← Назад
Решение #533473 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Мусаевага нисбатан МЖтК | 60 | — | law | |
| рисидаги иш МЖтК | 271 | — | law | |
| аролик кодекси | 212 | — | code_article | |
| ИПК | 73 | — | law | |
| ИПКнинг | 73 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 278 | — | code_article | |
| бандлари ва | 280 | — | law |
Текст решения
15 486 символов
4-1001-2203/59958-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья Ш.Ахроров
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья М.Эргашев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 5 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва
Ш.Мирзахакимовдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, жавобгар
“Musajon” хусусий корхонаси вакили Р.Назаров, Ўзбекистон Республикаси
Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони етакчи инспектори
Н.Гулимова иштирокида, даъвогар Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар
бошқармасининг жавобгар “Musajon” хусусий корхонаси зиммасига Тошкент
шаҳар, Яккасарой тумани, Кичик халқа йўли кўчасида жойлашган нотураржой
биноси олдида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 45 м2 ер участкасини
унга ғайриқонуний равишда эгалик қилган ва фойдаланилган вақтда қилинган
сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтариш, яроқли
ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги қурилмани ўз ҳисобидан бузиш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича Тошкент туманлараро
иқтисодий судининг 2023 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент
шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 1 майдаги
қарори устидан “Musajon” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода бўлиб ўтган очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси (бундан матнда даъвогар
деб юритилади) иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“MUSAJON” хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Кичик халқа йўли
кўчасида жойлашган нотурар-жой биноси олдидаги ўзбошимчалик билан
эгаллаб олинган 45 м2 ер участкасини унга ғайриқонуний равишда эгалик
қилган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда
тегишлилигига кўра қайтариш, яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги
қурилмани ўз ҳисобидан бузиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суднинг 2022 йил 28 ноябрдаги ажрими билан низо предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Тошкент
шаҳар Қурилиш бош бошқармаси ва Яккасарой туман ҳокимлиги ишга жалб
қилинган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 24 февралдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилган, Тошкент шаҳар, Яккасарой
тумани, Кичик халқа йўли кўчасида жойлашган нотураржой биноси олдида
45м2 ноқонуний қурилма мавжудлиги, бироқ ушбу ноқонуний қурилма
жавобгарнинг ўзига тегишли ер майдонида қурилганлиги ўз тасдиғини
топганлиги сабабли ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 45 м2 ер участкасини
унга ғайриқонуний равишда эгалик қилган ва фойдаланилган вақтда қилинган
сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтариш, яроқли
ҳолатга келтириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талабини
қаноатлантириш рад этилиб, ноқонуний қурилмани жавобгарнинг ҳисобидан
бузиш белгиланган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 1 майдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлиб, жавобар кассация шикояти
билан мурожаат қилган ва унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг
“Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли,
тадбиркорлик субъектлари, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасини
қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил
20 июлдаги ПФ-6029-сонли Фармони (ПФ-6029-сонли Фармон)нинг 3-бандида
2021 йил 1 июлга қадар умумий овқатланиш корхоналари карантин
чекловларининг бекор қилинишига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси томонидан ўрнатилган жойлаштириш, қуриш ва фойдаланиш
бўйича вақтинчалик талабларга риоя қилган ҳолда ҳамда туман (шаҳар)
ҳокимликларини хабардор қилиш орқали истеъмолчиларга овқатланиш
хизматларини кўрсатиш учун ўзларига туташ бўш ер участкаларида енгил
конструкцияларни бепул жойлаштириш ва қуриш ҳуқуқига эга эканликлари
белгиланганлиги, шунга кўра, жавобгар ўзига туташ, ободонлаштириш учун
ажратилган 45 м2 бўлган ер майдонида енгил конструкцияли аҳолига хизмат
кўрсатиш шохобчасини қурганлиги ва бу ҳақида Яккасарой туман ҳокимлигини
хабардор қилганлиги, шу сабабли қурилма ноқонуний ҳисобланмаслиги,
қурилма енгил конструкциялардан иборат эканлиги, пойдевори мавжуд
эмаслиги, муҳандислик коммуникациялари ўтказилмаганлиги сабабли
архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидалари бузилмаганлиги, биринчи
инстанция суди қурилма 2017 йилдан бошлаб мавжудлигини қайд этган бўлсада, 2020 йилга қадар унинг ўрнида фақатгина соябон бўлганлиги, жиноят
ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 3-1-1005-2201/561-сонли иш бўйича
2023 йил 10 январдаги қарори билан Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар
бошқармаси Яккасарой тумани бўлимининг 2022 йил 1 декабрдаги жавобгар
раҳбари З.Мусаевага нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарори
бекор қилинганлиги маълум қилиниб, суд қарорларини бекор қилиш ва даъво
талабларини тўлиқ рад этиш сўралган.
Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган Давлат кадастр агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси,
Яккасарой туман ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси
вакиллари суд мажлисига келишмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни даъвогар ва учинчи шахслар вакиллари
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида жавобгар вакили кассация шикоятини қувватлаб,
ПФ-6029-сонли Фармоннинг 3-бандида 2021 йил 1 июлга қадар умумий
овқатланиш корхоналари карантин чекловларининг бекор қилинишига қараб
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилган
жойлаштириш, қуриш ва фойдаланиш бўйича вақтинчалик талабларга риоя
қилган ҳолда ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларини хабардор қилиш орқали
истеъмолчиларга овқатланиш хизматларини кўрсатиш учун ўзларига туташ
бўш ер участкаларида енгил конструкцияларни бепул жойлаштириш ва қуриш
ҳуқуқига эга эканликлари белгиланганлиги, шунга кўра жавобгар ўзига туташ,
ободонлаштириш учун ажратилган 45м2 бўлган ер майдонида енгил
конструкцияли аҳолига хизмат кўрсатиш шохобчасини қурганлиги ва бу ҳақида
Яккасарой туман ҳокимлигини хабардор қилганлиги, шу сабабли қурилма
ноқонуний ҳисобланмаслиги, қурилма енгил конструкциялардан иборат
эканлиги, пойдевори мавжуд эмаслиги, муҳандислик коммуникациялари
ўтказилмаганлиги сабабли архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидалари
бузилмаганлиги, биринчи инстанция суди қурилма 2017 йилдан бошлаб
мавжудлигини қайд этган бўлсада, 2020 йилга қадар унинг ўрнида фақатгина
соябон бўлганлиги, жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг
3-1-1005-2201/561-сонли иш бўйича 2023 йил 10 январдаги қарори билан
Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Яккасарой тумани бўлимининг
2022 йил 1 декабрдаги жавобгар раҳбари З.Мусаевага нисбатан маъмурий жазо
қўллаш тўғрисидаги қарори бекор қилинганлигини маълум қилиб, кассация
шикоятини қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони етакчи инспектори судлар
томонидан даъво асоссиз қаноатлантирилганлигини ва қонунчиликка зид
эканлигини билдириб, кассация шикоятини қувватлаб, уни қаноатлантиришни
сўради.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг тушунтиришларини ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
ҳузуридаги
Тадбиркорлик
субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича
вакил девони етакчи инспектори фикрини тинглаб, шикоятда келтирилган
важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга
кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни ва суд қарорларини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани,
Кичик халқа йўли кўчасида жойлашган нотураржой биноси олдидаги 45 м2 ер
майдони ноқонуний тарзда эгаллаб олинган ҳамда мазкур ер майдонида
ўзбошимчалик билан қурилма қурилган.
Мазкур ҳолат юзасидан даъвогарнинг Яккасарой тумани бўлими
мутахассислари томонидан 2022 йил 22 сентябрда далолатнома тузилган ва шу
куни жавобгарга 15 кунлик муддатда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер
участкасини қайтариш ва унда барпо этилган ноқонуний қурилмани бартараф
этиш юзасидан 05-569-сонли кўрсатма хати берилган. Ушбу ҳолатда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 июлдаги
467-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбошимчалик билан қурилган
иморатни аниқлаш ҳамда бартараф этиш (бузиб ташлаш)ни ташкил этиш
тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя қилинган.
Жавобгар берилган огоҳлантириш хатига қарамасдан, ноқонуний
қурилмани бартараф этмаганлиги сабабли Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар
бошқармаси Яккасарой тумани бўлимининг 2022 йил 1 декабрдаги маъмурий
жазо қўллаш тўғрисидаги қарорига асосан, жавобгар раҳбари З.Мусаевага
нисбатан МЖтК 60-моддасининг учинчи қисмига асосан 90 000 000 сўм
жарима қўлланилган.
Бироқ, мазкур жарима жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг
3-1-1005-2201/561-сонли иш бўйича 2023 йил 10 январдаги қарори билан ер
майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинмаганлиги, ПФ-6029-сонли
Фармоннинг 3-бандига асосан жавобгар ўзига туташ бўш ер участкасида енгил
конструкцияларни жойлаштирганлиги сабабли мазкур қарор бекор қилиниб,
жавобгар раҳбари З.Мусаевага оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш
МЖтК 271-моддасининг 1-бандига асосан тугатилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 212-моддасининг биринчи,
иккинчи ва учинчи қисмларига асосан, қонунчиликда белгиланган тартибда
қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат
қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари
ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино,
иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат
ҳисобланади.
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини
ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя
этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли
эмас.
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган
шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат
суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг
ҳисобидан бузиб ташланиши лозим, ушбу модданинг тўртинчи қисмида
назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Биринчи инстанция суди томонидан ноқонуний қурилма аввал
(2017 йил)дан мавжуд бўлганлиги инобатга олиниб, Тошкент шаҳар, Яккасарой
тумани, Кичик халқа йўли кўчасида жойлашган нотураржой биноси олдида
жавобгар томонидан 45м2 ноқонуний қурилма қурилган деб ҳисобланиб,
ноқонуний қурилмани жавобгар ҳисобидан бузиш мажбуриятини юклаш
тўғрисидаги даъво талаби қаноатлантирилган. Ноқонуний қурилма
жавобгарнинг ўзига тегишли ер майдонида қурилганлиги тасдиқланганлиги
сабабли ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 45м2 ер участкасини унга
ғайриқонуний равишда эгалик қилган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарфхаражатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтариш, яроқли ҳолатга
келтириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш
рад этилган.
ИПК 73-моддасининг тўртинчи қисмига асосан, жиноят ишлари бўйича
суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки
содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари
бўйича иқтисодий суд учун мажбурийдир.
Мазкур нормада жиноят ишлари бўйича суднинг маъмурий
ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарорида аниқланган ҳолатлар
иқтисодий суд учун мажбурийлиги қайд этилмаган.
ПФ-6029-сонли Фармоннинг 3-бандида 2021 йил 1 июлга қадар умумий
овқатланиш корхоналари карантин чекловларининг бекор қилинишига қараб
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилган
жойлаштириш, қуриш ва фойдаланиш бўйича вақтинчалик талабларга риоя
қилган ҳолда ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларини хабардор қилиш орқали
истеъмолчиларга овқатланиш хизматларини кўрсатиш учун ўзларига туташ
бўш ер участкаларида енгил конструкцияларни бепул жойлаштириш ва қуриш
ҳуқуқига эга эканликлари белгиланган.
Демак, 2021 йил 1 июлдан сўнг ушбу Фармонга асосан жавобгар ўзига
туташ бўш ер участкасида жойлаштирган енгил конструкция-ларини,
қурилмаларини олиб ташлаши лозим бўлган. Бироқ, бугунги кунга қадар ҳам
жавобгар ўзининг нотураржой биноси олдида жойлашган 45 м2 ер майдонини
ноқонуний тарзда эгаллаб олиб, мазкур ер майдонида қурилган ноқонуний
қурилмаларни бузмаган. 2021 йил 1 июлдан сўнг ҳам жавобгарга туташ ер
участкасида қурилма (енгил конструкциялар)нинг мавжуд бўлиши ноқонуний
ҳисобланади, шу сабабли бу ҳолат ўзбошимчалик билан ер участкасини эгаллаб
олиш ва унда ноқонуний қурилмани қуриш, деб баҳоланади.
Жавобгар
кассация
шикоятида
ПФ-6029-сонли
Фармоннинг
3-бандига асосан ўзига туташ бўлган ободонлаштириш учун ажратилган
45 м2 бўлган ер майдонида енгил конструкцияли аҳолига хизмат кўрсатиш
шохобчасини қурганлиги ва бу ҳақида Яккасарой туман ҳокимлигини хабардор
қилганлиги, шу сабабли қурилма ноқонуний ҳисобланмаслиги, қурилма енгил
конструкциялардан иборат эканлиги, пойдевори мавжуд эмаслиги,
муҳандислик коммуникациялари ўтказилмаганлиги сабабли архитектура ва
қурилиш нормалари ҳамда қоидалари бузилмаганлиги, судлар қурилма
2017 йилдан бошлаб мавжудлигини қайд этганлиги, лекин 2020 йилга қадар
унинг ўрнида фақатгина соябон бўлганлиги ҳақида важ келтирган бўлса-да,
бироқ, ПФ-6029-сонли Фармоннинг 3-бандидаги умумий овқатланиш
корхоналарининг
ўзларига
туташ
бўш
ер
участкаларида
енгил
конструкцияларни бепул жойлаштириш ва қуриш ҳуқуқи 2021 йил
1 июлга қадар берилган бўлиб, мазкур санадан сўнг ноқонуний қурилма олиб
ташланиши ва ер участкаси аввалги ҳолатига қайтарилиши лозим бўлган.
Шунингдек, кассация шикоятида жиноят ишлари бўйича Яккасарой
туман судининг 3-1-1005-2201/561-сонли иш бўйича 2023 йил 10 январдаги
қарори билан Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Яккасарой
тумани бўлимининг 2022 йил 1 декабрдаги асосан жавобгар раҳбари
З.Мусаевага нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қарори бекор
қилинганлиги ҳақида важ келтирилган бўлса-да, бироқ юқорида қайд
этилганидек, ИПКнинг 73-моддасида жиноят ишлари бўйича суднинг
6
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарорида аниқланган
ҳолатлар иқтисодий суд учун мажбурийлиги кўрсатилмаган.
Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топди.
Судлов ҳайъати ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари олдиндан
тўланганлиги сабабли жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
278-моддасининг 2, 3-бандлари ва 280-моддасига асосланиб, судлов ҳайъати
“Musajon” хусусий корхонасининг кассация шикоятини қаноатлантириш
рад этилсин.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 1 майдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари:
А.Абдуллаев
Ш.Мирзахакимов