Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1804-2301/1175 Дата решения 04.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Ҳайдаров Рустам Раҳмонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение KOSON ASL BARAKA SAVDO масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый KOSON DON MAHSULOTLARI QABUL QILISH масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1128334 Claim ID 3324690 PDF Hash a6cb881399127c4e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 269-моддаси ИПКнинг 269 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 305-моддаси ИПК 305 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения 9 110 символов
4-1804-2301/1175-сонли иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья А.Тўрақулов Апелляция шикоятини қайтарган судья Ҳ.Турсунов Кассация инстанциясида маърузачи судья Р.Хайдаров ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 4 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев ва Ш.Мирзаҳакимовдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “KOSON ASL BARAKA SAVDO” масъулияти чекланган жамияти вакиллари Д.Шодмонов (раҳбар), Ч.Маматқулов (2023 йил 20 февралдаги 3-сонли ишончнома асосида) иштирокида даъвогар “KOSON ASL BARAKA SAVDO” масъулияти чекланган жамиятининг 113.423.946 сўмлик 54 тонна омухта емни жавобгарлар - “Ўзбекистон Республикаси Товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамияти ва “Косон дон маҳсулотларини қабул қилиш” масъулияти чекланган жамиятидан олганида ва биржа савдоларида қатнашиб, бу пул маблағларини айлантирганида 2021 йил 12 апрелдан 2023 йил 11 мартгача қанча соф даромад кўришини аниқлаш учун суд бухгалтерия, суд – иқтисодий экспертизаларини ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номли Суд экспертизаси маркази зиммасига юклашни ва аниқланган бой берилган соф фойдани жавобгарлар “Косон дон маҳсулотларини қабул қилиш” масъулияти чекланган жамияти ва “Ўзбекистон Республикаси Товар – хом ашё биржаси” акциядорлик жамиятидан даъвогар “KOSON ASL BARAKA SAVDO” масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига ундириб беришни, жавобгарлар “Ўзбекистон Республикаси Товархомашё биржаси” акциядорлик жамияти ва Косон дон маҳсулотлари қабул қилиш” масъулияти чекланган жамиятидан солидар тартибда даъвогар “KOSON ASL BARAKA SAVDO” масъулияти чекланган жамиятининг фойдасига 27 079 962,81 сўм банк фоизини ундириш тўғрисидаги ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий иш юзасидан қабул қилинган Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 8 майдаги ажрими устидан “KOSON ASL BARAKA SAVDO” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суд жойлашган бинода бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: “Косон асл барака савдо” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) Косон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Косон дон маҳсулотлари қабул қилиш” масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади) ва қўшимча жавобгар Ўзбекистон Республикаси “Товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамияти (бундан кейин матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)дан 113 423 946 сўмлик 54 тонна омухта емни жавобгар ва қўшимча жавобгардан олганида ва биржа савдоларида қатнашиб, бу пул маблағларини айлантирганида 2021 йил 12 апрелдан 2023 йил 11 мартгача қанча соф даромад кўришини аниқлаш учун суд-бухгалтерия, суд-иқтисодий экспертизаларини ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номли суд экспертизаси маркази зиммасига юклаш ва аниқланган бой берилган соф фойдани жавобгар ва қўшимча жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб бериш, жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда даъвогар фойдасига 27 079 962,81 сўм банк фоизи ундиришни сўраган. Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 апрелдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар 113 423 946 сўмлик 54 тонна омухта емни жавобгар ва қўшимча жавобгардан олганида ва биржа савдоларида қатнашиб, бу пул маблағларини айлантирганида 2021 йил 12 апрелдан 2023 йил 11 мартгача қанча соф даромад кўришини аниқлаш учун суд-бухгалтерия, суд-иқтисодий экспертизаларини ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номли суд экспертизаси маркази зиммасига юклаш ва аниқланган бой берилган соф фойдани жавобгар ва қўшимча жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб бериш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш рад этилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 27 079 962,81 сўм банк фоизи ундириш белгиланган. Қашқадарё вилоят судининг 2023 йил 8 майдаги ажрими билан апелляция шикояти қайтарилган. Даъвогар Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 8 майдаги ажримидан норози бўлиб кассация шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда, Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 8 майдаги ажримини бекор қилишни сўраган. Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд муҳокамасида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу сабабли судлов ҳайъати ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили шикоятда келтирилган важларни такрорлаб уни қаноатлантиришни ва апелляция инстанцияси судининг ажримини бекор қилишни сўради. Судлов ҳайъати даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Косон туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 17 апрелдаги ҳал қилув қарорига нисбатан даъвогар томонидан апелляция шикояти берилган. Апелляция инстанцияси судлов ҳайъатининг 2023 йил 8 майдаги ажрими билан апелляция шикоятига давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган ёки давлат божи тўловини кечиктириш ҳақида илтимоснома ҳам тақдим этилмаганлиги саббали апелляция шикояти қайтарилган. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра иқтисодий судларга апелляция ва кассация тартибида бериладиган шикоятлардан биринчи инстанция судида кўриб чиқиш учун аризалар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 16-сонли “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида” 2021 йил 20 апрелдаги қарорининг 10-бандида судлар шуни назарда тутиши лозимки, апелляция шикоятига давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асли илова қилиниши кераклиги тўғрисида тушунтириш берилган. ИПКнинг 269-моддаси биринчи қисми 3-бандида давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ҳамда миқдорда тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар апелляция шикоятига илова қилинмаган бўлса, қонунда давлат божини тўлаш муддатини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти назарда тутилган ҳолларда эса, бу ҳақда илтимоснома мавжуд бўлмаса ёхуд илтимоснома рад этилган бўлса, апелляция шикояти (протести) судья томонидан қайтарилиши назарда тутилган. Судлов ҳайъати даъвогар томонидан шикоятда келтирилган важлар суд ажримини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўла олмайди деб ҳисоблайди. ИПК 301-моддасининг биринчи бандига кўра, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 305-моддасининг иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган кассация шикояти (протести) ушбу бобда кассация шикоятларини (протестларини) кўриш учун назарда тутилган тартибда кассация инстанцияси суди томонидан кўрилади. Ушбу модда учинчи қисмининг 1-бандига асосан кассация инстанцияси суди апелляция инстанцияси судида кўрилган ажрим, қарор, апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриш натижалари бўйича биринчи инстанция судининг ажримини, қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. Бундай ҳолатда, судлов ҳайъати даъвогар вакили томонидан берилган кассация шикоятини қаноатлантиришни рад қилишни, иш юзасидан қабул қилинган апелляция инстанцияси судининг ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг 118-моддасига асосан даъвогар томонидан ишни кассация 4 инстанциясида кўриш билан боғлиқ тўланган 33 000 сўм почта харажатини унинг зиммасида қолдиришни, апелляция шикоятини қайтариш ҳақидаги ажрим устидан шикоят берилганда давлат божи ундирилиши назарда тутилмаганлиги сабабли, кассация инстанциясида иш кўриб чиқилганлиги учун давлат божини ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 268, 301, 303, 305-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: “Косон асл барака савдо” маъсулияти чекланган жамиятининг кассация шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 8 майдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: Р.Хайдаров ҳайъат аъзолари: А.Абдуллаев Ш.Мирзаҳакимов