← Назад
Решение #533429 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| оидалар | 87 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 302 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 301 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
12 226 символов
4-1001-2207/44311-сонли иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья
О.Гулямова
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Нарзуллаев
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
шаҳришаҳри
2023 йил 5 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “Toshkent shahar suv ta’minoti” масъулияти чекланган
жамияти вакиллари Б.Анваров (2022 йил 9 февралдаги 270/33-100-сонли
ишончномага асосан), М.Намозов (2022 йил 22 апрелдаги
270/33-477-сонли ишончномага асосан), “BAFO” масъулияти чекланган
жамияти вакили А.Пайзиев (2023 йил 30 январдаги 3-сонли ишончномага
асосан) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармасининг “Toshkent shahar suv ta’minoti” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида “BAFO” масъулияти чекланган
жамиятидан 13 717 419,28 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 октябрдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори устидан “BAFO” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш
ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Toshkent shahar suv ta’minoti” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Ўзбекистон
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси иқтисодий
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “BAFO” масъулияти
чекланган жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
13 717 419,28 сўм ундиришни сўраган.
қарори билан даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори
билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Ўзбекистон Республикаси Олий судига кассация шикояти
билан мурожаат қилиб, биринчи ва апелляция инстанцияси судининг
қарорларини бекор қилишни сўраган. Бунга асос қилиб, шикоятда
даъвогар вакиллари томонидан сувни ҳисобга олиш асбобидаги муҳр
узилганлиги тўғрисидаги даълолатномаларни тузишда жавобгардан
вакили сифатида ҳеч ким жалб этилмаганлиги, ушбу далолатномага
жавобгарга алоқаси бўлмаган шахслар томонидан имзо қўйилганлиги,
судлар томонидан ушбу ҳолатларга етарлича баҳо берилмаганлигини
кўрсатилган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили ўз тушунтиришида
кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни, суд ҳужжатини бекор қилишни сўради.
Даъвогар вакиллари шикоятда келтирилган важлар асоссиз
эканлиги, судлар томонидан иш ҳолатлари тўлиқ ўрганилиб, қонуний ва
асослантирилган қарор қабул қилинганлигини билдириб, суд
қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, жавобгарнинг кассация шикоятида
келтирилган важларини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидагиларга асосан суд қарорларини ўзгаришсиз, жавобгарнинг
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай
шартлар ва талаблар бўлмаганда эса иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, истеъмолчиларга ичимлик ва оқава сув хизматларини кўрсатиш
юзасидан тарафлар ўртасида 2015 йил 30 апрелда 23-085-сонли
шартнома тузилган.
Шартнома шартларига кўра, даъвогар жавобгарга сув узатиш
ва оқова сувларини қабул қилинишини таъминлаш, жавобгар эса
етказиб берилган ҳамда фойдаланилган ичимлик суви учун шартномада
кўрсатилган муддатларда даъвогар билан фойдаланилган сувнинг
миқдорига мутаносиб равишда ўзаро таққослаш далолатномаси тузиб,
тегишли тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар ходимлари томонидан 2022 йил 30 июнда жавобгарнинг
сувдан фойдаланиши ҳолати ўрганилганда, жавобгар шаҳар ичимлик
суви тизимидан фойдаланаётганлиги, диаметри 15 мм бўлган сув
қувурига ўрнатилган стволли винтелининг пломбаси узилганлиги
аниқланган ва бу ҳақда белгиланган тартибда далолатнома
расмийлаштирилган.
Шундан сўнг, аниқланган ҳолатларни бартараф этиш ҳамда сув
ҳисоблагични 30 кун ичида даврий қиёсловдан ўтказиш ҳақида
жавобгарга огоҳлантириш (кўрсатма) хати берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга
сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидалари”
(бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади)нинг 58-бандига кўра,
сув ўлчаш узели хонасини озода сақлаш зарур. Истеъмолчи билан ИСКХ
ташкилоти ўртасида тузиладиган сувдан фойдаланиш тўғрисидаги
шартномада хона, узел ускуналари сақланиши, сув ҳисоблагичдаги
пломба ҳамда стволли зулфин (ёнғинга қарши)нинг бутлиги ва кириш
эшиги калитларининг сақлаш жойига масъул бўлган шахснинг
фамилияси кўрсатилиши керак.
Қоидаларнинг 78-бандига кўра, ИСКХ ташкилоти вакили сувни
ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичларини қайд этиш вақтида истеъмолчи
ҳудудидаги ва унга тегишли барча сувни ҳисобга олиш асбоблари,
зулфин, гидрант ва бошқа сув узатиш қурилмаларидаги пломбаларнинг
борлиги ва бутлигини текшириши шарт.
Қоидаларнинг 124-бандига мувофиқ, ИСКХ ташкилоти билан ҳисобкитоб қилиш учун фойдаланиладиган сувни ҳисобга олиш асбоби,
айланма линия зулфини, ёнғин зулфинлари, гидрантлар ва унинг
ҳудудида ёки тасарруфида бўлган ҳамда ИСКХ ташкилоти томонидан
пломбаланган бошқа ичимлик сув қурилмаларидаги пломбаларнинг
бутлиги ва сақланиши учун II ва III гуруҳ истеъмолчиси қуйидагилар
юзасидан жавоб беради.
Мазкур бандга кўра, сувни ҳисобга олиш асбоби ва ствол
зулфинидаги пломбанинг сақланмаганлиги ва бут эмаслиги аниқланган
тақдирда, сўнгги далолатнома тузилган санадан эътиборан тўловлар
ушбу Қоидалар 87-моддасининг "б" бандига мувофиқ амалга
оширилади.
Қоидалар 87-бандининг "б" кичик бандига кўра, II ва III гуруҳ
истеъмолчилари учун ҳисоблаш асосий ичимлик сув тармоғи
уланмасининг сув ўтказиш қуввати бўйича қуйидаги формула билан
амалга оширилади:
Q M F 2g H t
, бунда:
М - 0,60-0,62 га тенг бўлган зулфин орқали сув сарфи
коэффициенти;
F - суюқлик оқиб ўтадиган қувур ёки тешик кесими майдони (ички
диаметр бўйича), кв. м;
Н - сув тақсимоти ёки коммунал сув тармоғига уланиш жойидаги
сувнинг бир метрдаги босими;
t - ойнинг календарь кунлари, 24 соат мобайнидаги секундлардаги
вақт.
Жавобгарга тегишли д-15 мм қувурга ўрнатилган стволли зулфин
пломбасининг узилганлиги сабабли жавобгарга нисбатан сувнинг
истеъмоли Қоидаларда белгиланган формула асосида ҳисоб-китоб
қилинган.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди даъвогарнинг
жавобгардан 13 717 419,28 сўм дебитор қарздорлик ундириш талабини
жавобгар томонидан даъвогарга 13 717 419,28 сўм зарар келтирилган
деб баҳолаб, ушбу талабни асосли деб ҳисоблаш ва даъвони
қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган.
Чунки, Қоидаларнинг 94-банди ҳамда 124-бандида, II ва III гуруҳ
истеъмолчиси ИСКХ ташкилоти билан ҳисоб-китоб қилиш учун
фойдаланиладиган сувни ҳисобга олиш асбоби, айланма линия зулфини,
ёнғин зулфинлари, гидрантлар ва унинг ҳудудида ёки тасарруфида
бўлган ҳамда ИСКХ ташкилоти томонидан пломбаланган бошқа
ичимлик сув қурилмаларидаги пломбаларнинг бутлиги ва сақланиши
учун жавобгарлиги назарда тутилган.
Бундан кўринадики, апелляция инстанцияси суди иш ҳолатларини
тўлиқ аниқлаб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри
қўллаган ҳолда асосли равишда биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Шу билан бирга судлов ҳайъати жавобгарнинг кассация шикоятида
келтирган важлари билан қуйидаги асосларга кўра келишиб бўлмайди
деб ҳисоблайди.
Жумладан, 2022 йил 30 июндаги текшириш далолатномасида
текшириш жавобгар раҳбари Худойбердиевни хабардор қилган ҳолда
ўтказилганлиги қайд этилган. Шу билан бирга қуйи инстанция суди
мажлисларида иштирок этган жавобгар вакили А.Пайзиев ҳақиқатан
ҳам Худойбердиев Мухиддин Ходжаназарович МЧЖ директори
ўринбосари лавозимида ишлаётганлигини тасдиқлаб, бу ҳақда 2022 йил
7 ноябрдаги 13-сонли маълумотномасини судга тақдим этган.
Бундан ташқари, жавобгар томонидан тақдим этилган
фоторасмлардан ҳам стволли винтелининг пломбаси узилганлиги
кўринади.
Шу боис жавобгарнинг важлари суд қарорларини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асос бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган,
иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув
бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг
қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади.
Мазкур ҳолатда суд ҳужжатларини бекор қилиш учун асослар
мавжуд эмас.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг
2022 йил 11 октябрдаги ҳал қилув қарори ва апелляция инстанцияси
судининг 2022 йил 6 декабрдаги қарорини ўзгаришсиз, жавобгарнинг
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама
қилиб, ИПКнинг 118-моддасига асосан кассация шикояти тақдим
этишда тўланган 33 000 сўм почта харажати ва 150 000 сўм давлат
божини жавобгар зиммасида қолиришни лозим топади.
Баён қилинганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор қилди:
Тошкент
туманлараро
иқтисодий
судининг
2022
йил
11 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори
ўзгаришсиз, “BAFO” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари:
З.Рустамов
Ф.Ражабов
4-1001-2207/44311-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
шаҳришаҳри
(хулоса қисми)
2023 йил 5 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
З.Рустамов ва Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “Toshkent shahar suv ta’minoti” масъулияти чекланган
жамияти вакиллари Б.Анваров (2022 йил 9 февралдаги 270/33-100-сонли
ишончномага асосан), М.Намозов (2022 йил 22 апрелдаги
270/33-477-сонли ишончномага асосан), “BAFO” масъулияти чекланган
жамияти вакили А.Пайзиев (2023 йил 30 январдаги 3-сонли ишончномага
асосан) иштирокида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармасининг “Toshkent shahar suv ta’minoti” масъулияти
чекланган жамияти манфаатида “BAFO” масъулияти чекланган
жамиятидан 13 717 419,28 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича юритилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 11 октябрдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори устидан “BAFO” масъулияти
чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини иш
ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301,
303-моддаларини қўллаб,
қарор қилди:
Тошкент
туманлараро
иқтисодий
судининг
2022
йил
11 октябрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 6 декабрдаги қарори
ўзгаришсиз, “BAFO” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари:
З.Рустамов
Ф.Ражабов