← Назад
Решение #533858 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 2032 | — | law | |
| амда мазкур кодекс | 2033 | — | code_article | |
| ИПК | 2034 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1805-2302/1569-сонли иқтисодий иш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Касби тумани
2023 йил 05 июль
Касби туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Ч.Абраев, даъвогар «NIKA
PHARM» масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар «SHIFO DARMON
FARM MEDICAL» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 2.849.985 сўм
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган тартибда кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
«NIKA PHARM» масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
«SHIFO DARMON FARM MEDICAL» масъулияти чекланган жамияти (бундан
кейин матнда - жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 2.849.985 сўм асосий
қарз ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида даъвогарнинг даъво аризаси ва унга илова қилинган
ҳужжатлари жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи почта хабарномаси
(маълумотномаси) мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда – ИПК деб юритилади)нинг 2032-моддаси биринчи қисмига
асосан даъвонинг баҳоси юридик шахсга нисбатан — базавий хисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан ошмаганлиги ҳамда мазкур кодекснинг
2033-моддаси иккинчи қисмига асосан даъвогарнинг даъво аризасига даъво
аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари
жавобгарга топширилганлиги ҳақидаги далиллар илова қилинганлиги
сабабли мазкур иш соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқилди.
ИПК 2034-моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси
юзасидан ёзма фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига
топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи
асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга
ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини
тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. Бироқ, даъво ариза жавобгар вакили
томонидан қабул қилиб олинган бўлсада, даъво ариза бўйича ёзма фикр
иқтисодий иш соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилгунга қадар судга
тақдим этилмаган. ИПК 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида
кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди. ИПК 2034-моддаси олтинчи қисмига
кўра, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади.
Суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд
муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг
тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади.
Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган
тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар
билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув
қарорини қабул қилади.
Суд юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар
билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин
матнда – ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига кўра, мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган
бошқа асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи - сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган
бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 449-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида товарлар ҳақи олувчи (тўловчи) томонидан тўланиши
назарда тутилган бўлса ва у ҳақ тўлашдан асоссиз бош тортса ёки товарлар
ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган бўлса, етказиб
берувчи сотиб олувчидан етказиб берилган товарлар ҳақини тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар томонидан жавобгарга
2022 йил 16 августдаги 3151-сонли ҳисобварақ-фактура билан 2.356.200
сўмлик, 2022 йил 16 августдаги 3152-сонли ҳисобварақ-фактура билан
3.126.700 2022 йил 31 октябрдаги 6082-сонли ҳисобварақ-фактура билан
1.470.585 сўмлик, 2022 йил 31 октябрдаги 6084-сонли ҳисобварақ-фактура
билан 673.200 сўмлик, жами 7.626.685 сўмлик дори воситалари етказиб
берилган.
Жавобгар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун 2022 йил 19
октябрь куни 226.700 сўм, 2022 йил 21 окябрь куни 400.000 сўм, 2022 йил 24
октябрь куни 500.000 сўм, 2022 йил 25 октябрь куни 500.000 сўм, 2022 йил 26
октябрь куни 1.000.000 сўм, 2022 йил 27 октябрь куни 500.000 сўм, 2022 йил 3
декабрь куни 300.000 сўм, 2022 йил 26 декабрь куни 700.000 сўм, 2022 йил 27
декабрь куни 250.000 сўм ва 2023 йил 29 март куни 400.000 сўм жами 4.776.700
сўм тўловлар амалга оширилган бўлиб, қолган 2.849.985 сўм асосий қарз
тўланмасдан қолган.
Мазкур қарздорлик ишдаги мавжуд ҳужжатлар, хусусан электрон
тасдиқланган ҳисобварақ-фактура билан ўз тасдиғини топган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг “Хўжалик
шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи
фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли Қарорининг 8-бандига кўра,
судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий
муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса,
шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар,
бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги
талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди деб
тушунтириш берилган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 2.849.985 сўм
қарздорликни ундиришни лозим топди.
ИПКнинг 118-моддаси, биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, суд даъво талабини тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2.849.985 сўм
асосий қарз ҳамда одиндан тўланган 330.000 сўм давлат божи, 33.000 сўм
почта харажати ундипишни давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 112-113, 118, 176-180, 186, 2033, 2034, 2035моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар «SHIFO DARMON FARM MEDICAL» масъулияти чекланган
жамияти ҳисобидан даъвогар «NIKA PHARM» масъулияти чекланган
жамияти фойдасига 2.849.985 сўм асосий қарз ҳамда олдиндан тўланган
330.000 сўм давлат божи, 33.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддат ичида Касби
туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция
тартибида шикоят беришга ҳақли.
Судья
Х.Ч.Абраев