← Назад
Решение #534751 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 279 | — | law | |
| ФКнинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 438 | — | law | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
12 402 символов
4-1001-2215/3240-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – О.Исмоилов
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – Р.Рашидов
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 4 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов
ҳайъати
Р.Хайдаровнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
Ш.Мирзахакимов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг
котиблигида, “Fergana Shoxidaвonu” масъулияти чекланган жамияти
вакиллари – Г.Жуманиёзова (раҳбар), А.Садиков (2023 йил 3 июлдаги ордер)
иштирокида, “ECOBORN INC” масъулияти чекланган жамиятининг “Guzel
Tekstil” масъулияти чекланган жамиятининг “Fergana Shoxidaвonu”
масъулияти чекланган жамиятидан 11 505 000 сўм ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент
шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил
10 августдаги қарори устидан “Fergana Shoxidaвonu” масъулияти чекланган
жамияти томонидан берилган кассация шикояти асосида ишни Олий суднинг
биносида видеоконференцалоқа режимида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Guzel Tekstil” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Fergana Shoxidaвonu” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) 11 505 000 сўм ундиришни сўраган.
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 17 февралдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 10 августдаги қарори билан ҳал қилув қарори бекор қилиниб, янги
қарор қабул қилинган. Даъво талаби қисман қаноатлантирилган.
Жавобгардан даъвогар фойдасига фойдасига 10 980 000 cўм асосий қарз,
125 766 сўм давлат божи ва 21 600 сўм почта харажати. Ўзбекистон
Республикаси Олий суднинг депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилган. Даъво талабининг қолган
қисмини қаноатлантириш рад этилган.
Жавобгарнинг кассация шикоятида судлар томонидан иш учун
аҳамиятли ҳолатлар ўрганилмаганлиги, ишдаги мавжуд ҳужжатларга
етарлича ҳуқуқий баҳо берилмаганлиги, жавобгар шартнома шартларига
асосан 49 740 000 сўмлик товарни автотранспорт ва темир йўл орқали
даъвогарга етказиб берганлиги, даъвогар эса 2 250 000 сўм пластик карта
орқали, 43 100 000 сўм ҳисоб рақамига тўлаганлиги натижасида жавобгар
эмас балки даъвогар жавобгардан 4 390 000 сўм қарздор эканлиги, ушбу
ҳолат Майлисай темир йўл станцияси томонидан берилган маълумотнома
билан тасдиқланиши, бироқ ушбу ҳолатлар ўрганилмаганлиги ҳақида важлар
келтирилиб, суд қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни
рад этиш сўралган.
Суд муҳокамасида даъвогардан вакил иштирок этмади, бироқ иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд,
ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни қувватлаб,
суд қарорини бекор қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни рад этишни
сўрадилар.
Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб,
кассация шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини ўзгаришсиз,
кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 127-моддасига мувофиқ ишда иштирок
этувчи шахслар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида суд ажрими
орқали хабардор қилинади, ажрим топширилганлиги маълум қилинадиган
буюртма хат орқали юборилади ёки ушбу шахсларга тилхат олиб
топширилади ёхуд хабардор қилинганлиги факти қайд этилишини
таъминлайдиган алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда хабардор қилинади.
Суднинг 2022 йил 31 январдаги ажрими билан ишни кўриш 2022 йил
17 февраль куни соат 11-20га тайинланган ва ушбу ажрим алоқа бўлими
орқали ишда иштирок этувчи шахсларга юборилган.
Бироқ жавобгарнинг юридик манзили Фарғона вилояти, Фарғона
шаҳар, А.Қодирий кўчаси 48-уй, 58-хонадон бўлса-да, ажрим Фарғона
вилояти, Фарғона шаҳар, А.Қодирий кўчаси 72/71-уйга юборилган бўлиб,
биринчи инстанция суди жавобгар хабардор қилинганлиги тўғрисидаги алоқа
бўлими маълумоти мавжуд бўлмаса-да, ишни бошқа муддатга қолдириш
чораларини кўрмасдан, жавобгар вакилининг иштирокисиз низони мазмунан
ҳал этиб, процессуал қонун талабини бузган.
ИПК 279-моддаси тўртинчи қисмининг 2-бандида ишнинг суд мажлиси
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинмаган бирор-бир
ишда иштирок этувчи шахс йўқлигида кўрилганлиги биринчи инстанция
судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос
бўлиши белгиланган.
Шу боис апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб,
ишни мазмунан кўриш ҳақида, тўғри хулосага келган.
Аниқланишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2018 йил
9 апрелда 5-сонли шартнома тузилган бўлиб, шартноманинг 1.1-бандига
кўра жавобгар даъвогарга шартномада шартлашилган маҳсулотни етказиб
бериш, даъвогар эса маҳсулотни қабул қилиш ва ҳақини тўлаш
мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 386-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ олди-сотди
шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб
олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу
товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни
тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 388-моддасига мувофиқ сотувчи шартномада шартлашилган
товарни сотиб олувчига топшириши шарт.
ФКнинг 437-моддасида маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб
берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб
чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик
фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда
ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган
бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса
товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 438-моддаси иккинчи қисмига кўра агар маҳсулот етказиб
бериш шартномасида унинг амал қилиш муддати белгиланмаган бўлса,
шартнома бир йилга тузилган деб ҳисобланади.
Шартноманинг 3.2-бандида шартноманинг қиймати 40 000 000 сўмни
ташкил
этиши,
шартноманинг
ажралмас
қисми
ҳисобланган
спецификасцияда 140 000 000 сўм этиб белгиланган.
Шартноманинг 3.4-бандида даъвогар маҳсулот ҳақи ҳар бир партияси
учун олдиндан 15 фоиз аванс тўлаб бериш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан 2018 йил 10 апрелдаги 71-сонли тўлов
топшириқномаси билан 6 000 000 сўм, 2018 йил 13 апрелдаги 72-сонли тўлов
топшириқномаси билан 6 000 000 сўм, 2018 йил 24 апрелдаги 79-сонли тўлов
топшириқномаси билан 5 000 000 сўм, 2018 йил 23 майдаги 104-сонли тўлов
топшириқномаси билан 3 000 000 сўм, 2018 йил 28 майдаги 107-сонли тўлов
топшириқномаси билан 1 100 000 сўм, 2018 йил 11 июндаги 126-сонли тўлов
топшириқномаси билан 6 000 000 сўм, 2018 йил 9 июлдаги 138-сонли тўлов
топшириқномаси билан 7 200 000 сўм, 2018 йил 16 июлдаги 147-сонли тўлов
топшириқномаси билан 6 300 000 сўм ва 2018 йил 20 ноябрдаги 256-сонли
тўлов топшириқномаси билан 2 500 000 сўм, жами 43 100 000 сўм тўлаб
берилган.
Жавобгар шартнома мажбуриятларини қисман бажариб, 2018 йил
11 апрелдаги 8-сонли ҳисобварақ-фактура билан 65 тн. қиймати
3 900 000 сўм, 2018 йил 16 апрелдаги 9-сонли ҳисобварақ-фактура
билан 130 тн. қиймати 7 800 000 сўм, 2018 йил 25 майдаги 19-сонли
ҳисобварақ-фактура билан 257 тн. қиймати 15 420 000 сўм ва 2018 йил
2 ноябрдаги 22-сонли ҳисобварақ-фактура билан 100 тн. қиймати
5 000 000 сўм жами 32 120 000 сўмлик товар етказиб берган ва натижада
даъвогарга 10 980 000 сўмлик (43 100 000-32 120 000) товарни етказиб
бермаган.
Жавобгар шартнома шартларини лозим даражада бажармаганлиги боис
даъвогар 2021 йил 1 ноябрда талабнома билан мурожаат қилиб, унда етказиб
берилмаган товар қиймати 12 000 000 сўмни қайтаришни сўраган, бироқ
талабнома оқибатсиз қолдирилган. Шу боис тарафлар ўртасида мазкур низо
юзага келган.
Шартноманинг 11.7-бандида шартноманинг амал қилиш муддати у
имзоланган кундан бошлаб, тарафлар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарган
кунгача амал қилиши белгиланган.
Ушбу ҳолда даъвогар шартномада белгиланган товар учун тўловларни
амалга оширган бўлса-да, жавобгар шартномада белгиланган муддатларда
товарни учун олдиндан тўланган пул маблағларига мутаносиб равишда
товарни етказиб бериш чоралари кўрилмаган.
Шу боис апелляция инстанцияси суди қайд этилганларни, шунингдек
525 000 сўм тарафлар ўртасида 2019 йил 1 октябрь санасидаги тузилмаган
36-сонли бошқа шартнома учун даъвогар томонидан 2019 йил 11 октябрдаги
146-сонли тўлов топшириқномаси билан жавобгар ҳисоб рақамига
ўтказилганлигини инобатга олиб, даъво талабини қисман қаноатлантириш,
жавобгардан даъвогар фойдасига 10 980 000 сўм ундириш, даъво талабининг
525 000 сўм ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида, тўғри
хулосага келган.
Кассация шикоятида келтирилган жавобгар шартнома шартларига
асосан автотранспорт ва темир йўл орқали 49 740 000 сўмлик товарни
даъвогарга етказиб берганлиги натижасида жавобгар эмас балки даъвогар
жавобгардан 4 390 000 сўм қарздор эканлиги, жавобгар томонидан темир йўл
орқали 277 тн. товар даъвогарга юборилганлиги Майлисай темир йўл
станцияси томонидан берилган маълумотнома билан тасдиқланганлиги
ҳақидаги важлар апелляция шикоятида ҳам келтирилган бўлиб, ушбу важлар
билан апелляция инстанцияси суди келишмасдан тўғри хулосага келган.
Чунки, даъвогар жавобгардан сотиб олган товарни ўзида вақтинчалик
сақлаш ва кейинчалик ушбу товарлар даъвогарнинг 2018 йил 5 июлда
жавобгар раҳбари номига расмийлаштирилган ишончнома асосида даъвогар
(жўнатувчи)
номидан
Майлисай
темир
йўл
станциясидан
расмийлаштирилган 534 467-сонли темир йўл ҳисобварақ-фактура асосида
даъвогар (қабул қилувчи)га тўртта 60157203, 66758160, 66487562, 61627301сонли вагонларда товар юборилган. Бироқ темир йўл вагонларида келган
товар миқдори 130 тн кам чиққан ва бу ҳақда даъвогар ходимлари
ва холислар иштирокида 2018 йил 23 ноябрда товар камомади тўғрисида
далолатнома тузилган. Юзага келган камомадни аниқлаш мақсадида темир
йўл мутасадди ходимларига мурожаат қилинганда, улар томонидан товар
жўнатувчиси ҳам қабул қилувчиси ҳам даъвогарнинг ўзи эканлиги маълум
қилинган.
Бундан ташқари, жавобгар томонидан товарни автотранспорт воситаси
орқали ёки бошқа усулда даъвогарга етказиб берилганлигини тасдиқловчи
далиллар судга тақдим қилинмаган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 63 000 сўм давлат божи
ва 30 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни,
шунингдек
суд
мажлисини
кассация
инстанцияси
судида
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм почта
харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 10 августдаги қарори ўзгаришсиз, “Fergana Shoxidaвonu”
масъулияти
чекланган
жамиятининг
кассация
шикояти
эса
қаноатлантирмасдан қолдирилсин.
“Fergana Shoxidaвonu” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон
Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд
харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари
Ш.Мирзахакимов
А.Абдуллаев