← Назад
Решение #534816 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| арсозлик кодекси | 82 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Ер кодекси | 22 | — | code_article | |
| онуни | 19 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
13 529 символов
4-2001-2205/131-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда ишни кўрган
судья – Д.Чориев
Апелляция инстанциясида маърузачи
судья – М.Болтаев
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- А.Абдуллаев
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 4 июль
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов
ҳайъати
Р.Хайдаровнинг
раислигида,
ҳайъат
аъзолари
Ш.Мирзахакимов ва А.Абдуллаевдан иборат таркибда, Н.Зармасовнинг
котиблигида, Бухоро шаҳар ҳокимлиги вакили – Ф.Мухамедов (2023 йил
13 февралдаги 01/95-сонли ишончномага асосан), Бухоро вилоят ҳокимлиги
вакили – У.Шеров (2023 йил 24 январдаги 1/379-18-сонли ишончномага
асосан), “Shoxrux-Sh” хусусий корхонаси вакиллари – Х.Рахматов (раҳбар),
Н.Жалолов (2023 йил 23 январдаги ордерга асосан) иштирокида, Бухоро
шаҳар адлия бўлимининг “Shoxrux-Sh” хусусий корхонаси манфаатида
Бухоро шаҳар ҳокимлигидан “Shoxrux-Sh” хусусий корхонаси фойдасига
тегишли савдо дўконининг ердан фойдаланиш ҳуқуқининг бозор баҳоси,
яъни 798 572 530 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан
юритилган иш бўйича қабул қилинган Бухоро туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 1 мартдаги ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди
иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 21 февралдаги қарори
устидан Бухоро шаҳар ҳокимлиги томонидан берилган кассация шикояти
асосида ишни Олий суднинг биносида видеоконференцалоқа режимида
бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Бухоро шаҳар адлия бўлими (бундан буён матнда адлия бўлими деб
юритилади) “Shoxrux-Sh” хусусий корхонаси (бундан буён матнда даъвогар
деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
Бухоро шаҳар ҳокимлигидан (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
даъвогар фойдасига тегишли савдо дўконининг ердан фойдаланиш
ҳуқуқининг бозор баҳоси, яъни 798 572 530 сўм ундиришни сўраган.
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 мартдаги
ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган, жавобгардан
даъвогар фойдасига унга тегишли савдо дўконининг ердан фойдаланиш
ҳуқуқининг бозор баҳоси 798 572 530 сўм ва олдиндан тўланган 21 600 сўм
почта харажати ундирилган.
Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2023 йил 21 февралдаги қарори билан жавобгарнинг апелляция шикояти
қаноатлантирилмасдан, ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Жавобгар томонидан берилган кассация шикоятида даъвогар номига
бино-иншоотни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома берилган бўлса-да,
Бухоро шаҳар, Х.Нуробод кўчаси, 12-сонли уй-жойда жойлашган 10-сонли
савдо дўконининг қурилиш остидаги 327,4 кв.м ер майдонига нисбатан мулк
ҳуқуқини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжат расмийлаштирилмаганлиги, савдо
дўконининг қурилиш ости майдони хусусий мулк сифатида даъвогарга
тегишли эканлигига асосланиб, нотўғри хулосага келинганлиги ҳақида
қажлар келтирилиб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво аризасини
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд муҳокамасида адлия бўлимидан вакил иштирок этмади, бироқ иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи далил мавжуд,
ундан вакилнинг суд мажлисида иштирок этмаслиги эса ишни кўришга
тўсқинлик қилмайди.
Суд муҳокамасида иштирок этган жавобгар ва вилоят ҳокимлиги
вакиллари ўз тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларни
қувватлаб, суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни
рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўрадилар.
Суд муҳокамасида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз
тушунтиришларида кассация шикоятида келтирилган важларга эътироз
билдириб, суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни сўрадилар.
Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, кассация шикоятида келтирилган важларни иш
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд
қарорини ўзгаришсиз, кассация шикоятини эса қаноатлантирмасдан
қолдиришни лозим топади.
Аниқланишича, Бухоро вилоят давлат мулкини бошқариш
ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш бошқармасининг 1994 йил 67-сонли
буйруғи билан “Саҳоват” ҳиссадорлик жамиятига қарашли 10-сонли савдо
дўкони фуқаро Х.Раҳматов (даъвогар раҳбари)га мулкий ҳуқуқни
тасдиқловчи ордер берилган бўлиб,, дўкон 44 500 сўмга баҳоланиб хусусий
мулк сифатида сотилган.
Фуқаро Х.Раҳматов савдо дўконини даъвогар номига ўтказган бўлиб,
ушбу ҳолат Бухоро шаҳар хўжалик ҳисобидаги ер тузиш ва кўчмас мулк
кадастри томонидан 2010 йил 27 декабрда берилган 1048542-сонли мулкка
эгалик қилиш тўғрисидаги гувоҳнома билан тасдиқланган.
Бухоро шаҳар Ер ва бино иншоотлар давлат кадастр хизмати
томонидан 2010 йил 27 декабрда берилган серия ТА 1048542-сонли
гувоҳномага асосан, Бухоро шаҳар Хўжа Нуробод кўчаси 12-уйда
жойлашган, 327,4 кв.метрдан иборат 10-сон савдо дўкони хусусий мулк
сифатида даъвогарга тегишли бўлган.
Жавобгарнинг 2017 йил 23 июндаги 888-сонли қарорига асосан Бухоро
шаҳрининг Х.Нуробод кўчасидаги (“Шаҳристон” бозори ҳудудида)
1,55 гектардан иборат ер участкасида тасдиқланган лойиҳа асосида
“Ҳунармандлар шаҳарчаси ва усти ёпиқ бозор” қуришга рухсат берилиб,
ҳудуддаги барча объектлар хатловдан ўтказилган.
Мазкур қарорининг 3-иловасига мувофиқ ҳудуддаги бузиладиган
ва кўчириладиган объектлар учун тўлов миқдорини аниқлаш ва компенсация
турини белгилаш бўйича ишчи гуруҳ қарорининг 4-иловасига мувофиқ
тасдиқланган.
Бухоро туманлараро иқтисодий судида қўзғатилган 4-2001-2003/767сонли иш бўйича қабул қилинган 2020 йил 9 октябрдаги ҳал қилув қарори
билан жавобгардан даъвогар фойдасига компенсация тариқасида
439 665 755 сўм ундирилган.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова
номидаги Республика суд-экспертиза маркази Бухоро вилоят бўлими
мутахассисининг 2021 йил 7 декабрдаги 29/21-03/(797)16.1М766-сонли
фикрига кўра Бухоро шаҳар, Хўжа Нуробод кўчаси 12-уйда жойлашган
даъвогарга тегишли бўлган ердан фойдаланиш ҳуқуқининг таққослаш
услубида экспертиза вақтидаги ўртача ҳисобий бозор баҳоси
798 572 530 сўмни ташкил этиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 82-моддасига
мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларга тегишинча мерос қилиб
қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий
фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида
тегишли бўлган ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари
учун олиб қўйиш қонунда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 206-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ олиб
қўйилаётган ер участкасидаги уйларнинг, бошқа иморатларнинг,
иншоотларнинг ёки экинларнинг, шунингдек ер участкасига бўлган
ҳуқуқнинг бозор қийматини аниқлаш белгиланган тартибда баҳоловчи
ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Бунда хусусий мулк ҳуқуқи
бекор қилинганда олиб қўйилаётган мол-мулкнинг ва ер участкасига бўлган
ҳуқуқнинг бозор қиймати бевосита ушбу мол-мулкни олиб қўйишдан
олдинги ҳолатга кўра ёки келгусида олиб қўйилиши ҳақидаги хабар
мол-мулкнинг ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматига таъсир
қилган пайтдаги ҳолатга кўра баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланади.
Низо вужудга келган вақтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори билан
тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб
қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган
зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён матнда
Низом деб юритилади) 8-бандига асосан ер участкаси ёки унинг бир қисмини
давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш ер эгасининг розилиги билан
ёки ердан фойдаланувчи ва ижарага олувчи билан келишув бўйича - тегишли
равишда туман, шаҳар ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар
Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори бўйича
ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра
амалга оширилади.
Низомнинг 26-бандига мувофиқ юридик шахсга мулк ҳуқуқи асосида
тегишли бўлган уй, ишлаб чиқариш иморатлари, бошқа иморатлар,
иншоотлар, дов-дарахтлар жойлашган ер участкаси олиб қўйилган ҳолда унга
аввалгисига тенг қийматли мол-мулк берилади ва ер участкаси давлат
ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши оқибатида етказилган зарар
тўлалигича қопланади. Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачилар, ер
участкалари мулкдорларига зарарларни ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон
хўжалиги ишлаб чиқариши кўрган зарарни қоплаш Ўзбекистон
Республикасининг Ер кодексига мувофиқ амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 41-моддасининг иккинчи
ва тўртинчи қисмларига мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер
участкалари ижарачилари ва мулкдорларининг бузилган ҳуқуқлари
қонунчиликда назарда тутилган тартибда тикланиши керак. Жисмоний
ва юридик шахсларга тегишинча мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик
қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча)
фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини
жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш фақат қонунда назарда тутилган
компенсация тўла ҳажмда берилганидан кейин амалга оширилади.
Кассация шикоятида келтирилган важлар апелляция шикоятида
ҳам келтирилган бўлиб, судлов ҳайъати ушбу важлар билан қуйидагиларга
асосан келишмайди.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодекси 22-моддасининг биринчи
қисмига мувофиқ корхонага, бинога, иншоотга, кўп йиллик дов-дарахтларга
ёки бошқа кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи, ҳўжалик юритиш ҳуқуқи
ёки оператив бошқарув ҳуқуқи бошқа шахсга ўтган тақдирда, ушбу
объектлар билан биргаликда мазкур объектлар банд этган ҳамда улардан
фойдаланиш учун зарур бўлган ер участкасига доимий эгалик қилиш, мерос
қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ундан доимий фойдаланиш
ва ижара ҳуқуқи ҳам ўтади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида
назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ушбу ҳолда даъвогар томонидан хусусийлаштирган 10-савдо дзкони
банд этган ер ости майдони ҳам даъвогарга доимий фойдаланиш ҳуқуқи
асосида тегишли бўлган.
“Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг
кафолатлари
тўғрисида”ги
Ўзбекистон
Республикаси
Қонуни
19-моддасининг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларига мувофиқ давлат
органининг мулкдорнинг мол-мулкини бевосита олиб қўйишга қаратилмаган
қарори, шу жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар
ёки дов-дарахтлар жойлашган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги
қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига фақатгина
қонунларда белгиланган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилиб, бунда мулкдорга
олиб қўйилган мол-мулкка тенг мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида берилади ва у
кўрган бошқа зарарларнинг ўрни қопланади ёки мулк ҳуқуқи бекор
қилиниши туфайли етказилган зарарнинг ўрни тўла ҳажмда қопланади.
Давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини бевосита олиб қўйишга
қаратилмаган қарори, шу жумладан, ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги
қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши мулкдорнинг
розилиги билан қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. Кўчмас
мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилишга олиб
қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектининг
мулкдорига келишувда, низо мавжуд бўлган тақдирда эса суд қарорида
белгиланган жисмоний ва юридик шахсларнинг зарарлари, шу жумладан бой
берилган фойдаси ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа харажатлари
қопланганидан сўнг йўл қўйилади.
Қайд этилганларга асосан биринчи инстанция суди жавобгардан
даъвогар фойдасига унга тегишли савдо дўконининг ердан фойдаланиш
ҳуқуқининг бозор баҳоси 798 572 530 сўм ундириш, апелляция инстанцияси
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаган ҳолда ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида, асосли хулосага келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 301-моддасининг 1-бандига кўра кассация
инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари
бўйича ҳал қилув қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини
(протестини) эса қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
ИПК 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига мувофиқ
суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция, кассация
шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу моддада
баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати, суд қарорларини ўзгаришсиз, кассация
шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни, ишни кассация
инстанцияси судида кўриш учун олдиндан тўланган 7 985 725 сўм давлат
божи ва 30 000 сўм почта харажатини жавобгар зиммасида қолдиришни,
шунингдек
суд
мажлисини
кассация
инстанцияси
судида
видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм почта
харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 283, 301, 303моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р
қ и л а д и:
Бухоро туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 1 мартдаги
ҳал қилув қарори ва Бухоро вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2023 йил 21 февралдаги қарори ўзгаришсиз, Бухоро шаҳар
6
ҳокимлиги томонидан берилган кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан
қолдирилсин.
Бухоро шаҳар ҳокимлигидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
депозит ҳисоб рақамига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида
ўтказиш билан боғлиқ 82 500 сўм суд харажати ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи
Р.Хайдаров
ҳайъат аъзолари
Ш.Мирзахакимов