← Назад
Решение #534466 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| кодекси | 14 | — | code_article | |
| кодекси | 15 | — | code_article | |
| кодекси | 266 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 4 июль
4-1501-2304/4453-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов, судья
ёрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили
У.Абдурахмонов ва Ш.Латипов (ишончномага асосан) иштирокида, жавобгар вакили
иштирок этмаган ҳолда, даъвогар Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармасининг
жавобгарлар «FURQAT DURDONA BIZNES» хусусий корхонасидан 5 869 565 сўм
қўшилган қиймат солиғини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини суд биносида,
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) ва «FURQAT DURDONA BIZNES» хусусий корхонасига нисбатан
иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «FURQAT DURDONA
BIZNES» хусусий корхонаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)нинг
ҳаракатларида ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ҳолатлари мавжудлигидан ва жамият
томонидан 5 869 565 сўм қўшилган қиймат солиғи асоссиз ҳисобга олинганлигидан
келиб чиқиб, жавобгардан 5 869 565 сўм қўшилган қиймат солиғини ундиришни
сўраган.
Суднинг ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар
билан арз қилмайдиган учинчи шахслар сифатида «Ёғду файз гроуп инвест» МЧЖ
жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари судга маълумотнома тақдим
қилиб, даъво аризаси тақдим қилишда хатоликка йўл қўйилганлиги, аслида судга
даъво аризаси киритишдан аввал «Ёғду файз гроуп инвест» МЧЖ томонидан
5 869 565 сўм қўшилган қиймат солиғи амалга оширилиб, ҳуқуқбузарлик бартараф
этилганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида жавобгар ва учинчи шахс «Ёғду файз гроуп инвест» МЧЖдан
вакиллар иштирок этмади. Улар суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли
тарзда хабардор қилинганлиги боис, суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни учинчи шахслар
вакилларини иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб ҳамда ишдаги
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни
рад қилишни лозим деб топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Фарғона вилоят давлат солиқ
бошқармасининг 2022 йил 20 июндаги 20/1-01342-kt-сонли буйруғига асосан
«FURQAT DURDONA BIZNES» хусусий корхонасида 2020-2021 йиллар ва
2022 йилнинг январь-май ойлари давомидаги фаолиятида қўшилган қиймат солиғи
тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва бюджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ
текшируви ўтказилган.
Текширув натижаларига кўра, 2022 йил 4 июль кунги солиқ ҳисоботларига
тузатиш киритиш ҳақидаги 20/1-43847-сонли талабнома юборилган.
Шундан сўнг, жавобгар жамият томонидан текшириш материаллари билан
танишиб чиқиб ҳамда юборилган талабномага нисбатан ўз эътирозларини баён қилиб,
даъвогарнинг талаблари асоссизлиги билдирилган.
Шунингдек, даъвогар томонидан 2022 йил 27 июль кунги 20/1-49414-сонли
камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги
материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарори қабул қилиниб, белгиланган
тартибда судга даъво аризаси киритилиши белгиланган.
Шу сабабли, даъвогар жавобгарга нисбатан жамият харакатларида ҳуқуқни
суиистеъмол қилиш ҳоллари мавжудлиги ва жамият томонидан 5 869 565 сўм
қўшилган қиймат солиғи асоссиз ҳисобга олинганлигидан келиб чиқиб, жамиятдан
5 869 565 сўм қўшилган қиймат солиғини ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 14-моддасининг бешинчи
қисмига кўра, агар солиқ тўловчи ягона ёки устувор мақсади солиқ тўламаслик
тарзидаги асоссиз солиқ нафи олишдан ёхуд ўзи тўлайдиган солиқларнинг суммасини
камайтиришдан иборат бўлган операцияларни ёки операциялар кетма-кетлигини
амалга оширса, унинг бундай ҳаракатлари ушбу Кодекс мақсадларида ҳуқуқни
суиистеъмол қилиш деб эътироф этилади.
Ушбу модданинг саккизинчи қисмига кўра, ушбу моддада кўрсатилган ҳуқуқни
суиистеъмол
қилишнинг,
битим
қалбакилигининг
(кўзбўямачилик
учун
тузилганлигининг) ҳолатларини аниқлаш, шунингдек уларнинг оқибатларини қўллаш
солиқ органлари томонидан, солиқ тўловчи норози бўлган тақдирда эса, солиқ
органларининг даъвоси бўйича суд томонидан амалга оширилади.
Солиқ кодексининг 15-моддаси биринчи қисмига кўра, Солиқ муносабатларида
солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ
тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик
обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини,
битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада
эҳтиёткорлик қилиши шарт.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда
3259-сон билан рўйхатдан ўтказилган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
2020 йил 28 майдаги 24-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси
бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (4-сонли БҲМС) «Товар-моддий
захиралар”ни 58-бандига кўра, чиқиб кетаётган товар-моддий захираларнинг қиймати
чиқиб кетиш факти аниқланган пайтда балансдан ҳисобдан чиқарилади. Товармоддий захиралар ташкилотнинг балансидан:
реализация қилиш, бошқа ташкилотнинг устав капиталига таъсис улуши
кўринишида бериш, таъсисчининг таъсисчилар таркибидан чиқишида ёки
тугатилаётган хўжалик юритувчи субъектнинг мол-мулкини унинг иштирокчилари
ўртасида тақсимлаётганда илгари ташкилотнинг устав капиталига киритилган
улушни таъсисчига қайтариш, бепул бериш, айирбошлаш, сақлаш муддати тугагач
яроқсизлиги сабабли, жисмонан ва маънан эскирганлиги натижасида тугатиш (йўқ
қилиш), камомад, йўқотиш ёки шикастланиш (синиш, бўлиниш) аниқланиши, товар
қарзи кўринишида тақдим этиш ёки илгари олинган товар қарзини қайтариш, бошқа
операциялар ва ҳодисалар натижасида ҳисобдан чиқарилади.
Солиқ кодексининг 266-моддасига кўра, агар ҳисобга олиш ҳуқуқи товарларни
(хизматларни) олиш бўйича қалбаки ёки кўзбўямачилик учун тузилган битим
натижасида вужудга келганлигига оид далиллар мавжуд бўлса, солиқ органлари
ҳисобга олишни бекор қилишни ёки унга тузатишни амалга оширишга ҳақли деб
белгиланган.
Шунга кўра, даъвогар томонидан текшириш ўтказилганда, «FURQAT
DURDONA BIZNES» хусусий корхонасининг шубхали ташкилот тоифасига кирувчи
«Ёғду файз гроуп инвест» масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган
ҳисобварақ-фактура сохта маълумотлар асосида қонун ҳужжатларига зид тарзда
расмийлаштирилганлиги ҳолатлари аниқланган. Лекин даъвогар томонидан судга
даъво аризаси киритилгунга қадар «Ёғду файз гроуп инвест» масъулияти чекланган
жамияти томонидан 5 869 565 сўм қўшилган қиймат солиғи амалга оширилиб,
жамият шубҳали ташкилотлар тоифасидан чиқарилган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 5 869 565 сўм қўшилган
қиймат солиғини ундириш талабини асоссиз деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни рад
қилишни лозим деб топди.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг
9-моддасига асосан давлат божи тўлашдан озод этилганлиги боис, иш бўйича давлат
божи ундирмасликни, даъвогар томонидан тўланган 33 000 сўм почта харажатини
унинг зиммасида қолдиришни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 68, 118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармасининг даъво талабини
қаноатлантириш рад қилинсин.
Даъвогар Фарғона вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан тўланган 33 000
сўм почта харажати унинг зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли.
Судья:
Х.Жамолиддинов