Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2301/119 Дата решения 05.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Ражабов Феруз Фахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TOSHKENTDONMAHSULOTLARI" акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый "CHINOZ OLTIN DON AGRO KLASTER" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1124322 Claim ID 3330365 PDF Hash eeb6ce82d4ff1be3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 297-моддаси нинг 297 law
ИПКнинг 265-моддаси ИПКнинг 265 law
ИПКнинг 113-моддаси ИПКнинг 113 law
онун 19-моддаси онун 19 law
мартдаги ажрими билан ИПК 269-моддаси мартдаги ажрими билан ИПК 269 law
ИПК 269-моддаси ИПК 269 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 8 998 символов
4-1103-2301/119-сонли иш Биринчи инстанцияда судида ишни кўрган судья М.Якубов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья А.Арипов Кассация инстанцияси судида маърузачи судья Ф.Ражабов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 5 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья О.Халмирзаев раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар З.Рустамов ҳамда Ф.Ражабовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг котиблигида, “Chinoz oltin don agro klaster” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Ирисбаев (2022 йил 23 ноябрдаги 23-11/01-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Тошкент вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 17 апрелдаги ажрими устидан “Chinoz oltin don agro klaster” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикоятини Ўзбекистон Республикаси Олий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар “Toshkentdonmahsulotlari” акциядорлик жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Chinoz oltin don agro klaster” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 11 552 230 512,39 сўм асосий қарз ва 1 732 834 576,08 сўм пеня ундиришни сўраган. Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 27 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 552 230 512,39 сўм асосий қарз, 519 850 373 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати, шунингдек, республика бюджетига 265 701 301,78 сўм давлат божи ундирилган. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган. Тошкент вилоят судининг 2023 йил 17 апрелдаги ажрими билан жавобгарнинг давлат божи тўловини кечиктириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилиб, апелляция шикояти қайтарилган. Мазкур ажрим устидан жавобгар томонидан кассация шикояти берилган. Кассация шикоятида апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 17 апрелдаги ажримини бекор қилиб, ишни апелляция инстанциясида кўриб чиқиш учун юбориш сўралган. Бунга асос қилиб, шикоятда апелляция шикояти жавобгарнинг иккита ҳисоб-рақами мавжуд бўлса-да, бироқ унинг икинчи ҳисоб-рақамида пул маблағи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот тақдим этилмаганлиги, биринчи инстанция суди қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган бўлишига қарамасдан, апелляция инстанцияси суди ушбу ҳолатларга тўлиқ баҳо бермасдан шикоятни қайтарганлигини кўрсатган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили иш бўйича муҳим далиллар тақдим этилиши таъминлаш мақсадида ишни бошқа кунга қолдиришни сўради ва мазкур мазмундаги илтимосномани тақдим қилди ҳамда суд ҳужжатини бекор қилишни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган палата ҳамда даъвогар суд мажлисида вакиллари иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 297-моддасига асосан кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу боис, судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг ишни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномаси, шунингдек, кассация шикояти бўйича тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, жавобгарнинг ишни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномаси ва кассация шикоятни қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 265-моддасида апелляция шикоятига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати келтирилган бўлиб, ушбу модданинг биринчи қисмининг биринчи бандига кўра, апелляция шикоятига давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни (бундан буён матнда қонун деб юритилади) билан тасдиқланган “Давлат божи ставкалари”нинг 2-бўлими д-бандида апелляция ва кассация тартибида берилган шикоятлардан биринчи инстанцияда кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган. Биринчи инстанция судининг 2023 йил 27 февралдаги ҳал қилув қарори билан жавобгардан республика бюджетига 265 701 301,78 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Жавобгарнинг апелляция шикоятига эса, олдиндан тўланиши лозим бўлган давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган, аризага давлат божи тўловини кечиктириш тўғрисида илтимоснома илова қилинган. ИПКнинг 113-моддасига кўра, давлат божини тўлаш асослари ва тартиби, уни тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш, тўлашдан озод қилиш тартиби, давлат божини қайтариш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Қонун 19-моддасининг йигирма еттинчи қисмига мувофиқ пул маблағлари мавжуд бўлмаган ва бу хизмат кўрсатувчи банк томонидан тасдиқланган тақдирда, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларга суднинг ажримига кўра давлат божини кечиктириб тўлашга рухсат берилиши мумкин. Аниқланишича, апелляция шикоятига илова қилинган Чиноз туман Давлат солиқ инспекциясининг 2023 йил 14 апрелдаги 02860-сонли маълумотномасида жавобгарнинг “Агробанк” АТБ Тошкент вилоят ҳудудий филиали ҳамда ЧЭКИ “Ҳамкорбанк” АТБда ҳисоб-рақамлари мавжуд. Жавобгар апеллция шикоятини давлат божи тўловини кечиктириб иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномасига ЧЭКИ “Ҳамкорбанк” АТБнинг 2023 йил 14 апрелдаги 23/1108-02-сонли жавобгар ҳисоб-рақамида пул маблағлари йўқлиги тўғрисидаги банк маълумотномаси илова қилинган бўлса-да, унинг “Агробанк” АТБ Тошкент вилоят ҳудудий филиалидаги ҳҳисоб-рақамида пул маблағи йўқлиги тўғрисидаги банк маълумотини иова қилмаган. Жавобгарнинг “Агробанк” АТБ Тошкент вилоят ҳудудий филиалининг маълумотномаси шикоятга илова қилинганлиги тўғрисидаги важи билан келишиб бўлмайди. Чунки, “Агробанк” АТБ Тошкент вилоят ҳудудий филиалининг 2023 йил 24 мартдаги 02001/151-сонли маълумотномаси жавобгар томонидан 2023 йил 25 мартда судга тақдим қилган апелляция шикоятига илова қилинган бўлиб, мазкур апелляция шикоятини Тошкент вилоят судининг 2023 йил 29 мартдаги ажрими билан ИПК 269-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан қайтарилган. ИПК 269-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, апелляция шикоятига (протестига) давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса, апелляция шикояти (протести) судья томонидан қайтарилади. Юқорида баён этилганларга асосан апелляция инстанцияси суди жавобгарнинг давлат божини кечиктириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантиришни рад этиб, апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтариш ҳақида тўғри тўхтамга келган. ИПК 305-моддаси учинчи қисмининг 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг 4 ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Мазкур ҳуқуқ нормаси ҳамда қайд этилганларга асосан судлов ҳайъати жавобгарнинг ишни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш учун объектив асосларнинг мавджуд эмаслиги, жавобгар томонидан тақдим этилиши маълум қилинган далиллар биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини кўриб чиқиш вақтида апелляция инстанциясига тақдим этилиши лозимлигини инобатга олиб, унинг илтимономасини ҳамда кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан жавобгар томонидан тўланган 33 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 301-303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қ и л д и: “Chinoz oltin don agro klaster” масъулияти чекланган жамиятининг ишни бошқа кунга қолдириш тўғрисидаги илтимосномасини қаноатлантириш рад этилсин. “Chinoz oltin don agro klaster” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Тошкент вилоят судининг 2023 йил 17 апрелдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О.Халмирзаев ҳайъат аъзолари: З.Рустамов Ф.Ражабов