← Назад
Решение #534495 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 10 | — | law | |
| Ер кодекси | 21 | — | code_article | |
| га асосан ер участкасини ушбу Кодекс | 10 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПК | 299 | — | law | |
| ИПК | 302 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
21 892 символов
4-1001-2217/33828-сонли иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья М.Султонов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья Ж.Хусаинов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
ҚАРОРИ
2023 йил 4 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати Р.Хайдаровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари Ш.Мирзахакимов
ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг котиблигида, “Faiz CO”
МЖ, “Faizli nur” МЖ ва “Fayz” МЧЖ раҳбари М.Азимова, Т.Агзамова
(2023 йил 6 июндаги 3/МА-сонли ишончнома асосида), И.Хидиров (2023 йил
4 апрелдаги ишончнома асосида), жавобгар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа
саноати бўйича давлат қўмитаси вакили Д.Султанов (ишончнома асосида),
“Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУК вакили М.Содиқов
(ишончнома асосида)лар иштирокида, даъвогар “Faiz CO” МЧЖнинг жавобгар
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитасига
нисбатан Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Обиҳаёт кўчаси, 1-уй манзили
бўйича “Faiz CO” МЖ ва жавобгар ўртасида ер участкаси чегарасини белгилаб,
“Faiz CO” МЖ фойдаланишида 20 403 кв.м ва жавобгар фойдаланишида ер
майдони 74 369 кв.м тарзида белгилаб бериш тўғрисидаги, даъвогар “Faizli nur”
МЧЖнинг жавобгар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат
қўмитасига нисбатан Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Обиҳаёт кўчаси, 1-уй
манзили бўйича “Faizli nur” МЖ ва жавобгар ўртасида ер участкаси чегарасини
белгилаб, “Faizli nur” МЧЖ фойдаланишида 16 835 кв.м (темир йўл) ва
жавобгар фойдёаланишида ер майдони 74 369 кв.м тарзида белгилаб бериш
тўғрисидаги ҳамда даъвогар “Fayz” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасининг
жавобгар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат
қўмитасига нисбатан Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Обиҳаёт кўчаси, 1-уй
манзили бўйича “Fayz” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси ва жавобгар
ўртасида ер участкаси чегарасини белгилаб, “Fayz” МЧЖ шаклидаги қўшма
корхонаси фойдаланишида 5 274 кв.м (темир йўл) ва жавобгар фойдаланишида
ер майдони 74 369 кв.м тарзида белгилаб бериш тўғрисидаги даъво аризалари
бўйича бўйича қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг
2022 йил 9 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Тошкент шаҳар суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 мартдаги қарори устидан
даъвогарлар “Faiz CO” МЖ, “Fayz” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси ҳамда
“Faizli nur” МЧЖ томонидан берилган кассация шикоятини Олий суди
жойлашган бинода бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар “Faiz CO” МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати
бўйича давлат қўмитаси (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га
нисбатан Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Обиҳаёт кўчаси, 1-уй
манзили бўйича “Faiz CO” МЖ ва жавобгар ўртасида ер участкаси чегарасини
белгилаб, “Faiz CO” МЖ фойдаланишида 20 403 кв.м ва жавобгар
фойдаланишида ер майдони 74 369 кв.м тарзида белгилаб беришни сўраган.
Шунингдек, ишни кўриш жараёнида “Faizli nur” МЧЖ судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Обиҳаёт
кўчаси, 1-уй манзили бўйича “Faizli nur” МЖ ва жавобгар ўртасида ер
участкаси чегарасини белгилаб, “Faizli nur” МЧЖ фойдаланишида ер майдони
16 835 кв.м (темир йўл) ва жавобгар фойдаланишида ер майдони 74 369 кв.м
тарзида белгилаб беришни сўраган.
Бундан ташқари, “Fayz” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси ушбу судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар, Сергели тумани,
Обиҳаёт кўчаси, 1-уй манзили бўйича “Fayz” МЧЖ шаклидаги қўшма
корхонаси ва жавобгар ўртасида ер участкаси чегарасини белгилаб, “Fayz”
МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси фойдаланишида ер майдони 5 274 кв.м
(темир йўл) ва жавобгар фойдаланишида ер майдони 74 369 кв.м тарзида
белгилаб беришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 10 августдаги ажрими билан “Faizli nur” МЧЖ ва
“Fayz” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасининг ушбу даъво аризалари иш
юритишга қабул қилинган.
Ишга низонинг предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида Давлат кадастрлари палатаси, “Муниципал активларни
бошқариш маркази” ДУК, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Сергели туман
ҳокимлиги жалб қилинган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 9 декабрдаги ҳал
қилув қарори билан даъвогар ва мустақил талаблар билан арз қилувчи учинчи
шахсларнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилган. Давлат кадастрлари
палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси Сергели филиалининг Ер участкасини
бўлиш ҳамда янги чегараларини белгилаш ҳақидаги Y1-06-22-0001-сонли
далолатномаси бўйича Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Обиҳаёт кўчаси, 1-уй
манзилидаги “Faiz CO” МЧЖнинг ижара ҳуқуқи асосида фойдаланадиган ер
участкаси майдони чегараси 20 403 кв.м доирасида, “Faizli nur” МЧЖнинг
ижара ҳуқуқи асосида фойдаланадиган ер участкаси майдони чегараси
16 835 кв.м (темир йўл) доирасида ҳамда “Fayz” МЧЖ шаклидаги қўшма
корхонасининг ижара ҳуқуқи асосида фойдаланадиган ер участкаси майдони
чегараси 5 274 кв.м (темир йўл) доирасида белгиланиб, даъво талабларининг
қолган қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 15 мартдаги қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал
активларни
бошқариш
маркази”
ДУКнинг
апелляция
шикояти
қаноатлантирилиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил
9 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган. Янги қарор қабул қилиниб,
даъвогарларнинг даъво аризаларини қаноатлантириш рад этилган. Ишни
биринчи инстанция судида кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган давлат
божи ва почта харажатлари тўланганлиги инобатга олиниб, даъвогар ва учинчи
шахслар зиммасида қолдирилган. “Faiz CO” МЧЖ, “Faizli nur” МЧЖ ҳамда
“Fayz” МЧЖ шаклидаги қўшма корхоналарининг ҳар биридан республика
бюджетига ишни апелляция инстанцияси судида кўриш билан боғлиқ
1 500 000 сўмлик давлат божи ундирилган. Шунингдек, “Faiz CO” МЧЖ
ҳисобидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш
маркази” ДУК фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилиб, Тошкент
туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 10 январдаги ижро варақалари
бўйича ундирув бекор қилинган.
Иш юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар
бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 15 мартдаги қарори устидан “Faiz CO”
МЧЖ, “Faizli nur” МЧЖ ҳамда “Fayz” МЧЖ шаклидаги қўшма корхоналари
томонидан кассация шикояти берилган. Кассация шикоятида қарорни бекор
қилиш ва иш юзасидан янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисининг жойи ва вақти тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган учинчи шахслар Давлат кадастрлари палатаси, Тошкент шаҳар
ҳокимлиги ва Сергели туман ҳокимлиги суд муҳокамасида вакил иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра,
кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати ишни учинчи шахслар вакили иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарлар вакиллари кассация
шикоятини қувватлаб, даъво кадастр органининг хулосаси асосида ўз тасдиғини
топганлиги, жавобгарнинг талаби бўйича туман кадастр идорасининг
далолатномасига кадастр идорасининг юқори турувчи органи томонидан
хулоса олинганлиги, фойдаланиш чегаралари белгиланмаганлиги оқибатида
даъвогарлар ишлаб чиқаришни йўлга қўя олмаётганлиги, бу орқали ҳукумат
топшириғи бажарилмаганлигини билдириб, апелляция инстанцияси судининг
қарорини бекор қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили кассция шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, даъвогар киришни талаб қилаётган бинога кириб
чиқишга ҳеч қанақа жавобгар томонидан тўсқинлик йўқлигини, жавобгарга
берилган биноларда даъвогарнинг мавжуд мулкларини олиб кетиш ҳақида
даъвогарни бир неча бор огоҳлантирганлигини, ҳудудда мудофаа саноати
бўйича ишлаб чиқариш ва техникалар борлиги, айрим ҳудудларда фақат махсус
рухсати бор шахслар кириши мумкинлиги, ўзининг фойдаланишдаги ҳудуди
Ҳукмат Фармоиши асосида белгилаб берилганлигини билдириб, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Суд мажисида иштирок этган “Муниципал активларни бошқариш
маркази” ДУК вакили кассация шикоятига нисбатан эътироз билдириб,
апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этган шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, суд қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидаги Кадастр органининг маълумотномаларига
аниқланишича 1994 йил 16 сентябрдаги 994-сонли давлат ордери билан
Сергели тумани, Массон (ҳозирги Обиҳаёт) кўчаси, 1-уйдаги кўчмас мулклар
“Fayz” МЧЖ ҚКга тегишли бўлган.
Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг 2013 йил 8 октябрдаги
ҳукмига асосан судланувчи “Fayz” МЧЖ ҚК раҳбари М.Азимова 3 йил
муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларини эгаллаш
ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси ва энг кам
ойлик иш ҳақининг 400 баравари, яъни 19 894 000 сўм жарима жазосига
тортилиб, судланувчилар М.Азимова ва Д.Алимухамедовадан солидар тартибда
жами 1 353 851 474 сўм маблағ давлат фойдасига ундириш, ушбу шахслардан
солидар тартибда 2 285 570 459 сўмни Халқ таълими вазирлиги фойдасига
ундириш, М.Азимовадан 13 507 428 871 сўм маблағни давлат фойдасига
ундириш белгиланган.
Шунингдек, суднинг мазкур ҳукми билан “Fayz” МЧЖ ҚК балансида
бўлган 25 999 678 330 сўмга баҳоланган Тошкент шаҳар, Сергели тумани,
Массон кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган бино ва иншоатлари юқорида
кўрсатилган жами 17 146 850 804 сўмлик моддий зарарни қоплаш учун давлат
даромадига ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 9 июндаги
150-сонли қарорига асосан суднинг ҳукми билан давлат даромадига ўтказилган
бино-иншоотлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига тасарруф этиш
ҳуқуқисиз ўтказилган.
Кейинчалик, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2020 йил 23 майдаги 261-ф-сонли Фармойиши ҳамда унинг 1 ва 2-иловалари
билан Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа
саноати бўйича давлат қўмитасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул
бериш тўғрисидаги таклифи маъқулланган ва Тошкент шаҳар ҳокимининг
2020 йил 1 июндаги 501-сонли қарори билан Сергели тумани, Обиҳаёт кўчаси,
1-уй манзилида жойлашган умумий майдони 90 402 кв.м бўлган биноиншоотлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат
қўмитасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр
агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси
Сирғали туман филиалининг 2021 йил 11 февралда берилган
1726283/R-A1536305-сонли кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат реестридан кўчирмада,
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитасига
81 975 кв.м ер майдони ижара ҳуқуқи асосида давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр
агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси
Сирғали
туман
филиалининг
2021
йил
10
мартда
берилган
1726283/R-A1618185-сонли кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат реестридан кўчирмада,
“Faiz CO” МЧЖга 27 382 кв.м ер майдони ижара ҳуқуқи асосида, умумий
фойдаланиш майдони 13 108 кв.м, қурилиш ости майдони 13 108 кв.м, яшаш
майдони 12 810,1 кв.м оператив ҳуқуқи бўйича давлат рўйхатидан
ўтказилганлиги қайд этилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
ҳузуридаги кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар
бошқармаси Сирғали туман филиалининг 2021 йил 5 февралда берилган
1726283/R-A1541612-сонли кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат
рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги давлат реестридан кўчирмасида,
“Fayz” МЧЖ ҚКга 5 565 кв.м ер майдони ижара ҳуқуқи асосида, бино ва
иншоотлар 2 664 кв.м, қурилиш ости майдони 2 736 кв.м мулк ҳуқуқи бўйича
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги қайд этилган.
“Fayz” МЧЖ ҚК томонидан Сергели тумани, Обиҳаёт кўчаси, 1-уй
манзилидаги 2 664 кв.м майдонида жойлашган бино-иншоот “Fayz nur” МЧЖга
2021 йил 11 февралдаги келишувга асосан олди-сотди қилинган бўлиб, ушбу
мулклар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр
агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси
Сирғали туман филиали томонидан 2021 йил 22 февралда “Fayz nur” МЧЖ
номига 1726283/R-A1541612-сон давлат рўйхатидан ўтказилган.
2022 йил 9 февралда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар
бошқармаси Сергели филиалининг Ер участкасини бўлиш ҳамда янги
чегараларини белгилаш ҳақида Y1-06-22-0001-сонли далолатномаси тузилган
бўлиб, унга асосан ер участкаси мавжуд ўзгармас элементлар (девор, бино ва
х.к) асосида алоҳида ер участкасларига ажратилган, ажратилган кўчмас
мулклар таркиби қуйидагича:
- “Faiz CO” МЧЖга Сергели тумани, Обиҳаёт кўчаси, 1-уй ер
участкасининг майдони 20 403 кв.м, асосий бинолар сони 1, умумий майдони
13 108 кв.м, яшаш майдони 12 810,10 кв.м, хоналар сони (яшиш) 19, ишлаб
чиқиш цехи;
- Усманов Муртозо Мустафо ўғлига Сергели тумани, Обиҳаёт кўчаси,
1 А-уй ер участкасининг майдони 3 952 кв.м, асосий бинолар сони 1, умумий
майдони 1 869 кв.м, ишлаб чиқиш цехи;
- “Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУКга Сергели тумани,
Обиҳаёт кўчаси, 1 Б-уй ер участкасининг майдони 8 547 кв.м, асосий бинолар
сони 11, умумий майдони 4 565 кв.м, цех, устахона, навес, омборхона,
қоравулхона, идора, насосхона;
- Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси
(ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа
саноати агентлиги матнда жавобгар деб юритилади)га Сергели тумани, Обиҳаёт
кўчаси, 1 В-уй ер участкасининг майдони 74 369 кв.м, асосий бинолар сони
22, умумий майдони 39 242 кв.м, ишлаб чиқиш цехи;
- “Faizli nur” МЧЖга Сергели тумани, Обиҳаёт кўчаси, 1 Г-уй ер
участкасининг майдони 16 835 кв.м, асосий бинолар сони 7, умумий майдони
3 022 кв.м, ишлаб чиқиш цехи;
- “Fayz” МЧЖ ҚКга Сергели тумани, Обиҳаёт кўчаси, 1 Д-уй ер
участкасининг майдони 5 274 кв.м этиб белгиланган.
2022 йил 19 сентябрь куни тасдиқланган “Давлат кадастрлар палатаси
раисининг 2022 йил 13 сентябрдаги ўрганиш ўтказиш тўғрисидаги
218-05-сонли буйруғига асосан Сергели тумани, Обихаёт кўчаси, 1-уй
манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича
Давлат қўмитаси ва бошқа юридик шахслар фойдаланишида бўлган завод биноиншоотлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
Кадастрлар агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси томонидан жойига
чиқиб ўрганилиб, бино-иншоотлардан эгалик қилиш (фойдаланиш) тартиби
мулкдорлар ўртасида ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида белгилаш
юзасидан хулоса тузилганлиги каби важлари билан даъвогар жавобгарга
нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ер участкаси
чегараларини белгилаб беришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 3 августдаги ажрими билан ишга “Fayz” МЧЖ ҚК,
“Faizli nur” МЧЖ ва “MS Rem Tex” МЧЖлар учинчи шахс сифатида жалб
қилинган.
Шундан сўнг, “Fayz” МЧЖ ҚК ва “Faizli nur” МЧЖ судга ариза билан
мурожаат қилиб, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилувчи учинчи шахслар сифатида биринчи инстанция суди ҳал қилув
қарорини қабул қилгунига қадар ишга киришган.
“Fayz” МЧЖ ҚК жавобгарга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Обиҳаёт кўчаси, 1-уй манзили бўйича
“Fayz” МЧЖ ҚК ва жавобгар ўртасида ер участкаси чегарасини белгилаб,
“Fayz” МЧЖ ҚК фойдаланишида 5 274 кв.м (темир йўл) ва жавобгар
фойдаланишида ер майдони 74 369 кв.м тарзида белгилаб беришни сўраган.
“Faizli nur” МЧЖ жавобгарга нисбатан даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Обиҳаёт кўчаси, 1-уй манзили бўйича
“Faizli nur” МЧЖ ва жавобгар ўртасида ер участкаси чегарасини белгилаб,
“Faizli nur” МЧЖ фойдаланишида 16 835 кв.м (темир йўл) ва жавобгар
фойдаланишида ер майдони 74 369 кв.м тарзида белгилаб беришни сўраган.
Бироқ, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020 йил 1 июндаги “Ўзбекистан
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 261-ф-сонли
фармойиши ижроси тўғрисида”ги 501-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳар,
Сергели тумани, Обиҳаёт кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган умумий ер
майдони 90 402,0 кв.метр бўлган бино ва иншоотлар Ўзбекистон Республикаси
Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси (ҳозирги Ўзбекистон Республикаси
Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Мудофаа саноати агентлиги)га оператив
бошқарув ҳуқуқи асосида берилган.
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 7 июндаги “Объектларни балансдан
балансга ўтказиш тўғрисида”ги 700-сонли қарорига асосан Сергели тумани,
Обиҳаёт кўчаси, 1-уй манзилидан 9 536,0 кв метр ер ва 4 565,0 кв.метр бино
иншоот Тошкент шаҳар кичик саноат зоналари бошқариш дирекцияси
балансидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш
маркази” ДУК балансига ўтказилган ва Ўзбекистан Республикаси Давлат солиқ
қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг
Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 2021 йил 19 июндаги
10.06.03.03.01.0058 кадастр рақами орқали Тошкент шаҳар, Сергели тумани,
Обиҳаёт кўчаси, 1-уй манзилидаги 9 536,0 кв.метр ер ва 4 565,0 кв.метр бино
иншоот “Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУК балансига
расмийлаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси (бундан буён матнда Ер кодекси
деб юритилади)нинг 10-моддаси бешинчи қисмига кўра, фойдаланиш
мақсадига кўра мустақил ер участкаларига бўлиниши мумкин бўлмаган ер
участкаси бўлинмайдиган ер участкаси ҳисобланади.
Ер кодексининг 21-моддасига асосан ер участкасини ушбу Кодекс
10-моддасининг бешинчи қисмига асосан бўлишнинг имконияти бўлмаса,
бундай ер бир неча юридик ва жисмоний шахслар томонидан биргаликда
эгалик қилинадиган ва фойдаланиладиган ер участкаси деб эътироф этилади, бу
ҳол кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ва уларга доир битимларнинг давлат
реестрида акс эттирилади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр
агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг
Сергели туман филиали томонидан 2022 йил 9 февралда ер участкасини бўлиш
ҳамда унинг янги чегараларини белгилаш ҳакида У1-06-22-0001-сонли
далолатнома расмийлаштирилган.
Ушбу далолатнома юқоридаги ташкилотлар ҳамда Сергели туман
қурилиш бўлим бошлиғи, кадастлар палатаси Сергели туман филиали бошлиғи
ва филиал рўхатдан ўтказувчиси томонидан тасдиқланган бўлса-да, жавобгар
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси
томонидан тасдиқланмаган.
ИПКнинг 66-моддаси биринчи қисмига кўра, иш бўйича далиллар ушбу
Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар
ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи
шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек
низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва
ашёвий
далиллар,
экспертларнинг
хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок
этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Биринчи инстанция суди ер участкаси чегарасини белгилашда
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр
агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси
Сергели туман филиалининг 2022 йил 9 февралдаги ер участкасини бўлиш
ҳамда унинг янги чегараларини белгилаш ҳакидаги У1-06-22-0001-сонли
далолатномасига асосланган ҳолда даъво талабларини қисман қаноатлантириш
ҳақида нотўғри хулосага келган.
Шу сабабли апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор
қилиб, даъво талабларини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилиб асосли
хулосага келган.
ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд ишни кассация
тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди
томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал
қонун талабларига риоя этилганлигини иш материаллари бўйича текширади.
ИПК 302-моддасининг биринчи қисмига биноан иш учун аҳамиятли
ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги, суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш
учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги, ҳал қилув қарорида
баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги ҳамда моддий
ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри
қўлланилганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция
инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос
бўлади.
Мазкур ҳолатда бундай асослар мавжуд эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига биноан кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Баён қилинганларга асосан судлов ҳайъати кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни, апелляция инстанцияси судининг қарорини
ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан
кассация шикояти тақдим этишда тўланган суд харажатлари жавобгар
зиммасида қолдирилади.
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 301 ва 303-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарлар “Faiz CO” МЖ, “Fayz” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси
ҳамда “Faizli nur” МЧЖ томонидан берилган кассация шикоятни
қаноатлантириш рад этилсин.
Тошкекнт шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 15 мартдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари:
А.Абдуллаев
Ш.Мирзаҳакимов