← Назад
Решение #533316 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 262 | — | law | |
| йича иш юритиш ИПК | 273 | — | law | |
| ИПК | 273 | — | law | |
| ИПК | 3 | — | law | |
| ИПК | 259 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 55 | — | law | |
| ИПК | 200 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
15 067 символов
4-1001-2213/57338-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья
Д.Эшимбетова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья М.Эргашев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент
Тошкент
шаҳришаҳри
2023 йил 5 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат
жамғармаси вакили Ф.Ахмадов (2022 йил 14 октябрдаги 07/07-3360сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида Тадбиркорлик фаолиятини
қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг “Ipoteka-Bank” АТИБдан
1 273 972,66 сўм компенсация тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 12 апрелдаги ажрими ва хусусий ажрими устидан
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси
томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, “Ипотека-банк” АТИБдан (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) 1 273 972,66 сўм компенсация
тўловларини ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 декабрдаги ҳал қилув
қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад
этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 12 апрелдаги ажрими
билан даъвогарнинг апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилган.
Шунингдек, судлов ҳайъати томонидан даъвогар вакили Ф.Ахматовга
нисбатан хусусий ажрим чиқарилган.
Иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг
хусусий ажрими ва ажримдан норози бўлиб, даъвогар кассация
шикоятлари билан мурожаат қилиб, мазкур суд ҳужжатларини бекор
қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, даъвогарнинг кассация
шикоятларида қонун ҳужжатларида судга мурожаат қилганлик учун
жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан интизомий жавобгарлик ёки
бошқа жазо чоралари қўллаш назарда тутилмаганлиги, апелляция
инстанциясининг хусусий ажримида Жамғарма вакили қайси қонун
ҳужжати талабини бузганлиги кўрсатилмаганлиги, суд томонидан
апелляция шикояти бериш муддатини тиклаш ҳақидаги илтимоснома
қаноатлантирилиб, шикоят бериш муддати тикланган ҳолда апелляция
шикояти иш юритишга қабул қилинган бўлса-да, апелляция инстанцияси
суди мазкур хулосасига зид равишда шикоят бўйича иш юритиш
тугатганлигини кўрсатган.
Жавобгар ва “Delight-Neo” масъулияти чекланган жамияти суд
мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор этилган
бўлса-да, уларнинг вакиллари суд мажлисига келмади ҳамда ўз
фикрларини билдирмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига
кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати ишни жавобгар ва “Delight-Neo” масъулияти
чекланган жамияти вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин
деган хулосага келди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни, апелляция инстанцияси судининг
ажримларини бекор қилишни сўради.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятларида
келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидагиларга асосан апелляция инстанцияси судининг ажрими
ўзгаришсиз қолдириб, хусусий ажримини бекор қилишни ва кассация
шикоятларини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
ИПК 262-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун
ҳужжатларида бошқача муддат белгиланмаган бўлса, апелляция
шикояти (протести) биринчи инстанция суди томонидан шикоят
қилинаётган (протест келтирилаётган) ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан эътиборан бир ой ичида берилиши мумкин. Ушбу
модданинг учинчи қисмида апелляция шикоятини (протестини)
беришнинг ўтказиб юборилган муддати, шикоят (протест) берган
шахснинг илтимосномаси бўйича апелляция инстанцияси суди
томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан
эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан берилган ва апелляция
шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб юборилишининг
сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, тикланиши
мумкинлиги белгиланган.
Мазкур иш бўйича ҳал қилув қарори 2022 йил 19 декабрда қабул
қилинган бўлиб, ушбу суд ҳужжати устидан апелляция шикояти ва
апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган муддатини
тиклаш тўғрисидаги илтимоснома 2023 йил 11 мартда, яъни қонунда
белгиланган апелляция шикояти бериш муддати ўтказилган ҳолда судга
тақдим этилган.
Ушбу ҳолатда апелляция шикояти беришнинг ўтказиб юборилган
муддатини тиклаш тўғрисида илтимосномани бериш мумкин бўлган
қонунда белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилганлиги
сабабли ҳал қилув қарори устидан апелляция шикоятини бериш
муддати тикланиши мумкин эмас.
ИПК 262-моддасининг олтинчи қисмига мувофиқ ишда иштирок
этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида
суд ҳал қилув қарори қабул қилган шахслар, шунингдек суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинмаган ишда иштирок этувчи шахслар учун ушбу модданинг
биринчи қисмида назарда тутилган апелляция шикоятини бериш
муддати уларга ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги маълум бўлган
кундан эътиборан ҳисобланади.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 19 декабрда ҳал қилув
қарори қабул қилинган суд мажлисида даъвогар вакили Ф.Ахмадов
иштирок этган.
Мазкур ҳолатда апелляция шикоятини беришнинг икки ойлик
муддати ўтказиб юборилган ва ИПКда ушбу ўтказиб юборилган
муддатни тиклаш назарда тутилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар
томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти
тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги 16-сонли қарори 7-бандига мувофиқ
ИПК 262-моддаси учинчи қисмига кўра, апелляция шикоятини
(протестини) бериш муддати ўтказиб юборилган тақдирда, у шикоят
(протест) берган шахснинг илтимосномасига кўра, апелляция
инстанцияси суди томонидан тикланиши мумкин. Илтимосномада
муддат ўтказиб юборилишининг сабаблари кўрсатилиши лозим. Бунда
судга шикоят (протест) билан ўз вақтида мурожаат қилишга объектив
равишда тусқинлик қилган ҳолатлар узрли сабаблар деб ҳисобланиши
мумкин.
ИПК 262-моддаси учинчи қисмида белгиланган икки ойлик муддат
ўтказиб юборилганидан кейин берилган апелляция шикоятини
(протестини) ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги
илтимоснома рад этилиши, муддат бузилиб берилган апелляция
шикоятини (протестини) қабул қилиш эса, рад этилиши лозим (ИПК
268-моддаси биринчи қисми 4-банди). Ўтказиб юборилган муддатни
тиклаш тўғрисида илтимоснома мавжуд бўлмаганда ҳам шикоятни
(протестни) қабул қилиш шу асослар бўйича рад этилади.
Агар апелляция шикояти (протести) қонунда белгиланган муддат
ўтганидан кейин берилган ва у апелляция инстанцияси суди томонидан
хатога йўл қўйилиб қабул қилинган бўлса, апелляция шикояти бўйича
иш юритиш ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра
тугатилади.
ИПК 273-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига мувофиқ апелляция
шикояти (протести) ушбу Кодексга мувофиқ апелляция тартибида
шикоят қилинмайдиган ажрим устидан берилган ва у апелляция
инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб, иш юритишга қабул
қилинган бўлса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти
(протести) бўйича иш юритишни тугатади.
Демак, мазкур ҳолатда жавобгар вакили Ф.Ахмадов биринчи
инстанция суди мажлисида иштирок этган ҳамда ҳал қилув қарори
нусхаси почта алоқа хизмати орқали жавобгарга етказилган. Яъни,
жавобгар ҳал қилув қарори 2022 йил 19 декабрда қабул
қилинганлигини билган.
Шунга қарамасдан, ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш учун
белгиланган бир ойлик муддатни ҳам, ўтказиб юборилган муддатни
тиклаш мумкин бўлган икки ойлик муддатни ҳам ўтказиб юборган.
Шунинг учун апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти
қонунда белгиланган муддат ўтганидан кейин берилганлиги ва у
апелляция инстанцияси суди томонидан хатога йўл қўйилиб қабул
қилинганлигини инобатга олиб, апелляция шикояти бўйича иш
юритишни тугатиш ҳақида тўғри тўхтамга келган.
Бироқ, апелляция инстанцияси суди қуйидаги асосларга кўра,
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда
шикоятни кўриб чиқиш натижалари юзасидан хусусий ажрим чиқарган.
Жумладан, хусусий ажримда биринчи инстанция суди томонидан
ҳал қилув қарори қабул қилинган 2022 йил 19 декабрдаги суд
мажлисида Жамғарма вакили Ф.Ахмадов иштирок этган, қолаверса,
Жамғарма зарарига ҳал қилув қарори қабул қилинганлигидан ўз
вақтида хабардор бўлган бўлса-да, апелляция шикоятини қонунда
белгиланган икки ойлик муддатни ўтказиб юборилган ҳолда судга
тақдим этилганлиги сабабли апелляция шикояти бўйича иш юритиш
тугатилган, натижада апелляция шикоятидаги важларга ҳуқуқий баҳо
бериш имкони йўқотилганлиги баён этилиб, келгусида бундай
камчиликларга такроран йўл қўйилишини олдини олиш, Жамғарма
ходимлари иштирокида муҳокама қилиш ва асосли деб топилган
тақдирда Жамғарма вакили Ф.Ахмадовга нисбатан интизомий иш
қўзғатиш масаласини ҳал қилиш чораларини кўриш сўралган.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати, апелляция инстанцияси судининг
хулосалари билан қуйидаги асосларга кўра келишмайди.
Жумладан, ИПК 3-моддасининг биринчи қисмига кўра, ҳар қандай
манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини
ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун
иқтисодий судга (судга) ушбу Кодексда белгиланган тартибда мурожаат
қилишга ҳақли.
Шунингдек, ИПК 259-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда
иштирок этувчи шахслар, шунингдек ишда иштирок этишга жалб
қилинмаган, аммо ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тўғрисида суд ҳал
қилув қарори қабул қилган шахслар биринчи инстанция судининг
қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти
беришга ҳақлидир.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
55-моддасининг иккинчи қисмига кўра, ҳар кимга ўз ҳуқуқ ва
эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органларининг ҳамда
бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф
қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш
ҳуқуқи кафолатланади.
Қайд этилганлардан кўринадики, жисмоний ва юридик шахсларга
шикоят қилиш мажбурият эмас балки, уларнинг ҳуқуқи этиб
белгиланган.
Мазкур ҳолатда ҳам апелляция шикояти билан ИПКда белгиланган
муддатларда мурожаат қилиш тарафларнинг ҳуқуқи ҳисобланади ва
тарафлар мазкур ҳуқуқларидан ихтиёрий равишда фойдаланишлари
мумкин.
Шу боис даъвогар томонидан апелляция шикояти ИПКда
белгиланган икки ойлик муддат ўтказиб юборилган ҳолда судга тақдим
этилганлигини қонунбузилиш сифатида баҳолаб бўлмайди. Бу эса ўз
навбатида даъвогарнинг хатти-ҳаракатларида (ҳаракатсизлиги)
қонунбузилиш ҳолатлари мавжуд эмаслигини тасдиқлайди.
Шу сабабли суд қайд этилган ҳолатларни асос қилиб,
Жамғарманинг масъул ходимларига нисбатан тегишли чора кўришни
сўраб хусусий ажрим чиқаришга ҳақли эмас.
Чунки, ИПК 200-моддасининг биринчи қисмига кўра ишни кўриш
вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг,
мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик
ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда
иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир.
Бундан кўринадики, апелляция инстанция суди процессуал ҳуқуқ
нормаларини нотўғри қўллаган ҳолда жавобгарга нисбатан хусусий
ажрим чиқарган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш
ҳолатларига мувофиқ эмаслиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг биринчи ва иккинчи бандларига кўра,
кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш
натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация
шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга, ҳал
қилув қарорини, қарорни ўзгартиришга ёки бекор қилишга ва ишни
янгидан кўриб чиқиш учун юбормасдан янги қарор қабул қилишга
ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг
2023 йил 12 апрелдаги ажримини ўзгаришсиз қолдириб, хусусий
ажримни бекор қилишни, даъвогарнинг кассация шикоятларини қисман
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг 118-моддасига асосан
кассация шикояти тақдим этишда тўланган 33 000 сўм почта харажати
даъвогар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилди:
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 12 апрелдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 12 апрелдаги хусусий ажрими бекор қилинсин.
Тадбиркорлик
фаолиятини
қўллаб-қувватлаш
давлат
жамғармасининг кассация шикоятлари қисман қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари:
З.Рустамов
Ф.Ражабов
7
4-1001-2213/57338-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
шаҳришаҳри
2023 йил 5 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат
жамғармаси вакили Ф.Ахмадов (2022 йил 14 октябрдаги 07/07-3360сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида Тадбиркорлик фаолиятини
қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг “Ipoteka-Bank” АТИБдан
1 273 972,66 сўм компенсация тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 12 апрелдаги ажрими ва хусусий ажрими устидан
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси
томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301-303-моддаларини қўллаб,
қарор қилди:
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 12 апрелдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 12 апрелдаги хусусий ажрими бекор қилинсин.
Тадбиркорлик
фаолиятини
қўллаб-қувватлаш
давлат
жамғармасининг кассация шикоятлари қисман қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари:
З.Рустамов
Ф.Ражабов