← Назад
Решение #533975 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
12 643 символов
4-1001-2217/56552-сонли иш
Биринчи инстанцияда судида
ишни кўрган судья С.Тўлқинов
Апелляция инстанцияси судида
маърузачи судья А.Ибрагимов
Кассация инстанцияси судида
маърузачи судья О.Халмирзаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
шаҳришаҳри
2023 йил 5 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “O’zsanoatqurilishbank” акциядорлик тижорат вакили
Ш.Машарипов (2023 йил 23 июндаги 04-10/71-сонли ишончнома
асосида), “Asia metal sheets” масъулияти чекланган жамияти вакили
А.Омоновнинг (2023 йил 1 мартдаги 8-сонли ордер ва ишончнома
асосида) иштирокида “O’zsanoatqurilishbank” акциядорлик тижорат
банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармасининг “ASIA METAL SHEETS” масъулияти чекланган
жамиятидан жами 620 461 АҚШ доллари миқдоридаги кредит
қарздорлигини ундириш ҳамда ундирувни гаров мулкига қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатиниг 2023 йил 23 мартдаги қарори устидан “ASIA METAL SHEETS”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади)
“O’zsanoatqurilishbank” акциядорлик тижорат банки (бундан буён матнда
даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, “ASIA METAL SHEETS” масъулияти чекланган
жамиятидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) жами
620 461 АҚШ доллари миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш
ҳамда ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув
қарори билан Палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво аризаси
қисман қаноатлантирилган. Жавобгардан даъвогар фойдасига
228 750 АҚШ доллари асосий қарз, 370 597 АҚШ доллари муддати ўтган
асосий қарз, 7 450 АҚШ фоиз қарзи, жами 606 797 АҚШ доллари
миқдорида қарздорлик ундирилиб, ундирув жавобгарга тегишли бўлган
гаров мулкларига қаратилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2023 йил 23 мартдаги қарори
билан биринчи инстанция судининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар Олий судга кассация шикояти билан мурожаат қилиб,
шикоятида суд қарорларининг 606 797 АҚШ доллари миқдорида
қарздорликни ундирув қисмини 605 461 АҚШ долларига ўзгартиришни
сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишди тарзда хабардор
қилинган
Палата
суд
мажлисида
вакилининг
иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасига мувофиқ
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини
ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган,
кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз
кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу боис, судлов ҳайъати ишни кассация инстанцияси судида Палата
вакилининг иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъво аризасида
жавобгардан жами 620 461 АҚШ доллари миқдоридаги кредит
қарздорлигини ундириш сўралганлиги, ишни кўриш жараёнида
жавобгар томонидан мавжуд кредит қарздорлиги бўйича 15 000 АҚШ
доллари миқдорида тўлов амалга оширилганлиги, шунга кўра
жавобгарнинг даъвогар олдидаги қолдиқ кредит қарздорлиги
605 461 АҚШ долларини ташкил этиши, бироқ судлар томонидан ушбу
ҳолатлар инобатга олинмасдан, иш бўйича нотўғри қарор қабул
қилинганлигини билдириб, кассация шикоятини қаноатлантиришни
сўради.
Даъвогар вакили шикоятда келтирилган важлар асоссиз эканлиги,
ишни кўриш жараёнида жавобгар томонидан мавжуд кредит
қарздорлиги бўйича 15 000 АҚШ доллари миқдорида тўлов амалга
оширилганлигини билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни
сўради.
Судлов ҳайъати, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб,
жавобгарнинг кассация шикоятида келтирилган важларини муҳокама
қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра,
жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни ва суд
қарорларини ўзгартиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига
ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга
кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 14 февралда 3-сонли
кредит шартномаси тузилган.
Кредит шартномаси шартларига асосан даъвогар жавобгарга
айланма маблағларни тўлдириш ҳамда металл маҳсулотларини сотиб
олиш учун 3 (уч) ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга, йиллик
9,99 фоиз устама тўлаш шарти билан 915 000 АҚШ доллари миқдорида
кредит маблағи ажратган.
ФК 744-моддасининг биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси
бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса
олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш
мажбуриятини олади.
Кредитни қайтариш таъминоти сифатида тарафлар ўртасида
имзоланиб, нотариал тартибда расмийлаштирилган 2022 йил
15 февралдаги ипотека шартномасига асосан жавобгарга тегишли
Жиззах вилояти, Жиззах шаҳар, “А” саноат ҳудуди, “Жиззах эркин
иқтисодий зонасида” жойлашган ишлаб чиқариш бино иншоатларининг
10 000 кв. метр қисми ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан ипотека (гаров)га
тақдим қилиниб, ушбу объект тарафларнинг келишувига асосан
11 542 748 800 сўмга баҳоланган.
Кредит шартномасининг шартларига кўра, жавобгар кредитнинг
асосий ва фоиз қарздорлиги бўйича тўловларни ҳар ой кредит қайтариш
жадвали асосида амалга ошириши лозим бўлган.
Даъвогар
томонидан
шартномада
белгиланган
тартибда
ва муддатда кредит маблағлари ажратилган бўлса-да, қарздор кредит
ва фоиз тўловларини шартномада белгиланган муддатда ва қайтариш
жадвалига асосан ўз вақтида қайтармаган, шартнома мажбуриятларини
лозим даражада бажармаган ҳамда Банкнинг огоҳлантириш хатларини
жавобсиз қолдирган.
Жумладан, жавобгар томонидан кредитни сўндириш бўйича асосий
қарз ва фоизларни ўз вақтида тўламаганлиги сабабли унинг 2022 йил
27 октябрь ҳолатига Банк олдида 411 000 АҚШ доллари асосий қарз,
198 796 АҚШ доллари муддати ўтган асосий қарз, 10 665 АҚШ фоиз
қарздорлиги вужудга келган.
ФКнинг 736-моддасига кўра, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи
қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни
бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча сўммасини
тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб
қилишга ҳақли.
Демак, мазкур ҳолатда даъвогарнинг талаби асосли ҳисобланади.
Чунки, жавобгарнинг шартномавий мажбуриятларини бажармаганлиги,
кредит ва унинг фоизларини тўлашда кредитни қайтариш графигига
амал қилмаганлиги иш ҳужжатлари ва тарафлар вакилларининг
кўрсатмалари билан тасдиқланган.
Бироқ, Палата томонидан даъвогар манфаатида судга даъво аризаси
киритилгандан сўнг яъни, 2022 йил 20 декабрда жавобгар томонидан
кредитнинг асосий қарзи бўйича 10 449 АҚШ доллари ва ҳисобланган
фоизлар бўйича 4 551 АҚШ доллари, жами 15 000 АҚШ доллари
миқдорида тўлов амалга оширилган.
Биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўлиқ аниқламасдан,
жавобгарнинг важларига иш ҳужжатлари асосида ҳуқуқий баҳо
бермасдан жавобгардан даъвогар фойдасига 606 797 АҚШ доллари
(шундан, 228 750 АҚШ доллари асосий қарз, 370 597 АҚШ доллари
муддати ўтган асосий қарз ва 7450 АҚШ фоиз қарздорлик) миқдорида
кредит қарздорлигини ундириш ҳақида нотўғри хулосага келган.
Чунки, Палатанинг даъвогар манфаатида берган даъво аризасида
жавобгардан жами 620 461 АҚШ доллари миқдоридаги кредит
қарздорлигини ундириш сўралган ва ишни кўриш жараёнида жавобгар
томонидан мавжуд кредит қарздорлиги бўйича жами 15 000 АҚШ
доллари миқдорида тўлов амалга оширилган. Ушбу ҳолат жавобгарнинг
даъвогар олдидаги қолдиқ кредит қарздорлиги 605 461 АҚШ долларини
ташкил этишини англатади.
Қайд этилган ҳолатларга апелляция инстанцияси суди ҳам эътибор
бермасдан асоссиз равишда ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Шунинг учун судлов ҳайъати ҳал қилув қарори ўзгартириб,
жавобгардан даъвогар фойдасига жами 605 461 АҚШ доллари
миқдоридаги кредит қарздорлигини ундиришни лозим топади.
ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига биноан моддий ва
(ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор
қилиш учун асос бўлади.
ИПК 301-моддасининг 4-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгартиришга ҳақли.
Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати кассация шикоятини қисман
қаноатлантиришни, иш юзасидан қабул қилган ҳал қилув қарорини
ўзгартиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, судлов ҳайъати биринчи инстанция
судининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори ва апелляция
инстанцияси судининг 2023 йил 23 мартдаги қарорини ўзгартиришни,
жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантиришни, ишни кўриш
билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш масаласини муҳокама
қилиб, жавобгар томонидан қисман тўлов даъво аризаси судга
киритилгандан кейин амалга оширилганлиги сабабли, кассация шикояти
беришда тўланган 33 000 сўм почта харажати ва 300 000 сўм давлат
божини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқорида баён қилинганларга асосланиб, ИПКнинг 118, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 январдаги
ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатиниг 2023 йил 23 мартдаги қарорининг “Asia Metal Sheets”
масъулияти чекланган жамиятидан “O’zsanoatqurilishbank” акциядорлик
тижорат банки фойдасига 606 797 АҚШ доллари ундириш қисми
605 461 АҚШ долларига ўзгартирилсин.
“ASIA METAL SHEETS” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
О.Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари
Ф.Ражабов
З.Рустамов
7
4-1001-2217/56552-сонли иқтисодий иш
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
(хулоса қисми)
Тошкент
Тошкент
шаҳришаҳри
2023 йил 5 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
Ф.Ражабов ва З.Рустамовдан иборат таркибда, Б.Муродқосимовнинг
котиблигида, “O’zsanoatqurilishbank” акциядорлик тижорат вакили
Ш.Машарипов (2023 йил 23 июндаги 04-10/71-сонли ишончнома
асосида), “Asia metal sheets” масъулияти чекланган жамияти вакили
А.Омоновнинг (2023 йил 1 мартдаги 8-сонли ордер ва ишончнома
асосида) иштирокида “O’zsanoatqurilishbank” акциядорлик тижорат
банки манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар
ҳудудий бошқармасининг “ASIA METAL SHEETS” масъулияти чекланган
жамиятидан жами 620 461 АҚШ доллари миқдоридаги кредит
қарздорлигини ундириш ҳамда ундирувни гаров мулкига қаратиш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув
қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатиниг 2023 йил 23 мартдаги қарори устидан “ASIA METAL SHEETS”
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация
шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 301, 303-моддаларини қўллаб,
қарор қилди:
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 январдаги
ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъатиниг 2023 йил 23 мартдаги қарорининг “Asia Metal Sheets”
масъулияти чекланган жамиятидан “O’zsanoatqurilishbank” акциядорлик
тижорат банки фойдасига 606 797 АҚШ доллари ундириш қисми
605 461 АҚШ долларига ўзгартирилсин.
“ASIA METAL SHEETS” масъулияти чекланган жамиятининг кассация
шикояти қаноатлантирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
О.Халмирзаев
Ҳайъат аъзолари
Ф.Ражабов
З.Рустамов