Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2206/55456 Дата решения 05.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Халмирзаев Олим Дустмухамматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BIG AGRO EXPORT" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый GOLD DRIED FRUITS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1146948 Claim ID 3324736 PDF Hash b38dff56289abba8... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
тисодий процессуал кодекси 302-моддаси тисодий процессуал кодекси 302 code_article
тисодий процессуал кодекси 301-моддаси тисодий процессуал кодекси 301 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 13 663 символов
4-1001-2206/55456-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья П.Закирова Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Мамараимов судида маърузачи судья О.Халмирзаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И Тошкент шаҳри ри 2023 йил 5 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “BIG AGRO EXPORT” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Юсупов (2022 йил 25 ноябрдаги 25-Д-сонли ишончнома асосида), “GOLD DRIED FRUITS” масъулияти чекланган жамияти вакили З.Ходжаев (2023 йил 3 июлдаги 1-сонли ишончномага асосан) иштирокида “BIG AGRO EXPORT” масъулияти чекланган жамиятининг “GOLD DRIED FRUITS” масъулияти чекланган жамиятидан 6 100 000 000 сўм асосий қарз, 1 830 000 000 сўм банк фоизи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 февралдаги қарори устидан “BIG AGRO EXPORT” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “BIG AGRO EXPORT” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “GOLD DRIED FRUITS” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) 6 100 000 000 сўм асосий қарз ва 1 830 000 000 банк фоизи ундиришни сўраган. Биринчи инстанция судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган. Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 2 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи ва апелляция инстанцияси судининг қарорларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, даъвогар кассация шикоятида биринчи инстанция суди томонидан даъво муддати нотўғри қўлланилганлиги, иш мазмунан кўрилиши лозим бўлганлиги, жавобгар вакиллари томонидан тақдим қилинган шартномавий мажбуриятлар бажарилганлиги ҳақидаги ишончнома ва ҳисобварақ-фактуралардаги даъвогарнинг собиқ раҳбари бўлган У.Саттаровнинг имзолари сохталаштирилганлиги яъни, ушбу имзолар бошқа шахс томонидан қўйилганлиги, мазкур ҳолат Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази томонидан 2022 йил 28 сентябрда берилган мутахассис фикри билан тасдиқланганлиги, судлар томонидан ушбу ҳолатларга етарлича баҳо берилмаганлиги, ҳужжатлар сохталаштирилганлиги юзасидан хусусий ажрим чиқариш ҳақидаги даъвогарнинг илтимосномаси ҳам асоссиз равишда рад қилинганлигини кўрсатган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация шикоятини қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўради. Жавобгар вакили шикоятда келтирилган важлар асоссиз эканлигини, судлар томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилиб, қонуний ва асослантирилган қарор қабул қилинганлигини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар. Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз қолдириб, кассация шикояти қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганда эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогарнинг ягона таъсисчиси “BRAND INVESTMENT GROUP” масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 31 майдаги 1-сонли қарори билан кредиторлик қарздорлиги ортиб кетганлиги ҳамда фаолият юритилмаётганлиги сабабли даъвогарни ихтиёрий равишда тугатиш белгиланган. Ихтиёрий тугатиш жараёнида даъвогарнинг фаолияти ўрганиб чиқилганда, жамият томонидан жавобгарнинг ҳисоб рақамига 2017 йил 21 июлдаги 38/СХ-сонли шартномага асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун 6 000 000 000 сўм, 4/У-сонли шартнома бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш хизматлари учун 100 000 000 сўм пул маблағлари ўтказиб берилганлиги аниқланган. Мазкур маблағлар қайтарилмаганлиги важи билан даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Тарафлар ўртасида тузилган 38/СХ-сонли шартноманинг 1.1-бандига кўра жавобгар даъвогарга шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-илова (спецификация)га мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш, даъвогар эса ушбу маҳсулотларни қабул қилиб, уларнинг ҳақини шартномада белгиланган муддат ва қийматларда тўлаш мажбуриятини олган. Шартноманинг 1.2-бандига кўра, шартноманинг тахминий қиймати 10 000 000 000 сўмни ташкил этган. ФКнинг 437-моддасига кўра маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Шартноманинг 2.2-бандига кўра, даъвогар етказиб бериладиган маҳсулот учун олдиндан 100 фоиз тўловни амалга ошириши лозим бўлган. Шу билан бирга шартноманинг 3.1-бандига кўра, жавобгар пул маблағлари ҳисоб рақамига келиб тушгандан сўнг 280 банк иш куни мобайнида маҳсулотларни даъвогарга етказиб бериши лозим бўлган. Шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар 2017 йил 24 июлдаги 877-сонли тўлов топшириқномаси билан 2 000 000 000 сўм, 2017 йил 27 июлдаги 919-сонли тўлов топшириқномаси билан 4 000 000 000 сўм, шунингдек 4/Усонли шартнома бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш хизматлари учун 100 000 000 сўм, жами 6 100 000 000 сўм пул маблағларини жавобгарнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берган. Жавобгар вакилининг кўрсатмаларидан ва судга тақдим этган ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан 2017 йил 31 августдаги 54/2/3-сонли ва 2017 йил 11 декабрдаги 67сонли ҳисобварақ фактураларга асосан даъвогарга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берилган. Ҳисобварақ фактураларга даъвогар раҳбари У.Саттаров томонидан имзо қўйилган. Шунингдек, хизмат кўрсатиш юзасидан имзоланган 4/У-сонли шартнома бўйича жавобгар 2018 йил 28 июлдаги тўлов топшириқномасига асосан 100 000 000 сўм миқдорида пул маблағларини даъвогарнинг ҳисоб рақамига қайта ўтказиб берган. Ушбу ҳолат иш ҳужжатларидаги ҳисобварақ фактуралар, 2018 йил 28 июлдаги 472-сонли тўлов топшириқномаси билан тасдиқланган. Шу билан бирга, жавобгар вакили 38/СХ-сонли шартноманинг 3.1-банди бўйича жавобгар пул маблағлари унинг ҳисоб рақамига келиб тушгандан сўнг 280 банк иш куни мобайнида маҳсулотларни етказиб бериши, бу кун 2018 йил 28 июлга тўғри келиши, даъво аризаси тақдим этилган кунда эса даъвогарда даъво қилиш муддати ўтиб кетганлигига уч йилдан ортиқ вақт ўтганлигини баён қилиб, даъво муддатини қўллашни ва даъво талабларини рад қилишни сўраган. ФКнинг 149 ва 150-моддаларига кўра, даъво муддатишахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. Умумий даъво муддати - уч йил. ФК 153-моддасининг иккинчи қисмига кўра даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг қарор чиқарилгунигача берган аризасига мувофиқ қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий судлар томонидан фуқаролик қонун ҳужжатларининг даъво муддатига оид нормаларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2015 йил 19 июндаги 282-сонли қарорининг 10-бандида даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлиши юзасидан тушунтириш берилган. Шунга кўра, биринчи инстанция суди жавобгардан асосий қарз ундириш бўйича қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтказиб юборилганлигини инобатга олиб, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантиришни ва иш юзасидан даъво муддатини қўллаган ҳолда даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида қонуний тўхтамга келган. Ўз навбатида, апелляция инстанцияси суди ҳам иш ҳолатларини тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда асосли равишда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган. Шу билан бирга судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида келтирган важлари билан келишиб бўлмайди деб ҳисоблайди. Чунки, биринчи инстанция суди юқорида қайд этилганидек, жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириб, даъво муддати ўтганлиги сабабли даъвони қаноатлантиришни рад этган. Шикоятда келтирилган важлар эса даъво муддатини қўллашни рад этиш учун ёхуд даъво муддатини тиклаш учун асос бўлмайди. Қолаверса, судлов ҳайъати даъвогарнинг кассация шикоятидаги ҳисобварақ фактураларни сохталаштирилганлиги ҳақидаги важларига тегишли ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида прокуратурага хусусий ажрим чиқаришни лозим топади. Шу боис даъвогарнинг важлари суд қарорларини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги, моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Мазкур ҳолатда суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 2 февралдаги қарорини ўзгаришсиз, даъвогарнинг кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама қилиб, ИПКнинг 118-моддасига асосан ишни кассация инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ суд харажатлари(почта харажати ва давлат божи)ни даъвогардан ундиришни лозим топади. Баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 февралдаги қарори ўзгаришсиз, “BIG AGRO EXPORT” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “BIG AGRO EXPORT” масъулияти чекланган жамиятидан: - Республика бюджетига 79 300 000 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев ҳайъат аъзолари: З.Рустамов Ф.Ражабов 7 4-1001-2206/55456-сонли иқтисодий иш ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ (хулоса қисми) ри 2023 йил 5 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “BIG AGRO EXPORT” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Юсупов (2022 йил 25 ноябрдаги 25-Д-сонли ишончнома асосида), “GOLD DRIED FRUITS” масъулияти чекланган жамияти вакили З.Ходжаев (2023 йил 3 июлдаги 1-сонли ишончномага асосан) иштирокида “BIG AGRO EXPORT” масъулияти чекланган жамиятининг “GOLD DRIED FRUITS” масъулияти чекланган жамиятидан 6 100 000 000 сўм асосий қарз, 1 830 000 000 сўм банк фоизи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 февралдаги қарори устидан “BIG AGRO EXPORT” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб, қарор қилди: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 24 ноябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 2 февралдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. “BIG AGRO EXPORT” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин. “BIG AGRO EXPORT” масъулияти чекланган жамиятидан: - Республика бюджетига 79 300 000 сўм давлат божи; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ижро варақалари берилсин. 8 Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев ҳайъат аъзолари: З.Рустамов