← Назад
Решение #533099 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси | 356 | — | law | |
| нинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
15 619 символов
4-1701-2203/5701-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья У.Бузурходжаев
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья Т.Атабоев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ
ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ
ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ
2023 йил 6 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “Baholash Ekspertlik Markazi” масъулияти чекланган
жамиятидан вакил Д.Мадазимов (раҳбар), Ўзбекистон Республикаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилоят ҳудудий
бошқармасидан вакил С.Назирова (2023 йил 12 майдаги 1134/01-11-kсонли ишончнома асосида) иштирокида, Андижон вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
9 мартдаги қарори устидан “Baholash Ekspertlik Markazi” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти иш
ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий суд биносида
видеоконференцалоқа режимида кўмаклашувчи Андижон вилоят суди
орқали кўриб чиқиб қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, Ўзбекистон
Республикасининг
“Қишлоқ
хўжалигига
мўлжалланмаган
ер
участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги г Қонуни ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида
тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли
ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида” 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармони ижросини
таъминлаш
мақсадида
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралда 71-сонли қарори қабул қилинган.
Қарор асосида жавобгар томонидан 2022 йил 12 апрель куни
497/01-05-к-сонли баҳоловчи ташкилотларга таклиф хатлари
юборилиб, унда, Андижон вилоятида жами 3.078 та лотлардан иборат
умумий ер майдони 156 гектар бўлган қишлоқ хўжалигига
мўлжалланмаган ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида “E-auksion”
1
савдо платформасига савдоларга чиқарилиши белгиланганлиги, ушбу
ер участкаларини бозор қийматини аниқлаш учун баҳолаш ишларини
амалга ошириш юзасидан таклифларни юбориш сўралган.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида ер участкаларини баҳолаш
юзасидан ҳисоб-шартномалар тузилмаган бўлса-да, жавобгарнинг
буюртмаси асосида даъвогар томонидан жами 438 та ер участкаси
баҳоланиб, баҳолаш ҳужжатлари жавобгарга топширилган.
“Baholash Ekspertlik Markazi” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Асака туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон
вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда – жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 394.200.000 сўм асосий қарз ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 25 ноябрдаги ажрими
билан ишга низо предметига мустақил талаб билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида Андижон вилоят молия бош бошқармаси ва
ғазначилик бошқармаси жалб қилинган.
Асака туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 январдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 374.040.000 сўм асосий қарз, 3.740.400
сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилган. Даъвонинг
қолган қисми қаноатлантириш рад этилиб, даъво аризаси талабининг
рад этилган қисми бўйича 201.600 сўм давлат божи даъвогар зиммасида
қолдирилган.
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 9 мартдаги қарори билан жавобгарнинг
апелляция шикояти қисман қаноатлантирилиб, Асака туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 9 январдаги ҳал қилув қарорининг
“жавобгар ҳисобидан “374.040.000 сўм асосий қарз ҳамда 3.740.400 сўм
давлат божи” ундириш қисми “249.360.000 сўм асосий қарз ҳамда
2.493.600 сўм давлат божи” - деб ўзгартирган. Шунингдек, олдиндан
тўланган 1.448.400 сўм давлат божи даъвогар зиммасида қолдирилиб,
ундан апелляция инстанция суди учун 724.200 сўм давлат божи
республика бюджетига ундирилган ҳамда жавобгар давлат божи
тўлашдан озод этилиши ҳисобга олинган.
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 9 мартдаги қарори устидан даъвогар кассация
шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда, апелляция инстанцияси
суди ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд мажлисида тақдим қилинган
ҳужжатларга асосан биринчи инстанция суди кўрсатилган баҳолаш
хизматлари учун тўловлар миқдорига аниқлик киритмасдан барвақт
хулоса қилган деб ҳисоблаб, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик
кодекси 236-моддасини нотўғри татбиқ қилганлигини, апелляция
инстанцияси суди баҳолаш ҳисоботлари тўлиқ бажарилиб
2
хизматларининг сони ва сифати юзасидан жавобгарнинг эътирозлари
мавжуд эмаслиги, томонлар ўртасида баҳолаш хизматлари учун тўлов
миқдори келишилмаганлигини қайд этиб, бошқа баҳоловчи
ташкилотлар билан тузилган шартномаларда баҳолаш хизмати ҳақи
БХМнинг 2 баробар миқдоридаги шартномаларни текширмаганлиги,
ушбу шартномалар Ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаганлиги ва бу
шартномалар “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунга зид равишда
тузилганлиги, Ўзбекистон Республикасининг 356-моддасини қўллаб
нотўғри хулосага келинганлигини, шунингдек, бўш ер участка майдони
баҳолаш объектларининг баҳолаш хизматини аниқлаш бўйича, Адлия
вазирлиги томонидан 2010 йил 10 ноябрда рўйхатдан ўтган ҳамда
2020 йил 30 июлда янги таҳрирда ўзгартирилган Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳужжат яъни
“Ўзбекистон
Республикаси
Хусусийлаштирилган
корхоналарга
кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси
буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда баҳоловчи
ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш тартиби
тўғрисида”ги Низомга асосан тартибга солиниши инобатга
олинмаганлиги, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни баҳолаш бўйича
ҳуқуқ туридан қатъий назар фойдаланиш ҳуқуқими ёки мулк ҳуқуқиит
бир хил меҳнат, бир хил услубий меъёр ва бир хил ҳужжат тайёрланиши,
апелляция инстанцияси суд ушбу ҳолатларга эмас балки бошқа
баҳоловчи ташкилотлар билан тузилган шартномаларда баҳолаш
хизмати ҳақи БХМнинг 2 баробар миқдоридаги шартномаларга
асосланганлиги маълум қилиниб, Андижон вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 мартдаги қарорини бекор
қилиб, Асака туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 9 январдаги
ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган.
Андижон вилоят молия бош бошқармаси ва ғазначилик
бошқармаси суд муҳокамаси ҳақида хабардор қилинган бўлса-да,
вакилининг суд мажлисида иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда
ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.Шунинг учун, судлов ҳайъати ишни
Андижон вилоят молия бош бошқармаси ва ғазначилик бошқармаси
вакили иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деб ҳисоблади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация
шикоятида келтирилган важларини такрорлаб, шикоятни қўллабқувватлашини билдирди.
3
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 мартдаги
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, Андижон вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 9 мартдаги
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни, даъвогарнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги ўринда –
ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлигининг 2020 йил 30 июндаги 01/11-16/06-сонли
буйруғи билан “Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган
корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат
қўмитаси буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини баҳолашда
баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини аниқлаш ва тўлаш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор”га
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган (Ушбу Қарор Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июлда
2152-5-рақам билан қайта рўйхатдан ўтказилган).
Мазкур қарор ва унинг иловаларида, Давлат активларини
бошқариш агентлиги буюртмаларига асосан баҳолаш объектларини
баҳолашда баҳоловчи ташкилотлар хизматларининг қийматини
аниқлаш ва тўлаш тартиби (бундан буён матнда – Низом деб
юритилади) белгиланган.
Низомнинг 2- ва 3-иловасида, баҳоловчи ташкилотлар
хизматларининг қиймати ердан фойдаланиш ҳуқуқи қиймати
баҳоланганда – БҲМнинг 3 баравари, ер участкасини хусусийлаштириш
мақсадида
баҳоланганда-БҲМнинг
10
баравари
миқдорида
белгиланиши кўрсатилган.
Шу сабабли, даъво аризасида жавобгарга нисбатан билдирилган
талаб, яъни жами 438 та ер участкаси учун 394.200.000 сўм этиб
ҳисобланган.
ФК 356-моддасининг биринчи қисмига кўра, шартномани
бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланадиган
баҳода ҳақ тўланади.
Мазкур модданинг иккинчи қисмига асосан, қонунда назарда
тутилган ҳолларда тегишли ваколатга эга бўлган давлат органлари
4
Тарафлар ўртасидаги 2022 йил 4 март куни тузилган 4-10/22сонли баҳолаш объектларини баҳолаш тўғрисидаги Бош шартноманинг
1.3-бандида, кўрсатилган баҳолаш хизматлари қиймати Низом
талабларига мувофиқ белгиланиши назарда тутилган.
Низомнинг 2-иловасида - “Давлат унитар корхонаси, бюджет
ташкилоти, хўжалик юритувчи субъект устав фондидаги акциялар
(улушлар) ёки мулкий мажмуа баҳоланганда хизматлар қийматини
аниқлаш бўйича” калькуляция, 3-иловасида эса, “Бино (шу жумладан,
қурилиши тугалланмаган) баҳоланганда хизматлар қийматини
аниқлаш бўйича” калькуляция келтирилган.
Мазкур калькуляция давлат унитар корхоналари, бюджет
ташкилотлари, хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги давлат
улуши (акцияси)ни ёки мулкий мажмуани ҳамда давлатга тегишли
бўлган бинони (шу жумладан, қурилиши тугалланмаган) баҳолашда,
ўша кўчмас мулк жойлашган ер майдонини қўшиб баҳолашда
қўлланилади.
Даъвогар жавобгарнинг буюртмаси асосида ер участкаларини
(бўш турган ер участкасини) мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайнаукцион орқали реализация қилиш мақсадида баҳоланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил
14 февралда 71-сонли қарорининг 2-иловасида, “Тадбиркорлик ва
шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк
ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали
реализация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом қоидалари
белгиланган бўлиб, унинг 3-бандида, бўш турган ер участкаси деганда,
бинолар ва иншоотлар жойлашмаган, ҳеч қандай мажбуриятлар ёки
тақиқлар ўрнатилмаган ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга
қонунчиликка мувофиқ ажратиб берилмаган, давлат мулки бўлган,
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси тушунилиши қайд
этилган.
Бундан кўринадики, даъвогар ер участкаларидан фойдаланиш
ҳуқуқини эмас, балки мулк ҳуқуқини баҳолаган.
Тарафлар ўртасида тузилган Бош шартноманинг 2.2-бандида,
буюртмачининг топшириғи бўйича ижрочи томонидан баҳоланадиган
объектларни баҳолаш юзасидан ҳисоб-шартнома имзоланиб,
харажатлар калькуляцияси билан буюртмачига тақдим этилиши
белгиланган.
Бундан ташқари, Даъвогар жавобгарнинг буюртмаси асосида
жами 438 та ер участкасини баҳолаган бўлса-да, томонлар кўрсатилган
хизматлар қийматини белгилашда ўзаро келишувга эришилмаган.
ФК 356-моддасининг тўртинчи қисмида, ҳақ тўлашни назарда
тутадиган шартномада баҳо назарда тутилмаган ва шартнома шартлари
5
бажарганлик учун ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар, ишлар
ёки хизматлар учун олинадиган баҳо бўйича ҳақ тўланиши кераклиги
белгиланган.
Аниқланишича, жавобгарнинг баҳоловчи ташкилотларга ер
участкаларини баҳолаш бўйича юборган таклиф хатига асосан баҳолаш
хизматларини кўрсатиш юзасидан тузилган ҳисоб шартномаларида
хизматлар қиймати БҲМнинг 2 баравари миқдорида келишилган.
Қайд этилганларга кўра, жавобгар томонидан жами кўрсатилган
438-та баҳолаш ҳисоботларининг ҳар бири учун БҲМнинг икки
баравари миқдорида тўловлар ҳисобланиши лозим.
Биринчи инстанция суди томонидан баҳоланган 438 та ер
участкасидан 224 таси (2022 йил 31 майга қадар) БҲМ 270.000 сўм
бўлган даврда баҳоланганлигини ҳисобга олиб, даъво суммасидан
20.160.000 сўмни чегириб, қолган қисмини ундириш ҳақида тўғри
хулоса қилган бўлса-да, ўз навбатида апелляция инстанция суди ушбу
ҳолатларни инобатга олиб ҳал қилув қарорининг жавобгар ҳисобидан
374.040.000 сўм асосий қарз ундириш қисмини 249.360.000 сўмга
ўзгартириб, қонуний хулосага келган.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс
ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок
этувчи бошқа шахслар олдида очиб бериши лозимлиги қайд этилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важларига суд
қўшилмайди. Чунки, даъвогар томонидан баҳоланган ер участкалари
жавобгарнинг буюртмаси асосида ер участкаларини (бўш турган ер
участкасини) мулк ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали
реализация қилиш мақсадида баҳоланган, яъни, ер участкаларидан
фойдаланиш ҳуқуқини эмас, балки мулк ҳуқуқи баҳолаган. қолаверса,
жами 438 та ер участкасини баҳолаш бўйича кўрсатилган хизматлар
қийматини белгилашда жавобгар билан ўзаро келишувга эришилмаган.
Бундай ҳолатда, апелляция инстанция судининг қарорини бекор
қилиш ёки ўзгартириш учун асослар мавжуд эмас деб ҳисоблайди.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Баён этилганларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган
апелляция инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни,
6
даъвогар томонидан кассация инстанция суди учун тўлаб чиқилган
1.870.200 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатларни унинг
зиммасида қолдиришни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозит ҳисобига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида
ўтказиш билан боғлиқ 82.500 сўм суд харажати ундиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 297, 301 ва 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилди:
“Baholash
Ekspertlik
Markazi”
масъулияти
чекланган
жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Андижон вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 9 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Baholash Ekspertlik Markazi” масъулияти чекланган жамияти
томонидан кассация инстанцияси учун тўланган 1.870.200 сўм давлат
божи ва 24.000 сўм почта харажатлари зиммасида қолдирилсин.
“Baholash Ekspertlik Markazi” масъулияти чекланган жамиятидан
Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозит ҳисоб рақамига ишни
кассация инстанцияси судида видеоконференцалоқа режимида кўриш
билан боғлиқ 82.500 сўмлик суд харажатлари ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи
О.Халмирзаев
ҳайъат аъзолари
Ф.Ражабов
З.Рустамов
7