← Назад
Решение #533312 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
17 534 символов
4-2001-2104/3692-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья Ф.Муродов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья И.Юлдашев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 5 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва
Ш.Мирзаҳакимовдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, жавобгар
“Сомонийлар” маданият ва истироҳат боғи вакили Ҳ.Шаропов (2023 йил
22 февралдаги 10-сонли ишончнома асосида), Давлат кадастрлари палатаси
Бухоро вилояти бошқармаси вакили А.Шоев (2023 йил 22 февралдаги 01-05-779сонли ишончнома асосида), “Сомсахона” биносида фаолият юритаётган фуқаро
С.Ибрагимова иштирокида, даъвогар “Бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш маркази” Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг
жавобгар “Сомонийлар” маданият ва истироҳат боғидан 172.768.874 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Бухоро
туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил
20 апрелдаги қарори устидан жавобгар “Сомонийлар” маданият ва истироҳат
боғи томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган
бинода бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
8 майдаги 273-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат мулки объектларининг
ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан “Сомонийлар”
маданият ва истироҳат боғи (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг
тегишли ҳисоб объектлари тўғрисида “property.davaktiv.uz” ахборот тизимига
тақдим этган маълумотлари ўрганилган.
Ўрганиш жараёнида жавобгар томонидан ахборот тизимида унинг
балансида бино-иншоот мавжуд эмаслиги, фақат бир дона автотранспорт
воситаси мавжудлиги кўрсатилганлиги, бироқ Бухоро шаҳар ҳокимининг
2018 йил 28 ноябрдаги 3741-сонли қарорига асосан жавобгарнинг балансига
Бухоро шаҳар, Ҳавзи Бодом кўчаси, 42-уйда жойлашган умумий майдони
244.892,0 кв.метрдан иборат ер майдони ва 1 126,3 кв.метрдан иборат биноиншоотлар учун кадастр ҳужжати расмийлаштирилиб берилганлигини
аниқланган. Агентлик томонидан жавобгарга мазкур қоидабузарликларни
бартараф этиш юзасидан 2021 йил 28 майда 1637/01-07-сонли тақдимнома
киритган.
Шунингдек, “Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил
этиш маркази” Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) томонидан жавобгарга тегишли боғ ҳудудида
жойлашган 798,0 кв.метр бино-иншоотлардан етти нафар тадбиркорлик
субъектлари, яъни фуқаро С.Ибрагимова 43 кв.метрдан иборат “Сомсахона”
биносида, фуқаро М.Маҳмудов 44,8 кв.метрдан иборат “Мадина” кафесида,
“Global Invest Game” масъулияти чекланган жамияти 87,2 кв.метрдан иборат
“Автодром” ва 166,7 кв.метрдан иборат “Томоша чархпалаги” бино-иншоотида,
фуқаро А.Юлдашев 387,2 кв.метрдан иборат “Зоопарк” бино-иншоотида, фуқаро
Ш.Нарзиев 156,0 кв.метрдан иборат “Тез таом” кафесида, фуқаро Х.Аминов
43,4 кв.метрдан иборат “5Д” аттракционида тегишли уч томонлама ижара
шартномаси тузмасдан фаолият кўрсатиб келаётганлиги аниқланган.
Шунга кўра даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 2 августдаги
1277/01-07-сонли хат билан мурожаат қилиб, кадастр ҳужжатларидаги биноиншоотларни аукцион орқали ижарага бериш чораларини кўришни ёки
тадбиркорларни суд орқали мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Жавобгар
даъвогарга йўллаган 2021 йил 6 августдаги 84-сонли жавоб хати орқали кадастр
ҳужжатларида рўйхати келтирилган амфитеатр ва ҳожатхона биносидан ташқари
барча бино-иншоотлар боғда фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорларга
тегишли эканлигини маълум қилган.
Даъвогар мазкур жавоб хатидан келишмаган ҳолда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори
талабига кўра жавобгарга нисбатан 2021 йил 1 январдан 2021 йил 10 августга
қадар давлат мулкидан уч томонлама ижара шартномаси тузмасдан ижара
берилганлиги ҳолати юзасидан Бухоро вилоят ҳокимининг 2021 йил
20 январдаги 19-сонли қарори билан тасдиқанган ижара ҳақининг энг кам
миқдордаги ставкаларига мувофиқ ҳисобланган 86.384.437 сўм ижара
тўловининг икки баравари миқдорида 172.768.874 сўм оширилган тўлов ҳисобкитоб қилган. Даъвогарнинг ҳисобланган ижара тўловини тўлаш тўғрисидаги
жавобгарга юборилган 2021 йил 11 августдаги 1312/01-05-сонли хат оқибатсиз
қолдирилган.
Шу сабабли даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгардан 172.768.874 сўмни ундиришни сўраган.
Суднинг 2021 йил 8 октябрдаги ва 22 октябрдаги ажримлари билан ишга
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти
бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси, “Сомсахона” биносида фаолият
юритаётган фуқаро С.Ибрагимова, “Мадина” кафесида фаолият юритаётган
фуқаро М.Маҳмудов, “Автодром” ҳамда “Томоша чархпалаги” биносида
фаолият кўрсатиб келаётган “Global Invest Game” масъулияти чекланган
жамияти, “Зоопарк” бино-иншоотида фаолият кўрсатиб келаётган фуқаро
А.Юлдашев, “Тез таом” кафесида фаолият юритиб келаётган фуқаро Ш.Нарзиев
ва “5Д” аттракционида фаолият кўрсатиб келаётган Х.Аминовлар жалб
қилинган.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув
қарори билан даъво аризаси қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига
172.768.874 сўм ва олдиндан тўланган 21.600 сўм почта харажати жами
172.790.474 сўм, шунингдек республика бюджетига 3.455.377,48 сўм давлат
божи ундирилган.
Суднинг 2022 йил 15 сентябрдаги ажрими билан жавобгарнинг ҳал қилув
қарорини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги аризаси
қаноатлантирилиб, 2021 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 сентябрдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Бухоро вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 9 мартдаги қарори билан Бухоро туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 15 сентябрдаги қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган
ҳолатлар бўйича бекор қилиш тўғрисидаги ажрими ва 2022 йил 15 сентябрдаги
ҳал қилув қарори бекор қилинган.
Жавобгар суднинг 2021 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув қарори норози бўлиб
берган апелляция шикоятида Бухоро шаҳар ҳокимининг 2018 йил 28 ноябрдаги
3741-сонли қарори билан жавобгарга фақат ер майдони доимий фойдаланиш
ҳуқуқи асосида бириктириб берилганлиги, жавобгарга боғ ҳудидидаги биноиншоотлар мулк сифатида давлат рўйхатига олинмаганлигини, ушбу биноиншоотлар тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилиб, фойдаланиб
келинаётганлигини, мулкни ўз балансига олиш учун асослар мавжуд
эмаслигини, низони ҳал қилишда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари
нотўғри қўлланилганлиги сабабли мазкур ҳал қилув қарорини бекор қилишни ва
даъво аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни
сўраган.
Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 20 апрелдаги қарори билан биринчи инстанция судининг 2023 йил
8 ноябрдаги ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб, жавобгар
кассация шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарори ва апелляция судлов ҳайъатининг қарорини бекор
қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш
сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация шикоятини
важларини қувватлаб ва такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни
сўради.
Ишга учинчи шахс сифатида жалб қилинган “Сомсахона” биносида фаолият
юритаётган фуқаро С.Ибрагимова истирохат боғи ичида сомисахона ташкил
этганлигини, мазкур сомисахона бино-иншоотлари ўз маблағи эвазига
қурилганлигини, боғ маъмуриятига алоқаси йўқлигини, даъвогарнинг даъвосини
рад этиш лозимлигини билдирди.
Ишга учинчи шахс сифатида жалб қилинган Давлат кадастрлари палатаси
Бухоро вилояти бошқармаси вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз
билдирмасдан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Учинчи шахслар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш
агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси, “Мадина” кафесида фаолият
юритаётган фуқаро М.Маҳмудов, “Автодром” ҳамда “Томоша чархпалаги”
биносида фаолият кўрсатиб келаётган “Global Invest Game” масъулияти
чекланган жамияти, “Зоопарк” бино-иншоотида фаолият кўрсатиб келаётган
фуқаро А.Юлдашев, “Тез таом” кафесида фаолият юритиб келаётган фуқаро
Ш.Нарзиев ва “5Д” аттракционида фаолият кўрсатиб келаётган Х.Аминовлар суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган
бўлсада, суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (матнда ИПК деб юритилади) 294-моддасининг тўртинчи
қисмига асосан уларнинг вакили иштирокисиз, ишдаги мавжуд материаллар
асосида кўришни лозим топди.
Судлов ҳайъати иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, иш юзасидан маърузачи
судья маърузаси ва ишда иштирок этувчилар тушунтиришларини эшитиб,
қуйидагиларга асосан кассация шикоятини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади. ФКнинг 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкини
ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2009 йил 8 апрелдаги 102-сон Қарори (бундан буён матнда Қарор деб
юритилади)нинг 6-бандига кўра, давлат мулкини балансида сақловчиларнинг
мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат
мулки тўғрисидаги маълумотлар марказларга ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли
берилиши учун шахсан жавоб берадилар. Давлат мулкини ижара шартномаси
тузмасдан ижарага бериш, ижара шартномасида ижарага берилган мулкнинг
параметрлари ва сони атайлаб нотўғри қайд этилганлиги, бунинг натижаси
ижара тўловининг яширилишига олиб келганлиги ҳолати аниқланган тақдирда
марказ бузилиш аниқланган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида, белгиланган
тартибда давлат мулкидан фойдаланганлик даври учун ижара тўловини икки
баравар миқдорда ҳисоблаб чиқади ва уни ундириш учун тегишли ҳужжатларни
балансида сақловчига тақдим этади. Ҳисоблаб ёзилган тўлов суммаси балансида
сақловчи томонидан тўланмаган тақдирда давлат мулки жойлашган жойдаги
марказ ҳужжатлар балансида сақловчига тақдим этилган санадан бошлаб ўн иш
куни ўтгач ҳисоблаб ёзилган тўлов суммасини белгиланган тартибда ундириш
учун материалларни судга топширади.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, Бухоро шаҳар
ҳокимининг 2018 йил 28 ноябрдаги 3741-сонли қарорига асосан жавобгарга
“Сомонийлар” номли марказий маданият ва истироҳат боғининг умумий ер
майдони 244.892,0 кв.метр, шундан 1126,3 кв.метрдан иборат бино ва
иншоотлари эгаллаган ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида
бириктирилган ҳамда жавобгарнинг аризасига асосан мазкур бино-иншоотларга
кадастр ҳужжатлари тайёрланиб, давлат рўйхатига олинган. Жавобгарга тегишли
кадастр ҳужжатлари ва унинг чизмаларида Амфитеатр 151,0 кв.метр, Сомсахона
43,0 кв.метр, Аттракцион 5Д биноси 43,4 кв.метр, Томоша чархпалаги биноси ва
кафе 166,7 кв.метр, Мадина плюс кафеси 44,8 кв.метр, Ҳожатхона 47,0 кв.метр,
Кафе 156,0 кв.метр, Автодром биноси 87,2 кв.метр, Омборхона 52,8 кв.метр,
Ҳайвонларни сақлаш жойи 310,0 кв.метр ва Бургутхона 24,4 кв.метр жами
1126,3 кв.метрдан иборат бино-иншоотлар эканлиги қайд этилган. Мазкур
кадастр ҳужжатларига белгиланган тартибда кадастр рақами берилиб, кадастр
корхонасининг масъул ходими А.Шоев ҳамда боғнинг раҳбари Т.Д.Абдуллаев
томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланган.
Жавобгарга тегишли боғ ҳудудидаги ер майдонида жойлашган
798,0 кв.метр бино-иншоотлардан 2021 йил 1 январдан 2021 йил 10 августга
қадар қайд этилган тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларга ижара
шартномаси тузмасдан ижарага берилганлиги ҳолатлари иш ҳужжатларидаги
тарафларнинг ўзаро ёзишма хатлари, боғ ҳудудидаги бино-иншоотларнинг
фотосуратлари ва тарафлар вакилларининг суд мажлисларида берган
тушунтиришлари билан тасдиқланади.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари
билан қуйидагиларга асосан келиша олмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кўчмас мулк
объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 29 декабрдаги
1060-сонли Қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган
ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом”
32-бандининг биринчи қисмига кўра, ер юзида, ер тепасида ва ер остида
жойлашган бинолар ва иншоотларга бўлган мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш
ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, ўзга
шахсга ўтиши, чекланиши ва бекор қилиниши давлат рўйхатидан ўтказилиши
лозим.
Жавобгарга доимий фойдаланиш учун бириктирилган давлат мулки
ҳисобланган ер майдонида қурилган бино-иншоотларнинг тадбиркорлик
субъектларига тегишли эканлиги ҳолати бирон ҳужжат билан тасдиқланмаган.
Ваҳоланки, жавобгар қонун талабига мувофиқ қайд этилан бино-иншоотларни ўз
мулки сифатида балансига олиши ёки тадбиркорлик субъектлари қурган ушбу
бино-иншоотларни низоли эканлиги бўйича боғ ҳудудидан мажбурий тартибда
чиқариш ёки буздириш ҳақида мурожаат қилиши лозим бўлган.
Шунингдек, 2021 йил 22 февралга қадар амалда бўлган Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 декабрдаги 322-сонли
қарори талабларига мувофиқ жавобгар томонидан маданият ва истироҳат
боғлари ҳудудидаги ер майдонида тегишли лойиҳа бўйича аттракционлар, савдо
ва умумий овқатланиш шахобчаларини қуриш ишлари бажарилмаган ёки бундай
бино-иншоотларни қуриш боғ ҳудудидаги ерларни танлов савдолари асосида
тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш орқали таъминланмаган.
Бундай ҳолатда, жавобгар давлат мулки сифатида ҳисобга олиниши лозим
бўлган бино-иншоотларни ижара шартномаси тузмасдан ижарага бериш орқали
қонун талаби бузилишига йўл қўйганлиги ҳолати иш ҳужжатлари билан
тасдиқланганлиги сабабли даъвогар томонидан Қарорга мувофиқ тегишли
даврда вилоят ҳокими қарори билан белгиланган ижара ҳақи ставкаларига
мувофиқ 172.768.874 сўм икки баравар миқдордаги ижара тўловини тўғри
ҳисобланган.
Шу сабабли судлар томонидан даъвогарнинг 172.768.874 сўм ундириш
даъво талаби асосли бўлганлиги сабабли қаноатлантирган.
ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар
бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни
исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига асосан қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 74-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд
далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга
амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз
ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса,
етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Судлар томонидан ишда аниқланган ҳолатлар ва қонун талабидан келиб
чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага
келган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори
қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи
инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда, апелляция инстанция суди моддий ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган қарор қабул
қилган, шу сабабли уни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати суд қарорларини ўзгаришсиз,
жавобгарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади.
7
ИПК 118-моддасига асосан кассация шикоятини тақдим этишда тўланган
1 727 688 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати жавобгар зиммасида
қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 303, 305-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилади:
Жавобгар “Сомонийлар” маданият ва истироҳат боғининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 8 ноябрдаги ҳал қилув
қарори ҳамда Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 20 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Жавобгар “Сомонийлар” маданият ва истироҳат боғи ишни кассация
инстанциясида кўриб чиқилиши билан боғлиқ 82 500 сўм видеоконференц алоқа
ҳаражати Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига
ундирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари:
Ш.Мирзахакимов
А.Абдуллаев