарафлар ва туман ҳокимлиги ўртасида тузилган шартнома бўйича
олинган мажбуриятлар жавобгар томонидан бажарилмаганлиги асос билан
даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан жарима
ундиришни сўраган.
ФК 333-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ, қарздор
айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
4
белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада
бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа,
у айбсиз деб топилади.
Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади.
Мазкур ҳолатда жавобгар тарафлар ўртасида тузилган 562/21-1-БС-сонли
шартномаси бўйича инвестиция киритиш мажбуриятларини ер майдони аҳоли
хонадонларига яқин жойлашганлиги ва унинг атрофида Қишлоқ врачлик пункти
биноси жойлашганлиги сабабли бажармаган.
Иш ҳужжатларидаги жавобгарнинг даъвогарга йўлланган 2022 йил
8 июлдаги хатида ер майдони аҳоли хонадонларига яқин жойлашганлиги
ва унинг атрофида Қишлоқ врачлик пункти биноси жойлашганлиги сабабли
ушбу жойда чорвачилик фермаси ва ишлаб чиқариш цехлари қурилиши мумкин
эмаслигини баён қилиб, олди-сотди шартномасини бекор қилишни сўраган.
Бунга асоос қилиб, Қуйичирчиқ туман Санитария-эпидемиологик осойишталик
ва жамоат саломатлиги бўлимининг 2022 йил 5 июлдаги 333-сонли
маълумотномасини тақдим этилган. Ушбу маълумотномада жавобгарга қарашли
ўрганиб чиқилганлиги, ўрганишда ер майдони атрофида Қишлоқ врачлик
пункти биноси ва бошқа аҳоли хонадонларга яқин жойлашганлиги
аниқланганлиги, ушбу ер майдонида “Аҳолининг санитария-эпидемиологик
осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва СанҚваМ
0350-17-сонли “Ўзбекистон Республикасининг аҳоли яшаш жойлардаги
атмосфера ҳавосининг ҳимояси бўйича санитария қоида ва меърлари” талаблари
бўйича етарлича санитария ҳимоя майдони сақланмаганлиги сабабли, ушбу
жойда чорвачилик фермаси ва ишлаб чиқариш цехлари қурилиши мақсадга
мувофиқ эмаслиги қайд этилган.
Бундан кўринадики, жавобгар шартнома бўйича инвестиция киритиш
мажбуриятларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда кирита олмаган ва бажармаган.
Шунинг учун, биринчи инстанция суди даъвогарнинг талабини
қаноатлантиришни рад этган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди иш бўйича ҳал қилув қарори
қабул қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган
ва шунинг учун апелляция инстанцияси суди асосли равишда биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига кўра, иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига мувофиқ, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Банён этилганларга асосан судлов ҳайъати даъвогарнинг шикоятини
5
қаноатлантиришни рад этиш ва суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдиришни
лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари даъвогар
зиммасига юклатилади ва кассация шикояти билан мурожаат қилишда
тўланган почта харажатлари даъвогарнинг зиммасида қолади. “Давлат божи
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг
10-бандига асосан даъвогар давлат божи тўлашдан озод қилинганлиги сабабли
даъвогардан давлат божи ундирилмайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Тошкент
вилояти
ҳудудий
бошқармасининг
кассация
шикоятини
қаноатлантириш рад этилсин.
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 25 январдаги ҳал
қилув қарори ва Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 27 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Суд харажатлари даъвогар зиммасида қодирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Б. Исрайлов
ҳайъат аъзолари:
Р. Сагатов
И. Таджиев
6