← Назад
Решение #533438 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| моддаси ва | 274 | — | law | |
| аролик кодекси | 234 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 236 | — | code_article | |
| ИПК | 278 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1501-2302/1927-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Д.Акрамова
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья М.Умаров
ФАРҒОНА ВИЛОЯТ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 5 июль
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
судья М.Умаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Б.Мамадалиев
ва И.Турсуновлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси
М.Абдусатторовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “ХХХХ” фермер
хўжалигининг жавобгар Фарғона вилоят молия бошқармасидан 25 854 000 сўм
субсидия ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий
иш юзасидан қабул қилинган Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023
йил 31 март кунги ҳал қилув қароридан норози бўлиб, жавобгар Фарғона
вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси томонидан берилган апелляция
шикояти асосида ишни даъвогар раҳбари С.Қ., жавобгар вакили Я.Э.
(ишончнома асосида), Фарғона вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси
вакили Б.Р. (ишончнома асосида), Насос станциялари ва энергетика
бошқармаси вакили Ш.Ж. (ишончнома асосида), Фарғона туман ирригация
бўлими вакили У.А. (ишончнома асосида)ларнинг иштирокида, Фарғона
вилоят суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“ХХХХ” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Фарғона туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, Фарғона вилоят молия бошқармаси (бугунги кундаги номи
Фарғона вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси, бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади)дан насос агрегати орқали ғалла ва пахта ер
майдонларини суғориш учун сарфланган электр энергияси учун
25 854 000 сўм субсидия маблағини ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция суди томонидан ишга “Фарғона ҳудудий электр
тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти, Фарғона вилоят ғазначилик
бошқармаси, Фарғона туман қишлоқ хўжалиги бўлими, Фарғона туман
ирригация бўлими ва Фарғона вилояти насос станциялари ва энергетика
бошқармаси (бундан буён матнда учинчи шахслар деб юритилади) низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахслар сифатида жалб қилинган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 31 мартдаги ҳал
қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогарнинг фойдасига
жавобгардан 20 485 226 сўм субсидия ундирилиши белгиланиб, суд
харажатлари даъвогарнинг аризасига асосан унинг зиммасига юклатилган.
Биринчи инстанция судининг мазкур ҳал қилув қароридан норози
бўлган жавобгар ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериб,
апелляция шикоятида биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори нотўғри
чиқарилганлигини, даъвогарнинг 2019 йил июлидан декабрь ойига қадар
қанча майдондаги пахта ва бошоқли дон экинлари экканлиги
ва суғорганлигига оид маълумотлар тақдим этилмаганлиги, ишга жалб
қилинган мутахассислар ҳам бундай маълумотларга эга эмасликларини
маълум қилганлиги, даъвогар судга тақдим этган солиштирма далолатномалар
қўлда ёзилган бўлиб, бир нусхада тузилган ва санаси кўрсатилмаганлиги,
даъвогар томонидан даъво муддати ўтказиб юборилганлиги, даъво муддатини
қўллаш тўғрисидаги илтимоснома суд томонидан асоссиз равишда рад
этилганлиги ҳақидаги важларини баён қилган ҳамда Фарғона туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 31 мартдаги ҳал қилув қарорини бекор қилишни
сўраган.
Суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган учинчи шахслар “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари
корхонаси” акциядорлик жамияти ва Фарғона туман қишлоқ хўжалиги
бўлимидан вакиллар суд мажлисига келмади.
Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддаси
ва 274-моддасининг тўртинчи қисмида белгиланган қоидаларга асосланиб,
ишни учинчи шахслар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин, деб
ҳисоблайди.
Жавобгар вакили суд мажлисида берган тушунтиришида апелляция
шикоятини қувватлаб, шикоятда баён қилинган важларни келтириб ўтди
ва судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили (раҳбари) апелляция
шикоятида ва жавобгар вакилининг суд мажлисида келтирган важларига
нисбатан эътироз билдириб, берган тушунтиришида апелляция шикояти
асоссиз эканлигини, биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ ўрганиб
чиқиб, қонуний қарор қабул қилганлигини билдирди ҳамда судлов ҳайъатидан
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиб, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Учинчи шахс Фарғона вилоят ғазначилик хизмати бошқармаси вакили
суд мажлисида берган тушунтиришида 2019 йилда 4 167 574 сўм маблағ
ишлатилган электр энергияси учун субсидия сифатида даъвогарга ўтказиб
берилганлигини билдириб, судлов ҳайъатидан апелляция шикояти бўйича
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс Насос станциялари
ва энергетика бошқармаси вакили суд мажлисида берган тушунтиришида
даъвогар ҳисобидаги ETSV 10-120-55 маркали насоснинг электродвигатель
қуввати 32 кВт бўлиб, сув чиқариш қобилияти соатига 63 м3ни ташкил
қилишини, суғориш даврида даъвогар насосни 1 712 соат давомида
ишлатганлиги ва 54 784 кВт электр энергияси сарфлаганлиги, бу субсидия
ҳисобидан қопланиши лозимлигини билдириб, судлов ҳайъатидан апелляция
шикояти бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Учинчи шахс Фарғона туман ирригация бўлими вакили суд мажлисида
берган тушунтиришида даъвогар томонидан сарфланган сув ҳажми
тўғрисидаги маълумотлар бўлим мутахассислари томонидан тайёрлаб
берилишини, даъвогар томонидан ўзига бириктирилган ер майдонига пахта
ва ғалла экинлари экилганлигини ва уларни суғориш мақсадида сувдан
ва электр энергиясидан фойдаланилганлигини, шу сабабли тегишли
ташкилотлар томонидан далолатнома тузилиб, имзо ва муҳр билан тасдиқлаб
берилганлигини билдириб, судлов ҳайъатидан апелляция шикояти бўйича
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг суд
мажлисида берган тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб,
ишдаги тўпланган далилларни текшириб, уларга баҳо бериб, шикоятда
келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги
асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантирмасликни, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 234-моддасининг иккинчи
қисмига мувофиқ, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ушбу
кодекснинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги
320-сонли “Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш
қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш чоратадбирлари тўғрисида”ги қарорида (1-банди) 2018 йил 1 апрелдан бошлаб
фермер хўжаликлари тасарруфидаги электр энергияси истеъмолини ҳисобга
олиш ускуналари билан таъминланган насос агрегатлари ва суғориш
қудуқларининг пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштириш учун истеъмол
қилган электр энергияси қиймати Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланган.
Даъвогар пахта хом ашёси ва бошоқли дон етиштиришда насос
агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси учун
Давлат бюджетидан субсидия олувчи ҳисобланади.
Ушбу Қарор билан тасдиқланган “Фермер хўжаликларининг насос
агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси
қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан
субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низом (бундан буён матнда
Низом деб юритилади)нинг 14-бандида истеъмолчиларнинг насос агрегатлари
ва суғориш қудуқлари томонидан сув олиш лимитидан ортиқча сувни
чиқариш харажатлари, истеъмолчиларнинг пахта ва бошоқли дон экинларидан
бошқа экинларни, шунингдек бошоқли дон экинларидан бўшаган ерларга
такрорий экинларни суғориш учун истеъмол қилинган электр энергияси
қиймати тегишли фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа манфаатдор
истеъмолчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланган.
Низом талаблари бўйича ҳисобот ойининг 25-санасигача туман
ирригация бўлими сув истеъмолчилари уюшмаси, Насос станциялари
ва энергетика бошқармаси ҳамда туман электр тармоқлари ташкилоти
мутахассислари билан биргаликда истеъмолчиларнинг насос агрегатлари
ва суғориш қудуқларининг пахта ва бошоқли дон экин майдонларини суғориш
учун сарфланган сув миқдори ва унга кетган электр энергияси қийматини
қоплаш бўйича ҳисоб-китобларни туман ишчи гуруҳига тақдим қилиши,
туман ишчи гуруҳи тақдим қилинган ушбу ҳисоб-китобларни жойига чиқиб
ўрганиши, ҳисоб-китоб қилиши ва далолатнома расмийлаштириб, уни туман
электр тармоқлари ташкилотига тақдим этилиши лозим бўлган.
Ўз ўрнида туман электр тармоқлари ташкилоти барча далолатномаларни
умумлаштириб, ойлик ҳисоб-китобни амалга ошириш учун туман ғазначилик
бўлимига тақдим этиши ва истеъмолчи билан ойма-ой ҳисоб-китоб қилиб
борилиши лозим бўлган (Низомнинг 16-21-бандилари).
2022 йил 21 декабрга қадар бўлган таҳрирдаги Низомнинг 22-бандига
кўра, туман электр тармоқлари ташкилоти томонидан ўрнатилган тартибда
тасдиқланган далолатномаларда ва счёт-фактураларда кўрсатилган маблағлар
туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмалари томонидан фермер хўжаликларининг
шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали харажатлар сметасида назарда тутилган
маблағлар доирасидаги истеъмолчиларга хизмат кўрсатувчи тижорат
банкларида очилган махсус ҳисоб рақамларига (23410) ўтказиб берилади.
Бунда, истеъмолчиларнинг насос агрегатлар ва суғориш қудуқлари истеъмол
қилган электр энергияси қиймати бўйича ҳисобот ойидаги якуний ҳисобкитоблар ва келгуси ҳисоб-китоб даври бошланишидан олдин, шартномада
белгиланган энергия истеъмоли қиймати 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш
асосида тўловлар ҳисобот ойининг якунига қадар амалга оширилади.
Истеъмолчиларнинг бошқа экинларини суғориш учун ҳамда пахта ва бошоқли
донни суғориш учун ортиқча сарфланган электр энергияси қиймати учун
тақдим этилган счёт-фактуралар истеъмолчининг ўз маблағлари ҳисобидан
тўлаб берилади.
Демак, Низомга асосан 2019 йилда даъвогар томонидан белгиланган
лимит доирасида пахта ва бошоқли дон экинларини суғоришга сарфланган
электр энергияси учун ҳар ҳисобот ойининг якунига қадар бюджетдан
100 фоиз олдиндан субсидия тўлови амалга оширилиши лозим бўлган.
Лекин, 2019 йилда пахта ва бошоқли дон экинларини суғоришга
сарфланган электр энергияси учун даъвогарга фақатгина июнь ойида
расмийлаштирилган далолатнома бўйича 4 167 574 сўм тўлов амалга
оширилиб, 2019 йилнинг июль–ноябрь ойлари учун бошқа далолатномалар
расмийлаштирилмаганлиги сабабли бу даврларга пахта хом ашёси ва бошоқли
дон экинларини етиштириш учун истеъмол қилинган электр энергияси
қиймати қоплаб берилмаган.
Шу сабабдан даъвогар томонидан 2019 йилнинг июль–ноябрь ойлари
мобайнида насос агрегати орқали ғалла ва пахта ер майдонларини суғориш
учун сарфланган электр энергияси учун жавобгардан 25 854 000 сўм субсидия
маблағини ундириш ҳақидаги даъво талаби билан судга даъво аризаси
киритилган.
Ишни биринчи инстанция судида кўришда даъвогар судга тақдим этган
далолатномалар даъвогар раҳбарининг қўли билан тўлдирилганлиги, уларда
пахта ва ғалла экин ер майдони ҳамда сарфланган электр энергия миқдори
турлича келтирилганлиги сабабли биринчи инстанция судининг талабига
асосан тегишли ваколатли ташкилотлар томонидан ҳисоб-китоб қилиниб,
судга 2023 йил 30 март кунги далолатнома тақдим этилган. Далолатномага
кўра, даъвогар жами 13,1 гектар ер майдонини мавсум давомида суғориб
келган ва 2019 йил мобайнида жами 82 200 кВт.с. электр энергиясини
сарфлаган, шундан Вазирлар Маҳкамасининг 320-сонли Қарорига асосан
54 784 кВт.с. 450 сўм тарифи бўйича жами 24 652 800 сўм сарфлаган, қолган
27 416 кВт.с. электр энергияси эса даъвогар ҳисобидан қопланиши лозим
бўлган.
Бундан кўринадики, даъвогарга 2019 йилда Давлат бюджетидан жами
24 652 800 сўм субсидия ажратилиши лозим бўлган. Бироқ, ҳақиқатда эса
даъвогарга 4 167 574 сўм субсидия ажратилган. Шу боисдан биринчи
инстанция суди даъвогарга ҳақиқатда ажратилган 4 167 574 сўм субсидияни
инобатга олиб, даъвогарнинг жавобгардан 25 854 000 сўм ундириш талабидан
20 485 226 сўмлик қисми асосли эканлигини аниқлаган ва даъвони қисман
қаноатлантириш ҳақидаги хулосага келган.
Ундириш сўралган субсидия маблағининг асосли деб топилган
20 485 226 сўмлик қисми биринчи инстанция суди томонидан тўғри
ҳисобланган бўлиб, даъвогар уни жавобгардан ундиришга ҳақлидир.
Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди қайд этиб ўтилган ҳолатларни
инобатга олиб, даъвони қисман қаноатлантирган ҳолда даъвогарнинг
фойдасига жавобгардан 20 485 226 сўм субсидия ундириш ҳақида асосли
ва тўғри хулосага келиб, қонуний қарор қабул қилган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида баён қилинган
ва жавобгар вакилининг суди мажлисида келтириб ўтган даъвогарнинг
2019 йил июлидан декабрь ойига қадар қанча майдондаги пахта ва бошоқли
дон экинлари экканлиги ва суғорганлигига оид маълумотлар тақдим
этилмаганлиги, даъвогар судга тақдим этган солиштирма далолатномалар
қўлда ёзилганлиги, бир нусхада тузилганлиги ва санаси кўрсатилмаганлиги
каби ҳолатлар ва билдирилган важларини муҳокама қилиб, уларни апелляция
шикоятини қаноатлантириш ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув
қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асосли далил деб ҳисобламайди
ва жавобгарнинг келтирган важлари билан келишмайди.
Чунки, даъвогар томонидан 2019 йилда 4 гектар ер майдонига пахта,
9,1 гектар ер майдонига бошоқли дон экинлари экканлиги ва мавсум давомида
жами 13,1 гектар ер майдонини суғориб келганлиги ўз исботини топган.
Бу ишдаги мавжуд далиллар, хусусан далолатномалар, Фарғона туман қишлоқ
хўжалиги бўлимининг маълумоти, ишда иштирок этувчи учинчи шахслар
вакиллари ва мутахассисларнинг тушунтиришлари ҳамда бошқа ҳужжатлар
билан тасдиқланган. Ундириш сўралган субсидия миқдори ҳам қайта ҳисобкитоб қилиниб, унинг 20 485 226 сўмлик қисми асосли эканлиги аниқланган.
Демак, жавобгарнинг даъвогар томонидан 2019 йил июлидан декабрь ойига
қадар қанча майдондаги пахта ва бошоқли дон экинлари экканлиги
ва суғорганлигига оид маълумотлар тақдим этилмаганлиги ҳақидаги важлари
асоссиздир.
Шунингдек, жавобгарнинг даъвогар томонидан даъво муддати ўтказиб
юборилганлиги, даъво муддатини қўллаш тўғрисидаги илтимоснома суд
томонидан асоссиз равишда рад этилганлиги ҳақидаги важлари билан ҳам
келишиб бўлмайди.
Чунки, даъвогар иқтисодий судга даъво тақдим этишдан аввал субсидия
ажратиш масаласида тегишли ташкилотларга мурожаат этган бўлиб, унинг
бундай мурожаатлари қаноатлантирилмаганлиги сабабли даъвогар судловга
тегишлилик қоидаларидан хабардор бўлмасдан туриб, дастлаб фуқаролик
судига даъво аризаси билан мурожаат этган. Бироқ, низо иқтисодий судга
тааллуқли бўлганлиги боис унинг даъво аризаси қайтарилган. Бу даврда
даъвогар ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя
қилиши мумкин бўлган муддат, яъни даъво муддати ўтмаган бўлган.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди жавобгарнинг даъво муддатини қўллаш
ҳақидаги илтимосномасини асосли равишда қаноатлантиришни рад этган.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шикоятида баён қилинган
бошқа важлари ҳам биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор
қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди.
Юқоридагиларга кўра, биринчи инстанция суди моддий ва процессуал
ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда иш ҳолатларига мувофиқ,
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага
келиб, қонуний ва асослантирилган ҳал қилув қарори қабул қилган.
Шу сабабли биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки
бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас.
ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Апелляция шикоятини кўриб чиқиш мобайнида аниқланган ҳолатлар
ҳамда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига асосланиб, судлов ҳайъати
жавобгарнинг апелляция шикоятини қаноатлантирмаслик, биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақидаги тўхтамга келди.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 12-бандига мувофиқ, давлат солиқ хизмати
органлари, молия ва божхона органлари — барча ишлар ҳамда ҳужжатлар
бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича судга аризалар
берганлик учун иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Судлов ҳайъати апелляция шикоятини қаноатлантирилмаслик ҳақидаги
тўхтамга келган бўлса-да, бироқ қайд этиб ўтилган ҳуқуқ нормаларига
асосланиб, жавобгар қонунга мувофиқ давлат божи тўловидан озод
этилганлиги сабабли ундан ишни апелляция инстанция судида кўриш билан
боғлиқ давлат божи ундирмасликни ва тўланган почта харажатини унинг
зиммасида қолдиришни лозим топди.
8
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 260, 274, 276-278, 280-моддаларини қўллаб,
апелляция инстанцияси судлов ҳайъати
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Фарғона вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг апелляция
шикояти қаноатлантирилмасин.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 31 март кунги ҳал
қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Апелляция шикояти беришда тўланган 33 000 сўм почта харажати
Фарғона вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатига кассация тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи
М. Умаров
Ҳайъат аъзолари
Б. Мамадалиев
И. Турсунов