← Назад
Решение #533263 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 262 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
16 101 символов
4-1001-2213/53088-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Д.Эшимбетова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Эргишев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 5 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “Toshkent shahar elektr tarmoqlari” АЖ вакили Д.Сатторов
(2023 йил 21 июндаги 42 ШП-1-12/2416-сонли ишончнома асосида),
“Kumush Buloq” масъулияти чекланган жамиятидан вакиллар У.Алиев
(2022 йил 10 ноябрдаги 305-сонли ордер асосида), З.Расулова (ишончнома
асосида), Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш
вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш
назорат қилиш инспекциясидан вакил Д.Арифжанов (2023 йил 5 июлдаги
782/15-2-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 февралдаги
қарори устидан “Kumush Buloq” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а н д и:
“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АЖ (матнда даъвогар деб
юритилади) ва “Kumush Buloq” МЧЖ (матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида электр энергияси етказиб бериш ва ундан фойдаланиш
тўғрисида 2021 йил 16 июнда 14-5310-сонли шартнома тузилган.
Шартномага кўра даъвогар электр энергиясини жавобгарга етказиб
бериш, жавобгар эса истеъмол қилинган энергия ҳақини ўз вақтида тўлаш
мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда – палата деб юритилади)
даъвогар манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгарнинг 2022 йил 8 сентябрь ҳолатига истеъмол қилинган электр
энергияси учун 705.015.801,18 сўм қарздорлиги
мавжудлиги,
даъвогарнинг қарздорликни тўлаш тўғрисидаги талабномалари
оқибатсиз қолдирилганлиги важи асосида даъвогар манфаатида
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ҳисобидан 705.015.801,18 сўм асосий қарз ва 374.143.095,31 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 4 ноябрдаги ажрими билан ишга низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахс сифатида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат
кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан
фойдаланиш назорат қилиш инспекцияси Тошкент шаҳар бошқармаси,
2022 йил 22 ноябрдаги ажрими билан Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал
хизмат кўрсатиш бош бошқармаси жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 декабрдаги
ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 135.000.000 сўм асосий қарз ва
24.000 почта харажати, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
18.883.177,92 сўм давлат божи, даъвогар ҳисобидан республика
бюджетига 2.700.000 сўм давлат божи ундирилган. Даъво талабларининг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 1 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарорининг жавобгар
ҳисобидан даъвогар фойдасига 135.000.000 сўм асосий қарз ундириш
қисми 460.045.308,56 сўмга, жавобгар ҳисобидан республика бюджетига
2.700.000 сўм давлат божи ундириш қисми 9.200.906,17 сўмга, даъвогардан
республика бюджетига 18.883.177 92 сўм давлат божи ундириш қисми
12.382.271,76 сўмга ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми
ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатидан норози бўлиб,
жавобгар кассация шикояти билан Олий судга мурожаат қилиб, шикоятда,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 январдаги
“Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини бошқаришни
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5-сон
қарорига кўра, Юнусобод туманида кўп квартирали уй-жой фондини
профессионал бошқарув компаниялари томонидан бошқариш бўйича
тажриба ўтказиш берилганлиги, Қарорнинг ижросини таъминлаш
мақсадида, Юнусобод туман ҳокимининг 2019 йил 19 апрелдаги
1226-сонли қарори қабул қилиниб, қарор билан жавобгарга Юнусобод
туманнинг Шайх Шивли, Янги тарнов, Хиёбон тепа, Бўз сув, Боғи бўстон,
Обод маҳаллаларидаги ХУЖМШлар томонидан бошқарилган кўп-қаватли
аҳоли яшаш уйлари хизмат кўрсатиш учун бириктирилганлиги, бироқ
Вазирлар Маҳкамасининг Қарорида ва туман ҳокимининг қарорида ёки
бошқа норматив ҳужжатларда ХУЖМШларнинг барча ҳуқуқ ва
мажбуриятлари жавобгарга ўтказилиши кўрсатилмаганлиги, жавобгар
ХУЖМШларнинг ҳуқуқий вориси эмаслиги, ХУЖМШларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари қонунда белгиланган тартибда топшириш-қабул қилиш
далолатномаси асосида жавобгар томонидан қабул қилиб олинмаганлиги,
туман ҳокимининг қарорида жавобгарга ХУЖМШларнинг фақатгина банк
кредитлари қайта расмийлаштириш ва дебитор ва кредитлари бўйича
қарзларни ўтказилиши кўрсатилганлиги, қарздорликлар ХУЖМШлардан
ундирилиши лозимлиги, аҳолидан тушган пул маблағлари уларнинг ҳисоб
рақамларига тушганлиги, улар давлат реестридан чиқарилмаганлиги,
биринчи инстанция суди мазкур ҳолатларни аниқлаб қонуний хулосага
келганлиги, апелляция инстанция суди даъвогар томонидан тақдим
этилган далиллар асосида ҳал қилув қарорини ўзгартириб нотўғри хулоса
қилганлиги, ХУЖМШларнинг қарздорлиги ҳақида аниқ маълумотлар
мавжуд эмаслиги, жавобгар ХУЖМШларнинг қарздорликларини тўлашни
ўз зиммасига олмаганлиги қайд этилиб, Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 февралдаги қарорини бекор
қилишни ва Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
2 декабрдаги ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини
қаноатлантиришни, Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 1 февралдаги қарорини бекор қилиб, Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 2 декабрдаги ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили кассация шикояти
асоссиз киритилганлигини билдириб, Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 февралдаги қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган ишга низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб
қилинган Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш
вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш
назорат қилиш инспекцияси вакили қонуний қарор қабул қилишни
сўради.
Суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш
бош бошқармаси суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда
ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди.Шунга кўра, судлов ҳайъати ишни Тошкент шаҳар
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топди.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб ва кассация шикоятида келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга
асосан кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Тошкент
шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
1 февралдаги қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 4 январдаги “Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал
инфратузилмасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5-сон қарори 2-бандига кўра, Тошкент шаҳар
ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат
кўрсатиш вазирлигининг 2019 йилда Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва
Чилонзор туманларида кўп квартирали уй-жой фондини профессионал
бошқарув компаниялари томонидан бошқариш бўйича тажриба ўтказиш
тўғрисидаги таклифига розилик берилган.
Шунингдек, Юнусобод туман ҳокимининг 2019 йил 19 апрелдаги
1226-сонли қарорига билан, Юнусобод туманидаги кўп қаватли уй-жой
фонди бошқарув компанияларига қарорнинг 1-иловасига асосан
бириктирилиши, жумладан, жавобгарга юнусобод туманнинг Шайх
Шивли, Янги тарнов, Хиёбон тепа, Бўз сув, Боғи бўстон, Обод
маҳаллаларидаги ХУЖМШлар томонидан бошқарилган кўп-қаватли аҳоли
яшаш уйлари хизмат кўрсатиш учун бириктирилиши белгиланган.
Даъвогар томонидан истеъмол қилинган электр энергияси бўйича
қарздорликни тўлаш тўғрисида жавобгарга юборган талабномаси
оқибатсиз қолдирилиб, тўловлар амалга оширилмаганлиги сабабли,
жавобгардан 705.015.801,18 сўм асосий қарз ва 374.143.095,31 сўм пеня
ундириш талаб қилинган.
ФКнинг
236-моддасига
асосан,
мажбуриятлар
мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар
ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
Хўжалик
суди
Пленуми
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
қарори (бундан буён матнда Қарор деб юритилади)нинг 12-бандига кўра,
ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун
жавоб беради.
Аниқланишича биринчи инстанция суди ХУЖМШларга тегишли кўп
қаватли уйлар қачондан бошлаб жавобгарга қачон бириктирилганлиги
ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни жавобгардан талаб қилиб
олмасдан жавобгар ташкилий ҳуқуқий жиҳатдан ширкатларнинг ҳуқуқий
вориси эмаслиги, ширкатлар бугунги кун ҳолатида юридик шахслар
сифатида
тугатилмаганлиги
ва
юридик
шахслар
реестридан
чиқарилмаганлиги сабабли жавобгар ширкатларнинг қарздорлигини
қисман фақатгина 194.205.767 сўм миқдорида қабул қилганлиги, бу ҳолат
2021 йил 22 ноябрда кафолат хати билан расмийлаштирилганлиги,
жавобгарнинг қарздорлиги 135.000.000 сўмни ташкил этганлиги асоси
билан даъво талабларини қисман 135.000.000 сўмга қаноатлантириш
ҳақида барвақт хулоса қилган.
Ишдаги мавжуд ҳужжатларга кўра, 2019 йил 1 апрелдан “Бодомзор
коммунал”, “Мирза Юсуф коммунал”, “Тикланиш сервис коммунал”,
“Сузанна коммунал”, “Шукрона коммунал”, 2020 йил 1 августдан “Улуғбек
таъмир коммунал”, “Омадли Низомий”, “Лаванда”, 2020 йил 20 августдан
“Омад коммунал”, 2020 йил 20 ноябрдан “Фирдавс коммунал”, 2021 йил
1 августдан “Обод коммунал”, 2022 йил 15 майдан “Порлоқ коммунал”,
“Порлоқ Ясмина” ХУЖМШлар таркибидаги кўп қаватли уйлар жавобгарга
бириктирилган.
Тарафлар ўртасида электр энергияси етказиб бериш ҳақида
шартнома тузилган кунга қадар, яъни 2021 йил 16 июнга қадар
ХУЖМШлар таркибидаги кўп қаватли уйлар жавобгарга бириктирилган
бўлиб, ушбу давр мобайнида жавобгар умумий мол-мулкни сақлаш бўйича
харажатлар ҳисобига ҳар ойда тўланиши шарт бўлган мажбурий бадал
суммаларини бириктирилган уйлардаги аҳолидан ўзининг банк ҳисоб
рақамига қабул қилиб келган. ХУЖМШлар таркибидаги кўп қаватли уйлар
жавобгарга бириктирилган вақтда ХУЖМШларнинг даъвогар олдидаги
қарздорлиги жами 244.970.492,62 сўм асосий қарз ва 53.766.606,02 сўм
пеняни ташкил этган.
Апелляция инстанцияси кўп қаватли уйлар жавобгарга 2019 йил
1 апрелдан бошлаб бириктирилганлигини ва ушбу давр мобайнида
истеъмол қилинган электр энергияси бўйича юзага келган қарздорлик
шартномадан кейин ҳисоблаганда 460.045.308,56 сўмни (705.015.801,18 244.970.492,62) ташкил этишини инобатга олиб, даъво талабининг
705.015.801,18 сўм асосий қарз ундириш қисмининг 460.045.308,56 сўм
қисмини асосли деб ҳисоблаб ҳал қилув қарорини ўзгартириш ҳақида
қонуний тўхтамга келган.
ФКнинг 262-моддасида неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда
тузилиши кераклиги назарда тутилган.
Судлар томонидан, қарздорлик тарафлар ўртасида шартнома
тузилгунга қадар юзага келганлиги ва пеня юзасидан тарафлар ўртасида
ёзма келишув мавжуд эмаслигини инобатга олиб, даъво талабининг
жавобгардан 374.143.095,31 сўм пеня ундиришни қаноатлантиришни рад
этиш этиш ҳақида асосли тўхтамга келган.
Юқоридагиларга асосан, апелляция инстанция суди қарор қабул
қилишда иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаган ва моддий
ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгартириш ҳақида асосли хулосага келган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига асосан ишда иштирок этувчи
ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида билдирган
важларни асоссиз деб ҳисоблайди ва қуйидагиларга кўра қўшилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
4 январдаги “Тошкент шаҳрининг уй-жой коммунал инфратузилмасини
бошқаришни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги 5-сон қарори ҳамда Юнусобод туман ҳокимининг 2019 йил
19 апрелдаги 1226-сонли қарорига билан Юнусобод туманидаги кўп
қаватли уй-жой фонди бошқарув компанияларига қарорнинг 1-иловасига
асосан бириктирилиши, хусусан жавобгарга юнусобод туманнинг Шайх
Шивли, Янги тарнов, Хиёбон тепа, Бўз сув, Боғи бўстон, Обод
маҳаллаларидаги ХУЖМШлар томонидан бошқарилган кўп-қаватли аҳоли
яшаш уйлари хизмат кўрсатиш учун бириктирилган.
Шунингдек, жавобгарнинг Юнусобод туман электр таъминоти
корхонасига йўллаган 2022 йил 4 июндаги 72-сонли хатида, Юнусобод
туман ҳокимининг 2019 йил 19 апрелдаги 1226-сонли қарорига асосан
тумандаги бир қанча кўп қаватли уй-жой фондини бошқариш ва унга
хизмат кўрсатиш учун жавобгарга бириктирилганлиги, ХУЖМШларнинг
жавобгарга бириктирилганлигидан бошлаб кўп қаватли уйларнинг
умумий фойдаланишдаги жойларида истеъмол қилинган электр
энергияси учун тўловларни жавобгар ўз зиммасига олганлигини эътироф
этиб, шартномага тегишли ўзгартириш киритиш сўралган.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмида биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар келтирилган бўлиб, мазкур
ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация
шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, Тошкент шаҳар суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 февралдаги
қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
жавобгар зиммасига юклатилади ва шу сабабли кассация шикояти билан
мурожаат қилишда жавобгар томонидан тўланган 30.000 сўм почта
харажати унинг зиммасида қолдирилади. Шунингдек, жавобгардан
республика бюджетига ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан
боғлиқ 4.600.453,9 сўм давлат божи ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 297, 301, 303-моддаларини қўллаб, судлов
ҳайъати
7
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 1 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
“Kumush Buloq” масъулияти чекланган жамияти томонидан кассация
инстанцияси учун тўланган 30.000 сўм почта харажати зиммасида
қолдирилсин.
“Kumush Buloq” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 4 600 453,9 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарор юзасидан ижро варақаси берилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
ҳайъат аъзолари:
Ф.Ражабов
З.Рустамов