Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1102-2302/1977 Дата решения 04.07.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Чирчикский межрайонный экономический суд Судья Пайғамов Авазжон Кенжаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошкармаси Ответчик / Подсудимый Камолиддин Хусниддин Темур фермер хўжалиги
Source ID 1140809 Claim ID 3326903 PDF Hash 5fe0d9e2f3982953... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения Оригинал (узб.)
CHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI CHIRCHIK INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 111700, Chirchiq shahri, Istiqbol ko’chasi, 8 111700, Chirchik , Istikbol street, 8 Тel: 0.370-716-39-66, e.mail: i.chirchiq@sud.uz А Ж Р И М (иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 4 июль 4-1102-2302/1977-сонли иш Чирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судьяси А.К.Пайғамов раислигида, судья ёрдамчиси Ю.Холматов котиблигида, даъвогар – Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармасининг жавобгар – “Kamoliddin-Xusniddin-Temur” фермер хўжалигига нисбатан Бўстонлиқ тумани, Қизилсув МФЙ, А.Темур массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг харитасининг 367қ ва 386қ-контурида жойлашган 0,40 гектар суғориладиган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, асоссиз 400,0 кв метр ер майдонида ноқонуний қурилган дала шийпони ва ҳовузни фермер хўжалиги ҳисобидан буздириш ва эгалланган ер майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили – У.Абдурахимов (2023 йил 20 январдаги 01-105-сонли ишончнома асосида) иштирокида суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси (бундан буён матнда – даъвогар деб юритилади) Чирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Kamoliddin-Xusniddin-Temur” фермер хўжалиги (бундан буён матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан Бўстонлиқ тумани, Қизилсув МФЙ, А.Темур массиви қишлоқ хўжалиги харитасининг харитасининг 367қ ва 386қ-контурида жойлашган 0,40 гектар суғориладиган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, асоссиз 400,0 кв метр ер майдонида ноқонуний қурилган дала шийпони ва ҳовузни фермер хўжалиги ҳисобидан буздириш ва эгалланган ер майдонини дастлабки ҳолатига қайтариш мажбуриятини юклашни сўраган. Судининг 2023 йил 1 июндаги ажрими билан ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида Бўстонлиқ туман ҳокимлиги ва Тошкент вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси жалб қилинган. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган, шу жумладан жавобгар, ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Бўстонлиқ туман ҳокимлиги ва Тошкент вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг “гибрид почта” хизмати орқали хабардор қилинган жавобгар ва учинчи шахслар бугунги суд мажлисида иштирок этмади. Суд жавобгар ва учинчи шахсларнинг электрон почтасига бугунги суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисидаги суднинг ажрими юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат иш ҳужжатларида мавжудлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128 ва 170-моддаларига асосан ишни жавобгар ва ишга низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган Бўстонлиқ туман ҳокимлиги ва Тошкент вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармаси иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг фикрларини эшитиб, ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан танишиб, қуйидаги асосларга кўра мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. Ишдаги мавжуд далиллардан кўринишича, “stat.uz” сайтидан олинган маълумотга кўра “Kamoliddin-Xusniddin-Temur” фермер хўжалиги тугатилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110моддаси 4-бандига кўра, ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса суд иш юритишни тугатади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18моддаси биринчи қисмининг 13-бандига кўра агар ишда иштирок этаётган юридик шахс тугатилган бўлса давлат божи қайтарилиши лозим. Қайд этилганларга асосан суд, иш бўйича иш юритишни тугатишни ва давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқорида баён этилганларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 111, 195, 196-моддаларини қўллаб, суд ажрим қи л а д и : Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1102-2302/1977-сонли иқтисодий иши бўйича иш юритиш тугатилсин. Олдиндан тўланган почта харажатлари даъвогар зиммасида қолдирилсин. Мазкур ажримдан норози тараф бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья А.К.Пайғамов