← Назад
Решение #533354 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| лган ФК | 236 | — | law | |
| ИПК | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПК | 74 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
24 097 символов
4-1001-2205/3491-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья Д.Чориев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья М.Қодирова
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 5 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Мирзаҳакимов ва
А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасов котиблигида, даъвогар
“Mustahkam qurilish development” масъулияти чекланган жамияти вакиллари
И.Шарипов, Ў.Ҳасанов (2023 йил 5 январдаги 2-сонли ишончномалар асосида),
жавобгар Бухоро шаҳар ҳокимлиги вакили Ф.Муҳамедов (2023 йил
13 февралдаги 01/95-сонли ишончнома асосида), учинчи шахс Бухоро вилоят
ҳокимлиги вакили У.Шеров (2023 йил 24 январдаги 1/1379-18-сонли ишончнома
асосида) ва Ж.Мубораков (2023 йилнинг 24 январдаги 1/379-18-сонли
ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар “Mustahkam qurilish development”
масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Бухоро шаҳар ҳокимлигидан
74 000 000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
қабул қилинган Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил
13 февралдаги ҳал қилув қарори ҳамда Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 6 апрелдаги қарори устидан даъвогар
“Mustahkam qurilish development” масъулияти чекланган жамиятининг берган
кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода
видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “Mustahkam qurilish development” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар Бухоро шаҳар ҳокимлигидан (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 74 000 000 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 23 декабрдаги ажрими билан
Бухоро вилоят Молия бошқармаси, 2023 йил 20 январдаги ажрими билан Бухоро
вилоят ҳокимлиги, 2023 йил 3 февралдаги ажрими билан фуқаро Икрамова
Мамлакат Курбановна ва Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилоят кадастр
бошқармаси ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 февралдаги ҳал
қилув қарори билан даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 6 апрелдаги қарори билан даъвогарнинг апелляция шикоятини
қаноатлантириш рад этилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори
ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлган даъвогар кассация шикояти билан
мурожаат қилиб, унда суд хужжатларини бекор қилишни ва даъвони тўлиқ
қаноатлантиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакиллари кассация шикояти келтирган
важларини тасдиқлаб, Бухоро шаҳар ҳокимининг 2017 йил 14 июлдаги
440-сонли қарори 6-бандида “Дилкушо деҳқон бозори” ҳудудида буздирилаётган
кўчмас мулклар учун компенсация тўлаш мажбурияти Бухоро шаҳар ҳокимлиги
зиммасига юклатилганлигини, 2018 йил 18 декабрда Бухоро шаҳар ҳокимлигида
411 та тадбиркорлар иштирокида ўтказилган умумий йиғилиш қарорида шаҳар
ҳокимлиги буздирилган савдо жойлари учун ажратилаётган янги савдо ўринлари
учун 1 кв.метр учун 10 000 000 сўмдан, 50 фоизи, яъни 5 млн сўмни
тадбиркорлар тўлаши, қолган қисмини ҳокимият томонидан қопланиши
белгиланганлигини, бу ҳақда 2017 йилм 30 декабрдаги Бухоро шаҳар
ҳокимлигининг ташкил этилган штаб хулосасида келишилганлигини, 2019 йил
27 февралдаги тадбиркор М.Икрамова ва даъвогар ўртасида тузилган
шартномага кўра фуқаро 74 миллион сўм тўлаганлигини, ҳоким қарори,
йиғилиш
баёни
билан
белгиланган
мажбуриятларини
ҳокимият
бажармаганлигини, суд бу ҳолатларни инобатга олмаганлигини, биринчи
инстанция
суди
қарорида
даъвогар
асос
сифатида
келтирган
ФК 236, 322-моддаларини нимага қўлламаганлигини асослантирмаганлигини, бу
ҳолатларига ҳуқуқий баҳо берилмаганлигини, қўлланиши лозим бўлмаган
моддий ҳуқуқ нормасини қўллаганлигини, фуқаро М.Икрамовага тегишли савдо
дўкони 2017 йилда бузилган бўлсада, у мулки бузилганлиги учун компенсация
ундириш ҳақида судга мурожаат қилмаганлигини, М.Икрамова билан тузилган
шартноманинг 4.4-бандига асосан қолган 50 фоиз тўловни ҳокимиятдан
ундириш сўралганлигини билдириб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул
қилишни сўрашди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар Бухоро шаҳар ҳокимлиги вакили
даъвогарнинг кассация шикоятига эътироз билдириб, шикоятда келтирилган
важлар асоссизлигини, даъвогар илгари худди шу талаб билан барча мулкка
нисбатан даъво аризаси киритганлигини, даъво талаби рад этилганлигини, ҳозир
шундан ажратиб фақат битта фуқарога тўланиши керак суммани талаб қилиб
чиққанлигини билдириб, суднинг қарори кучда бўлганлиги сабабли даъво
аризаси бўйича иш юритишни тугатишни, даъвогарнинг кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Бухоро вилоят ҳокимлиги
вакили даъвогарнинг кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб, йирик
савдо мажмуасини қуриш учун ер ажратиш тўғрисидаги 2018 йил 6 мартдаги
583-сонли қарорда мулкдорларга товон тўлаш “Mustahkam qurilish biznes” МЧЖ
маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилганлигини, ер майдони
даъвогарга ажратилган бўлиб, ҳокимликнинг улуши мавжуд эмаслигини,
даъвогарнинг вилоят ҳокимлигига нисбатан шу мазмундаги 32 млрд. ундириш
ҳақидаги даъвоси бўйича иш кўрилиб, барча ҳолатлар муҳокама қилиниб, даъво
рад этилганлигини, даъвогарнинг даъво талаби асоссиз эканлигини билдириб,
кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, биринчи инстанция ва
апелляция инстанция судининг қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган учинчи шахслар Бухоро вилоят Молия бошқармаси, фуқаро Икрамова
Мамлакат Курбановна ва Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилоят
бошқармаси суд мажлисида вакил иштирокини таъминлашмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи
ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини)
берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги
ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шунинг учун судлов ҳайъати ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг кўрсатмасини тинглаб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра шикоятни қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Иш
ҳужжатларидан
аниқланишича,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2853-сонли қарори билан
2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва
уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини
тасдиқланган. Мазкур қарорнинг иловасига кўра, Бухоро шаҳридаги “Дилкушо
деҳқон бозори”ни ҳам реконструкция қилиш ва унинг ҳудудида замонавий савдо
мажмуаси қурилиши белгиланган.
Қарорнинг 10-бандида замонавий савдо мажмуаларининг қурилиши
тадбиркорлик субъектлари ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий
фаолият миллий банки ҳузурида ташкил қилинадиган Бозорлар қурилиши
дирекцияси томонидан кейинчалик қурилиши тугалланган замонавий савдо
мажмуаларини тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда сотиш шарти
билан амалга оширилиши, республика ҳудудларида деҳқон бозорларини
реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари
қуриш бўйича пудрат ташкилотларини танлаш Дирекция томонидан амалга
оширилиши белгилаб қўйилган.
Бухоро вилояти ҳокимининг 2017 йил 26 апрелдаги 249-сонли қарорига
асосан Бухоро шаҳар “Дилкушо деҳқон бозори” масъулияти чекланган
жамиятига Бухоро шаҳрининг “Мустақиллик” ва И.Мўминов кўчалари
кесишмасида бозор фаолият юритиб келган ҳамда бозорга туташ бўлган ер
участкалари билан бирга жами 6,2 гектар ер участкаси доимий фойдаланиш
ҳуқуқи билан белгиланган тартибда ажратилган. Бухоро шаҳар ҳокимлигига
давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати
билан, уй-жой эгаларига етказилган зарарларни қоплаш ҳамда турар ва нотурар
жой эгаларига тенг равишда ер майдонлари ажратиш бўйича амалдаги қонун
ҳужжатларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш вазифаси топширилган.
Бухоро шаҳар ҳокимининг 2017 йил 3 майдаги 504-сонли қарорига асосан
вилоят ҳокимининг 2017 йил 26 апрелдаги 249-сонли қарори раҳбарлик ва ижро
учун қабул қилиниб, “Дилкушо деҳқон бозори” ҳудудидаги бузиладиган ва
кўчириладиган объектлар учун тўлов миқдорини аниқлаш ва компенсация
турини белгилаш бўйича ишчи гуруҳи 3-иловага мувофиқ тасдиқланган.
Қарорнинг 5,6-бандларида хатловдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳи ҳудуддаги
барча объектларни тўлиқ хатловдан ўтказиб шаҳар штабига тақдим қилиши,
тўлов миқдорини аниқлаш ва компенсация турини белгилаш бўйича ишчи
гуруҳи хатловдан ўтказилган объектларга нисбатан тўлов миқдорини аниқлаб ва
компенсация турини белгилаб тегишли шаҳар штабига тақдим қилиш
белгиланган.
Бухоро вилояти ҳокимининг 2017 йил 14 июлдаги 440-сонли қарори билан
Бухоро шаҳар “Дилкушо” деҳқон бозори фаолият юритиб келган ҳудуддан
замонавий савдо мажмуаси ва деҳқон бозори қўриш учун 1 гектар ер участкаси
доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилиб, қолган 5,2 гектар ер участкаси
Бухоро шаҳар ҳокимлиги захира ерлари ҳисобига қайтарилган. Мазкур қарор
6-бандида Бухоро шаҳар ҳокимлигига давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун
захирага олиб қўйилиши муносабати билан уй-жой эгаларига етказилган
зарарларни қоплаш ҳамда турар ва нотурар жой эгаларига тенг равишда ер
майдонлари ажратиш бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига тўлиқ риоя
этилишини таъминлаш юклатилган. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати
билан вилоят ҳокимининг 2017 йил 26 апрелдаги 249-сонли қарори ўз кучини
йўқотган деб ҳисобланган.
Бухоро шаҳар ҳокимининг 2017 йил 9 декабрдаги 2124-сонли қарори билан
шаҳар ҳокимлигининг қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган захира ерлари
ҳисобидан “Mustahkam qurilish biznes” масъулияти чекланган жамиятига “Йирик
савдо маркази” биноси қурилиш учун 5,2 гектардан иборат ер участкаси
ажратилган. Шунингдек, Бухоро шаҳар ҳокимининг 2018 йил 6 мартдаги
583-сонли қарори билан шаҳар ҳокимлигининг қишлоқ хўжалигида
фойдаланилмайдиган захира ерлари ҳисобидан “Mustahkam qurilish biznes”
масъулияти чекланган жамиятига “Йирик савдо маркази” биноси қурилиши учун
қўшимча равишда 1,4 гектардан иборат ер участкаси ажратилган ва “Mustahkam
qurilish biznes” масъулияти чекланган жамиятига тегишли ер участкаси
6,6 гектар этиб белгиланган. Мазкур қарорнинг 5-бандида Вазирлар
Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган
“Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши
муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни
қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 22-банди 2-хатбошисига мувофиқ олиб
қўйилаётган ер участкасидаги бузилаётган уйлар (квартиралар) мулкдорларига
товон тўлаш “Mustahkam qurilish biznes” масъулияти чекланган жамияти
маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.
Бухоро шаҳар ҳокимининг 2018 йил 26 сентябрдаги 2934-сонли қарорига
асосан 2018 йил 24 июлдаги “Mustahkam qurilish biznes” МЧЖнинг
иштирокчилари навбатдан ташқари умумий йиғилишининг 3-сонли баённомаси
билан тасдиқланган бўлиниш балансига мувофиқ, “Mustahkam qurilish biznes”
МЧЖдан ажратиб чиқарилган “Mustahkam qurilish development” МЧЖга ҳуқуқий
ворислик натижасида, “Mustahkam qurilish biznes” МЧЖнинг шаҳарнинг Ислом
Каримов ва Иброҳим Мўминов кўчалари кесишмаси ҳудудидан, Бухоро шаҳар
ҳокимининг 2017 йил 9 декабрдаги 2124-сонли қарори билан 5,2 гектар ер
участкаси ҳамда 2018 йил 6 мартдаги 583-сонли қарори билан 1,4 гектар бўлган
ер участкасидаги қурилиш ишлари тугалланмаган “Йирик савдо маркази”
биносини қуриш учун барча ҳуқуқлари ўтганлиги инобатга олинган. Қарорнинг
2-бандига биноан, Бухоро шаҳрининг И.Каримов ва И.Мўминов кўчалари
кесишмасида жойлашган “Йирик савдо маркази” биносини қуриш учун, умумий
майдони 6,6 гектардан ер участкаси “Mustahkam qurilish biznes” МЧЖнинг
ҳуқуқий вориси “Mustahkam qurilish development” МЧЖ янги фойдаланувчиси
деб белгиланган.
Бухоро шаҳар ҳокимининг 2018 йил 10 декабрдаги 348-ф- фармойишига
биноан собиқ “Дилкушо” деҳқон бозори реконструкция қилиниши муносабати
билан бозор ҳудудига тегишли ер майдони давлат ва жамоат эҳтиёжилари учун
олиб қўйилиши сабабли, савдо шахобчаси ўрни эвазига бошқа савдо шахобчаси
ўрни олмаган мулкдор тадбиркорларнинг муаммоларини бартараф этиш
масаласини кўриб чиқувчи Бухоро шаҳар штаби тасдиқланиб, тадбиркорларнинг
муаммоларини бартараф этиш чораларини кўриш, бузилган мулклари эгалланган
майдони ўрнига улар билан келишувга кўра бошқа объект бериш масаласини ҳал
этиш топширилган.
Бухоро шаҳар ҳокимлигида 2018 йил 18 декабрда ўтказилган йиғилишда
собиқ “Дилкушо” деҳқон бозори МЧЖ ҳудуди ва унга туташ бўлган ҳудудларда
фаолият юритиб келган, савдо дўконлари бузилган хусусий тадбиркорлардан,
бузилган дўконлар ўрнига компенсация тўловлари тўланмаётганлиги боис келиб
тушган мурожаатларни ўрганиш ва мазкур муаммоларни бартараф этиш
тўғрисидаги масала кўриб чиқилган. Мазкур йиғилишда дастлабки ҳисобкитобларга кўра, қуриладиган савдо мажмуасидаги дўконнинг 1 кв.метр нархи
10,0 млн. сўмдан 12,0 млн. сўмгача харажат қилиниши ҳақида айтиб ўтилиб,
мазкур харажатларнинг 50 фоизини компенсация сифатида Бухоро вилоят
ҳокимлиги томонидан қопланиб, тадбиркорлар томонидан тўланадиган қисми
ваколатли идоралар билан келишилган ҳолда 5,0 млн. сўм этиб белгилаш, бунда
собиқ “Дилкушо” деҳқон бозори ҳудудида савдо дўкони бўлган тадбиркорларга
тегишли савдо майдонига тенг миқдорда жой берилиши тўғрисида таклиф
берилган. Шунингдек, йиғилиш давомида мазкур ҳудудлардан дўкон сотиб олиш
истаги бўлмаган тадбиркорларга шаҳарнинг бошқа ҳудудидан компенсация
тўлови ўрнига 50 фоиз қўшимча ер майдони ажратиш шарти билан ер
майдонлари ажратиб берилиши тўғрисида ҳам таклиф берилган. Ушбу
таклифлар тадбиркорлар томонидан маъқулланган. Йиғилиш қарорига кўра, ҳар
бир савдо дўкон эгаларига бузилган дўконлар ўрнига бериладиган савдо дўкони
учун 1 кв.метри 5,0 млн. сўм этиб белгиланиши, қурилиш учун сарфланадиган
харажатнинг қолган қисми компенсация тўлови сифатида ҳисобланиши инобатга
олинган.
Бухоро шаҳар ҳокимининг 2018 йил 10 декабрдаги 348-ф-фармойиши
ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро шаҳар ҳокимининг биринчи
ўринбосари, штаб раиси Б.Махсудов раислигида 2019 йил 22 январда йиғилиш
ўтказилган. Йиғилиш қарори билан даъвогар раҳбари З.Ш.Джураевга ушбу
баёнда илова қилинган рўйхат асосида савдо мажмуасини қуриш бўйича
тадбиркорлардан 1 кв.метр учун 5,0 млн.сўм қийматда маблағларни қабул қилиб,
қонунда белгиланган тартибда ҳужжатлаштириш ишларини олиб бориш
топширилган. Йиғилиш қарори билан тасдиқланган тадбиркорлар рўйхатида
1-тартиб рақам билан фуқаро Икрамова Мамлакат Қурбановна, савдо дўкони
майдони 14,8 кв.метр эканлиги қайд этилган. (и.в.96-97)
Даъвогар ва фуқаро Икрамова Мамлакат Қурбановна ўртасида
2019 йил 27 февралда 229-С-сонли шартнома тузилиб, унга кўра инвестор
фуқаро М.Икрамова нотурар объект “Йирик савдо мажмуаси” С-блок биносини
қурилишини қисман инвестиция қилиш мажбуриятини, даъвогар эса бинони
қуриб фойдаланишга қабул қилингандан сўнг фуқарога топшириш
мажбуриятини олган. Шартнома 1.2-бандига биноан қисман инвестиция баҳоси
(14,8 кв.м*5 млн=) 74 000 000 сўм этиб белгиланган.
Шартноманинг 4.4-бандига кўра, тарафлар Бухоро шаҳар ҳокимлигида
ўтказилган 2018 йил 18 декабрдаги 01/1790-сонли йиғилиш баёнида кўрсатилган
мажбуриятларини бажаришни ўз зиммаларига олишга розилик берган.
Даъвогар ва фуқаро М.Икрамова ўртасида 2021 йил 10 мартда қўшимча
битим тузилиб, 2019 йил 27 февралдаги 229-С-сонли шартнома ўзгартириш
киритилиб, инвестиция киритиш ҳажми 81 500 000 сўмни ташкил этиши
қўшимча 1,5 кв.м. учун ҳам 5 млн сўмдан тўлов белгиланиб, жами савдо дукони
майдони 16,30 кв. метрни ташкил этиши келишилган.
Фуқаро М.Икрамова томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар
бажарилган, яъни тўлов амалга оширилган. Даъвогар томонидан ҳам шартномага
асосан объект қурилиб топширилгандан сўнг фуқаро М.Икрамовага
81 500 000 сўмлик объект топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан
топширилган. Фуқаро М.Икрамова номига 2022 йил 14 февралда кўчмас мулк
объектига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган.
Даъвогар бир неча маротаба Бухоро шаҳар ва вилоят ҳокимлигига
мурожаат қилиб, Бухоро шахар ҳокимлигининг 2018 йил 18 декабрдаги баёнида
кўрсатиб ўтилган топшириғига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига берилиши
лозим бўлган компенсация маблағларини МЧЖга кўчириб беришни сўраган.
Бироқ, белгиланган тўловлар амалга оширилмаган.
Шу сабабли даъвогар жавобгардан қолган 50 фоиз қурилиш билан боғлиқ
харажатни, яъни 74.000.000 сўм қарздорликни ундириш тўғрисида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий
муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан
ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
ФК 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эсаиш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Судлар жавобгарнинг Бухоро вилоят ҳокимининг 2017 йил
14 июлдаги 440-сонли қарори 6-банди билан Бухоро шаҳар ҳокимлиги
зиммасига “Дилкушо деҳқон бозори” ҳудудида бузиладиган кўчмас мулклар
учун объектлар учун компенсация тўлаш мажбурияти юкланганлиги ҳақида
келтирган важи билан келишмаган.
Чунки, Вилоят ҳокимининг 2017 йил 14 июлдаги 440-сонли қарори
6-бандида Бухоро шаҳар ҳокимлиги давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер
участкалари олиб қўйилиши муносабати билан, уй-жой эгаларига етказилган
зарарларни қоплаш ҳамда турар ва нотурар жой эгаларига тенг равишда ер
майдонлари ажратиш бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига тўлиқ риоя
этилишини таъминлаш кўрсатилган. Шунингдек, Бухоро шаҳар ҳокимининг
2017 йил 3 майдаги 504-сонли қарори 4-бандида ҳам шу ҳақда кўрсатилган.
Низо келиб чиққан вақтда амалда бўлган (2020 йил 1 январга қадар амалда
бўлган) Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори билан
тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб
қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган
зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом 27-бандининг иккинчи қисмида
олиб қўйилаётган ер участкалари корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга
берилган тақдирда товон тўлаш, турар жой бериш, вақтинча турар жой бериш ва
мол-мулкни янги жойга ташиш тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг
қарорларига кўра корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан амалга
оширилиши белгилаб қўйилган.
Бухоро шаҳар ҳокимининг 2018 йил 6 мартдаги 583-сонли қарорининг
5-бандида Низомга мувофиқ олиб қўйилаётган ер участкасидаги бузилаётган
уйлар (квартиралар) мулкдорларига товон тўлаш “Mustahkam qurilish biznes”
масъулияти чекланган жамияти маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши
кўрсатилган.
Бухоро шаҳар ҳокимининг 2018 йил 18 декабрдаги йиғилиш қарорига кўра,
ҳар бир савдо дўкон эгаларига бузилган дўконлар ўрнига бериладиган савдо
дўкони учун 1 кв.метри 5,0 млн. сўм этиб белгиланиши, қурилиш учун
сарфланадиган харажатнинг қолган қисми компенсация тўлови сифатида
ҳисобланиши инобатга олинган.
Мазкур ҳужжатларга асосан жавобгар шаҳар ҳокимлиги зиммасига
даъвогарга “Дилкушо деҳқон бозори” ҳудудида бузиладиган кўчмас мулклар
учун, объектлар учун компенсация тўлаш мажбурияти юкланганлиги
билдирмайди.
Шунингдек, даъвогар ва фуқаро М.Икрамова ўртасида 2019 йил
27 февралда тузилган 229-С-сонли шартноманинг 4.4-бандида тарафлар
шартномага асосан Бухоро шаҳар ҳокимининг 2018 йил 18 декабрдаги
01/1790-сонли йиғилиш баёни қарорини бажариш мажбуриятини олишган.
Ваҳоланки, шаҳар ҳокимлиги мазкур шартномада тараф сифатида иштирок
этмаган ва ўзига мажбурият олмаган.
Бинобарин, ФК 235-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, мажбурият унда
тарафлар сифатида қатнашмаган шахслар (учинчи шахслар) учун бурчлар ҳосил
қилмайди.
Шу боис, судлар даъвогарнинг қўлланилиши лозим бўлган
ФК 236-моддасини қўлламаганлиги ҳақидаги важи билан келишмасдан, иш
ҳужжатлари даъвогар ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида келишув ёки шартнома
мавжуд эмаслиги, даъво асосида келтирилган ҳокимлик қарорлари ва йиғилиш
қарори жавобгар томонидан даъвогарга сўралган қарздорлик суммасини тўлаш
мажбуриятини келтириб чиқармасли сабабли даъвони рад этиштўғрисида асосли
хулосага келган.
Ваҳоланки, ИПК 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок
этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган
ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 72-моддасига асосан қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПК 74-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, суд
далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга
амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз
ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги,
мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса,
етарлилиги нуқтаи назаридан баҳоланиши лозим.
Биринчи инстанция ва апелляция инстанция суди ишда аниқланган
ҳолатлар ва қонун талабидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида тўғри хулосага келган.
Бундан кўринадики, биринчи инстанция суди даъво ариза юзасидан ҳал
қилув қарори қабул қилишда моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, қонуний
қарор қабул қилган ва шунинг учун апелляция инстанцияси суди асосли равишда
биринчи инстанция судининг ажримини ўз кучида қолдирган.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур модданинг учинчи қисмига кўра, процессуал ҳуқуқ нормаларининг
бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги, агар бу нотўғри ҳал қилув қарори
қабул қилинишига олиб келган бўлса ёки олиб келиши мумкин бўлса, биринчи
инстанция суднинг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш учун асос бўлади.
9
Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судлари
моддий ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва
асослантирилган қарорлар қабул қилган, шу сабабли уларни ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
Баён этилганларга асосан судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳал
қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз,
даъвогарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади. ИПК 118-моддасига асосан кассация шикоятини тақдим этишда
тўланган суд харажатларини даъвогар зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 303, 305-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
“Mustahkam qurilish development” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 февралдаги ҳал
қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 6 апрелдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Даъвогар “Mustahkam qurilish development” масъулияти чекланган жамияти
Бухоро вилоят филиали ҳисобидан ишни кассация инстанциясида кўриб
чиқилиши билан боғлиқ 82 500 сўм видеоконференц алоқа ҳаражати Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига ундирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари:
Ш.Мирзаҳакимов
А.Абдуллаев