Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2205/7383 Дата решения 04.07.2023 Инстанция Кассация Тип документа Постановление Суд Олий суд Судья Абдуллаев Абдумумин Абдуахатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Ответчик / Подсудимый DASTURXON хусусий корхонаси
Source ID 1119746 Claim ID 3321541 PDF Hash 6fe4c83abc3ad41f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
исми ва 191-моддаси исми ва 191 law
ИПК 191-моддаси ИПК 191 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения 7 245 символов
4-1001-2205/7383-сонли иш иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Н.Абдурахманова Апелляция инстанциясида маърузачи судья – Б.Кеунимжаева Кассация инстанциясида маърузачи судья – А.Абдуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ Қ А Р О Р И 2023 йил 4 июль Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “Dasturxon” хусусий корхонаси раҳбари Р.Хошимов иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “Dasturxon” хусусий корхонасига нисбатан Шайхонтохур тумани, Юсуфжон Хамдам Улуғбек мавзеси, 68-уйда жойлашган 14 м2 ноқонуний эгаллаб олинган ер участкасини қайтариш, яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги қурилмани ўз ҳисобидан бузиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 1 мартдаги ажрими ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 апрелдаги қарори устидан “Dasturxon” хусусий корхонаси томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат этиб, “Dasturxon” хусусий корхонасига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) Шайхонтохур тумани, Юсуфжон Хамдам Улуғбек мавзеси, 68-уйда жойлашган 14 м2 ноқонуний эгаллаб олинган ер участкасини қайтариш, яроқли ҳолатга келтириш, шу жумладан ундаги қурилмани ўз ҳисобидан бузиш мажбуриятини юклаш ни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 30 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, жавобгардан республика бюджетига 2 700 000 сўм давлат божи ундириш белгиланган. Суднинг 2023 йил 1 мартдаги ажрими билан ҳал қилув қарорининг жавобгардан республика бюджетига 2 700 000 сўм давлат божи ундириш қисми 5 400 000 сўм деб тузатилган. Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 апрелдаги қарори билан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 1 мартдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилган. Жавогар Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 апрелдаги қарори ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 1 мартдаги ажримидан норози бўлиб кассация шикояти билан мурожаат қилган. Шикоятда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 апрелдаги қарори ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 1 мартдаги ажримини бекор қилишни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогардан вакил иштирок этмади, бироқ иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд, ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга тўсқинлик қилмайди. Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар раҳбари ўз тушунтиришида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд ҳужжатларини бекор қилишни сўради. Судлов ҳайъати жавобгар раҳбарининг тушунтиришини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд ҳужжатларини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида номулкий хусусиятга эга бўлган даъво аризалари (аризалар) учун мулкий хусусиятдаги даъво аризалари учун белгиланган ставкалар бўйича ва номулкий хусусиятдаги даъво аризалари учун белгиланган ставкаларга кўра ҳар бир талаб бўйича давлат божи тўланиши лозимлиги белгиланган. Мазкур Қонун билан тасдиқланган ставкаларга мувофиқ номулкий тусдаги даъволар бўйича даъво баҳосининг БҲМ 10 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши лозим бўлса-да, биринчи инстанция суди даъво талаблари ер участкасини қайтариш, яроқли ҳолатга келтириб, ундаги қурилмани ўз ҳисобидан бузиш мажбуриятини юклашдан иборат иккинта талб эканлигини инобатга олмасдан, жавобгардан республика бюджетига битта талаб бўйича 2 700 000 сўм давлат божи ундириб, иккинчи талаб бўйича 2 700 000 сўм давлат божи ундирмаган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида” 2019 йил 24 майдаги 13-сонли қарори 41-бандининг олтинчи хатбошида йўл қўйилган ёзувдаги хатолар, ҳарфий хатолар ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш масаласи суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 190-моддасининг иккинчи қисми ва 191-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ҳал этилиши, шуни инобатга олиш лозимки, ИПК 191-моддасининг иккинчи қисми йўл қўйилган ёзувдаги хатолар, ҳарфий хатолар ёки ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш ҳақидаги аризани суд мажлисида кўрилишини назарда тутилганлиги сабабли, йўл қўйилган ёзувдаги хатолар, ҳарфий хатолар ва ҳисоб-китобдаги янглишишларни тузатиш суднинг ташаббуси билан амалга оширилганда суд мажлисини ўтказиш талаб этилмаслиги тўғрисида тушунтириш берилган. Биринчи инстанция суди иш ҳужжатларини ўрганиб, ҳал қилув қарорнинг хулоса қисмида жавобгардан республика бюджетига 5 400 000 сўм давлат божи ундириш ўрнига 2 700 000 сўм давлат божи ундирилсин деб ёзилиб, техник хатога йўл қўйилганлигини аниқлаб, ўз ташаббуси билан ҳал қилув қарорининг хулоса қисмидаги хатоликни тузатишни лозим топган. Апелляция инстанцияси суди моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ёзувдаги хатони тузатиш ҳақидаги ажримни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида, асосли хулосага келган. ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли. ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади. Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 33 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади. Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л а д и: Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 1 мартдаги ажрими ҳамда Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 20 апрелдаги қарори ўзгаришсиз, “Dasturxon” хусусий корхонасининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан қолдирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Раислик қилувчи Р.Хайдаров ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов А.Абдуллаев