← Назад
Решение #533511 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 297 | — | law | |
| ИПКнинг | 265 | — | law | |
| ИПКнинг | 113 | — | law | |
| онуни | 19 | — | law | |
| ИПК | 269 | — | law | |
| ИПК | 305 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
8 998 символов
4-1804-2301/234-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья А.Турақулов
Апелляция шикоятини қайтарган
судья М.Бозоров
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья З.Рустамов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 5 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья О.Халмирзаев раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар
Ф.Ражабов ва З.Рустамовлардан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “Koson asl Baraka savdo” масъулияти чекланган жамияти
вакили Д.Шодмонов (раҳбар) иштирокида, Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 5 майдаги
ажримига нисбатан “Koson asl Baraka savdo” масъулияти чекланган
жамияти томонидан тақдим этилган кассация шикоятини Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
жойлашган бинода бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
“Koson asl Baraka savdo” масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда – даъвогар деб юритилади) Косон туманлараро иқтисодий
судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, “Косон дон маҳсулотлари қабул
қилиш” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда – жавобгар
деб юритилади) ва “Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси”
акциядорлик жамияти (бундан буён матнда – қўшимча жавобгар деб
юритилади) ҳисобидан 294.397.832 сўм асосий қарз, 124.137.750 сўм
кредит фоизи бўйича кўрилган зарарни, 80.959.384 сўм банк фоизини
ундириб беришни, жавобгар ва қўшимча жавобгар даъвогарнинг
294.397.832 сўм пул маблағига омухта ем аралаш озуқани бермаслиги
оқибатида даъвогар томонидан бой берилган фойдани аниқлаш учун
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова
номли Республика Суд Экспертизаси марказига суд-бухгалтерия, суд –
иқтисодий экспертизасини ўтказишни тайинлашни ва экспертизада
аниқланган бой берилган фойдани жавобгар ва қўшимча жавобгардан
даъвогар фойдасига ундириб беришни, 2021 йил 3 мартда берилган
электрон имзоли 116-сонли ишончнома ва 2021 йил 11 март кунидаги
000918-сонли ҳисобварақ-фактурани, 2021 йил 3 мартда берилган
электрон имзоли 119-сонли ишончномани ва 2021 йил 11 март кунги
электрон имзоли 000919-сонли ҳисобварақ-фактурани, 2021 йил
12 мартда берилган электрон имзоли 135-сонли ишончнома ва 2021 йил
18 март кунги 001098-сонли счёт-фактурани, 2021 йил 12 мартда берилган
электрон имзоли 135-сонли ишончнома ва 2021 йил 18 март кунги
001098-сонли счёт-фактурани, 2021 йил 16 мартда берилган электрон
имзоли 147-сонли ишончномани, 2021 йил 18 март кунги 001110-сонли
ҳисобварақ-фактурани, 2021 йил 18 мартда берилган электрон имзоли
153-сонли ишончномага асосан 2021 йил 19 март куни 001113-сонли
ҳисобварақ-фактурани, 2021 йил 23 мартда берилган электрон имзоли
157-сонли ишончномани ва 2021 йил 24 март кунги 001155-сонли
ҳисобварақ-фактурани ишончсиз, мақбул бўлмаган далиллар деб топишни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 6 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талабларини қаноатлантириш рад этилиб, қўшимча
жавобгарга нисбатан иш юритиш тугатилган.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 5 майдаги ажримига асосан “Koson asl Baraka savdo”
масъулияти чекланган жамиятининг давлат божи тўловини кечиктириш
тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб, “Koson asl
Baraka savdo” масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти
қайтарилган.
Иш юзасидан апелляция шикоятини қайтариш ҳақидаги ажримдан
норози бўлиб берилган кассация шикоятида апелляция инстанцияси суди
асоссиз равишда шикоятни қайтарганлиги, шикоятни қайтаришга асос
қилиб, таъсисчини ўзи давлат божини тўлаши кераклиги ва таъсисчини
давлат божини тўлашга имкони йўқлиги исботланмаганлиги важи
кўрсатилганлиги, аммо қонунда юридик шахснинг таъсисчиси давлат
божини тўлаши ёзилмаганлиги, жамият таъсисчиси давлат божини
ўзининг шахсий мол мулки ҳисобидан тўлашга мажбур эмаслиги баён
қилиниб, ажримни бекор қилиб апелляция шикоятини қабул қилиш
сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шикоятда
келтирилган важларни такрорлаб, шикоятни қаноатлантиришни,
апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни сўради.
Жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили суд мажлиси вақти ва жойи
ҳақида тегишли тартибда хабардор этилган бўлса-да, уларнинг вакиллари
суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 297-моддасига асосан кассация
инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва
жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа
шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабдан иш жавобгар ва қўшимча жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқилади.
Судлов ҳайъати даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб,
шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама
қилиб, қуйидаги асосларга кўра иш юзасидан апелляция инстанцияси
судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини эса
қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 265-моддасида апелляция шикоятига илова қилинадиган
ҳужжатлар рўйхати келтирилган бўлиб, ушбу модданинг биринчи қисми
биринчи бандига кўра, апелляция шикоятига давлат божи ва почта
харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини
тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 2-бўлими д-бандида
апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи
инстанцияда кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган
ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 6 апрелрдаги ҳал қилув
қарори билан “Koson asl Baraka savdo” масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан Республика бюджетига 8.489.899 сўм давлат божи ундириш
белгиланган.
“Koson asl Baraka savdo” масъулияти чекланган жамиятининг
апелляция шикоятига давлат божи тўловини кечиктириш тўғрисида
илтимоснома илова илова қилинмаган,
Апелляция инстанцияси суди даъвогарнинг давлат божи тўловини
кечиктириш тўғрисидаги илтимосномасини рад этишни лозим топган.
ИПКнинг 113-моддасига кўра, давлат божини тўлаш асослари ва
тартиби, уни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш, тўлашдан озод
қилиш тартиби, давлат божини қайтариш тартиби қонун ҳужжатлари
билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги қонуни
19-моддасининг йигирма еттинчи қисмига биноан пул маблағлари мавжуд
бўлмаган ва бу хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган
тақдирда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва
жисмоний шахсларга суднинг ажримига кўра давлат божини кечиктириб
тўлашга рухсат берилиши мумкин.
Аниқланишича апелляция шикоятига банк маълумотномаси илова
қилинмаган.
Бундан ташқари апелляция шикояти Қашқадарё вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига 2023 йил 3 май кунида
топширилган бўлиб, кассация шикоятига илова қилинган апелляция
шикоятида АТ “Микрокредитбанк” Косон филиалининг 2023 йил 16 май
кунидаги маълумотномаси илова қилинган.
ИПК 269-моддасининг биринчи қисми учинчи бандига кўра,
апелляция шикоятига (протестига) давлат божи ва почта харажатлари
белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи
ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш
муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган
ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома
рад этилган бўлса, апелляция шикояти (протести) судья томонидан
қайтарилади.
Юқорида баён этилганларга асосан апелляция инстанцияси суди
даъвогарнинг давлат божини кечиктириш тўғрисидаги илтимосномасини
қаноатлантиришни рад этиш, апелляция шикояти ва унга илова қилинган
ҳужжатларни қайтариш ҳақида тўғри тўхтамга келган.
ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига асосан кассация
инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор,
апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни
(протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг
ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан
қолдиришга ҳақли.
Бундай
ҳолатда,
судлов
ҳайъати
кассация
шикоятини
қаноатлантиришни рад қилишни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция
инстанцияси судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг
118-моддасига асосан даъвогар томонидан тўланган 21 600 сўм почта
харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301-303, 305-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
“Koson asl Baraka savdo” маъсулияти чекланган жамиятининг кассация
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 5 майдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга
киради.
Раислик қилувчи:
О.Халмирзаев
ҳайъат аъзолари:
Ф.Ражабов
З.Рустамов