Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2301/2518 Дата решения 05.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Хаитбоев Алибек Отабекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение TER 1000 ATOR МЧЖ суд тугатиш бошқарувчси масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый LYUKS ELEGANT SERVIS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1140818 Claim ID 3455435 PDF Hash 4f256b2e28cadd5a... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
Кодекснинг 236-моддаси Кодекс 236 code_article
тисодий процессуал кодекси 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
тисодий процессуал Кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал Кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
Даъво талабларини қаноатлантиршни рад этиш ҳақида ҳал қилув қарори 4-1102-2301/2518-сонли иқтисодий иш ЧИРЧИҚ ТУМАНЛАРАРО ИҚТИСОДИЙ СУДИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 5 июль Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.О.Хаитбоев раислигида, судья ёрдамчиси С.Маткурбанова котиблигида, даъвогар “Ter 1000 Ator” МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг жавобгар - “Lyuks Elegant Servis” МЧЖ ҳисобидан 1.150.000.001 сўм маблағини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича тўпланган иш ҳужжатларини очиқ суд мажлисида ўз биносида тарафлар иштирокисиз кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: “Ter 1000 Ator” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси (кейинги матнда - даъвогар) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Lyuks Elegant Servis” МЧЖ (кейинги матнда - жавобгар) ҳисобидан 1.150.000.001 сўм маблағи ундиришни сўраган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган даъвогар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Бироқ, судга 2023 йил 4 июлдаги 46-сонли илтимосномани йўллаб, унда жавобгар томонидан қарздорлик тўлаб берилганлиги боис, даъвони кўрмасдан қолдиришни сўраган. Шунингдек, суд мажлисида жавобгар вакили ҳам иштирок этмади. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим нусхаси жавобгарнинг манзилига юборилган. Бироқ, жавобгар ўзининг манзилида йўқлиги сабабли суд ажрими нусхаси судга почта маълумотномаси билан қайтиб келган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128, 129, 170-моддаларига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қўйидаги асосларга кўра даъво талабларини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. 1 Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддаси иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, Кодекснинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги қайд этилган. Иш ҳужжатларидан кўринишича, Фарғона вилоят Давлат солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, қарздор “Ter 1000 Ator” МЧЖни иқтисодий ночор аҳволга тушиб, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича, ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги сабабли, соддалаштирилган тартибда тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ва банкрот деб топишни сўраган. Қўқон туманлараро иқтисодий судининг (4-1502-2302/413-сонли иш) 2023 йил 1 мартдаги ҳал қилув қарори билан “Ter 1000 Ator” МЧЖ банкрот деб топилган ва тугатиш бошқарувчиси сифатида Р.Хайдаров тайинланган. Тугатиш бошқарувчи томонидан “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, қарздорнинг банк ҳисоб-рақами таҳлил қилинганда “Lyuks Elegant Servis” МЧЖга (металлалом и комплектующие маиериалы) маҳсулот етказиб берилганлиги аниқланган. Даъво аризасида қайд этилишича, “Lyuks Elegant Servis” МЧЖ томонидан “Ter 1000 Ator” МЧЖга 1.150.000.001 сўм пул маблағи тўлаб берилмаган. Бироқ, тугатиш бошқарувчи томонидан судга тақдим қилинган далиллардан кўринишича, “Ter 1000 Ator” МЧЖ билан “Lyuks Elegant Servis” МЧЖ ўртасида 2021 йил 11 октябрда 09-сонли, 29 октябрда 14-сонли, 6 декабрда 17-сонли шартномалар тузилган. Мазкур шартномаларга кўра, жавобгар “Lyuks Elegant Servis” МЧЖ даъвогар “Ter 1000 Ator” МЧЖга 2021 йил 11 октябрдаги 09-сонли шартнома бўйича 2021 йил 11 октябрда 381-сонли тўлов топшириқномаси билан 500.000.000 сўм, 2021 йил 29 октябрдаги 14-сонли шартнома бўйича 2021 йил 29 октябрда 442-сонли тўлов топшириқномаси билан 500.000.000 сўм, 2021 йил 6 декабрдаги 17-сонли шартнома бўйича 2021 йил 7 декабрда 577-сонли тўлов топшириқномаси билан 400.000.000 сўм, 14 декабрда 599-сонли тўлов топшириқномаси билан 400.000.000 сўм, 23 декабрда 628-сонли топшириқномаси билан 350.000.000 сўм пул маблағи ўтказиб берганлиги маълум бўлди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. 2 Бироқ, судга тақдим этилган ҳужжатлардан жавобгарнинг даъвогар олдида қарздорлиги мавжуд эканлиги аниқланмади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақидаги илтимосномасини ҳамда даъвогарнинг давъо аризасини қаноатлантиришни рад этишни, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд ҳаражатларини даъвогар зиммасига юклашни лозим топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 72, 75, 118, 128, 176-179, 186-моддаларига асосланиб, суд ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъвони кўрмасдан қолдириш ҳақидаги 2023 йил 4 июлдаги 46-сонли илтимосномаси рад этилсин. Даъвогарнинг жавобгардан 1.150.000.001 сўм маблағи ундириш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 33.000 сўм почта ҳаражати зиммасида қолдирилсин. Даъвогар - “Ter 1000 Ator” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 23.000.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон апелляция тартибида шикоят беришга (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. Судья А.О.Хаитбоев 3