Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2001-2306/944 Дата решения 04.07.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Бухарский межрайонный экономический суд Судья Кодирова Мехринисо Қобиловна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бухоро кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси Ответчик / Подсудимый Бухоро шаҳар Ободонлаштириш бошкармаси Ободонлаштириш бошкармаси
Source ID 1123767 Claim ID 3426273 PDF Hash db472d7493125092... Загружено 09.04.2026 06:40 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
кодекси 274-моддаси кодекси 274 code_article
ИПК 276-моддаси ИПК 276 law
ИПК 157-моддаси ИПК 157 law
ФКнинг 228-моддаси ФКнинг 228 law
ИПК 110-моддаси ИПК 110 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
ИПК 278-моддаси ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-2001-2306/944-сонли иш Биринчи Protected by PDF Anti-Copy Freeинстанция судида ишни кўрган судья М.Махсудова (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Кодирова БУХОРО ВИЛОЯТ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 4 июль Бухоро вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси С.Абдурасуловнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар М.Болтаев ва М.Кодировадан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Саноевнинг котиблигида, даъвогар “ХХХ” унитар корхонаси вакили ХХХ (2023 йил 19 апрелдаги 12-сонли ишончнома асосида), жавобгар ХХХ вакили ХХХ (2023 йил 17 апрелдаги 149-сонли ишончнома асосида) иштирокида, даъвогар “ХХХ” унитар корхонасининг жавобгар ХХХдан 214.709.467 сўм етказилган зарарни ундириш ҳамда объектдан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 майдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар Бухоро шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармаси томонидан берилган апелляция шикоятини иқтисодий иш ҳужжатлари билан бирга Бухоро вилоят суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидaгилaрни а н и қ л а д и: даъвогар “ХХХ” унитар корхонаси (матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХ (матнда жавобгар деб юритилади)дан 214.709.467 сўм тўланган солиқ тўловларини ундириш ҳамда объектдан жавобгарни ва барча мол-мулкларини мажбурий тартибда чиқариш мажбурияти юклашни сўраган. Суднинг 2023 йил 31 мартдаги ажрими билан ишга Бухоро вилоят ҳокимлиги, Бухоро шаҳар ҳокимлиги, Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси, Бухоро вилоят Молия бошқармаси, Бухоро вилоят Ғазначилик бошқармаси, Кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилоят бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Даъвогар судга даъво предметини ўзгартириш ҳақида ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 214 709 467 сўмлик зарарни ундиришни ва даъвогарга тегишли объектдан жавобгарни мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Protected by PDF Anti-Copy Free Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 майдаги ҳал to Pro Version to Remove theўзгартириш Watermark) тўғрисидаги қилув қарори билан (Upgrade даъвогарнинг даъво предметини аризаси иш юритишга қабул қилиниб, даъво қаноатлантирилган, жавобгардан даъвогар фойдасига 214 709 467 сўм етказилган зарар, 30 000 сўм олдиндан тўланган почта харажати ундирилиб, жавобгарни даъвогарга тегишли Бухоро шаҳар Ғиждувон кўчаси 12-уйдан мажбурий тартибда чиқариш белгиланган. Жавобгардан даъвогар фойдасига 7 294 189,34 сўм давлат божи ундирилган. Жавобгар суднинг ҳал қилув қароридан норози бўлиб апелляция шикояти берган. Шикоятда биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили апелляция шикоятини қувватлаб, шикоятда келтирган важларини таъкидлаб, даъвогар 2021 йилда жавобгарга нисбатан 97 856 000 сўм тўланган солиқ тўловларини ундириш ва объектдан жавобгарни мол-мулкларни мажбурий тартибда чиқариш тўғрисида даъво аризаси билан мурожаат қилганлигини, Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 4-2001-2104/2495-сонли иш бўйича даъвогар даъводан тўлиқ воз кечганлигини ва иш юритиш тугатилганлигини, даъвогар мазкур иш бўйича талабини зарарни ундириш тўғрисида ўзгартирганлигини, бинодан чиқариш талаби бўйича даъвогар олдин даъводан воз кечганлиги сабабли иш юритиш тугатилиши кераклигини, даъвогарнинг мол-мулк ва ер солиқларини тўлаганлигини зарар сифатида нотўғри ундирилганлигини, чунки бу даъвогарнинг солиқ мажбурияти бўлиб, зарар етказилмаганлигини, суд моддий ҳуқуқ нормасини нотўғри қўллаганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабининг бинодан чиқариш талаби бўйича иш юритишни тугатишни, даъво талабининг қолган қисмини рад этишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгарнинг апелляция шикоятига нисбатан эътироз билдириб, даъвогар ҳеч бир ҳуқуқий асоссиз уларга тегишли бино-иншоотлардан фойдаланиб келаётганлигини, 2019 йилда жавобгарга тегишли бинолар давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги сабабли вақтинчалик шаҳар ҳокимлиги аралашуви билан жавобгар уларга тегишли ҳудудга кўчирилганлигини, ўрталарида бирор-бир ижара шартномаси ёки мулкдан фойдаланиш учун битим тузилмаганлигини, бинодан жавобгар фойдаланиб келаётган бўлсада ҳар йили ер ва мулк солиғини ўзлари тўлаб зарар кўрганлигини, бино-иншоотлар ўзлари фойдаланиши учун зарур эканлигини билдириб, жавобгарни апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жой тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган учинчи шахслар Бухоро вилоят ҳокимлиги, Бухоро шаҳар ҳокимлиги, Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси, Бухоро вилоят Молия бошқармаси, Бухоро вилоят Ғазначилик бошқармаси, Кадастр агентлиги давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилоят бошқармаси суд мажлисида вакил иштирокини таъминлашмади. Учинчи шахс Бухоро вилоят Ғазначилик бошқармаси суд мажлисига қадар хат билан мурожаат қилиб, ишни иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Protected by PDF Anti-Copy Free Судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) кодекси 274-моддасининг тўртинчи қисмига биноан ишни учинчи шахс вакилларининг иштирокисиз, ишда мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топди. Судлов ҳайъати иш бўйича маърузачи судьянинг маърузасини тинглаб, даъвогар ва жавобгар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, апелляция шикоятини ва иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг зарани ундириш талабини қаноатлантириш қисмини бекор қилиб, даъво талабининг шу қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, ҳал қилув қарорини бинодан чиқариш талабини қаноатлантириш қисмини ўзгаришсиз қолдиришни, суд харажатларини мутаносиб тақсимлашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Бухоро шаҳар Ғиждувон кўчаси 12-уйда жойлашган 1,515га ер майдонидаги бино-иншоотлар ҳамда ер майдони Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Ижроия қўмитасининг 1962 йил 24 майдаги 9n398-сонли қарори асосан, шунингдек 2014 йил 5 июндаги 0000576-сонли ҳамда BU 0001177-сонли кадастр гувоҳномаларига асосан даъвогарга мулк ҳуқуқи асосида тегишли. 2019 йил июль ойида мазкур бино-иншоотлар ва ер майдони Бухоро вилоят ҳокимининг оғзаки топшириғига биноан жавобгарга фойдаланишга топширилган, бироқ тарафлар ўртасида бирор-бир шартнома ёки далолатнома имзоланмаган. Даъвогар томонидан жавобгар фойдаланаётган объект учун 2019 йил 1 августдан 2022 йил 31 январга қадар 73.199.907 сўм мол-мулк солиғи ҳамда 141.509.560 сўм ер солиғи, жами 214.709.467 сўмлик солиқ тўловларини тўлаб келган. Даъвогар 2022 йил 14 июлда жавобгарга 133-сонли хат орқали мурожаат қилиб, унга тегишли бинолардан ноқонуний фойдаланиб келаётганлигини, даъвогарга 2020-2021 йил ва 2022 йилнинг 6 ойлик даври учун ҳисобланган ер ва мол-мулк солиқларини тўлаб беришни, ер ва мол-мулкларни қонун доирасида расмийлаштириш олишни ёки қайтариб беришни сўраган. Жавобгар томонидан даъвогарнинг талабномаси эътиборсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар даъво аризасидаги талаб билан судга мурожаат қилган. ИПК 276-моддасига кўра, суд ишни апелляция инстанциясида кўриш чоғида биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг қонунийлигини ва асослилигини текширади. Суд янги далилларни текшириши ва янги фактларни аниқлаши мумкин. Апелляция инстанциясининг суди биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда текшириши шарт. Судлов ҳайъати жавобгар вакилининг апелляция шикоятида ва суд мажлисида биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш тўғрисидаги аризаси уларга юборилмаганлиги, хабардор қилинмаганлиги ҳақида келтирган важлари билан келишмайди. Protected by PDF Anti-Copy Free Чунки, ИПК 157-моддасининг биринчи қисмиига кўра, даъвогар ишни to Pro Version Remove мазмунан the Watermark) биринчи инстанция (Upgrade судида кўриш чоғидаtoишнинг кўрилиши якуни бўйича чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки камайтиришга ҳақли. Даъвогар дастлабки даъво аризасида жавобгардан 214.709.467 сўм тўланган солиқ тўловларини ундиришни ҳамда объектдан жавобгарни ва барча мол-мулкларини мажбурий тартибда чиқариш мажбурияти юклашни сўраган бўлсада, даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги аризасида жавобгардан 214 709 467 сўмлик зарарни ундиришни ва даъвогарга тегишли объектдан жавобгарни мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сон қарори 13-бандининг бешинчи қисмига кўра, суд мажлиси давомида тақдим этилган даъвонинг предмети ёки асосини ўзгартириш, даъво талаблари миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш, даъводан воз кечиш ҳақидаги ариза иш юритишга қабул қилинганлиги суд мажлисида эълон қилиниб, бу ҳақда суд мажлиси баённомасига киритилиши ҳамда ажримда ёки ҳал қилув қарорида кўрсатилиши лозим. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш қонунчиликка зид эмаслигини ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслигини инобатга олиб, уни қабул қилиб, бу ҳақда суд мажлиси баённомасига киритиб, ҳал қилув қарорида кўрсатган. Даъвогар даъво аризасида жавобгарни ўзига тегишли объектдан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб юритилади) 84-моддасининг биринчи қисмига кўра, кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Даъвогарнинг Бухоро шаҳар Ғиждувон кўчасидаги 12-уйда жойлашган бино-иншоотлар ва ер майдонига бўлган ҳуқуқи 2014 йил 5 июндаги 0000576сонли ҳамда BU 0001177-сонли кадастр гувоҳномаларига асосан давлат рўйхатидан ўтказилган. Даъвогарга ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида, бино-иншоотлар оператив бошқариш ҳуқуқи тегишли. ФК 178-моддасининг биринчи қисмига кўра давлат корхонаси, шунингдек муассасаси ўзларига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан қонунда белгилаб қўйилган доирада, ўз фаолиятининг мақсадларига, мулкдорнинг топшириқларига ҳамда мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларини амалга оширадилар. Жавобгар даъвогарга тегишли объектдан 2019 йил июл ойидан бери фойдаланиб келаётган бўлса-да, бинодан фойдаланиши учун бирор бир Protected by PDF Anti-Copy Free ҳуқуқий асос мавжуд эмас, яъни тарафлар ўртасида бинодан фойдаланиш (Upgrade to Pro Version to Remove the Watermark) тўғрисида битим (шартнома) тузилмаган, келишув мавжуд эмас. ФКнинг 228-моддасига кўра мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация). ФК 231-моддасига кўра, мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво). ФК 232-моддасига кўра, гарчи мулкдор бўлмаса ҳам, лекин мол-мулкка мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, хўжалик юритиш, оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ёки қонун ёхуд шартномада назарда тутилган бошқа асосга кўра эгалик қилаётган шахс ҳам ушбу Кодекснинг 228-231-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади. Бу шахс ўз эгалигини мулкдордан ҳам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Жавобгар томонидан даъвогарга тегишли бино-иншоотлар тўлиқ эгаллаб олиниши оқибатида даъвогар ўз мулкини эгаллаш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган. Даъвогарнинг мол-мулкдан фойдаланишни расмийлаштириш ёки мол-мулкларни қайтариб бериш талаби жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги иш ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топган. Судлов ҳайъати жавобгарнинг апелляция шкоятида ва суд мажлисида даъво талабининг бинодан чиқариш мажбуриятини юклаш талаби бўйича иш юритиш тугатилиши лозимлиги ҳақида келтирган важи билан келишмайди. Аниқланишича, даъвогар муқаддам жавобгарга нисбатан 97.856.000 сўм тўланган солиқ тўловларини ундириб бериш ва даъвогарнинг балансида бўлган объектдан жавобгар ва унга тегишли бўлган барча мол-мулкларини мажбурий тартибда чиқариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси билан иқтисодий судга мурожаат қилган. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 4-2001-2104/2495-сонли иқтисодий иш бўйича 2021 йил 19 августдаги ажрими билан даъвогар даъво талабидан воз кечиши қабул қилиниб, иш юритишдан тугатилган. ИПК 110-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, фуқаролик ишлари бўйича суднинг, иқтисодий суднинг ёки чет давлат ваколатли судининг айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса (бундан иқтисодий суд томонидан чет давлат судининг ҳал қилув қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш рад этилган ҳоллар мустасно), суд иш юритишни тугатади. Дааъвогар 2021 йилдан кейин жавобгардан ўзига тегишли мулкни қайтариш талабини қўйган. Даъво предмети олдинги ишда бинодан чиқариш мажбуриятин юклаш бўлса, кейинги ишда бинодан мажбурий тартибда чиқариш сўралган, шунингдек, даъвонинг асосидаги муддатлар ва талаб қилинган давр ҳам фарқ қилади. Биринчи инстанция суди даъвогарнинг жавобгарни ўзига тегишли бўлган объектдан чиқариш талаби асосли бўлганлиги боис, даъво талабининг Protected by PDF Anti-Copy Free шу қисмини қаноатлантириш ҳақида тўғри хулосага келган. (Upgradeдаъво to Pro аризасида Version to Remove the Watermark) Шунингдек, даъвогар жавобгардан 214 709 467 сўмлик зарарни ундиришни сўраган. Даъвогар томонидан учун унга тегишли бино-иншоотлар ва ер майдони учун 2019 йил 1 августдан 2022 йил 31 январга қадар ҳисобланган жами 214.709.467 сўмлик ер солиқ тўловларини зарар сифатида ундириш сўралган. ФК 234-моддасининг иккинчи қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида даъвогарга тегишли ер майдони ва унда жойлашган бино-иншоотлардан фойдаланиш тўғрисида шартнома (битим) тузилмаганлиги, солиқ тўловларини тўлаш тўғрисида келишув бўлмаганлиги сабабли мажбурият шартномалардан келиб чиққан деб бўлмайди. ФК 14-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. Мазкур қонун нормасига асосан даъвогарнинг ер ва мулк солиғини тўлаганлигини унинг ҳуқуқи бузилганлиги учун бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари сифатида ёки унинг молмулки йўқолиши ёки шикастланиши оқибатида етказилган ҳақиқий зарар сифатида баҳолаб бўлмайди. Солиқ тўловларини тўлаш мажбурияти даъвогарнинг солиқ кодекси буйича белгиланган мажбурияти бўлиб, биринчи инстанция суди уни зарар сифатида жавобгардан ундириш ҳақида хатоликка йўл қўйган. Қолаверса, иш ҳужжатларида жавобгарнинг даъвогарга тегишли молмулк ва ер солиғини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олганлигини тасдиқловчи далиллар мавжуд эмас. Судлов ҳайъати даъвогарнинг у томонидан тўланган солиқ тўловларини жавобгардан зарар сифатида ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблайди. Шу боис даъво талабининг шу қисми қаноатлантирилиши рад этилиши лозим. ИПК 279-моддаси биринчи қисмининг 1, 2, 3-бандларига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида баён этилган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ Protected by PDF Anti-Copy Free эмаслиги биринчи инстанция судининг қарорини бекор қилишга ёки to Pro Version to Remove the Watermark) ўзгартиришга(Upgrade асос бўлади. ИПК 278-моддасининг 1-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини ўзгартиришга ҳақли. Судлов ҳайъати ишда аниқланган ҳолатлар ва қонун талабидан келиб чиқиб, даъвогарнинг апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги “Жавобгар ХХХдан даъвогар “ХХХ” унитар корхонаси фойдасига 214 709 467 сўм етказилган зарар” ундириш қисмини бекор қилиб, даъво талабининг шу қисмини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни, Ҳал қилув қарорининг “Даъво талаблари қаноатлантирилсин” қисмини “Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин” деб, “Жавобгар ХХХдан Республика бюджетига 7 294 189,34 сўм давлат божи ундирилсин” қисмини “Жавобгар ХХХдан Республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “ХХХ” унитар корхонасидан Республика бюджетига 4 294 189,34 сўм давлат божи ундирилсин” деб ўзгартиришни лозим топди. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур модданинг тўққизинчи қисмига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Мазкур ҳуқуқ нормаларига асосан судлов ҳайъати, суд харажатлари ундириш масаласини муҳокама қилиб, жавобгарнинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилганлиги боис, олдиндан 1 500 000 сўм давлат божи тўлаганлигини инобатга олиб зиммасида қолдиришни, даъвогардан жавобгар фойдасига апелляция инстанцияси учун олдиндан тўлаган 2 147 094,67 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатини даъвогардан жавобгар фойдасига ундиришни лозим топди. Юқорида баён этилганларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278-280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қарор қилди: Жавобгар ХХХнинг апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 12 майдаги ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги “Жавобгар ХХХдан даъвогар “ХХХ” унитар корхонаси фойдасига 214 709 467 сўм етказилган зарар” ундириш қисми бекор қилинсин. Даъво талабининг шу қисми бўйича янги қарор қабул қилинсин. Даъвогар “ХХХ” унитар корхонасининг Жавобгар ХХХдан 214 709 467 сўм зарарни ундириш талабини қаноатлантириш рад этилсин” Protected by PDF Anti-Copy Free Ҳал қилув қарорининг “Даъво талаблари қаноатлантирилсин” қисми (Upgrade қаноатлантирилсин” to Pro Version to Removeдеб, the Watermark) “Даъво талаблари қисман “Жавобгар ХХХдан Республика бюджетига 7 294 189,34 сўм давлат божи ундирилсин” қисми “Жавобгар ХХХдан Республика бюджетига 3 000 000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвогар “ХХХ” унитар корхонасидан Республика бюджетига 4 294 189,34 сўм давлат божи ундирилсин” деб ўзгартирилсин. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилсин. Даъвогар “ХХХ” унитар корхонасидан жавобгар ХХХ фойдасига апелляция инстанцияси учун олдиндан тўлаган 2 147 094,67 сўм давлат божи ва 33 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ХХХ томонидан апелляция инстанцияси суди учун олдиндан 1 500 000 сўм давлат божи тўлаганлиги инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Ижро варақалари берилсин. Апелляция инстанцияси судининг қарори қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Мазкур қарор устидан кассация тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши (протест киритилиши) мумкин. Раислик қилувчи С.Абдурасулов ҳайъат аъзолари М.Болтаев М.Кодирова