← Назад
Решение #534587 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 957 | — | law | |
| ФКнинг | 1001 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
CHIRCHIK INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8
111700, Chirchik , Istikbol street, 8
Тel: 0.370-716-39-66,
e.mail: i.chirchiq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чирчиқ шаҳри
2023 йил 4 июль
4-1001-2320/16478-сонли иш
Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида,
судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг “Euroasia Insurance” МЧЖ
СК манфаатида жавобгар – “Tash City Agro Market” МЧЖ ҳисобидан 50.500.000
сўм миқдоридаги зарарни регресс тартибда ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан иқтисодий ишни тарафлар иштирокисиз очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси
“Euroasia Insurance” МЧЖ СК манфаатида (бундан буён матнда – даъвогар деб
юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Tash City Agro Market” МЧЖ (бундан буён матнда –
жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 50.500.000 сўм миқдоридаги зарарни
регресс тартибда ундиришни сўраган.
Даъво аризасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз
ишни кўриб чиқиш тўғрисидаги ариза баён этилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу
жумладан даъвогар ва жавобгарнинг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор
қилинган даъвогар ва жавобгар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд
даъвогар ва жавобгарнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти
ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат
иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда – ИПК)нинг 128 ва 170моддаларига асосан ишни даъвогар ва иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд, даъво аризаси ва ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда –
ФК) 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ФКда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши, 236-моддасида эса
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Шайхонтоҳур филиали ва “Tash City Agro Market” МЧЖ ўртасида 2020 йил
24 апрелдаги 5539-сонли онлайн оферта кредит шартномасига асосан қарздорга
26 фоиз устама тўлаш шарти билан олти ойлик имтиёзли давр билан 1 йил
муддатга ҳар 30 кунда кредит асосий қарздорлик ва унга ҳисобланган
фоизларни қайтариш (револьвер – ҳар ойда асосий қарздорликни сўндириб
бериш) шарти билан “Agrobankmobile” иловаси орқали 50.500.000 сўм кредит
маблағи ажратилган.
Кредит таъминоти сифатида Банк ва “Euroasia Insurance” МЧЖ СК
ўртасида 2019 йил 20 ноябрда А/14/200-1-сонли Бош келишув тузилган.
Мазкур келишувга кўра, жавобгар Банк томонидан тадбиркорлик
субъектларига масофадан Банкнинг интернет тизими (httр://ibank.аgrobank.uz)
ва “Agrobankmobile” мобил иловаси орқали ажратилган кредит қарздорлик
қайтарилмаганда суғурта ташкилоти ушбу шартномада кўрсатилган миқдор ва
муддатда суғурта мукофоти тўланиши шарти билан шартномада назарда
тутилган шартларга мувофиқ суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурта
қилдирувчи/наф олувчига шартномада белгиланган тартибда ва ҳажмда
зарарларни қоплаб бериш мажбуриятини олган.
Суғурта шартномасининг 4.1-бандига кўра, онлайн кредит ажратиш
бўйича оммавий оферта шартномасида белгиланган муддат (ҳар ойда сўндириш
муддати) ёки шартнома суд томонидан муддатидан олдин бекор қилинганда
(кредит қарздорлигини муддатидан олдин ундириш белгиланганда)
қарздорнинг (кредит олувчи) кредит қарздорлигини Суғурта қилдирувчининг
(қайтара олмаслиги-банкротлиги) оқибатида/наф олувчи/нинг зарар кўриши
суғурта воқеа ҳисобланиши белгиланган.
Шунингдек, суғурта шартномасининг 10.1-бандига кўра, агар
Суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига суғурта товони тўлаб берилса,
тўланган товон миқдорида етказилган шикаст ва зарарлар учун жавобгар
шахсга нисбатан қопланган зарар миқдорида даъво қилиш ҳуқуқи
суғурталовчига ўтказилиши белгиланган.
Жавобгар томонидан кредит шартномаси бўйича ўзига юклатилган
мажбуриятлар лозим даражада бажарилмаганлиги, яъни кредит қарздорлиги ўз
вақтида қопланмаганлиги оқибатида, жавобгарнинг банк олдида қарздорлиги
вужудга келган.
Шу сабабли, даъвогар томонидан “Agrobank” АТ банки Шайхонтоҳур
филиалига 50.500.000 сўм миқдорида суғурта товони тўлаб берилган.
ФКнинг 957-моддасига мувофиқ агар мулкий суғурта шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, суғурта қилдирувчи (наф
олувчи)нинг суғурта натижасида қопланган зарар учун жавобгар шахсдан талаб
қилиш ҳуқуқи тўланган сумма доирасида суғурта товонини тўлаган
суғурталовчига ўтади.
Суғурталовчига ўтган талаб қилиш ҳуқуқи унинг томонидан суғурта
қилдирувчи (наф олувчи) ва зарар учун жавобгар бўлган шахс ўртасидаги
муносабатларни тартибга солувчи қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга
оширилади.
Суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи ўзига ўтган талаб қилиш
ҳуқуқини амалга ошириши учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва далилларни
суғурталовчига бериши ҳамда барча маълумотларни унга маълум қилиши шарт.
Агар суғурта қилдирувчи (наф олувчи) суғурталовчи томонидан қопланган
зарар учун жавобгар шахсга нисбатан ўзининг талаб қилиш ҳуқуқидан воз
кечса ёки бу ҳуқуқни амалга ошириш суғурта қилдирувчининг (наф
олувчининг) айби билан мумкин бўлмаган бўлса, суғурталовчи суғурта
товонини тўлиқ ёки унинг тегишли қисмини тўлашдан озод қилинади ва
товоннинг ортиқча тўланган суммасини қайтаришни талаб қилишга ҳақли
бўлади.
ФКнинг 1001-моддасининг биринчи қисмида бошқа шахс (меҳнат
мажбуриятларини бажараётган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс
ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар
қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида
қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган.
Гарчи, даъвогар банкка тўланган пул маблағларини суғурта компаниясига
тўлаб бериш борасида жавобгарга йўлланган 2023 йил 6 январдаги 219/1-сонли
огоҳлантириш хати юборган бўлса-да, аммо жавобгар тўловни амалга
оширмаган.
Ҳолбуки, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар шартнома шартлари ва
конунчилик талабларига мувофик лозим даражада бажарилиши лозимлиги,
333-моддасига мувофиқ эса қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
бериши лозимлиги назарда тутилган.
Юқоридагиларга кўра, даъвогар томонидан жавобгарнинг кредит қарзини
қоплаш мақсадида банкка тўланган 50.500.000 сўм суғурта товонини зарар
сифатида жавобгардан регресс тартибда ундиришни талаб қилиниши асосли
ҳисобланади.
Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан 50.500.000 сўм зарарни
ундириш тўғрисидаги даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд
харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234, 236,
957, 1001-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И ЛД И :
Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
“Tash City Agro Market” МЧЖ ҳисобидан “Euroasia Insurance” МЧЖ СК
фойдасига 50.500.000 сўм зарар ва 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
“Tash City Agro Market” МЧЖ ҳисобидан республика бюджетига 1.010.000
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида шикоят (протест) қилиниши мумкин.
А.К.Пайғамов